Megasef-250 plyonka bilan qoplangan planshetlar 250 mg №10 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 16900 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Antimikrobiyal dorilar, Antibiotiklar, Keng spektrli antibiotiklar, SARS uchun antibiotiklar, Sinusit (sinusit)uchun antibiotiklar, Otit uchun antibiotiklar, Bronxit uchun antibiotiklar, Pnevmoniya uchun antibiotiklar, Faringit uchun antibiotiklar, Pielonefrit uchun antibiotiklar, Limfa tugunlarining yallig'lanishi uchun antibiotiklar
Sefuroksim: 250 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Megasef-250 plyonka bilan qoplangan planshetlar 250 mg №10 (1 blister)
фаол модда: цефуроксим аксетил (250 мг, 500 мг цефуроксимга эквивалент);
ёрдамчи моддалар: олдиндан желатинланган крахмал, кросповидон, натрий кроскармеллоза, натрий лаурил сульфати, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний;
қобиқ таркиби: гидроксипропилметилцеллюлоза, титан диоксиди, гидроксипропил целлюлоза.
Оқ рангли, овал шаклли, бир томони чизиқли ва бошқа томонида «NOBEL» гравировкаси бўлган, қобик билан қопланган таблеткалар.
Қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Антибиотиклар (цефалоспоринлар гуруҳи). АТХ коди: J01DC02.
Цефалоспорин антибиотикларининг II авлодига мансуб бўлиб, бактерицид таъсир қилади, бактерия ҳужайраси девори синтезини бузади. Кенг таъсир доирасига эга. Кўпчилик бета-лактамазалар таъсирига чидамли.
Аэроб граммусбат бактерияларга: Staphylococcus aureus, Staphylococcus epidermidis (шу жумладан пенициллинларга ва камроқ, метициллинга - резистент штамларидан ташқари штаммларга чидамли штаммлари) Streptococcus pyohenes (ва бошқа B-гемолитик стрептококклар), Streptococcus pneumonaiae, Streptococcus В гуруҳи (Streptococcus agalactiae), Streptococcus mitis (viridans гуруҳи) Bordetella pertusis; аэроб грамманфий бактериялар: Escherichia coli, Klebsiella spp., Proteus mirabilis, Providencia spp., Proteus rettgeri, Haemopilus influenzae (ампициллинга резистент штаммлар), Haemophilus patainfluenzae (ампициллинга резистент штаммлар) Moraxella (Branhamella) catarrhalis, Neisseria gonorrhoeae, (пенициллиназани ишлаб чиқарувчи ва ишлаб чиқармайдиган штаммлари), Neisseria meningitides, Salmonella spp., анаэроб грамманфий бактериялар: Bacteroides spp., Fusobacterium spp., анаэроб граммусбат бактериялар: Peptococcus spp, Peptostreptococcus spp, Clostridium spp. га нисбатан юқори фаол, шунингдек Borellia burgdorferi га нисбатан фаол.
Баъзи штаммларнинг қуйидаги турлари цефуроксимга чидамли: Streptococcus (Enterococcus) faecalis, Morganella morganii, Ptoteus vulgaris, Enterobacter spp, Cutrobacter spp, Serratia spp., Bacterioidis fragilis.
In vitro тадқиқотларида, цефуроксимни аминогликозид гуруҳидаги антибиотиклар билан бирга қўлланганда, аддитив самара ва қатор ҳолларда эса - синергизм кузатилиши кўрсатилган.
Фармакокинетикаси
Препарат ичга қабул қилинганида меъда-ичак йўлларида сўрилади ва қисман ичак қобиғида ва қонда носпецифик эстерезалар таъсирида цефуроксимгача гидролизланади. Овқат препаратни сўрилишини тезлаштиради. Овқат қабул қилингандан сўнг цефуроксим аксетилнинг 125 мг, 250 мг ва 500 мг ли дозалари учун қон плазмасидаги максимал концентрацияси 3 соатдан кейин мувофиқ 2,1 мкг/мл, 4,1 мкг/мл ва 7 мкг/мл ни ташкил қилади. Оқсиллар билан боғланиш даражаси 33% дан 50% гачани ташкил қилади. Организмнинг тўқима ва суюқликларида тақсимланади. Орқа мия суюқлигида фақат менингитда терапевтик концентрациясига эришилади. Йўлдош орқали ўтади, кўкрак сути орқали чиқарилади. Метаболизмга учрамайди, буйракда калава фильтрацияси ва найчалар секрецияси йўли билан ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 1,2 соатни ташкил қилади.
Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфекцион - яллиғланиш касалликларини даволаш:
- нафас йўлларининг инфекциялари (шу жумладан ўткир ва сурункали бронхит, бактериал пневмония), ўпка абсцесси, инфекцияланган бронхоэктазалар, кўкрак қафасининг операциядан кейинги инфекцияларида;
- қулоқ, томоқ, бурун инфекцияларида (шу жумладан синусит, тонзиллит, фарингит, ўткир ўрта отит);
- сийдик-таносил соҳасидаги инфекцияларда (шу жумладан ўткир ва сурункали пиелонефрит, цистит, уретрит, асимптоматик бактериурия);
- тери, юмшоқ тўқималарнинг инфекциясида (шу жумладан фурункулез, пиодермия, импетиго);
- гонореяда (шу жумладан гонококкли уретрит ва цервицит);
- лайм касаллигининг илк босқичини даволаш ва катталарда ва 12 ёшдан ошган болаларда кечки кўринишларини кейинчалик олдини олишда қўлланади.
Ичга, овқатдан кейин қабул қилинади. Ёқимсиз таъми туфайли, таблеткани чайнаш тавсия этилмайди. Катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга тавсия қилинадиган доза ўртача 250 мг ни ташкил қилиб, суткада 2 марта қабул қилинади. Сезгирлиги кам бўлган микроорганизмлар чақирган оғир инфекцияларда суткада 500 мг дан 2 марта қабул қилинади. Лайм касаллигида катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга 500 мг дан суткада 2 марта, 20 кун давомида буюрилади. Сийдик - таносил тизимининг асоратланмаган инфекцияларида 125 мг дан суткада 2 марта қабул қилинади. Асоратланмаган гонореяни даволашда 1 г дан 1 марта буюрилади. Препаратни қабул қилиш давомийлиги ўртача 7 кунни (5-10 кун) ташкил қилади. Болаларга суткасига ўртача 125 мг дан буюрилади. Максимал суткалик доза 500 мг.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, жигар ферментлари АЛТ, АСТ, ЛДГ фаоллигини, билирубин миқдорини вақтинчалик ошиши, сариқлик, сохта мембраноз колит ҳоллари таърифланган.
Қон яратиш аъзолари томонидан: гемолитик анемия, эозинофилия, лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения ҳоллари бўлиши мумкин.
Аллергик реакциялар: тери тошмалари, қичишиш, эшакеми, ҳароратни кўтарилиши, кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, якка ҳолларда анафилаксия бўлиши мумкин.
Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи.
Бошқалар: Кумбснинг мусбат реакцияси бўлиши мумкин.
Цефалоспорин гуруҳи антибиотикларига юқори сезувчанликда қўлланмайди.
Ҳомиладорлик ва лактация. Ҳомиладорликнинг I-триместрида ва эмизаётган аёлларда лактация даврида эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Цефуроксим ичак флорасини пасайтириб, К витамини синтезига тўсқинлик қилади, шунинг учун тромбоцитлар агрегациясини пасайтирувчи препаратлар (ностероид яллиғланишга қарши воситалар, салицилатлар, сульфинпиразон) билан бир вақтда қўлланганда қон кетишини ривожланиш хавфи ошади. Худди шу сабабли, антикоагулянтлар билан бир вақтда қўллаганда антикоагулянт таъсирини кучайиши аниқланади.
Халқали диуретиклар билан бир вақтда буюрилганда нефротоксик таъсир ривожланиши мумкин.
Препаратни пенциллин қатори антибиотикларга нисбатан юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади, чунки аллергик реакция ҳоллари учраганлиги тўғрисида хабарлар мавжуд.
Цефуроксим билан даволаш вақтида пациентлар қонида глюкозани аниқлаш учун глюкооксидаз усулини қўллаш тавсия қилинади.
Узоқ вақт қўлланганда чидамли микроорганизмларни (Candida, Enterococcus, Closridum difficile) тез ўсиб кетиши, даволашни тўхтатишни талаб қилади.
Лайм касаллигини даволашда бактерицид таъсирнинг тўғридан-тўғри оқибати бўлган Яриш-Герцгеймер реакцияси кузатилиши мумкин. Пациентларга бу одатда тезда ва ўз-ўзидан ўтиб кетувчи ҳолат эканлигини тушунтириш зарур.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари: марказий нерв тизими томонидан, қўзғалувчанлик ва тиришишлар билан намоён бўлувчи бузилишлар.
Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади. Препарат гемодиализ ва перитонеал диализ ёрдамида чиқарилади.
«Мегасеф® 250», қобиқ билан қопланган таблеткалар, 250 мг дан, №10, №20.
«Мегасеф® 500», қобиқ билан қопланган таблеткалар, 500мг дан, №10, №20.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
Мегасеф®250 "Nobel Pharmsanoat", Ўзбекистон.
Мегасеф®500 "Nobel İlaç Sanayii ve Ticaret A.Ş.", Туркия.
Қадоқланган
ЧЭК "NOBEL PHARMSANOAT"
Истеъмолчилар дори воситаси сифати бўйича фикр-мулоҳазалари, шикоятлари ва ножўя таъсирлари ёки дори воситасининг самарадорлиги мавжуд эмаслиги ҳақидаги хабарларни қуйидаги манзил бўйича юборишлари мумкин
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Қорасувбўйи кўч, 5 "А"
Тел: (99871) 265 90 99; Факс: (99871) 265 91 99. E-mail: pv@nobel.uz, www.nobel.uz
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Antimikrobiyal dorilar, Antibiotiklar, Keng spektrli antibiotiklar, SARS uchun antibiotiklar, Sinusit (sinusit)uchun antibiotiklar, Otit uchun antibiotiklar, Bronxit uchun antibiotiklar, Pnevmoniya uchun antibiotiklar, Faringit uchun antibiotiklar, Pielonefrit uchun antibiotiklar, Limfa tugunlarining yallig'lanishi uchun antibiotiklar
Sefuroksim: 250 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Megasef-250 plyonka bilan qoplangan planshetlar 250 mg №10 (1 blister) narxi har bir paket uchun
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Megasef-250 plyonka bilan qoplangan planshetlar 250 mg №10 (1 blister) ning to`liq analoglari:
Megasef-250 plyonka bilan qoplangan planshetlar 250 mg №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Qozog`iston.
Megasef-250 plyonka bilan qoplangan planshetlar 250 mg №10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Sefuroksim hisoblanadi.