Facebook Pixel Code

Meldonium Integra eritmasi D / in. 10% 5 ml № 10 (ampulalar)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Meldonium Integra eritmasi D / in. 10% 5 ml № 10 (ampulalar)

таъсир этувчи модда: мельдоний - 100 мг;

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув.

Рангсиз, тиниқ эритма.

Инъекция учун эритма.

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун восита. АТХ коди: С01ЕВ.

Мельдоний - гамма-бутиробетаин моддасининг структур аналоги бўлиб, инсон организмининг ҳар бир ҳужайрасида бўлади.

Юқори юклама шароитида мельдоний ҳужайраларни кислородга эҳтиёжи ва етказилиши орасидаги мувозанатни тиклайди, ҳужайраларни шикастланишдан ҳимоя қилиб, уларда модда алмашинувининг токсик маҳсулотларини тўпланишини олдини олади; шунингдек тонусни оширувчи таъсир кўрсатади. Уни қўллаш натижасида организм юкламага чидаш ва энергия заҳираларини тез тиклаш қобилиятига эга бўлади. Шу хусусиятлари туфайли мельдоний юрак-томир тизими фаолиятининг, мия қон айланишининг турли бузилишларини даволаш учун, шунингдек жисмоний ва ақлий иш қобилиятини ошириш учун ишлатилади. Миокардни ўткир ишемик шикастланишида мельдоний некротик соҳани ҳосил бўлишини секинлаштиради, тикланиш даврини қисқартиради. Юрак етишмовчилигида миокарднинг қисқарувчанлигини, жисмоний юкламага чидамлилигини оширади, стенокардия хуружлари тез-тезлигини камайтиради. Мияда қон айланишининг ўткир ва сурункали ишемик бузилишларида ишемия ўчоғида қон айланишини яхшилайди, қонни ишемияланган соҳалар фойдасига қайта тақсимланишига ёрдам беради. Кўз тубининг васкуляр ва дистрофик патологиясида самаралидир. Препарат сурункали алкоголизмга бўлган беморларда абстиненция синдромида нерв тизимининг функционал бузилишларини йўқотади.

Юрак ишемик касаллигини (стенокардия, миокард инфаркти), сурункали юрак етишмовчилиги ва дисгормонал кардиомиопатияни мажмуавий даволаш таркибида, шунингдек мияни қон билан таъминланишини ўткир ва сурункали бузилишларини (инсульт ва цереброваскуляр етишмовчилик) мажмуавий даволашда қўлланади.

Гемофтальм ва тўр пардага турли этиологияли қон қуйилишлари, тўр парданинг марказий венаси ва уни шохларини тромбози, турли этиологияли ретинопатиялар (диабетик, гипертоник).

Пасайган иш қобилиятини пасайиши; жисмоний зўриқиш, шу жумладан спортчилардаги.

Сурункали алкоголизмдаги абстиненция синдроми (алкоголизмни специфик даволаш билан мажмуада).

Қўзғатувчи самарани ривожланиши мумкинлиги туфайли куннинг биринчи ярмида қўллаш тавсия қилинади.

Юрак-томир касалликлари. Мажмуавий даволаш таркибида кунига 0,5-1,0 г дан вена ичига (инъекция учун эритма 5-10 мл 500 мг/5 мл), ҳамма доза бир йўла ёки иккига бўлиб қабул қилинади. Даволаш курси - 4-6 ҳафта.

Мияда қон айланишини бузилиши. Ўткир босқичи - 0,5 г дан кунига 1 марта вена ичига 10 кун давомида, сўнгра перорал дори шаклини қабул қилишга ўтилади. Умумий даволаш курси - 4-6 ҳафта. Сурункали бузилишлар - перорал дори шакли қўлланади. Такрорий курслар (одатда йилига 2-3 марта) шифокор маслаҳатидан кейин ўтказилиши мумкин.

Тўр парданинг қон-томир патологияси ва дистрофик касалликлари:

Парабульбар 0,5 мл инъекция учун 500 мг/5 мл эритмаси 10 кун давомида қўлланади.

Ақлий ва жисмоний зўриқишлар, шу жумладан спортчилардаги зўриқишлар:

Катталарга 0,5 г вена ичига (5-10 мл инъекция учун эритма 500 мг/5 мл) кунига 1 марта. Даволаш курси - 10-14 кун. Зарурати бўлганида даволаш 2-3 ҳафта ўтгач такрорланади.

Юрак-қон томир тизими томонидан: кам ҳолларда - тахикардия, артериал босимни ўзгариши.

МНТ томонидан: кам ҳолларда психомотор қўзғалишлар.

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда - диспептик ҳолатлар.

Аллергик реакциялар: кам ҳолларда - терини қичишиши, қизариш, тошма, шишлар кузатилиши мумкин.

  • бош мия ички босимини ошиши (шу жумладан веноз оқимини бузилиши, бош мия ички ўсмалари);
  • МНТ нинг органик шикастланишлари;
  • ҳомиладорлик, лактация даври;
  • препаратга юқори сезувчанлик;
  • 18 ёгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Коронар қон томирларини кенгайтирувчи, айрим гипотензив препаратлар, юрак гликозидларининг таъсирини кучайтиради. Антиангинал воситалар, антикоагулянтлар, антиагрегантлар, антиаритмик воситалар, диуретиклар, бронхолитиклар билан бирга қўллаш мумкин. Ўртача тахикардия ва артериал гипотензияни ривожланиши мумкинлиги туфайли, нитроглицерин, нифедипин, альфа-адреноблокаторлар, гипотензив воситалар ва периферик вазодилататорлар билан мажмуавий қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Сурункали жигар ва буйрак касалликлари бўлган пациентларга препаратни узоқ муддат қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Мельдонийни болаларда қўллаш бўйича етарли маълумотлар йўқ.

Кардиология бўлимларида ўткир миокард инфаркти ва ностабил стенокардияни кўп йиллик даволаш тажрибаси, ўткир коронар синдромида мельдоний биринчи қатор препаратлари эмаслигини кўрсатади.

Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик вақтида препаратни қўллашнинг хавфсизлиги исботланмаган.

Ҳомилага мумкин бўлган ноҳуш таъсирлардан сақланиш учун, уни ҳомиладорлик даврида буюрилмайди.

Она сути билан препарат чиқарилиши аниқланмаган. Агар мельдоний билан даволаш она учун зарур бўлса, унда болани эмизиш тўхтатилади.

Автотранспорт воситаларини бошқариш ва бошқа ҳаракатланувчи механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Психомотор реакциялар тезлигига мельдонийнинг ноҳуш таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

Симптомлари: артериал босимни пасайиши, бош оғриғи, тахикардия, бош айланиши, умумий ҳолсизлик.

Даволаш: симптоматик.

Инъекция учун эритма 10%. 5 млдан нейтрал шиша ампулаларда. 5 ампуладан ПВХ контур уяли ўрамларга жойланган.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин!

3 йил.

Рецепт бўйича.

«INTEGRA DD» МЧЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд ш., Кимёгарлар қўрғони, Ертешар кўч., 1.

Тел.: (+99895) 500-16-43; Факс: (+99895) 507-16-43

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Meldoni: 100 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
5 ml
Qo'llash tartibi:
Barcha turdagi in`ektsiya
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Meldonium Integra eritmasi D / in. 10% 5 ml № 10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Meldonium Integra eritmasi D / in. 10% 5 ml № 10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Meldoni hisoblanadi.

Meldonium Integra eritmasi D / in. 10% 5 ml № 10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Integra DD hisoblanadi.