Facebook Pixel Code

Maprofen bilan qoplangan planshetlar 100 mg №24 (3 blister x 8 tabletka)

dagi narxlar
dan 33600 so'm gacha 57300 so'm
Retsept bo'yicha
24 ta dorixonalarda
Paketdagi miqdor:
8 ta
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Maprofen bilan qoplangan planshetlar 100 mg №24 (3 blister x 8 tabletka)

фаол модда: флурбипрофен - 100 мг;

ёрдамчи моддалар: лудидрес, микрокристаллик целлюлоза, натрий кроскармеллоза, аэросил, магний стеарат;

қобиқ таркиби: Opadry II мовий рангли 85F20578, тозаланган сув.

Ҳаво рангли, овал шаклли, бир томони чизиқли, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

Ностероид яллиғланишга қарши восита, фенилпропион кислотасининг ҳосиласи. Оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Таъсир механизми циклооксигеназа (ЦОГ-1 ва ЦОГ-2) ферментини блоклаши ҳисобига простагландинлар синтезини сусайтириши ва периферик оғриқ рецепторларига нисбатан тўқималарнинг сезгирлигини бартараф қилиниши билан боғлиқ.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин флурбипрофен овқат ҳазм қилиш тизимидан тез сўрилади. Плазмада максимал концентрациясига (Сmax) 1,5 соат ўтгач эришилади. Овқат қабул қилиш препаратнинг биокираолишлигига таъсир қилмайди. Флурбипрофен плазма оқсиллари билан 99% дан ортиқ боғланади.

Флурбипрофен жигарда гидроксилланиш йўли билан деярли тўлиқ метаболизмга учрайди.

Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 6 соатни ташкил қилади.

Асосан сийдик билан эркин ва боғланган ҳолда (20%), ҳамда гидроксилланган метаболитлари (50%) кўринишида чиқарилади.

  • оғриқни енгиллаштириш учун: бош, тиш оғриғи, невралгиядаги, дисменореядаги оғриқлар;
  • тезкор ва узоқ муддатли симптоматик терапия учун: ревматоид артритда, остеоартритда, анкилозловчи спондилитда, ўткир подаграли артритда, артралгияда, артрозларда, люмбагода, ўткир радикулитда;
  • жарроҳлик аралашувларидан кейин ва юмшоқ тўқималарнинг жароҳатларида, отоларингологияда, стоматологияда оғриқни ва яллиғланишни енгиллаштирувчи восита сифатида қўлланади.

Ичга қабул қилиш буюрилади.

Катталар ва 15 ёшдан катта болалар учун тавсия қилинадиган дозалар - симптомларнинг ўткирлигига қараб, 1 таблетка (100 мг) дан суткада 1-3 марта буюрилади. Максимал суткалик доза- 300 мг.

Дисменореяда - 1 таблеткадан, кейинчалик ½ таблеткадан ёки 1 таблеткадан ҳар 4 ёки 6 соатда буюрилади. Препаратнинг максимал суткалик дозаси 3 таблеткадан ошмаслиги керак.

Ножўя таъсирларни ривожланиш тез-тезлиги паст. Кўпчилик ножўя ҳолатлар енгил ва вақтинчаликдир.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диспепсия, (кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши, диарея), қорин соҳасида оғриқ, қабзият, меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватини яраланиши, қон кетишлари (шу жумладан милкдан ва геммороидал), холестатик сариқлик.

Марказий нерв ва периферик нерв тизими томонидан: астения, уйқучанлик, депрессия, кам ҳолларда онгни чалкашиши, парестезиялар.

Сезги аъзолари томонидан: қулоқларни шанғиллаши, кўришни бузилиши.

Сийдик-чиқариш тизими томонидан: гематурия; якка ҳолларда буйрак етишмовчилиги.

Бошқалар: эшак еми, ринит, тана вазнини ўзгариши, кечикиш суюқликлар организмда,,шишлар

  • анамнезида ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа НЯҚВ ларни қабул қилиниши билан боғлиқ ўта юқори сезувчанлик реакциялари (бронхиал астма, ринит, эшакеми) бўлган пациентлар;
  • меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари
  • артериал гипертензия;
  • юрак етишмовчилиги;
  • сурункали буйрак етишмовчилиги;
  • ҳомиладорлик;
  • лактация даври;
  • 15 ёшгача бўлган болалар;
  • флурбипрофенга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.

Фуросемид каби диуретик препаратлар билан бирга қўлланганда диуретик таъсир пасайиши мумкин.

Бошқа НЯҚВ лар каби, антикоагулянтларни қабул қилаётган пациент, қон кетиш хавфини ривожланиш хавфи борлиги сабабли препаратни эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Бирга қўлланганда:

  • кортикостероидлар билан - меъда-ичакдан қон кетишлари хавфи ошади;
  • ацетилсалицил кислотаси билан - флурбипрофен концентрациясини пасайиши (ушбу мажмуа тавсия қилинмайди);
  • гипотензив препаратлар билан - уларнинг самарасини пасайтиради;
  • юрак гликозидлари билан - препарат, уларнинг токсиклигини ошириши мумкин;
  • циклоспорин билан - циклоспориннинг нефротоксиклигини кучайтириши мумкин;
  • литий, метотрексат препаратлари билан - уларни чиқарилишини камайтириши мумкин.

НЯҚВ узоқ муддат қабул қилаётган пациентлар, овқат ҳазм қилиш тизими томонидан ножўя таъсирларни ривожланишини олдини олиш мақсадида, синчиклаб текширилишлари керак.

Препаратни жигар, буйрак ва меъда-ичак йўллари касалликлари бўлган пациентларга қўллаш зарурати туғилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Шишларни ривожланиши ва суюқликни тутилиб қолиш хавфи туфайли, препаратни юрак етишмовчилиги, артериал гипертензияси ва бошқа касалликлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади;

Қон кетиш вақтини узайтириши мумкин, шуниниг учун препаратни патологик қон кетишини ривожланиш хавфи бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Препарат автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препаратни болалар ола олмайдиган жойда сақлаш ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Симптомлари: Нафасни бузилиши, кўнгил айниши, эпигастрал соҳада оғриқ, бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, қўзғалиш, диплопия, миоз, гипотонус, ҳушни комага қадар йўқотиш.

Даволаш: Махсус антидоти йўқ. Препаратни қабул қилишни бекор қилиш, меъдани ювиш ва симптоматик даволаш.

«Мапрофен 100», қобиқ билан қопланган таблеткалар 100 мг дан, №8, №16 ва №24.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

2 йил.

Рецепт бўйича.

ЧЭК "NOBEL PHARMSANOAT"

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Қорасувбўйи кўчаси, 5 "А"

Тел: (99871) 265 90 99; Факс: (99871) 265 91 99

E-mail: pv@nobel.uz, www.nobel.uz

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Flurbiprofen: 100 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
24
Og'irligi:
100 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
12 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
ehtiyotkorlik bilan

Ko`p so`raladigan savollar

Maprofen bilan qoplangan planshetlar 100 mg №24 (3 blister x 8 tabletka) narxi 11200 so'm - 8 шт.

12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Maprofen bilan qoplangan planshetlar 100 mg №24 (3 blister x 8 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Maprofen bilan qoplangan planshetlar 100 mg №24 (3 blister x 8 tabletka) ning asosiy faol moddasi Flurbiprofen hisoblanadi.