Facebook Pixel Code

Magvit B6 №50 kapsulalar (2 blister x 25 kapsula)

dagi narxlar
Без рецепта
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Magniy: 50 mg/kapsula, Vitamin b6: 5 mg/kapsula

Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Hammasi ko‘rsatilsin

Uchun ko‘rsatma Magvit B6 №50 kapsulalar (2 blister x 25 kapsula)

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: пиридоксин гидрохлориди - 5 мг, магний цитрати кўринишидаги магний - 50 мг;

ёрдамчи моддалар: магний стеарати, картошка крахмали, лактоза;

Оқ рангли, қаттиқ, желатин № 0 капсулалар.

Капсулалар.

Минерал қўшимчалар. Бошқа минерал қўшимчалар. Коди АТХ: А12CС30.

Фармакодинамикаси

Физиологик аспектлари

Магний асосан ҳужайра ичидаги катион ҳисобланади. У нейронлар қўзғалувчанлигини ва нерв қўзғалувчанликнинг нейромушак узатилишини пасайтиради, кўпгина ферментатив жараёнларда қатнашади.

Магний аъзо ва тўқималарнинг муҳим элементи ҳисобланади: суяк тўқималарида инсон организмидаги магнийнинг умумий миқдорининг ярми мавжуд.

Клиник аспектлари

Зардобдаги магний даражаси:

  • 12 ва 17 мг/л ўртасида (1-1,4 мЭкв/л ёки 0,5-0,7 ммоль/л): магнийнинг ўртача танқислигига ишора қилади;
  • 12 мг/л дан паст (1 мЭкв/л ёки 0,5 ммоль/л): магнийнинг оғир танқислигига ишора қилади.

Танқислик қуйидагича бўлиши мумкин:

  • бирламчи, магний метаболизмининг туғма аномалияси туфайли,
  • иккиламчи,қуйидаги ҳолатлар туфайли:
    • организмга адекват тушмаслиги (тўйиб овқатланмасликнинг оғир шакли, алкоголизм, тўлиқ парентералозиқланиш),
    • меъда-ичак сўрилишидаги бузилишлар (сурункали диарея, меъда-ичак оқма яралар, гипопаратироидизм),
    • буйрак даражасидаги ортиқча йўқотишлар (каналчаларнинг касаллиги, сезиларли полиурия, диуретикларни суистеъмол қилиш, сурункали пиелонефрит, бирламчи гиперальдостеронизм, цисплатин билан даволаш).

Пиридоксин (В6 витамини) кўплаб метаболик жараёнларда, нерв тизими метаболизмини бошқаришида қатнашади. В6 витамини МИЙдан магний сўрилишини ва унинг ҳужайраларга ўтишини яхшилайди.

Таркибида магний цитрати ва В6 витамини бўлган мажмуавий препаратни қўллаш қуйидаги маълумотлар билан асосланган:

  • В6 витамини ва магний бир-бирининг фармакологик таъсирини тўлдиради;
  • В6 витамини плазма ва эритроцитлардаги магний концентрациясини оширади ва организмдан чиқариладиган магний миқдорини камайтиради;
  • В6 витамини МИЙдан магнийни сўрилишини ва унинг ҳужайраларга ўтишини яхшилайди;
  • магний пиридоксиннинг жигарда пиридоксаль-5-фосфат фаол метаболитига айланиш жараёнини фаоллаштиради;
  • В6 витамини ҳужайра ичидаги магний миқдорини ошишига ёрдам беради.

Магвит B6® таркибига кирувчи сувда эрийдиган магний органик тузи (магний цитрати) яхши сўрилади, пиридоксин эса магнийни сўрилишини ва унинг ҳужайраларга ўтишини янада кўпроқ оширади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши ва тақсимланиши

МИЙдан қабул қилинганидан сўнг магнийнинг тахминан 50% сўрилади. Организмда магний асосан ҳужайра ичи бўшлиғида (тахминан 99%) тақсимланади, уларнинг тахминан 2/3 қисми суяк тўқимасига, учдан бир қисми эса силлиқ ва кўндаланг-тарғил мушак тўқимасига тақсимланади.

Пиридоксин ингичка ичакда сўрилади, қон оқими билан тўқималарга тарқаланади ва ҳужайраларга ўтиб АТФ ва пиридоксалькиназалар иштирокида фосфат кислотасини қолдиғини органик моддалар молекуласига қўшилишида.

Чиқарилиши

Сийдик чиқариш тизими магний чиқарилишининг асосий йўли ҳисобланади. Плазмадаги магнийнинг 70% калавали фильтрацияга учрайди, кейин унинг 95-97% буйрак каналчаларида қайта сўрилади. Сийдикдаги магний ичга қабул қилинган магнийнинг ўртача учдан бирини ташкил этади.

Сийдик билан чиқадиган 4-пиридоксил кислотаси пиридоксин катаболизмининг асосий маҳсулоти ҳисобланади.

Ушбу дори воситаси магний сақлайди, қуйидаги симптомлари организмда магний танқислигидан далолат бериши мумкин:

  • асабийлик, таъсирчанлик, кучсиз ҳавотирлик, ўтиб кетувчи чарчоқлик, уйқуни бироз бузилишлари,
  • безовталикнинг меъда-ичак спазмлари кўринишида, юракни тез уриши (соғлом юракда),
  • мушак тиришишлари, санчишларни ҳис қилиш.

Магнийни буюрилиши ушбу симптомларни бартараф этишга ёрдам бериши мумкин.

Агар бир ой даволангандан кейин яхшиланиш кузатилмаса, ушбу препарат билан монотерапияни давом эттириш мақсадга мувофиқ эмас.

Организмда магнийнинг танқислигини мажмуавий даволашда препарат ичга катталарга ва 6 ёшдан ошган болаларга 1-2 капсуладан кунига 2-3 марта овқат вақтида буюрилади.

Магнийнинг қондаги концентрацияси нормалашганидан кейин даволашни тўхтатиш керак.

Препарат яхши ўзлаштирилади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда - қоринда оғриқлар, диарея.

Бошқалар: аллергик реакциялар, тери реакциялари бўлиши мумкин.

Препаратни қўллашга қарши кўрсатмалар бўлиб, унинг компонентларига юқори сезувчанлик, шунингдек яққол буйрак етишмовчилиги (КК минутига 30 мл дан кам), гипермагниемия, 6 ёшгача бўлган болалар ҳисобланади.

Эҳтиёткорлик билан: буйрак функциясининг ўртача даражадаги етишмовчилигида, чунки гипермагниемияни ривожланиш хавфи бўлганида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Магвит® B6 ва фосфатлар ва кальций тузларини сақловчи препаратлар бир вақтда қўлланганида магнийнинг МИЙдан сўрилиши сезиларли камайиши мумкин.

Препарат темирни ўзлаштирилиши, тетрациклинни сўрилишини камайтиради.

Бирга қўлланганда магний перорал тромболитик воситаларнинг таъсирини сусайтиради.

Пиридоксин диуретиклар таъсирини кучайтиради; леводопанинг паркинсонизмга қарши самарасини сезиларли даражада пасайтиради, юрак гликозидлари (миокардда қисқарувчи оқсилларнинг синтезини ошишига ёрдам беради), глутамин кислотаси ва аспаркам (гипоксияга чидамлилик ошади) билан яхши қўшилади.

Кальцийнинг ёндош танқислигида магнийнинг организмдаги танқислигини кальций препаратларини қабул қилишдан олдин бартараф қилиш керак.

Оғир магний танқислиги ва уни сўрилиш бузилишларда даволаш вена ичига юборишдан бошланиши керак.

Тетрациклин ва Магвит® B6  бирга қўлланганида бу препаратларнинг қабуллар орасидаги 3 соатлик интервалга риоя қилиш керак.

Сурги воситалари, этанолни тез-тез истеъмол қилинганида, катта рухий ва жисмоний юкламаларда, магнийга бўлган эҳтиёж ошади ва организмда магнийнинг танқислигини ривожланишини хавфи ошади.

Капсулаларда лактоза мавжудлиги туфайли, препаратни галактозани туғма ўзлаштираолмаслиги, Лапп лактазаси танқислиги, галактоза-глюкоза мальабсорбцияси бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Капсула қобиғининг таркибига кирувчи бўёвчи моддалар аллергик реакциялар чақириши мумкин.

Ушбу дори шакли 6 ёшгача бўлган болаларга буюрилмайди.

Ўртача даражадаги буйрак етишмовчилигида, гипермагниемия билан боғлиқ хавфни олдини олиш мақсадида, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

В6 витамини (>200 мг/сут) узоқ вақт давомида қўлланганида (бир неча ой ёки йил) сенсорли нейропатиялар юзага келади, улар одатда даволаш тўхтатилганидан кейин ўтиб кетади.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик даврида препаратни фақат кўрсатмалар бўйича ва шифокорнинг назорати остида қўллаш мумкин.

Препаратни эмизиш даврида қўллаш тавсия қилинмайди. Магний кўкрак сути билан чиқарилади.

Автомобилни ҳайдаш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Буйрак функцияси нормал бўлганида магнийни ичга қабул қилиш токсик реакцияларни чақирмайди.

Магний билан заҳарланиш буйрак етишмовчилигида ривожланиши мумкин. Токсик самаралари асосан магнийнинг қондаги миқдорига боғлиқ.

Симптомлари: АБ ни тушиши, кўнгил айниши, қусиш, марказий нерв тизимини сусайиши, рефлексларни йўқолиши, нафасни сусайиши, кома, юракни тўхташи ва нафасни фалажи, ЭКГ ни бузилишлари, анурия.

Даволаш: регидратация, кучайтирилган диурез.

Буйрак етишмовчилигида гемодиализ ёки перитонеал диализ ўтказиш керак.

Қаттиқ желатин капсулалар №30, №50.

Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 °С дан 25 °С гача ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецептисиз.

«NIKA PHARM» ШХЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Сайрам 7-тор кўчаси, 48 – А уй. 

Тел: +(99871)1508704; Факс: +(99871) 150 84 48.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Magniy: 50 mg/kapsula, Vitamin b6: 5 mg/kapsula

Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Paketdagi miqdor:
50
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha

Ko`p so`raladigan savollar

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Magvit B6 №50 kapsulalar (2 blister x 25 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Magvit B6 №50 kapsulalar (2 blister x 25 kapsula) ishlab chiqaruvchisi Nika Pharm hisoblanadi.