Facebook Pixel Code

Максиктам-АФ порошок д/ин. по 1000 мг + 1000 мг (флакон)

dagi narxlar
Без рецепта
Boshqa shaharlardagi narxlar
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Максиктам-АФ порошок д/ин. по 1000 мг + 1000 мг (флакон)

Бир флакон куйидагиларни саклайди:

Фаол моддалар: Цефепим гидрохлориди моногидрати 1189,2* мг 1000,0 мг цефепимга қайта ҳисоблаганда (цефепим гидрохлориди моногидратининг L-аргинин билан аралашмаси кўринишида) 1839,2 мг, Сульбактам натрий 1094,2 мг* мг 1000 мг сульбактамга қайта ҳисоблаганда.

Ёрдамчи модда: L-аргинин 650 мг*

*флакондаги цефепим гидрохлориди моногидрати ва сульбактам натрийнинг миқдори, цефепим гидрохлориди моногидрати ва сульбактам натрий субстанциялардаги фаол моддалар ва сувнинг миқдорига боглик.

Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли майда кристалл кукун.

Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизация қилинган кукун.

Цефалоспорин антибиотиги+бета-лактамаз ингибитори. АТХ коди: J01DE.

Фармакодинамикаси

Цефепим IV авлод цефалоспоринлар гуруҳи антибактериал восита. Микроорганизмларнинг хужайра девори синтезини бузиб, бактерицид таъсир қилади.

Граммубат ва грамманфий микроорганизмларга нисбатан кенг таъсир доирасига эга, бошқа гуруҳ антибиотиклари билан қарама-қарши чидамлилик мавжуд эмас.

Сульбактам қатор кенг таркалган бета-лактамазаларнинг қайтмас ингибитори ҳисобланади, у клиник аҳамиятли антибактериал фаолликка эга эмас (Neissericeae ва Acinetobacter spp. оиласи бундан мустасно). Сульбактамнинг чидамли микроорганизмлар томонидан пенициллинлар ва цефалоспоринларнинг парчаланишини олдини олиши, сульбактам, пенициллинлар ва цефалоспоринлар билан якҳол синергизмга эга бўлган резистент штаммларни ишлатиш билан ўтказилган текширишларда тасдикланган. Бундан ташқари, сульбактам айрим пенициллин-богловчи оқсиллар билан ўзаро таъсирлашади, шунинг учун цефепим сульбактам мажмуаси кўпинча сезувчан штаммларга, факат бир цефепимга караганда яққолроқ таъсир кўрсатади.

Цефепим ва сульбактамнинг мажмуаси, цефепимга сезувчан барча микроорганизмларга, шунингдек катор унга чидамли микроорганизмларга нисбатан фаол.

Цефепим+сульбактам қуйидагиларга нисбатан фаол:

Граммусбат аэроблар:

Staphylococcus aureus (жумладан бета-лактамаза ишлаб чикарувчи штаммлар); Staphylococcus epidermidis (жумладан бета-лактамаза ишлаб чикарувчи штаммлар); бошка штаммлар Staphylococcus spp., жумладан Staphylococcus hominis, Staphylococcus saprophyticus, Streptococcus pyogenes (А гуруҳи стрептококклари); Streptococcus agalactiae

(В гуруҳи стрептококклари); Streptococcus pneumoniae (жумладан пенициллинга оралик чидамли штаммлар минимал сусайтирувчи концентрацияси 0,1 дан 1 мкг/мл гача); бошка бета-гемолитик Streptococcus spp. (C, G, F rурухлари), Streptococcus bovis (D гуруҳни), Streptococcus spp. Viridans гуруҳи.

Изоҳ: Enterococcus spp. ва метициллинга чидамли стафилококклар, кўпгина цефалоспорин антибиотиклари, жумладан цефепимнинг таъсирига чидамли ҳисобланади.

Грамманфий аэроблар:

Acinetobacter calcoaceticus (anitratus, Iwofii uштамм ости); Acinetobacter baumannii, Aeromonas hydrophila; Capnocytophaga spp.; Citrobacter spp., жумладан Citrobacter diversus, Citrobacter freundii, Campylobacter jejuni; Enterobacter spp., жумладан Enterobacter cloacae, Enterobacter aerogenes, Enterobacter sakazakii; Escherichia coli; Gardnerella vaginalis; Haemophilus ducreyi; Haemophilus influenzae (жумладан бета- лактамаза ишлаб чикарувчи штаммлар); Наemophilus parainfluenzae; Hafnia alvei: Klebsiella spp., жумладан Klebsiella pneumoniae, Klebsiella oxytoca, Klebsiella ozaenae; Legionella spp.; Morganella morganii; Moraxella catarrhalis (Branhamella catarrhalis) (жумладан бета-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлар); Neisseria gonorrhoeae (жумладан жумладан бета-лактамаза ишлаб чикарувчи штаммлар); Neisseria meningitidis; Pantoea agglomerans (илгари Enterobacter agglomerans сифатида маълум бўлган); Proteus spp.. жумладан Proteus mirabilis, Proteus vulgaris; Providencia spp., жумладан Providencia rettgeri, Providencia stuartii; Pseudomonas spp., жумладан Pseudomonas aeruginosa, Pseudomonas putida, Pseudomonas stutzeri: Salmonella spp.; Serratia spp., жумладан Serratia marcescens, Serratia liquefaciens: Shigella spp.; Yersinia enterocolitica.

Изоҳ: цефепим илгари Xanthomonas maltophilia ва Pseudomonas maltophilia сифатида маълум бўлган Stenotrophomonas maltophilia нинг кўпгина штаммларига нисбатан фаол эмас.

Анаэроблар: Ваcteroides spp.; Clostridium perfringens; Fusobacterium spp: Mobiluncus spp.;

Peptostreptococcus spp.: Prevotella melaninogenica (Bacteroides melaninogenicus каби маълум); Veillonella spp.

Цефепим Bacteroides fragilis wa Clostridium difficile rга нисбатан фаол эмас.

Фармакокинетикаси

Цефелимнинг биокираолиши 100% ни ташкил килади. Вена ичига ва мушак ичига юборилганидан кейин цефепимнинг максимал концентрациясига мувофиқ инфузия охирида ва 1-2 соатда эришилади.

500 мг, 1 г ва 2 г дозаларда мушак ичига юборилганида максимал концентрацияси (Ста) мувофик 13,9, 29,6 ва 57,5 мкл/мл, 500 мг, 1 г ва 2 г дозаларда вена ичига юборилганда - мувофик 39,1, 81,7 ва 163,9 мкг/мл.

Цефепимнинг терапевтик концентрациялари қуйидаги суюқликлар ва тўкималарда аникланади: сийдикда, ўт-сафрода, перитонеал, буллёз суюкликда, бронхларнинг шиллиқ қаватида, балғамда, простатада, аппендиксда ва ўт-сафро қопида. Цефепимнинг қон плазмаси оқсиллари билан богланиши ўртача 16,4% ни ташкил килади ва кон плазмасидаги цефепимнинг концентрациясига боглик эмас.

Цефепим -метилпирролидингача метаболизмга учрайди, у тез №-метилпирролидиннинг оксидига айланади.

Цефепим асосан буйрак орқали калава фильтрацияси йўли билан чикарилади (буйрак клиренси ўртача 110 мл/минутни ташкил килади). Сийдикда юборилган дозанинг тахминан 85% ўзгармаган цефепим ҳолида, 1% дан камрок №-метилпирролидин, тахминан 6,8% -метилпирролидиннинг оксиди ва тахминан 2,5% цефепим эпимери аникланади.

250 мг дан 2 г гача дозалар юборилганда организмдан цефепимнинг ярим чикарилиш даври (Т2) ўртача тахминан 2 соатни ташкил қилади. Умумий клиренси ўртача 129 мл/минутни ташкил қилади. Цефипимни соғлом кўнгиллиларга 9 кун давомида ҳар 8 соатда 2 г дозада вена ичига юборилганда кумуляцияси кузатилмаган.

Вена ичига 1 г юборилгандан кейин сульбактамнинг Стах 236,8 мкг/мл ни; 500 мг мушак ичига юборилганидан кейин 19 мкг/мл ни ташкил килган. Сульбактам турли тўқималар ва суюқликларда, ўт-сафро, ўт-сафро қопи, тери, аппендикс, фаллопий найлари, тухумдонлар, жумладан бачадонда яхши тақсимланади.

Сульбактамнинг тахминан 84% дозаси буйрак орқали чиқарилади. Сульбактамнинг Т1/2 Ўртача 1 соатни ташкил қилади.

Буйрак функциясининг бузилиши бўлган пациентлар

Буйрак етишмовчилигида цефепимнинг Тие ошади, бунда умумий клиренс ва креатинин клиренси орасидаги пропорционал богликлик кузатилади. Диализ муолажаларини ўтказишни талаб килувчи оғир буйрак етишмовчилигида, гемодиализда ярим чиқарилиш даври 13 соатни ва узулуксиз перитонеал диализда 19 соатни ташкил қилади.

Буйракнинг функцияси бузилишида организмдан сульбактамнинг умумий клиренси ва ҳисобланган креатинин клиренси орасида юкори корреляция аникланган. Терминал буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда суьбактамнинг Т1/2 ни аҳамиятли узайиши (9,7 соатгача) кузатилган. Гемодиализ сульбактамнинг ярим чиқарилиш даврини, умумий клиренсини ва тақсимланиш хажмини аҳамиятли ўзгаришларини чақирган.

Буйракнинг функцияси бузилишида препаратнинг дозасини мувофиклаштириш талаб этилади.

Жигар функциясининг бузилиши бўлган пациентлар

Жигар функциясининг бузилиши бўлган пациентларда цефепим ва сульбактамнинг фармакокнистикаси ўзгармайди. Ушбу пациентлар учун препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.

65 ёшдан ошган пациентлар

65 ёшдан ошган соғлом кўнгиллиларга 1 г цефепим бир марта вена ичига юборилганидан кейин, ёш кўнгиллилар билан солиштирганда "концентрация-вақт" эгри чизиги ости майдонини (AUC) ошиши ва буйрак клиренсини камайиши аникланган. Буйрак функциясининг бузилишларида катта ёшли пациентларда дозасига тузатиш киритиш талаб этилади.

Сульбактаынинг фармакокинетикаси буйрак функциясининг бузилишлари бўлган кекса одамларда ўрганилган. Соғлом кўнгилликлар билан солиштирганда кекса одамларда сульбактамнинг Т12 ни узайиши, клиренсни пасайиши ва тақсимланиш хажмини ошиши аниқланган.

Болалар

Цефепимнинг фармакокинетикаси 2 ойликдан то 11 ёшлигача бўлган болаларда тана вазнига 50 мг/кг доза бир марта вена ичига ёки мушак ичига юборилгандан кейин, шунингдек цефепим такрор юборилгандан кейин (камида 48 соат давомида ҳар 8-12 соатда) ўрганилган. Бир марта вена ичига юборилганидан кейин умумий клиренси ва тақсимланиш хажми мувофиқ 3,3 мл/мин/кг ва 0,3 л/кг ни ташкил қилган. Организмдан ярим чиқарилиш хажми ўртача 1,7 соатни ташкил қилган. Цефепимни ўзгармаган кўринишда буйрак орқали чикарилиши юборилган дозанинг 60,4% ни, буйрак клиренси эса ўртача 2,0 мл/мин/кг ни ташкил қилган. Кўп марта вена ичига юборилганидан кейин қон плазмасидаги мувозанат холатдаги цефепимнинг концентрациясини, шунингдек бошка фармакокинетик параметрлари, бир марта юборилгандан кейинги шундайлардан фарқ қилмаган. Пациентларнинг ёши ва жинси, тана вазнига тузатиш ҳисоби билан, умумий клиренси ва тақсимланиш хажмга аҳамиятли таъсир кўрсатмаган.

Мушак ичига юборилганидан кейин қон плазмасида мувозанат ҳолатидаги цефепимнинг Стах ўртача 68 мкг/мл ни ташкил килган ва ўртача 0,75 соатда эришилган. Мушак ичига юборилганидан кейин 8 соат ўтгач кон плазмасидаги цефепимнинг концентрацияси ўртача 6 мкг/мл ни ташкил қилган. Вена ичига инъекциядан кейин цефепимнинг мутлок биокираолиши ўртача 82% ни ташкил қилган.

Катталардаги цефепим+сульбактамга сезувчан микроорганизмлар чақирган инфекцион-яллиглании касалликлари:

  • куйи нафас йўлларининг касалликлари, жумладан пневмония ва бронхит;
  • сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари, асоратланганлари ҳам, жумладан пиелонефрит, ва асоратланмаганлари ҳам;
  • тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари;
  • корин бўшлиғининг инфекциялари, перитонит ва жумладан ўт-сафро йўлларининг инфекциялари;
  • кичик чаноқ аъзоларининг яллиғланиш касалликлари;
  • септицемия;
  • фебрил нейтропения;
  • жарроҳлик операцияларни ўтказишда инфекцияларни олдини олишда қўлланилади.

Цефетим+сульбактамга сезгир микроорганизмлар чақирган болалардаги инфекцион яллигланиш касалликлари:

  • пневмония;
  • сийдик чикариш йўлларининг инфекциялари, асоратланган, жумладан пиелонефрит, асоратланмаган сифатида;
  • тери ва юмшоқ тўкмалар инфекциялари;
  • септицемия;
  • фебрил нейтропения;
  • бактериал менингитда қўлланилади.

Препарат вена ичига ва мушак ичига қўлланади. Дозалари ва юбориш усули қўзғатувчининг сезувчанлиги, инфекциянинг оғирлиги, буйрак функциясининг ҳолати ва пациентнинг умумий ҳолатига боғлиқ.

Вена ичига юбориш: оғир ёки хаёт учун хавфли инфекциялари бўлган пациентлар учун, айниқса септик шок пайдо бўлиши хавфида тавсия этилади.

Препаратни болюсли ёки камида 30 минут давомидаги инфузия кўринишида юбориш мумкин.

Мушак ичига юбориш: цефепимга кайта ҳисоблаганда 1 г гача доза (суюлтирувчининг хажми 3,0 мл гача) бир марталик инъекция кўринишида юборилиши мумкин. Цефепимга қайта ҳисоблаганда 2 г максимал дозани (суюлтирувчининг хажми 6,0 мл гача) икки инъекциялар кўринишида турли жойларга юбориш керак.

Касаллик, пациентнинг тана вазни ва ёшига боғлиқ дозалаш тартиби цефепимга қайта ҳисобланганда кўрсатилган.

Болалар учун Максиктам-АФ препаратининг дозаси катталар учун максимал тавсия этилган дозадан ошмаслиги керак: цефепимга қайта ҳисоблаганда 2 г вена ичига ҳар 12 соатда. Болаларда препартни мушак ичига юбориш тажрибаси чекланган.

Буйрак функцияси нормада бўлган катталар ва тана вазни 40 кг дан ошган болалар

Сийдик йўлларининг енгил ва ўрта оғирликдаги инфекциялари 500 мг-1 г в/и ёки м/и ҳар 12 соатда
Енгил Ba Ўрта оғирликдаги бошқа инфекциялар 1 г в/и ёки м/и ҳар 12 соатда
Огир инфекциялар 2 г в/н ҳар 12 соатда

Максихтам-АФ препаратини кабул килаётган пациентларга, цефенимин кўшимча юбориш талаб қилиниши мумкин.

Цофепимнинг тавсия этилган максимал суткалик дозаси 6 г, сульбактам 4 г ки ташкил қилади.

Максиктам-АФ препарати билан даволашнинг одатдаги давомийлиги 7-10 кунни тамхил килади; огир инфекцияларда давомийроқ даволаш талаб қилиниши мумкин.

Фебрил нейтропенияни даволаш ҳолида даволашнинг одатдаги давомийлиги 7 кун ёки нейтропения йўқолгунича.

Жарроҳлик операцияларни ўтказишда инфекцияларни олдини олиш

Жаррохлик операцияни бошлашдан 60 минут олдин 4,0 г Максиктам-АФ препарати (2,0 г цефепим) инфузия кўринишида 30 минут давомида юборилади. Инфузия тугаганидан кейин дарҳол пациентга 500 мг метронидазол вена ичига юборилади. Метронидазолнинг эритмаси унинг тиббиётда қўлланишига доир йўриқномасига мувофиқ тайёрланади. Метронидазол ва цефепимнинг фармацевтик номутаносиблиги оқибатида, уларни бир идишда аралаштириш мумкин эмас. Метронидазолни юборишдан олдин инфузион тизимни ювиш керак. Давомли (12 соатдан ортиқ) жарроҳлик операциялар вақтида биринчи дозадан кейин 12 соат ўтгач метронидазолки кейинги юбориш билан цефепим сульбактамни худди шу дозада такрорий юбориш тавсия этилади. Тана вазни 40 кг гача бўлган 2 ойликдан бошлаб болалар

Сийдик йўлларининг инфекцияларида, тери ва юмшоқ тўкималарнинг инфекцияларида, пневмонияда цефепимнинг тавсия этиладиган дозаси 50 мг/кг ҳар 12 соатда 10 кун давомида.

Максиктам-АФ препаратини қабул қилаётган фебрил нейтропенияси, септицемияси, бактериал менингити бўлган пациентларга, цефепимни қўшимча юбориш талаб килиниши мумкин.

Болалар учун сульбактамнинг максимал суткалик дозаси суткада 80 мг/кг дан ошмаслиги керак.

Буйрак функциясининг бузилишлари бўлган пациентлар

Буйрак орқали препаратнинг чикарилиши камайган тезлигини компенсация килиш максадида, буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларда цефепим ва сульбактамнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилади. Дозалаш тартиби буйрак функциясини бузилиш даражаси, инфекциянинг оғирлиги ва микроорганизмларнинг сезувчанлигига боглик. Буйрак функциясини енгил ёки огирлиги ўртача даражали бузилишларида, препаратнинг бошлангич дозаси буйрак функцияси нормал бўлгандаги каби.

Гемодиализда цефепимнинг юборилган дозаси 3 соат давомида организмдан 68% чиқарилади.

Узулуксиз амбулатор перитонеал диализда препаратни цефепим бўйича дастлабки тавсия этилган дозаларда ишлатиш мумкин: инфекциянинг огирлигига қараб 500 мг, 1 г ёки 2 г, юборишлар орасидаги интерваллар-48 coar.

КК 15-30 мл/минут бўлган пациентларда сульбактамнинг максимал суткалик дозаси 2 г ни (1 г дан ҳар 12 соатда) ташкил килади, КК ≤ 15 мл/минут бўлган пациентларда эса сульбактамнинг максимал суткалик дозаси 1 г ни (500 мг дан ҳар 12 соатда) ташкил қилади.

Буйрак функциясининг бузилишлари бўлган болалар

Буйрак функциясининг бузилишлари бўлган болаларга, юқорида кўрсатилган жадвалдагидек дозани камайтириш ёки юборишлар орасидаги интервални ошириш тавсия этилади.

Жигар функциясининг бузилишлари бўлган пациентлар

Жигар функциясининг бузилишлари бўлган пациен талаб қилинмайди. пациентлар учун дозасига тузатиш киритиш

Эритмаларни тайёрлаш

Вена ичига болюсли юбориш учун препарат (2 г) 10 мл инъекция учун стерил сувда, 5% декстроза эритмасида ёки 0,9% натрий хлориди эритмасида суюлтирилади, 3-5 минут давомида юборилади.

Вена ичига инъфузия учун тайёрланган эритма вена ичига инфузиялар учун бошка эритмалар билан суюлтирилади (0,9% натрий хлоридининг эритмаси, 5% ёки 10% декстроза эритмаси, Рингер лактат эритмаси, 5% декстроза эритмаси ва 0,9% натрий хлориди эритмаси; максимал концентрация 40 мг/мл) ва камида 30 минут давомида юборилади. Мушак ичига юбориш учун препарат инъекция учун стерил сувда, 0,9% натрий хлориди эритмасида, парабен ёки бензил спиртли инъекция учун бактериостатик сувда, 0,5% ёки 1% лидокаин гидрохлориди эритмасида (2,0 г - 3,0 мл) эритилади.

Тайёрланган эритма хона ҳароратида 24 соатгача ёки совутгичда 48 соат давомида сақланиши мумкин. Рангининг ўзгариши Максиктам-АФ препаратининг фаоллигига таъсир қилмайди.

Парентерал қўллаш учун ҳамма эритмалар каби, Максиктам-АФ препаратининг тайёрланган эритмаларини юборишдан олдин, кўринадиган механик киритмалар мавжуд эмаслигига текшириш керак. Акс ҳолда тайёрланган эритмани ишлатиш ман этилади.

Препаратни қўллашда ЖССТ га мувофиқ ривожланиш тез-тезлиги бўйича таснифланган ножўя реакциялар кузатилиши мумкин: жуда тез-тез≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас 1/1000 дан <1/100 гача); кам ҳолларда (≥ 1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (<1/10 000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолашнинг имкони йўқ).

Инфекциялар ва инвазиялар

  • Тез-тез эмас: кандидозли вагинит, оғиз бўшлиги қаватининг кандидози.
  • Кам ҳолларда: кандидозлар

Кон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар

  • Тез-тез, анемия, эозинофилия.
  • Тез-тез эмас: тромбоцитопения, лейкопения, нейтропения.
  • Тез-тезлиги номаълум: апластик анемия, гемолитик анемия, агранулоцитоз.

Иммун тизими томонидан бузилишлар

  • Кам ҳолларда: анафилактик реакции, ангионевротик шиш.
  • Тез-тезлиги номаълум анафилактик шок.

Пере тизими томонидан бузилишлар

  • Тез-тез эмас: бош огриги.
  • Кам ҳолларда: тиришишлар, парестезиялар, дисгевзиялар, бош айланиши.
  • Тез-тезлиги номаълум: кома, ступор, энцефалопатиялар, онгни чалкашиши, миоклонус.

Томирлар томонидан бузилишлар

  • Тез-тез: юбориш жойида флебитлар.
  • Кам ҳолларда: вазодилатация.
  • Тез-тезлиги номаълум: геморрагиялар.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиги аъзолари томонидан бузилишлар

  • Кам ҳолларда: хансираш.

Овқат хазм қилиш тизими томонидан бузилишлар

  • Тез-тез: диарея.
  • Тез-тез эмас: колит (жумладан сохтамембраноз колит), кўнгил айниши, қусиш.
  • Кам ҳолларда: абдоминал огриклар, қабзият.
  • Тез-тезлиги номаълум: овқат хазм қилишни бузилиши.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бужмшлар

  • Тез-тез: тери тошмаси.
  • Тез-тез эмас: эритема, эшакеми, кичишиш.
  • Тез-тезлиги номаълум: токсик эпидермал некролиз, кўпшаклли эритема, Стивенс- Джонсон синдроми.

Буйрак ва сийдик чикариш йўллари томонидан бузилишлар

  • Тез-тез эмас: қон зардобида мочевина даражасини ошиши, қон зардобида креатинин даражасини ошиши.
  • Тез-тезлиги номаълум: буйрак етишмовчилиги, токсик нефропатия.

Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан бузилишлар

  • Кам ҳолларда: генитал қичишиш.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар

  • Тез-тез: юбориш жойида флебит, юбориш жойида огрик.
  • Тез-тез эмас: юбориш жойида ҳароратни ошиши ва яллигланиш.
  • Кам ҳолларда: этни увишиши.

Лаборатор ва инструментал маълумотлар

  • Жуда тез-тез: сохтамусбат Кумбс синамаси.

Тез-тез: аланинаминотрансфераза, аспартатаминотрансфераза, ишқорий фосфатаза, умумий билирубин фаоллигини ошиши, протромбин вақти ёки қисман тромбопластин вактини ошиши.

Кўпчилик ҳоллар буйрак етишмовчилиги бўлган, тавсия этилгандан юқори дозаларда цефепимни қабул қилган пациентларда аниқланганлигига карамасдан, айрим ҳолларда нейротоксиклик, буйрак етишмовчилигининг даражасига караб дозани мувофиклаштириш Ўтказилган пациентларда кузатилган.

  • Цефепимга, ҳамда бошқа цефалоспоринлар, пенициллинлар, бошка бета-лактам антибиотиклар, аргинин, сульбактамга юкори сезувчанлик.
  • 2 ойликкача бўлган болалик ёшида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Анамнездаги меъда-ичак йўлларининг касалликлари (айниқса колит), буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси 50 мо/минутдан кам).

Максиктам-АФ препаратининг эритмаси метронидазол, ванкомицин, гентамицин, тобрамицин эритмалари билан фармацевтик номутаносиб, шунинг учун уларни аралаштириш мумкин эмас. Лекин, препарат ва кўрсатилган антибактериал препаратлар бир вақтда қўлланганда, уларнинг ҳар бирини алохида юбориш мумкин.

Бактериостатик антибактериал препаратлар билан бирга кўллаш, бета-лактам антибиотикнинг самарасини пасайтириши мумкин.

Буйрак етишмовчилиги

Буйрак функциясини бузилишини чақириш қобилятига эга бўлган омиллар мавжудлигида, препаратни буйрак орқали чиқарилиш тезлигини компенсация қилиш мақсадида, цефепим ва сульбактамнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилади. Дозалаш тартиби буйрак стишмовчилигининг даражаси, инфекциянинг оғирлиги ва микроорганизмларнинг сезувчанлигига боғлиқ. Буйрак функциясининг енгил ёки оғирлиги ўртача даражали бузилишларида, препаратнинг бошланғич дозаси, буйрак функцияси нормал бўлгандаги каби. Токсик реакциялар ривожланишининг хавфи айниқса буйрак функциясининг бузилиши бўлган кекса пациентларда ошади.

Цефалоспоринларнинг бошқа вакилларини қўллашдаги каби, цефепимни кўллаш амалиётида пациентларда энцефалопатия (одатда қайтувчи) (онгни чалкашиши, галлюцинациялар, ступор, кома), миоклонус, тиришишлар (шу жумладан тиришишсиз тутканокли статус) ва/ёки буйрак етишмовчилиги аниқланган. Кўпчилик ҳолларда буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда аниқланган, уларга тавсия этилгандан юқори дозалар буюрилган. Одатда нейротоксиклик симптомлари даволаш тўхтатилганидан кейин ва/ёки гемодиализ ўтказилганидан кейин йўқолган, лекин баъзида улар ўлим билан якунланган. Буйрак функциясининг бузилиши бўлган ёки цефепимнинг чиқарилишини секинлашишига олиб келиши мумкин бўлган бошқа омиллари бўлган пациентларда, унинг дозасини мувофиклаштириш керак.

Анафилактик реакциялар

Даволашни бошлашдан олдин пациентларнинг акамнезида нефепныга, сульбактамга, бошка цефалоспорин антибиотикларига, пенициллинлар ва бошка бета-лактам антибиотикларга аллергик реакциялар, шунингдек аллергиянинг бошка шакллари мавжудлигини аниклаш керак. Барча тур бета-лактам антибиотиклар қўлланганда ўта юкори сезувчанликнинг, баъзида ўлим билан якунланувчи, огир реакцияларининг ривожланиши аниқланган.

Аллергик реакциялар ривожланганда препарат билан даволашни тўхтатиш ва мувофик чораларни кўриш лозим. Препаратни бевосита юбориш вактида оғир аллергих реакция (масалан, анафилактик реакция) ривожланганда, эпинефрин ва бошка бир маромда тутиб турувчи даволаш қўллаш талаб килиниши мумкин.

Лаборатор кўрсаткичлари

Цефалоспоринлар гурухи антибиотиклар мис ионларининг тикланишига асосланган (Бенедикт ёки Фелинг эритмалари билан ёки Клининтест таблеткалари билан), лекин ферментли (глюкозоксидазли) тестларда эмас, тестларда сийдикда глюкозага сохтамусбат реакцияларнинг сабаби бўлиши мумкин. Шу муносабат билан сийдикда глюкозани аниклаш учун глюкозоксидазли ферментли тестларни кўллаш тавсия этилади.

Резистентликки ривожланиш

Эмпирик даволаш буюрилаганида кўзгатувчи-микроорганизмларнинг орттирилган чидамлилиги хакидаги маълумотларни эътиборга олиш керак. Микроорганизмларнинг чидамлилик даражаси вакт ўтиши билан ўзгариши ва алохида географик худудларда фарк килиши мумкин Кўзгатувчи-микроорганизмни идентификация цефепим сульбактамга сезувчанлигини аниклаш учун, мувофик тестларни ўтказиш керак. Препарат монотерапия сифатида хатто кўзғатувчи-микроорганизм индентификациях калингунича хам қўлланиши мумкин, чунки у граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга нисбатан кенг доирали антибактериал таъсирга эга. Аралаш аэроб/анаэроб инфекция хавфида (айникса пофепим сульбактамга сезувчанлиги бўлмаган макроорганизмлар бўлиши мумкинлигида), анаэробларга таъсир килувчи бошка препарат билан мажмуада, препарат билан даволашни кўзғатувчи идентификация килингунича бошлаш мумкин.

Кузгатувчи идентификация қилинганидан ва антибиотикка сезувчанлик аниқланганидан кейин, даволашни тестларнинг натижаларига мувофиқ ўтказиш керак.

Бошқа антибактериал препаратларни қўллашдаги каби, Максиктам -АФ препарати билан даволаш сезувчанлиги бўлмаган микрофлоранинг колонизациясига олиб келиши мумкин.

Даволаш вактида суперинфекция ривожланганида мувофиқ чораларни кўриш керак.

Clostridium difficile ассоциацияланган диарея

Кенг таъсир доирасига эга бўлган барча антибактериал препаратлар қўлланганда амалда Clostridium difficile (CDAD Clostridium difficile-associated diarrhea) билан ассоциацияланган диарея пайдо бўлиши мумкин, у енгил шаклда ҳам кечиши, шунингдек оғир, хатто ўлим билан якунланувчи шаклда ҳам кечиши мумкин.

Препарат билан даволаш вақтида диарея пайдо бўлганда CDAD ташхисини тасдиқлаш керак. Пациентни CDAD ривожланиши мумкинлигига синчиклаб кузатиш керак, чунки антибактериал препаратларни қўллаш тўхтатилганидан кейин икки ойдан ортиқ вақт кейин ҳам унинг пайдо бўлишининг холлари кайд этилган. CDAD ташхиси гумон килинганда ёки тасдикланганда, Clostridium difficile ни сусайтиришни буюрилгандан ташкари, антибактериал препаратларни қўллашни тўхтатиш керак. Ушбу вазиятда ичак перистальтикасини тормозловчи препаратларни буюриш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик

Ҳомиладор аёлларда адекват ва назоратли клиник текширишлар ўтказилмаган. Ҳомиладорликда препаратни фақат агар она учун тахмин қилинаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолатда қўллаш керак.

Эмизикли даврида қўлланиши

Цефепим ва сульбактам кўкрак сутида аниқланади. Эмизиш даврида препаратни фақат агар она учун тахмин қилинган фойда бола учун потенциал хавфдан юқори бўлган холатда қўллаш керак. Лактация даврида препаратни қўллашнинг зарурати бўлганда эмизишни тўхтатиш масаласини хал қилиш керак.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаш даврида марказий нерв тизими томонидан ножўя самаралар ривожланиши мумкинлигини хисобга олиб, диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи фаолиятнинг потенциал хавфли турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Симптомлари: энцефалопатия (онгни чалкашиши, галлюцинациялар, ступор, кома), миоклоник тиришишлар, юқори нерв-мушак кўзгалувчанлиги.

Даволаш: гемодиализ (тавсия этилган дозалар аҳамиятли оширилган ҳолларда, айниқса буйрак функциясининг бузилиши бўлган пациентларда), бир маромда тутиб турувчи даволаш тавсия этилади.

Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун кукун, 1000 мг+1000 мг. 1000 мг+1000 мг таъсир этувчи моддаларни сақловчи препаратнинг миқдори, резина тикинлар билан герметик бекитилган, алюминий қалпоқчалар ёки "флип-оф" тури пластик копкокли мажмуавий қалпоқчалар билан сикилган 20 мл сиғимли 1 гидролитик синфи рангсиз шиша флаконларда.

Препаратли 1 флакон ва тиббиётда қўлланишига доир йўриқнома билан бирга картон кутига жойланган.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

3 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Рецепт бўйича.

«Рузфарма» МЧЖ, Россия.

143132, Москва вилояти, Рузск тумани, Ш.п. Тучково, Комсомольская кўч., 12 уй.

Tavsifnomalar
INN:
Dozalash:

Cefepim: 1000 mg/flakon, Sulbaktam: 1000 mg/flakon

Chiqarish shakli:
Kukun
Paketdagi miqdor:
1
Qo'llash tartibi:
Barcha turdagi in`ektsiya
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya

Ko`p so`raladigan savollar

Максиктам-АФ порошок д/ин. по 1000 мг + 1000 мг (флакон) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Максиктам-АФ порошок д/ин. по 1000 мг + 1000 мг (флакон) ishlab chiqaruvchisi Рузфарма hisoblanadi.