Facebook Pixel Code

Меноришан сироп по 200 мл (флакон)

dagi narxlar
dan 37500 so'm
Без рецепта
1 ta dorixonada
Hajmi:
100 ml
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Меноришан сироп по 200 мл (флакон)

Классик дашмул (илдизлари) 150 мг, Хиндистон саракаси (илдизлари) 25 мг, Попуксимон симполкс (илдизлари) 20 мг, Юракбаргли марена (илдизлари) 30 мг, Думалоқ сит (илдизлари) 25 мг, Юксак аброма илдизлари, пўстлоғи) 20 мг, Бир уруғли бутея (илдизлари) 15 мг, Хиндистон гемидесмуси (илдизлари) 15 мг, Сершох берхавия (ўсимлакнинг ҳамма қисми 15 мг, Мевали вудфордия (ўсимликнинг ҳамма қисми) 10 мг.

Оч-сариқдан жигарранггача бўлган сироп.

Сироп.

Умумий қувватлантирувчи восита.

Меноришан ўтли сироп - ўсимликлардан олинадиган препарат, таркибида қадимги аюрведик тиббиёт тизимида маълум бўлган ўсимликлар сақлайди. Умумий тонусни оширувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Аёллар организмини гормонал фаолиятига таъсир кўрсатади, нормал гормонал фонни ва ҳайз кўриш циклини тикланишига имкон беради, иштахани яхшиланишига ёрдам беради, тери таранглиги ва тонусини оширади.

Фармакокинетикаси

Фармакокинетика бўйича маълумотлар йўқ.

Умумий тонусни оширувчи каби ва аёлларда гормонал фаолиятни тиклаш учун, умумий холсизликда, толиқишда, ҳайз кўриш даврида умуртқа поғонасида оғриқ ва мунтазам бўлмаган ҳайз кўришда қўлланади.

Гинекологик касалликларни олдини олиш ва даволаш учун (мажмуавий даволаш билан):

специфик ва носпецифик ажралмаларни (оқчиллар), кичик чаноқ аъзолари яллиғланиши, ҳаддан зиёд қиндан ва бачадондан ажралмалар ва климактерик синдромни даволаш учун қўлланади.

Ичга қўлланади.

Катталар: 2-3 чой қошиқ (10 мл дан 15 мг гача) кунига 3 марта.

Болалар: 1 чой қошиқ (5 мл), кунига 3 марта.

Ёки шифокор кўрсатмаси бўйича.

Тиббий кўрсатмалардан ташқари 24 соат давомида уч дозадан ортиқ берилмасин.

Тавсия этилган дозаларда ўсимлик сиропи қўлланганда ножўя самаралар кузатилмаган.

Болаларда қўллаш мумкин эмас.

Препаратга ёки унинг алоҳида компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Йўқ.

Ҳомиладорлик вақтида, лактацияда, болалар ва кекса одамларда ишлатилишида ҳеч қандай нохуш реакциялар кузатилмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юбориш холлари кузатилмаган, лекин агар Сиз сиропнинг юқори дозаларини қабул қилган бўлсангиз ва бирон-бир одатдаги бўлмаган реакциялар юз берса, шифокор билан маслаҳатлашинг.

100 мл бутилкада ўрамда.

Салқин, қуруқ ва қоронғи жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб 3 йил давомида ишлатилсин.

Рецепт бўйича.

ISSHAAN HEALTHCARE PVT. LTD.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Chiqarish shakli:
Sirop
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
200 ml
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston

Ko`p so`raladigan savollar

Меноришан сироп по 200 мл (флакон) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Меноришан сироп по 200 мл (флакон) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Меноришан сироп по 200 мл (флакон) ishlab chiqaruvchisi Isshaan Healthcare hisoblanadi.