Facebook Pixel Code

Mer Eufillin in'ektsiya eritmasi 2,4%, 5 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 6000 so'm gacha 8500 so'm
Retsept bo'yicha
7 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Mer Eufillin in'ektsiya eritmasi 2,4%, 5 ml №10 (ampulalar)

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: аминофиллин - 24,0 мг;

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув - 1,0 мл гача.

Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш тусли суюқлик.

Спазмолитик (томирларни кенгайтирувчи) бронхларни кенгайтирувчи восита. Коди АТХ: R03DA05

Фармакодинамикаси

Эуфиллиннинг таъсири энг аввало унинг таркибида теофиллинни мавжудлиги билан боғлиқ бўлиб, спазмолитик фаоллигини оширади ва препаратни сувда эришига ёрдам беради, бу уни парентерал юбориш имконини беради.

Препарат таркибида мавжуд бўлган фосфодиэстеразани ингибирловчи теофиллин мавжудлиги билан аҳамиятли даражада боғлиқ бўлган спазмолитик таъсир кўрсатади. Этилендиамин унинг таъсирини кучайтиради ва препаратни эришига ёрдам беради. Эуфиллин тромбоцитлар агрегациясини кучли тормозлайди. Томирларни кенгайтирувчи, бронхларни кенгайтирувчи ва диуретик таъсирга эга. Бронх мушакларини бўшаштиради, қон томирлар қаршилигини камайтиради, юракнинг тож томирларини кенгайтиради, ўпка артерияси тизимида босимни камайтиради, буйракда қон айланишини оширади, асосан буйрак найчаларида реабсорбцияни камайтириш билан боғлиқ диуретик таъсир кўрсатади; сийдик билан сув ва электролитлар, асосан натрий ва хлор ионини чиқарилишини ошишини чақиради. Эуфиллин юрак қисқаришларини рағбатлантиради, юракдан отилиб чиқаётган қон ҳажми ва минутлик ҳажмни оширади, лекин миокардда кислородга бўлган эҳтиёжни ошириб, миокардда моддалар алмашинувига салбий таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг биокираолишлиги - 90-100%. 0,3 г вена ичига юборилганда максимал концентрациясига эришиш учун зарур бўлган вақт - 15 минут, максимал концентрациясининг кўрсаткичи - 7 мкг/мл. Тақсимланиш ҳажми 0,3-0,7 л/кг (“идеал” тана вазнининг 30-70%) диапазонида бўлади, ўртача 0,45 л/кг ни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан аминофиллиннинг 60% (соғлом катталарда) ва 36% (янги туғилган болаларда) боғланади ва қон, ҳужайрадан ташқари суюқлик ва мушак тўқимасида тақсимланади. Аминофиллин йўлдош ва гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади, ёғ тўқимасида тўпланмайди. Препаратнинг 90% жигарда метаболизмга учрайди. Метаболитлари буйрак орқали чиқарилади, препаратнинг 7-13% ўзгармаган шаклда чиқарилади. Чекмайдиган катталарда ярим чиқарилиш даври 5 дан 10 соатгача, 10 ойдан ошган болаларда 2,5 дан 5 соатгачани ташкил қилади. Чекиш ва алкогол препаратнинг метаболизми ва чиқарилишига аҳамиятли даражада таъсир қилади, хусусан чекувчиларда ушбу давр аҳамиятли даражада қисқаради ва 4 дан 5 соатгачани ташкил қилади. Нафас етишмовчилиги, буйрак ва юрак етишмовчилиги, вирусли инфекциялар ва гипертермияси бўлган беморларда препаратни чиқарилиши узаяди.

Асосан кичик қон айланиши доирасидаги димланиш белгилари бўлган бронхиал астма, шунингдек юрак астмаси, айниқса хуружлар бронхоспазм ва Чейн-Стокс туридаги нафас бузилишлари билан кечганда қўлланади. Бош мияда қон айланишини яхшилаш, бош мия ички босими ва инсультларда бош мия шишини камайтириш учун атеросклеротик церебрал томир хуружларини бартараф қилиш учун қўлланади.

Мушак ичига, вена ичига ёки микроҳўқналар шаклида буюрилади. Эуфиллинни тери остига юборилмайди, чунки у тўқималар таъсирланишини чақиради. Юбориш усули ҳолатнинг хусусиятларига боғлиқ: юрак ёки бронхиал астманинг ўткир хуружлари, инсульт ва шунга ўхшаш ҳолатларда вена ичига, бошқа ҳолатларда ичга буюрилади ёки бошқа юбориш усуллари қўлланади.

Ичга 0,1-0,15 г дан кунига овқатдан кейин 2-3 марта қабул қилинади.

Вена ичига 5-10 мл 2,4% ли эуфиллин эритмасини юборишда 10-20 мл натрий хлоридининг изотоник эритмасида суюлтирилади, секин (4-6 минут давомида) юборилади. Шунингдек томчилаб юбориш мумкин (0,24-0,48 г эуфиллин 100-150 мл натрий хлоридининг изотоник эритмасида суюлтирилади ва минутига 30-50 томчи тезликда юборилади). Болаларга препаратнинг дозасини ёшга мувофиқ камайтириб, мушак ичига ва ректал юборилади. Болаларга (14 ёшгача) вена ичига (артериал босимни пасайиши мумкинлиги ва бошқа ножўя кўринишлар сабабли) юборилмайди.

Катталар учун эуфиллиннинг юқори дозаси мушак ичига ва ректал: бир марталик доза 0,5 г, суткалик доза 1,5 г; вена ичига: бир марталик 0,25 г, суткалик 0,5 г ни ташкил қилади.

Эуфиллинни ичга қабул қилинганда препаратнинг таъсирловчи таъсири билан боғлиқ диспептик кўринишлар (айниқса оч қоринга қабул қилинганда) бўлиши мумкин; вена ичига тез юборишда бош айланиши, бош оғриғи, юрак уриши, кўнгил айниши, қусиш, тиришишлар, артериал босимни кучли пасайиши мумкин. Мушак ичига юборишда - юбориш жойида оғриқ; ректал юбориш тўғри ичак шиллиқ қаватини яллиғланишини чақириши мумкин.

Артериал босими кескин пасайганида, пароксизмал тахикардия ва экстрасистолияларда эуфиллинни қўллаш, айниқса вена ичига юбориш мумкин эмас. Препаратни шунингдек юрак етишмовчилигида, айниқса коронар етишмовчилик ва юрак ритмини бузилиши билан кечувчи миокард инфаркти билан боғлиқ бўлган юрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан. Антикоагулянтлар ва теофиллин ёки пуриннинг бошқа ҳосилалари билан бир вақтда қўлланади.

Симпатомиметиклар билан бир вақтда қўлланганда ўзаро таъсирни кучайиши кузатилади, бета-блокаторлар ва литий препаратлари билан ўзаро таъсир камаяди. Фенобарбитал, рифампицин, иониазид, карбамазепин, сульфинпиразон, фенитоин билан бир вақтда қўлланганда, шунингдек чекувчи пациентларда аминофиллиннинг таъсир жадаллиги камайиши мумкин (унинг клиренсини ошиши натижасида). Макролид гуруҳи антибиотиклари, линкомицин, хинолонлар, аллопуринол, бета-адреноблокаторлар, циметидин, дисульфирам, флувоксамин, ичга қабул қилиш учун гормонал контрацептивлар, изопреналин, вилоксазин ва гриппга қарши вакциналар билан бир вақтда қўлланганда аминофиллиннинг таъсир жадаллиги ошиши мумкин (унинг клиренсини камайиши натижасида).

Ксантин ҳосилалари β2-адренорецепторларни рағбатлантирувчилар, кортикостероидлар ва диуретиклар таъсири билан боғлиқ гипокалиемияни потенциялаши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Препаратнинг қон плазмасидаги концентрацияси 20 мг/л дан ошганида дозани ошириб юбориш белгилари пайдо бўлади. Улар давомли қусишни, қўзғалишни ўз ичига олади, тиришишлар пайдо бўлиши мумкин. Агар препаратнинг плазмадаги концентрацияси 40 мг/мл дан ошса, унда кома ривожланиши мумкин. Ўтказиладиган даволаш тадбирлари белгиларининг яққоллигига боғлиқ ва фаоллаштирилган кўмирни қайта буюришни, гемодинамиканинг кўрсаткичларини назоратини ва зарурати бўлганида уларни тўғрилашни, кислород беришни ва УСВ сини ўтказишни ўз ичига олади. Тиришиш синдромида диазепамни в/и ёки м/и юбориш курсатилган (барбитуратларни буюриш мумкин эмас). Агар препаратнинг плазмадаги концентрацияси 50 мг/л дан ошса ва препаратни секин чиқарилиши учун замин бор бўлса, унда гемодиализ зарур.

2,4% инъекция учун эритма 5 мл ва 10 мл дан ампулаларда.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

«MERRYMED FARM» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол ҚФЙ, Шербулоқ кўчаси 1 уй, Тел: (0369) 224-67-22.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Eufillin: 24 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
5 ml
Qo'llash tartibi:
Tomir ichiga yuborish
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
3 yoshdan boshlab
Homilador
ehtiyotkorlik bilan
Laktatsiya davri
ehtiyotkorlik bilan
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
ehtiyotkorlik bilan

Ko`p so`raladigan savollar

Mer Eufillin in'ektsiya eritmasi 2,4%, 5 ml №10 (ampulalar) narxi 600 so'm - 1 шт.

3 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Mer Eufillin in'ektsiya eritmasi 2,4%, 5 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Mer Eufillin in'ektsiya eritmasi 2,4%, 5 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Eufillin hisoblanadi.