Magniy b6 tabletkalari №50 (5 blister x 10 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Marxamatda
Uchun ko‘rsatma Magniy b6 tabletkalari №50 (5 blister x 10 tabletka)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 470 мг магний лактат дигидрати, бу 48 мг магнийга эквивалент ва 5 мг пиридоксин гидрохлориди;
ёрдамчи моддалар: Сахароза (шакар), каолин, акации камедь, карбоксиполиметилен 934, тальк, магний стеарат.
Ичакда эрувчи плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
В гуруҳи витаминларининг минераллар билан мажмуаси. АТХ коди: A11JB.
Препаратнинг терапевтик самаралари одам ва ҳайвон организмидаги биокимёвий реакцияларда кенг миқёсдаги иштироки яхши маълум бўлган иккита фаол инградиентларнинг биргаликдаги таъсирини натижаси ҳисобланади.
Магний - АТФ га боғлиқ ферментатив биокимёвий реакцияларнинг алмаштириб бўлмайдиган таркибий қисмидир; у углеводлар, оқсиллар ва ёғлар метаболизмида, шунингдек оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида иштирок этади.
Магний гликолитик ферментларни, хужайранинг оксидланиш ферментларини, нуклеин кислоталари синтезини фаоллаштиради; у шунингдек миокардни қисқариш жараёнларида ҳам муҳим роль ўйнайди. Магний - тромбоцитлар ва фибриногенни барқарорлаштирувчиси ҳисобланади. Артериал гипертензия, томирлар спазми, неопластик касалликлар ва сийдик-тош касаллигида магнийни танқислигини патогенетик ролини ҳамма эътироф қилган ҳисобланади. Магний нерв-мушак қўзғалиши жараёнларида етакчи роль ўйнайди - бу жараёнда у кальцийнинг антагонисти ҳисобланади.
Пиридоксин пиридоксал-фосфат кўринишида декарбоксилланиш ва қайта аминланишни катализловчи ферментлар таркибига кириб, асосан аминокислоталар метаболизмида, шунингдек углеводлар ва ёғлар метаболизмида иштирок этади. Аминокислоталарни мембрана орқали ташилишига ёрдам беради, фосфорилазани фаоллашиши, нейромедиаторлар, гамма-аминомой кислотаси, глицин, серотонинни ҳосил бўлиши учун зарурдир.
В12 витамини, фолат кислотасини алмашинувида, порфиринлар, тўйинмаган ёғ кислоталари синтезида иштирок этади. Миокардда, айниқса гипоксияда метаболик жараёнларни фаоллаштиради, нейротроп, гемопоэтик, кардиотроп ва гепатотроп самара кўрсатиши мумкин. Магний ва В6 витаминининг ўзаро таъсир қилиш механизми ҳали тўлиқ аниқланмаган. Ҳар иккала компонентини танқислиги, шунингдек дозасини ошириб юборилиши симптомлари ўхшашдир, бироқ В6 витаминининг танқислиги магнийнинг танқислиги билан бир вақтда яққолроқ бўлади, чунки магний пиридоксинга боғлиқ ферментлар тизимини фаоллаштириш учун зарурдир.
Магний ва пиридоксинни бир вақтда қўлланиши ичакда магнийни сўрилиш тезлигини оширади, В6 витамини-магний-аминокислоталар хелат комплексини ҳосил бўлиши оқибатида уни ҳужайраларга мембрана орқали ўтишини яхшилайди, қон плазмаси ва эритроцитларда магнийнинг концентрациясини оширади, шунингдек уни сийдик билан чиқарилишини камайтиради
Магний ва/ёки В6 витаминининг танқислиги билан боғлиқ бўлган асоратларни олдини олишда қўлланади.
Препарат шунингдек қуйидаги ҳолатларда: сурункали жисмоний ва ақлий толиқиш, таъсирчанлик, стрессни ҳавфи ошганида, депрессия, уйқуни бузилишларида, миалгияда, атеросклероз ва миокард инфарктини олдини олиш мақсадида қўлланади.
Магний В6 шунингдек узоқ вақт чекиш ва алкоголь истеъмол қилиш, сурги воситалари, контрацептив воситалар, доимий гипергликемияси бўлган қандли диабет беморларда баъзи диуретиклар ёки осмотик диуретикларни узоқ вақт қўллаш оқибатида ривожланган гипомагниемияда қўлланади.
Артериал гипертензия (АГ), димланган юрак етишмовчилиги, юрак аритмиялари аритмия каби юрак-қон томир касалликлари, суяклар сингандан сўнг тузалаётган беморларни комплекс даволашда ва остеопорозни комплекс даволашда қўлланади.
Профилактика: катталарга ва 12 ёшдан бошлаб болаларга - 2 таблетка суткада 1 марта ёки 1-2 таблеткадан суткада 2 марта буюрилади.
Даволаш: фақат шифокорни тавсияси бўйича буюрилади.
Даволаш давомийлигини шифокор белгилайди.
Таблеткани бутун ҳолда ва бир стакан сув билан ичиш керак.
Жуда кам ҳолларда - меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар (қоринда оғриқ, қабзият, диарея, кўнгил айниши, қусиш), аллергик реакциялар, шу жумладан қичишиш, эшакеми, терида тошмалар кузатилади.
Препарат компонентларига юқори сезувчанлик, оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам), гипермагнемия, В6 витаминининг гипервитаминози, AV-блокада, оғир миастения, Паркинсон касаллиги (леводопа декарбоксилазанинг периферик ингибиторларини бирга қўлламасдан, леводопа билан даволашда), оғир даражадаги артериал гипотензия, диарея.
Фосфат ва кальций тузларини сақлаган препаратларни бир вақтда қўллаш, липидларни ортиб кетиши меъда-ичак йўлларида магнийни сўрилишини аҳамиятли даражада камайтириши мумкин. Диуретиклар, цисплатин, циклосерин, минералокортикоидлар магнийни сийдик билан чиқарилишини оширадилар. Аминогликозид антибиотиклар, скелет мушакларини релаксантлари ва колистин препарат билан бирга қўлланганида мушаклар фалажини чақириши мумкин.
Магний теофиллин, тетрациклин, темир препаратлари, фторидлар ва перорал антикоагулянтлар - варфарин ҳосилаларини сўрилишини камайтиради. Препарат перорал тетрациклинлар билан бир вақтда қўлланганида, овқат ҳазм қилиш йўлларида тетрациклинларни сўрилишига Магний В6 ни салбий таъсирини олдини олиш учун бу препаратларни қабул қилишлар ўртасидаги вақт камида 3 соат бўлиши керак.
Циклосерин, гидрализин, изониазид, пенициламин ва перорал контрацептивларни қўллаш В6 витаминига бўлган талабни оширади.
Қўллаш мумкин бўлмаган мажмуалар: леводопа билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак, чунки у периферик допа-декарбоксилазанинг ингибиторлари билан бирга қабул қилинмаса, леводопанинг таъсири ингибирланади. Агар леводопа допа-декарбоксилаза билан бирга қабул қилинмаса, пиридоксинни ҳар қандай концентрацияларда қўллаш мумкин эмас.
Қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари
Ўртача даражадаги буйрак етишмовчилигида гипермагниемия (қон зардобида магний миқдорини доимий назорат қилиш ва препаратни катта дозаларда узоқ вақт қўллашдан сақланиш) ривожланишини олдини олиш чораларини кўриш керак. Юрак ва буйрак етишмовчилиги пациентлар даволаш бошланишидан олдин шифокор билан маслаҳатлашишлари керак.
Агар бир ой давомида даволашдан кейин аҳволини яхшиланиши кузатилмаса, препаратни бекор қилиш керак.
Кальцийни ёндош танқислиги бўлган ҳолатларда, кальцийни қўшимча равишда қабул қилишни бошлашдан аввал магнийни танқислиги бартараф қилиниши керак.
Пиридоксинни юқори дозаларда (суткада > 200 мг) узоқ муддат давомида (яъни, бир неча ой ёки йил давомида) қабул қилинганида сенсор нейропатияни ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Бу самара одатда қайтувчан характерга эга бўлиб, препарат қабул қилишни тўхтатгандан сўнг йўқолади. Ёрдамчи моддалар таркибида препарат қанд сақлайди, қандли диабет бўлган беморларда уни ҳисобга олиш керак.
Оғир даражадаги магний танқислиги бўлган пациентларда препаратни вена ичига юбориш билан бошлаш керак. Бу шунингдек мальабсорбция бўлган беморларга ҳам кўрсатилган.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Препарат ҳомила учун бирон бир хавф солиши номаълум, чунки ҳомиладорлик вақтида тегишли тадқиқотлар ўтказилмаган. Шунинг учун ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида препаратни қўллаш бўйича масалани фақат шифокор она учун фойда/ҳомила (бола) учун хавф нисбатини ҳисобга олиб, ҳар бир пациент учун шахсий равишда ҳал қилади.
Болалар
Препарат 12 ёшдан бошлаб болаларга қўлланади.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Препарат автотранспорт воситаларини бошқариш ва потенциал ҳавфли механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Буйраклар фаолияти бузилган пациентларда препарат перорал қўлланганида магнийни дозасини ошириб юборилиши одатда токсик реакцияларни ривожланишига олиб келмайди. Бироқ буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда магний билан заҳарланиш ривожланиши мумкин. Токсик самаралари қондаги магнийни даражасига боғлиқ.
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, артериал гипотензия, марказий нерв тизимини сусайиши, мушаклар кучсизлиги, нафасни сусайиши, ЭКГ да патологик ўзгаришлар, кома, юрак уришини тўхташи ва нафас фалажи, анурия, оёқ-қўллардаги оғриқ, рефлектор фаолиятини бузилиши.
Даволаш: регидратация, жадаллаштирилган диурез. Буйрак етишмовчилигида гемодиализ ва перитонеал диализ зарур. Симптоматик даволаш.
10 таблеткадан блистерда; 1, 2, 3, 6, 10 блистердан қутида.
Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
«SHARQ DARMON» МЧЖ
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Бектемир тумани. Х.Байқаро к., 35A
Тел: +99871 295 08 57, Факс: +99871 295 08 57.
Ko`p so`raladigan savollar
Magniy b6 tabletkalari №50 (5 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Magniy b6 tabletkalari №50 (5 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Sharq Darmon hisoblanadi.