Facebook Pixel Code

Metoklopramid (Metoclopramide) Radiks in'ektsiya uchun eritmasi 0,5%, 2 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 7000 so'm gacha 11000 so'm
Retsept bo'yicha
24 ta dorixonalarda
Paketdagi miqdor:
5 ta
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Metoklopramid (Metoclopramide) Radiks in'ektsiya uchun eritmasi 0,5%, 2 ml №10 (ampulalar)

Фаол модда: Метоклопрамид гидрохлориди - 0,5 г.

Ёрдамчи моддалар: сувсиз натрий сульфити, натрий хлориди, трилон Б, пропиленгликоль, хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

Тиниқ рангсиз ёки бироз сарғиш суюқлик.

Қусишга қарши восита. АТХ коди: A03FA01.

Метоклопрамид дофамин (D2) ва серотонин рецепторларининг специфик блокаторидир. Узунчоқ миянинг триггер зонасининг хеморецепторларига таъсири оқибатида қусишга қарши таъсир кўрсатади.

Препарат меъда-ичак йўлларининг фаолиятига бошқарувчи ва нормаллаштирувчи таъсир кўрсатади. Қизилўнгачнинг ҳаракат фаолиятини пасайтиради, қизилўнгачнинг пастки сфинктерининг тонусини оширади, меъдани бўшалишини тезлаштиради, шунингдек диарея чақирмасдан ингичка ичак бўйлаб овқатни сурилишини тезлаштиради.

Пролактиннинг секрециясини рағбатлантиради. Метоклопрамид йўлдош ва гематоэнцефалик тўсиқлар орқали ўтади ва она сутига киради.

Турли генезли қусиш, кўнгил айниши (айрим ҳолларда цитостатикларни қўллаш чақирган кўнгил айниши ва қусишда самарали бўлиши мумкин).

Меъда ва ичакнинг атонияси ва гипотонияси (хусусан операциядан кейинги); ўт чиқариш йўлларининг дискинезияси; рефлюксэзофагит; привратникнинг функционал стенози.

Меъда-ичак йўлларини рентгенологик текширишларини ўтказишда перистальтикани кучайтириш учун, шунингдек дуоденал зондлашни енгиллаштириш учун ҳам қўлланади.

Метоклопромид эритмаси мушак ичига ва вена ичига юборилади. Катталарга 10 мг дан суткада 3-4 марта буюрилади. Максимал бир марталик доза 20 мг ни; суткалик – 60 мг ни ташкил қилади. 2 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга бир марталик доза тана вазнига 0,1 мг/кг ни, юқори суткалик доза – тана вазнига 0,5 мг/кг ни ташкил қилади. Юбориш тез-тезлиги суткада 1-3 марта.

Даволаш курсининг давомийлиги шифокор томонидан белгиланади ва одатда 4-6 ҳафтани ташкил қилади. Алоҳида ҳолларда даволаш 6 ойгача давом эттирилиши мумкин.

Буйрак етишмовчилигида препарат дозаси камайтирилиши керак (креатинин клиренси минутига 10 мл гача бўлганида – 10 мг суткада 1 марта; минутига 11 дан 60 мл гача бўлганида – суткада 15 мг, икки қабулга бўлинган ҳолда).

Цитостатикларни қўллаш билан боғлиқ бўлган кўнгил айниши ва қусишни олдини олиш ва даволаш. Кимётерапевтик даволашнинг характерига қараб, суткалик доза беморнинг тана вазнига 1 мг дан 4 мг гачани ташкил қилади.

Метоклопромиднинг инъекцион эритмасини натрий хлоридининг изотоник эритмаси ёки 5% ли глюкоза эритмаси билан суюлтириш мумкин.

Даволашнинг бошида қабзият, диарея, оғизни қуриши, чарчоқлик ҳисси, уйқучанлик, бош оғриғи, бош айланиши, депрессия, қўзғалиш, таъсирчанлик, қўрқув ҳисси, безовталик, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Алоҳида ҳолларда, асосан болаларда дискинетик синдром ривожланади.

Кекса ёшли пациентларда узоқ муддат қўлланганида паркинсонизм, кечки дискинезия кўринишлари ривожланиши мумкин. Кам ҳолларда препарат узоқ муддат катта дозаларда қабул қилинганида метгемоглобинемия, шишлар, галакторея, гинекомастия, ҳайз кўриш циклини бузилиши кузатилиши мумкин.

Меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари, привратник стенози, механик ичак тутилиши, меъда ёки ичак перфорацияси, феохромацитома, экстрапирамид бузилишлар, тутқаноқ, пролактинга боғлиқ ўсмалар, ҳомиладорлик, 2 ёшгача бўлган болалар, метоклопрамид ва препаратнинг бошқа компонентларини шахсий ўзлаштираолмаслик.

Метоклопромиднинг таъсирини антихолинэстераз воситалар сусайтириши мумкин. Препарат тетрациклин, ампициллин, парацетамол, ацетилсалицил кислотаси, леводопанинг сўрилишини кучайтиради; дигоксин ва циметидинни сўрилишини камайтиради. Алкоголнинг ва МНТ сусайтирувчи дори воситаларининг таъсирини кучайтиради. Нейролептиклар билан бир вақтда буюриш мумкин эмас, чунки экстрапирамид реакцияларни пайдо бўлиш хавфи ошади.

Артериал гипертензияси, Паркинсон касаллиги, жигар ва буйраклар фаолиятини бузилишлари бўлган беморларга, қари беморларга, шунингдек болаларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки уларда дискинетик синдромини пайдо бўлиш хавфи аҳамиятли даражада юқори бўлади.

Церуглан®ни лактация даврида қўллаш тавсия қилинмайди, препаратни қўллашнинг зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак.

Ҳомиладорликда (2 ва 3 уч ойликлари) ва 2 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга препарат ҳаётий кўрсатмалар бўйича буюрилади.

Препарат қўлланганида юқори диққатни, тезкор руҳий ва ҳаракат реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари (транспорт воситаларини ҳайдаш ва бошқ.) билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Препарат билан даволаниш даврида алкоголни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Гиперосмия, дезориентация ва экстрапирамид бузилишлар кузатилиши мумкин. Одатда, симптоматика препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин 24 соат давомида йўқолади. Зарурати бўлганида холиноблокаторлар ва паркинсонизмга қарши воситалар билан даволаш ўтказилади.

0,5% ли инъекция учун эритма 2 мл дан ампулаларда. 5 ёки 10 ампула картон қутида ёки контур уяли ўрамда.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

“RADIKS” ХИИЧК,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100054, Лутфий кўч, 50.

тел: 273-92-31, факс: 273-80-58

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Metoklopramid: 5 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
2 ml
Qo'llash tartibi:
Mushak ichiga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
2 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Metoklopramid (Metoclopramide) Radiks in'ektsiya uchun eritmasi 0,5%, 2 ml №10 (ampulalar) narxi 700 so'm - 1 шт.

2 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Metoklopramid (Metoclopramide) Radiks in'ektsiya uchun eritmasi 0,5%, 2 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Metoklopramid (Metoclopramide) Radiks in'ektsiya uchun eritmasi 0,5%, 2 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Metoklopramid hisoblanadi.