Midiana plyonka bilan qoplangan planshetlar 3 mg / 0,03 mg №21 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar
Drospirenon: 3 mg/tabletkalar, Etinil estradiol: 0.03 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Midiana plyonka bilan qoplangan planshetlar 3 mg / 0,03 mg №21 (1 blister)
Мидиана, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препарати таркибида нима бор:
фаол компонентлар: ҳар бир таблеткада 3 мг дроспиренон ва 0,03 мг этинилэстрадиол;
бошқа ингредиентлар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, кайта желатинланган (маккажўхори) крахмали, повидон K-25, магний стеарати.
Плёнка қобиғи: поливинил спирти, титан диоксиди (E171), тальк, макрогол 3350, лецитин (соя лецитини).
Мидиана, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препарати мажмуавий перорал гормонал контрацептивдир. Ҳар бир таблетка таркибида иккита турли аёллар гормонини, хусусан дроспиренон ва этинилэстрадиол оз миқдорда сақлайди.
Мидиана, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препарати ҳомиладор бўлишга қарши препарат ҳисобланади ва ҳомиладорлик юз беришига қаршилик кўрсатади.
Препарат таркибида икки хил гормон мавжуд бўлгани туфайли, у «мажмуавий препарат» деб аталади.
Умумий маълумот
Гормонал перорал контрацептивлар, агар улар тўғри қўлланилса, энг самарали контрацепция турларидан биридир; уларнинг самарадорлиги даражаси 99% дан юқори. Аммо баъзи бир ҳолатларда бундай контрацептивларнинг самарадорлиги даражаси пасайиши ёки Сиз уларни қўллашни тўхтатишингиз талаб этилиши мумкин (қуйида қаранг). Бундай ҳолларда ёки жинсий алоқа қилишдан ўзингизни тийинг, ёки жинсий алоқа қилиш вақтида самарали контрацепцияни таъминлаш учун қўшимча контрацепция усулларини (масалан, презервативлар ёки спермицид препаратларни) қўлланг. Тақвимли ёки ҳароратли усулни қўлламанг. Мазкур усуллар ишончли бўлмаслиги мумкин, чунки мажмуавий перорал контрацептивлар тана ҳароратини ва цервикал шиллиқнинг циклли ойлик ўзгаришларига таъсир кўрсатади.
Мидиана, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препарати, бошқа гормонал контрацептивлар сингари, ОИВ инфекцияси (ОИТС)дан ёки жинсий йўл билан юқадиган бошқа касалликлардан ҳимоя қилмайди.
Мазкур, препаратни қўллаш вақтида Сиз вақти-вақти билан, ҳеч бўлмаса, ҳар 6-12 ойда бир марта шифокорингизга мурожаат этишингиз керак.
Мидиана, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қабул қилишдан олдин Сиз нималарни билишингиз керак
Умумий кўрсатмалар
Мидиана препаратини қабул қилишдан олдин Сиз 2-бўлимдаги тромблар (тромбозлар) ҳосил бўлиши тўғрисидаги маълумотни ўқиб чиқишингиз зарур. Тромблар ҳосил бўлгани симптомларини билиш айниқса муҳим 2-бўлим «Тромблар»га қаранг.
Мидиана, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини буюришдан олдин Сизнинг даволовчи шифокорингиз тиббий анамнез тўплаши, Сиз ҳақингизда ва Сизнинг бошқа оила аъзоларингиз ҳақида саволлар бериши керак. Сизнинг шифокорингиз Сизни артериал босимингизни ўлчайди ва соғлиғингизнинг ҳолатига қараб, шифокор Сизни кўздан кечириши мумкин.
Баъзи-бир ҳолатларда перорал контрацептивларнинг самарадорлиги даражаси пасайиши ва Сиз уларни қўллашни тўхтатишингиз талаб этилиши мумкин. Бундай ҳолларда ёки жинсий алоқа қилишдан ўзингизни тийинг ёки самарали контрацепцияни таъминлаш учун қўшимча ногормонал контрацепция усулларини, масалан, презерватив ёки бошқа тўсиқли усулни қўлланг. Тақвимли ёки ҳароратли усулни қўлламанг. Мазкур усуллар ишончли бўлмаслиги мумкин, чунки мажмуавий перорал контрацептивлар тана ҳарорати ва цервикал шиллиқнинг циклли ойлик ўзгаришларига таъсир кўрсатади.
Мидиана препарати, гормонал контрацептивлар сингари, ОИВ инфекцияси (ОИТС)дан ёки жинсий йўл билан ўтадиган бошқа касалликлардан ҳимоя қилмайди.
Мидиана, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Агар қуйида санаб ўтилган ҳолатлардан биронтаси Сизда мавжуд бўлса, Мидиана, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қўлламанг. Бундай ҳолат ҳақида шифокорингизга хабар қилинг. Шифокорингиз Сизга кўпроқ мос келадиган бошқа контрацепция шаклларини Сиз билан муҳокама қилади:
- ҳозирги вақтда оёқлар қон томирларининг тромбози (чуқур веналар тромбози ЧВТ), ўпка тромбози (ўпка тромбоэмболияси) ёки бошқа аъзолар тромбози мавжудлиги (ёки илгари мавжуд бўлгани);
- қон ивишига таъсир кўрсатадиган касалликларнинг мавжудлиги масалан, C протеини танқислиги, S протеини танқислиги, антитромбин-III танқислиги, Лейден V омили мутацияси ёки антифосфолипид антителалар мавжудлиги;
- операция қилиш зарурлиги ёки узоқ вақт давомида юришнинг чекланганлиги («Тромблар» бўлимига қаранг);
- анамнезда миокард инфаркти ёки инсульт мавжудлиги;
- ҳозирги вақтда стенокардия (кўкракда кучли оғриқ, миокард инфарктининг биринчи симптоми бўлиши мумкин бўлган ҳолат) хуружлари ёки транзитор ишемик атака (ТИА инсультнинг вақтинчалик симптомлари) мавжудлиги (ёки илгари мавжуд бўлгани);
- артерияларда тромботик қуйқалар ҳосил бўлиши хавфини кучайтириши мумкин бўлган қуйидаги касалликлардан биронтасининг мавжудлиги:
- қон томирлари шикастланган оғир қанд диабети
- ўта юқори артериал босим
- қонда ёғлар (холестерин ёки триглицеридлар) даражаси жуда баландлиги гипергомоцистеинемия сифатида маълум ҳолат
- ҳозирги вақтда мигреннинг «аурали мигрень» деб аталадиган тури мавжудлиги (ёки илгари мавжуд бўлгани);
- ҳозирги вақтда оғир жигар касаллиги мавжудлиги (ёки илгари мавжуд бўлгани) жигар фаолиятини бузилишлари сақланиб қолган ҳолда;
- буйраклар ёмон ишлаши (буйрак етишмовчилиги) ёки ўткир буйрак етишмовчилигининг мавжудлиги;
- ҳозирги вақтда жигар ўсмаси (ҳавфсиз ёки ҳавфли ўсма) мавжудлиги (ёки илгари мавжуд бўлгани);
- ҳозирги вақтда сут бези ёки жинсий аъзоларнинг гормонга қарам ҳавфли ўсмаси мавжудлиги (ёки илгари мавжуд бўлгани) ёки Сизда бундай ўсма борлиги ҳақида тахминнинг мавжудлиги;
- қиндан ноаниқ сабабсиз қон кетиши мавжудлиги;
- этинилэстрадиолга ёки дроспиренонга ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентларига нисбатан аллергия мавжудлиги (6-бўлимдаги рўйхатга қаранг). Аллергия, қичишиш, тошма ёки шиш кўринишида намоён бўлиши мумкин.
- Препарат таркибида соя лецитини мавжуд. Ерёнғоқ ёки сояга аллергия мавжуд бўлган ҳолда мазкур препаратни қабул қилманг.
Болалар
Мидиана препарати ҳайз кўриш ҳали бошланмаган қизларда қўллаш учун мўлжалланмаган.
Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари
Қуйидаги ҳолатлардан биронтаси Сизда мавжуд бўлган ҳолда, бу ҳақида шифокорингизга хабар қилинг
Мидиана препаратини қабул қилиш фонида ҳолатингиз ривожланган ёки ёмонлашган ҳолда шифокорингизга хабар қилинг:
- агар Сиз чексангиз;
- агар Сизда қанд диабет бўлса;
- агар Сизда ортиқча вазн (семириш) мавжуд бўлса;
- агар Сизда баланд артериал босим мавжуд бўлса;
- агар Сизда юрак клапанлари касаллиги ёки юрак ритмини муайян бузилиши мавжуд бўлса;
- агар Сизда веналар яллиғланиши (тромбофлебит) мавжуд бўлса;
- агар Сизда веналарнинг варикоз кенгайиши мавжуд бўлса;
- агар оила аъзоларингиздан кимдир қачондир тромбоз, инфаркт ёки инсульт ўтказган бўлса;
- агар Сизда мигренлар мавжуд бўлса. Перорал контрацептивларни қабул қилиш вақтида мигрень қайталаши ёки оғирлик даражасининг кучайиши инсультнинг биринчи белгиси ёки Мидиана препаратини қабул қилишни дарҳол тўхтатиш учун сабаб бўлиши мумкин;
- агар Сизда тутқаноқ мавжуд бўлса;
- агар Сизда ёки оила аъзоларингизнинг биронтасида қонда ёғлар (холестерин ёки триглицеридлар) нинг юқори даражаси кузатилаётган бўлса;
- агар оила аъзоларингизнинг биронтасида қачондир сут бези раки аниқланган бўлса;
- агар Сизда жигар касаллиги ёки ўт қопи касаллиги бўлса;
- агар Сизда Крон касаллиги ёки ярали колит (ичаклар сурункали яллиғланиш касалликлари) мавжуд бўлса;
- агар Сизда тизимли қизил югурак касаллиги бўлса (ТҚЮ организмнинг ҳимоя қилувчи иммун тизимини шикастлантирадиган касаллик);
- агар Сизда гемолитик-уремик синдром мавжуд бўлса (ГУС буйрак етишмовчилигини келтириб чиқарадиган қон ивишини бузилиши);
- агар Сизда ўроқсимон ҳужайра анемияси (эритроцитлар туғма касаллиги) мавжуд бўлса;
- агар Сизда илк бор ҳомиладорлик вақтида ёки илгари жинсий гормонлар қўлланганда юзага келган касаллик (масалан, эшитиш қобилиятининг сусайиши), порфирия (қон касаллиги), гестацион герпес (ҳомиладорлик вақтида терига чиқадиган пуфакчалар кўринишидаги тошма), Сиденгам хореяси (тананинг тартибсиз тортилишига сабаб бўладиган нерв тизими касаллиги) мавжуд бўлса;
- агар Сизда ҳозирги вақтда хлоазма («ҳомиладорлар ниқоби» деб аталадиган оч жигарранг пигментли доғлар, айниқса юзда) мавжуд ёки илгари юз берган бўлса. Бу ҳолда қуёш нурлари ёки ультрабинафша нурланишбевосита таъсир кўрсатишига йўл қўйманг;
- агар Сизда туғма ангионевротик шиш мавжуд бўлса, таркибида эстрогенлар мавжуд бўлган препаратлар шиш симптомларини пайдо қилиши ёки кучайтириши мумкин. Агар Сизда ангионевротик шиш симптомлари, хусусан, юз, тил ва (ёки) ҳиқилдоқ шиши ва (ёки) ютишга қийналиш ёки эшакеми нафас олишнинг қийинлашиши билан бирга юзага келган бўлса, дарҳол даволовчи шифокорга мурожаат этинг;
- агар Сизда қонда ёғлар миқдори нормадан ортиқ (гипертриглицеридемия) ёки оилангизда бундай ҳолатга йўлиқиш ҳоллари мавжуд бўлса. Гипертриглицеридемия панкреатит (меъда ости безининг яллиғланиши) ривожланиши хавфини кучайтиради;
- агар Сиз яқинда туққан бўлсангиз, тромбозларнинг ривожланиши хавфи Сизда кучли бўлади. Туққандан кейин орадан қанча вақт ўтгач Сиз Мидиана препаратини қабул қилишга киришишингиз мумкинлигини даволовчи шифокорингиздан сўранг;
- агар Сизда тери ости қон томирларининг яллиғланиши (юзаки тромбофлебит) мавжуд бўлса;
- агар Сизда қон томирлар варикоз кенгайиши мавжуд бўлса;
- агар Сизда операция қилиш зарурати ёки узоқ вақт давомида юришнинг чекланганлиги мавжуд бўлса («Тромблар» бўлимига қаранг).
ТРОМБЛАР
Мидиана сингари мажмуавий гормонал контрацептивларни қўллаш уларни қўллаш мавжуд эмаслиги билан таққослаганда тромбозларни ривожланиш хавфини кучайтиради. Кам ҳолларда тромблар қон томирларини тўсиши ва жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин.
Тромблар ҳосил бўлиши мумкин:
- қон томирларда (бу «қон томирлар тромбози», «қон томирлар тромбоэмболияси» ёки ТТЭ деб аталади);
- артерияларда (бу «артериал тромбоз», «артериал тромбоэмболия» ёки АТЭ деб аталади).
Тромбозлар ҳар доим ҳам тўлиқ ўтиб кетмайди. Кам ҳолларда учрайдиган ҳолларда орадан узоқ вақт ўтгандан кейин ҳам жиддий оқибатлар келиб чиқиши мумкин ва жуда кам ҳолларда улар фатал хусусият касб этиши мумкин.
Мидиана препаратини қўллаш туфайли тромблар юзага келиши умумий хавфи унча кучли эмаслигини ёдда сақлаш муҳим
ТРОМБОЗНИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАШ МУМКИН
Агар Сизда қуйидаги белгилар ёки симптомлардан биронтаси юзага келган бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат этинг:
Сизда қуйидаги симптомлардан бири юзага келдими? | Тахминий ташхис |
бир оёқ ёки оёқ ёки тўпиқ вена бўйлаб шиши, айниқса у қуйидагилар билан бирга кечса: оёқ оғриғи ва томир тортилиши, улар фақат тик турган ҳолатда ёки юрганда сезилиши мумкин зарарланган оёқ ҳароратини ошиши оёқ териси рангини ўзгариши, масалан, оқариши, қизариши ёки кўкариши | Чуқур веналар тромбози |
тўсатдан нафас олишни қийинлашиши ёки ҳеч бир сабабсиз юрак уришини тезлашиши; ҳеч бир сабабсиз тўсатдан йўтал тутиши, бу қон тупуриш билан бирга кечиши мумкин; кўкрак қафасида қаттиқ оғриқ кузатилиши, у чуқур нафас олганда кучайиши мумкин; қаттиқ лоҳас бўлиш ёки бош айланиши; юракни тез ёки нотекис уриши; қориннинг юқори қисмида кучли оғриқ кузатилиши. Агар Сиз ишонч ҳосил қилмасангиз, шифокорга мурожаат этинг, чунки йўтал тутиши ёки нафас олишни қийинлашиши сингари симптомлар енгилроқ ҳолат, масалан, нафас йўлларининг инфекцияси (масалан, шамоллаш) оқибати бўлиши мумкин. | Ўпка артерияси тромбоэмболияси |
Симптомлар кўпинча бир кўзда пайдо бўлади: тўсатдан кўриш қобилиятини йўқотиш ёки кўриш қобилиятини оғриқсиз пасайиши, бу кўриш қобилияти йўқолгунга қадар ривожланиши мумкин | Тўр парда қон томирлари тромбози (кўздаги тромб) |
кўкрак қафасида оғриқ, дискомфорт, босим, оғирлик; кўкрак қафасида, қўлда ёки тўш ортида сиқилиш ёки тўлиқлик ҳисси; тўлиб кетиш, диспепсия ёки бўғилиш ҳисси; тананинг юқори қисмида оғриқ туриб, елкага, жағга, томоққа, қўлга ва меъдага узатилиши; кўп терлаш, кўнгил айниши, қусиш ёки бош айланиши; яққол холсизлик, безовталик ёки нафас олишни қийинлашиши; юракни тез ёки нотекис уриши. | Миокард инфаркти |
юз, қўллар ёки оёқлар тўсатдан холсизланиши ёки увишиши; онг, нутқ ёки идрок этиш қобилиятини тўсатдан бузилиши; бир кўз ёки иккала кўзда кўриш қобилиятини тўсатдан бузилиши; қадам ташлашни тўсатдан бузилиши, бош айланиши, мувозанат ёки координацияни бузилиши; номаълум сабабли тўсатдан, қаттиқ ёки узоқ вақт бош оғриши; тиришиш хуружи фонида ва усиз онгни бузилиши ёки ҳушдан кетиш. Баъзан инсульт симптомлари қисқа муддатли бўлиши ва юзага келгандан кейин дарҳол ва тўлиқ тўхташи мумкин, аммо Сиз барибир дарҳол шифокорга мурожаат этишингиз лозим, чунки инсульт қайта юзага келиши хавфи мавжуд. | Инсульт |
оёқ ёки қўлнинг шиши ва бироз кўкариши; қоринда қаттиқ оғриқ туриши («ўткир қорин»). | Бошқа қон томирларини тўсувчи тромблар |
ВЕНАЛАРДАГИ ТРОМБЛАР
Венада тромб ҳосил бўлганда нима юз бериши мумкин
Мажмуавий гормонал контрацептивлардан фойдаланиш веналар тромбози (веноз тромбоз) хавфини кучайиши билан боғлиқ. Аммо бундай ножўя таъсирлар кам ҳолларда кузатилади. Улар мажмуавий гормонал контрацептивларни қабул қилишнинг биринчи йили давомида айниқса кўп юзага келади.
Агар тромб оёқлар ёки тўпиқлар веналарида шаклланса, у чуқур веналар тромбози (ЧВТ) ни келтириб чиқариши мумкин.
Агар тромб оёқдан силжиб, ўпкага ўтган бўлса, у ўпка артерияси тромбоэмболиясини келтириб чиқариши мумкин.
Кам ҳолларда тромб бошқа аъзо, масалан, кўз веналарида ҳосил бўлиши мумкин (тўр парда веналари тромбози).
Қандай ҳолларда веналарда тромблар ҳосил бўлиши хавфи айниқса кучли?
Веналар тромбози ҳосил бўлиши хавфи мажмуавий гормонал контрацептивларни қабул қилишнинг биринчи йилида (биринчи марта) айниқса юқори бўлади. Мажмуавий (ўша ёки бошқа) гормонал контрацептивларни қабул қилиш тўрт ёки ундан ортиқ ҳафталик танаффусдан кейин давом эттирилган ҳолда ҳам хавф юқори бўлиши мумкин.
Биринчи йилдан кейин хавф камаяди, аммо у мажмуавий гормонал контрацептивларни қабул қилмайдиган одамлар билан солиштирганда барибир баланд бўлади.
Агар Сиз Мидиана препаратини қабул қилишни тўхтатсангиз, тромблар ҳосил бўлиши хавфи бир неча ҳафта ичида нормал даражасигача камаяди.
Тромбозни ривожланиш хавфи қандай?
Хавф ВТЭ ни ривожланиши индивидуал хавфига ва Сиз қабул қилаётган мажмуавий гормонал контрацептивлар турига боғлиқ бўлади.
Мидиана препаратини қабул қилаётганда оёқ веналарида ёки ўпкада тромблар (чуқур веналар тромбози ёки ўпка тромбоэмболияси) ҳосил бўлиши умумий хавфи унча кучли эмас.
Бирон-бир мажмуавий гормонал контрацептивлардан фойдаланмайдиган ва ҳомиладор бўлмаган 10000 аёлдан тахминан икки нафарида йил давомида тромблар ҳосил бўлади.
Таркибида левоноргестрел, норэтистерон ёки норгестимат мавжуд бўлган мажмуавий гормонал контрацептивлардан фойдаланадиган 10000 аёлдан тахминан 5-7 нафарида йил давомида тромблар ҳосил бўлади.
Таркибида дроспиренон мавжуд бўлган Мидиана сингари мажмуавий гормонал контрацептивлардан фойдаланадиган 10000 аёлдан тахминан 9-12 нафарида йил давомида тромблар ҳосил бўлади.
Тромблар ҳосил бўлиши хавфи Сизнинг соғлиғингиз ҳолатига қараб ҳар хил бўлади (қуйида «Тромблар ҳосил бўлиши хавфини кучайтирадиган омиллар» бўлимига қаранг).
Веналарда тромблар ҳосил бўлиши хавфини кучайтирадиган омиллар
Мидиана препаратини қабул қилиш фонида тромбозлар юзага келиши хавфи катта эмас, аммо баъзи бир ҳолатлар хавфни кучайтириши мумкин. Хавф қуйидаги ҳолларда кучли бўлади:
- агар Сизда семириш мавжуд (тана вазни индекси ёки ТВИ 30 кг/м2 дан юқори) бўлса;
- агар яқин қариндошларингиздан бирида 50 ёшгача бўлган даврда оёқлари, ўпкаси ёки бошқа органларида тромблар юзага келган бўлса. Бу ҳолда Сизда туғма қон ивишини бузилиши мавжуд бўлиши мумкин;
- агар Сизда операция ўтказиш зарур бўлса ёки Сизда жароҳат ёки касаллик муносабати билан ҳаракатланиш фаоллиги етарли бўлмаса ёки Сизнинг оёғингиз гипсда бўлса. Операция ўтказилишидан бир неча ҳафта олдин ёки фаоллик пасайган давр давомида Мидиана препаратини қўллашни тўхтатиб туриш талаб этилиши мумкин. Агар Сиз Мидиана препаратини қабул қилишни тўхтатиб туришингиз керак бўлса, Сиз уни қабул қилишни қачон давом эттиришингиз мумкинлигини даволовчи шифокорингиздан сўранг;
- ёш ошиши билан (айниқса 35 ёшдан ошганларда);
- агар Сиз бир неча ҳафта олдин туққан бўлсангиз.
Сизда мавжуд бўлган, юқорида кўрсатилган шартларни мос келадиган ҳолатлар сони қанча кўп бўлса, тромблар ҳосил бўлиши хавфи шунча кучли бўлади.
Тўрт соатдан ортиқ давом этадиган бир жойдан бошқа жойга парвоз қилишлар тромбоз ҳосил бўлиши хавфини вақтинчалик кучайтириши мумкин, айниқса, Сизда юқорида санаб ўтилган омиллар мавжуд бўлса.
Агар Сизда юқорида кўрсатилган ҳолатлардан биронтаси мавжуд бўлса, ҳатто уларнинг мавжудлигига ишончингиз комил бўлмаса ҳам, бу ҳақда шифокорингизга хабар қилишингиз муҳимдир. Шифокорингиз Мидиана препаратини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Агар Мидиана препаратини қабул қилиш даврида бирон-бир ўзгаришлар юз берган, масалан, яқин оила аъзоларингизда номаълум сабабли тромбоз аниқланган ёки Сизда тана вазни сезиларли даражада ошган бўлса, бу ҳақда шифокорингизга хабар қилинг.
АРТЕРИЯЛАРДАГИ ТРОМБЛАР
Артерияда тромб ҳосил бўлганда нима юз бериши мумкин?
Веналардаги тромб сингари, артериядаги тромб ҳам жиддий асоратларга олиб келиши мумкин. Масалан, у миокард инфаркти ёки инсультни келтириб чиқариши мумкин.
Артерияларда тромблар ҳосил бўлиши хавфини кучайтирадиган омиллар
Шуни қайд этиб ўтиш муҳимки, Мидиана препаратини қўллаш фонида миокард инфаркти ёки инсульт юз бериши хавфи унча кучли эмас, аммо баъзи бир ҳолатлар хавфни кучайтириши мумкин:
- ёш ошиши билан (айниқса 35 ёшдан ошганларда);
- агар Сиз чексангиз. Мидиана сингари мажмуавий гормонал контрацептивлардан фойдаланаётганда, чекишни ташлаш тавсия этилган. Агар Сиз чекишни ташлай олмасангиз ва ёшингиз 35 дан ошган бўлса, шифокорингиз бўйида бўлишга қарши воситанинг бошқа турини Сизга тавсия қилиши мумкин;
- агар Сизнинг вазнингиз нормадан ортиқ бўлса;
- агар Сизнинг артериал босимингиз баланд бўлса;
- агар яқин қариндошларингиздан бирида 50 ёшгача бўлган даврда миокард инфаркти ёки инсульт юз берган бўлса. Бу ҳолда Сизда миокард инфаркти ёки инсульт юз бериши хавфи юқори бўлиши мумкин;
- агар Сизда ёки яқин қариндошларингиздан бирида қонда ёғлар (холестерин ёки триглицеридлар) даражаси нормадан ортиқ бўлса;
- агар Сизда мигренлар, айниқса аурали мигрень мавжуд бўлса;
- агар Сизда юрак билан боғлиқ муаммолар (клапанлар ишини бузилиши, хилпилловчи аритмия деб аталадиган юрак ритмини бузилиши) мавжуд бўлса;
- агар Сизда қандли диабет бўлса.
Агар Сизда кўрсатилган ҳолатларнинг биттадан ортиғи мавжуд ёки улардан биронтаси айниқса оғир кечаётган бўлса, тромблар ҳосил бўлиши хавфи янада кучайиши мумкин.
Агар Мидиана препаратини қабул қилиш даврида бирон-бир ўзгаришлар юз берган, масалан, Сиз чека бошлаган бўлсагиз ёки яқин оила аъзонгизда номаълум сабабли тромбоз аниқланган ёки Сизда тана вазни сезиларли даражада ошган бўлса, бу ҳақда шифокорингизга хабар қилинг.
Гормонал контрацептивлар ва хавфли ўсмалар
Сут бези раки перорал контрацептивлар қабул қиладиган аёлларда бундай контрацептивларни қабул қилмайдиган шу ёшдаги аёллар билан таққослаганда бироз кўпроқ аниқланади. Агар аёл перорал контрацептивлар қабул қилишни тўхтатса, бу хавфни пасайтиради, айни вақтда, перорал контрацептивлар қабул қилиш тўхтатилгандан кейин орадан 10 йил ўтгач, у перорал контрацептивларни ҳеч қачон қабул қилмаган аёллардаги бундай хавф даражаси билан тенглашади. Перорал контрацептивлар сут бези раки хавфини кучайтириши аниқ маълум эмас. Эҳтимол, перорал контрацептивлар қабул қиладиган аёллар тиббий кўрикдан кўпроқ ўтадилар, шу сабабли ўсма уларда барвақт аниқланади.
Перорал контрацептивлар қабул қилган аёлларда хавфли ва хавфсиз жигар ўсмалари кам ҳолларда қайд этилган. Жигар ўсмалари ҳаёт учун хавфли бўлган қорин бўшлиғи ички қон кетишларига олиб келиши мумкин. Шу сабабли Сизда қорнингизнинг юқори қисмида оғриқлар юзага келган ва тез ўтиб кетмаган ҳолда, шифокорингизга мурожаат этинг.
Айрим тадқиқотларда перорал контрацептивларни узоқ вақт қабул қилган аёлларда бачадон бўйни ракининг юзага келиши хавфи кучайиши қайд этилган. Хавфни перорал контрацептивлар кучайтириши ёки хавфнинг кучайишига жинсий хулқ-атвор ёки бошқа омиллар сабаб бўлиши аниқ маълум эмас.
Мажмуавий перорал контрацептивларнинг самарадорлиги даражаси таблеткани қабул қилиш ўтказиб юборилганда, шунингдек қусиш, диарея юз берган ҳолда («Агар Сиз Мидиана плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қабул қилишни унутган бўлсангиз» бўлимига қаранг) ёки улар бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўлланилганда («Бошқа дори воситалари ва Мидиана препарати» бўлимига қаранг) пасаяди.
Ҳайз кўришлар оралиғида қон кетиши
Мидиана плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қабул қилиш бошланган вақтдан эътиборан дастлабки ойлар давомида Сизда кутилмаган қон кетишлар (таблеткаларни қабул қилишда бир ҳафталик танаффус доирасидан ташқарида қон кетишлар) юз бериши мумкин. Агар бу қон кетишлар бир неча ойдан ортиқ давом этаётган ёки улар орадан бир неча ой ўтгач бошланган бўлса, даволовчи шифокорингиз бунинг сабабини аниқлаш учун Сизни текшириши керак.
Агар қон кетиши етти кунлик танаффус вақтида юз берган бўлмаса, Сиз нима қилишингиз керак
Агар Сиз барча таблеткаларни тўғри қабул қилган бўлсангиз, Сизда қусиш ёки оғир диарея юз берган бўлмаса ва Сиз бошқа дори воситаларини қабул қилмаган бўлсангиз, ҳомиладор бўлиш эҳтимоли жуда кам.
Агар кутилаётган қон кетишлар икки цикл давомида юз берганмаган бўлса, Сиз ҳомиладор бўлишингиз мумкин. Дарҳол даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг. Токи ҳомиладор эмаслигингизга ишонч ҳосил қилмагунча кейинги ўрамни қабул қилишни бошламанг.
Сиз ўзингизга Мидиана препаратини буюрган шифокорга Сиз қайси дори ёки ўсимлик препаратларини қабул қилаётганингизни доим хабар қилинг. Шунингдек, ўзингизга бошқа препаратни буюриши мумкин бўлган бошқа ҳар қандай шифокорга ёки стоматологга (ёки фармацевтга) Сиз Мидиана препаратини қабул қилаётганингизни хабар қилинг. Улар Сиз қўшимча контрацепция воситаларидан (масалан, презервативлардан) фойдаланишингиз кераклиги ёки керак эмаслигини, агар керак бўлса, қачонгача фойдаланиш кераклигини айтишлари мумкин.
Айрим дори воситалари Мидиана препаратининг қон плазмасидаги концентрациясига таъсир кўрсатиши ва бу унинг ҳомиладор бўлишга қарши самарадорлиги даражасини пасайтириши ёки кутилмаган қон кетишларини келтириб чиқариши мумкин. Бундай дори воситалари қаторига қуйидагиларни даволаш учун мўлжалланган препаратлар киради:
- тутқаноқни (масалан, примидон, фенитоин, барбитуратлар, карбамазепин, окскарбазепин);
- туберкулёз касаллигини (масалан, рифампицин);
- ОИВ инфекцияси ва C гепатитини (протеаза ингибиторлари ва тескари транскриптаза нонуклеозид ингибиторлар, хусусан, ритонавир, невирапин, эфавиренз) ёки бошқа инфекцияларни (гризеофульвин);
- ўпка қон томирларидаги юқори босимни (бозентан);
- ва таркибида тешик далачой бўлган фитопрепаратлар.
Мидиана, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препарати, бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланилган ҳолда, уларнинг, масалан, таркибида циклоспорин мавжуд бўлган препаратларнинг ёки тутқаноқни даволаш учун қўлланиладиган препаратлар, хусусан, ламотриджиннинг самарасига таъсир кўрсатиши мумкин.
Бирон-бир дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, Мидиана, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қабул қилманг. Агар Мидиана препаратини қабул қилиш даврида Сиз ҳомиладор бўлиб қолган ёки Сиз ҳомиладор бўлиб қолганини тахмин қилаётган бўлсангиз, препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатинг ва шифокорингизга мурожаат қилинг.
Эмизиш даври
Эмизиш даврида Мидиана плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қабул қилиш, умуман олганда, тавсия этилмаган. Агар Сиз эмизиш даврида перорал контрацептив қабул қилишни истасангиз, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
Бирон-бир дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш
Мидиана плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препарати транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатишидан далолат берадиган маълумот мавжуд эмас.
Мидиана, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препарати таркибида сут қанди (лактоза) ва соя мойи (соя лецитини) мавжуд
Мидиана, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препарати таркибида 48,17 мг лактоза моногидрати мавжуд. Агар, шифокорингизнинг сўзларига кўра, Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик мавжуд бўлса, ушбу препаратни қабул қилишга киришишдан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
Мидиана, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препарати таркибида соя мойи мавжуд. Агар Сизда ерёнғоқ ёки сояга аллергия мавжуд бўлса, ушбу препаратни қабул қилманг.
Лаборатор тестлар
Лаборатория таҳлилларини ўтказиш талаб этилган ҳолда, шифокорингизга ёки лаборатория ходимларига Сиз перорал контрацептивлар қабул қилаётганингизни хабар қилинг, чунки улар айрим тестларни натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин.
Ушбу препаратни ҳар доим шифокорингиз қандай буюрган бўлса, шундай қабул қилинг. Агар ишончингиз комил бўлмаса, шифокорингизга мурожаат қилинг.
Таблеткаларни қачон ва қандай қабул қилиш керак?
Мажмуавий перорал контрацептивлар тўғри қўлланган ҳолда ҳомиладор бўлиш хавфи бир йилда тахминан 1% ни ташкил этади. Ушбу хавф таблеткани қабул қилиш ўтказиб юборилган ёки препаратдан нотўғри фойдаланилган ҳолда ошиши мумкин.
Мидиана препаратининг битта таблеткасини ҳар куни, зарур ҳолда оз миқдорда сув билан бирга қабул қилинг. Сиз таблеткаларни овқатланиш вақтидан қатъи назар қабул қилишингиз мумкин, аммо таблеткаларни ҳар куни айни бир вақтда қабул қилишингиз керак.
Блистер 21 таблеткадан иборат. Ҳар бир таблетка ёнида у қабул қилиниши керак бўлган ҳафта куни акс эттирилган. Агар, масалан, Сиз препаратни қабул қилишни чоршанба куни бошлаётган бўлсангиз, ёнига «Ср» деб ёзилган таблеткани олинг. Таблеткаларни блистердаги стрелкага мувофиқ 21 таблетканинг ҳаммаси ичилгунга қадар қабул қилинг.
Бундан кейин таблеткаларни 7 кун давомида қабул қилманг. Мазкур етти кунлик давр ичида (у бекор қилиш даври деб аталади) қон кетиши бошланиши керак. Одатда бундай «бекор қилиш» қон кетиши бекор қилиш даври бошлангандан кейин орадан 2 ёки 3 кун ўтгач бошланади.
Мидиана препаратининг охирги таблеткаси қабул қилинганидан кейин 8-чи куни (яъни етти кунлик бекор қилиш даври ўтгандан сўнг), ҳатто қон кетиши тўхтамаган бўлса ҳам, навбатдаги ўрамдан таблеткаларни қабул қилишга киришинг. Бу Сиз навбатдаги ўрамни қабул қилишни ҳафтанинг айни бир кунида бошлашингиз кераклигини ва «бекор қилиш» қон кетиши ҳар ойнинг айни бир кунида юз бериши кераклигини англатади.
Агар Сиз Мидиана плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини кўрсатилган усулда қабул қилсангиз, Сиз таблеткаларни қабул қилмайдиган етти кунлик даврда ҳам контрацептив самарадорлиги сақланиб қолади.
Биринчи ўрамдан фойдаланишни қачон бошлаш керак?
Агар Сиз гормонал контрацептивлардан ўтган ой давомида фойдаланмаган бўлмасангиз.
Мидиана, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қабул қилишни ҳайз кўриш циклининг биринчи кунида (яъни ҳайз қон кетишининг биринчи кунида) бошланг. Агар Сиз Мидиана, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қабул қилишни ҳайз кўришнинг биринчи кунида бошлаган бўлсангиз, контрацептив ҳимоя дарҳол таъсир кўрсата бошлайди. Сиз қабул қилишни циклнинг 25-чи кунида бошлашингиз ҳам мумкин, аммо бу ҳолда дастлабки 7 кун давомида қўшимча контрацепция воситаларидан (масалан, презервативлардан) фойдаланинг.
Бошқа мажмуавий гормонал контрацептив, вагинал ҳалқа ёки трансдермал пластир ўрнига қўлланилган ҳолда.
Сиз Мидиана, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қабул қилишни олдинги перорал контрацептивингиз таблеткаларини қабул қилишда танаффус тугаганидан кейин (ёки олдинги перорал контрацептивнинг охирги фаол бўлмаган таблеткасини қабул қилгандан кейин) эртаси куни бошлашингиз мумкин.
Вагинал ҳалқа ёки трансдермал пластирдан фойдаланишдан воз кечилган ҳолда Мидиана, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қабул қилишни улар олиб ташланган кунда бошлаган маъқул; бундай ҳолларда Мидиана, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қабул қилиш янги ҳалқа киритилиши ёки пластирнинг навбатдаги аппликацияси бажарилиши лозим бўлган кундан кечиктирмасдан бошланиши керак.
Таркибида фақат прогестаген мавжуд бўлган контрацептивлар (мини-пили) дан ўтилганда
Сиз таркибида фақат прогестаген мавжуд бўлган контрацептивлар (мини-пили) дан исталган куни ўтишингиз мумкин, аммо таблеткаларни қабул қилишнинг дастлабки 7 куни давомида қўшимча контрацепция воситаларидан (масалан, презервативлардан) фойдаланишингиз керак.
Гормонал инъекцион контрацептивлардан, прогестаген ажратадиган бачадон ички даволаш тизими (БИДТ) ёки контрацептив имплантатдан ўтилганда
Агар Сиз инъекциялар, имплантатлар ёки прогестаген ажратадиган БИДТни қўллашга асосланган контрацепция усулидан фойдаланган бўлсангиз, Мидиана, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қабул қилишни имплантат ёки прогестаген ажратадиган БИДТ олиб ташланган кунда ёки олдиндан режалаштирилган инъекция кунида бошлашингиз мумкин, аммо барча ҳолларда Сиз таблеткаларни қабул қилишнинг дастлабки 7 куни давомида қўшимча контрацепция воситаларидан (масалан, презервативлардан) фойдаланишингиз керак.
Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида ҳомила тушгандан кейин
Шифокорингизнинг тавсияларига риоя қилинг.
Туққандан ёки ҳомиладорлик тўртинчи, бешинчи, олтинчи ойда (ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлигида) тўхтатилгандан кейин
Агар Сиз туққанингиздан кейин орадан кўп ўтмай ва эмизиш даврида Мидиана, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қабул қилишни бошламоқчи ёки қайта давом эттирмоқчи бўлсангиз, илтимос, «Ҳомиладорлик ва эмизиш даври» бўлимини ўқиб чиқинг.
Туққандан кейин ёки ҳомиладорлик иккинчи уч ойлигида тўхтатилганидан кейин Сиз Мидиана, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қабул қилишни туққандан кейин ёки ҳомиладорлик иккинчи уч ойлигида тўхтатилганидан кейин 2128-чи кунда бошлашингиз мумкин. Агар Сиз таблеткаларни қабул қилишни бундан кеч муддатда бошласангиз, дастлабки 7 кун давомида қўшимча контрацепция воситаларидан (масалан, презервативлардан) фойдаланишингиз керак. Аммо Мидиана препаратини қўллаш бошлангунга қадар жинсий алоқа қилинган ҳолда ҳомиладорлик мавжуд эмаслигига ишонч ҳосил қилиш ёки кейинги ҳайз бошлангунга қадар кутиш керак.
Агар Сиз Мидиана препарати таблеткаларини керагидан ортиқ қабул қилган бўлсангиз
Мидиана препарати таблеткаларини ҳаддан ташқари кўп миқдорда қабул қилишнинг жиддий салбий оқибатлари тўғрисида маълумотлар йўқ. Агар Сиз бир нечта таблетка қабул қилган бўлсангиз, Сизда кўнгил айниши ва қусиш симптомлари пайдо бўлиши мумкин. Ёш қизларда қиндан қон кетиши ривожланиши мумкин.
Агар Сиз болангиз бир нечта таблеткани қабул қилганини аниқлаган бўлсангиз, шифокорингиз ёки фармацевтга дарҳол мурожаат қилинг.
Агар Сиз Мидиана препарати таблеткаларини ҳаддан ташқари кўп миқдорда қабул қилган бўлсангиз, дарҳол шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Агар Сиз Мидиана, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қабул қилишни унутган бўлсангиз
Агар Сиз таблеткани қабул қилишни унутган вақтдан бошлаб орадан 12 соатдан кам вақт ўтган бўлса, контрацептив самарадорлик аввалги даражада сақланади. Таблеткани мумкин қадар тез қабул қилинг ёки сўнг таблеткаларни одатдаги вақтда қабул қилинг.
Агар Сиз таблеткани қабул қилишни унутган вақтдан бошлаб орадан 12 соатдан кўп вақт ўтган бўлса, контрацептив ҳимоя пасайиши мумкин. Сиз ўтказиб юборган таблеткалар сони қанча кўп бўлса, бўйида бўлиш хавфи шунча юқори бўлади.
Агар Сиз блистернинг бошидаги ёки охиридаги таблеткани қабул қилишни унутган бўлсангиз, нохуш ҳомиладорликдан ҳимояланиш даражасининг пасайиши хавфи айниқса юқори бўлади. Шу сабабли Сиз қуйидаги қоидаларга амал қилишингиз керак (яна қуйидаги диаграммага қаранг):
Сиз ўрамдаги биттадан ортиқ таблеткани қабул қилишни унутдингиз
Шифокорга мурожаат қилинг.
Препаратни қабул қилишнинг биринчи ҳафтасида битта таблеткани ўтказиб юборилса
Ўтказиб юборилган таблеткани бу ҳақда эслаганингиз заҳоти, мумкин қадар тез қабул қилинг, ҳатто бунинг учун бир вақтнинг ўзида иккита таблеткани қабул қилиш керак бўлса ҳам. Кейинги таблеткаларни одатдаги вақтда қабул қилинг ва кейинги 7 кун давомида қўшимча контрацепция воситаси, масалан, презервативдан фойдаланинг. Агар таблеткани ўтказиб юборишдан олдинги ҳафта давомида жинсий алоқа қилинган бўлса, ҳомиладор бўлиш эҳтимолини ҳисобга олиш зарур. Бу ҳолда шифокорингизга мурожаат қилинг.
Препаратни қабул қилишнинг иккинчи ҳафтасида битта таблеткани ўтказиб юборилса
Ўтказиб юборилган таблеткани бу ҳақида эслаганингиз заҳоти, мумкин қадар тез қабул қилинг, ҳатто бунинг учун бир вақтнинг ўзида иккита таблеткани қабул қилиш керак бўлса ҳам. Кейинги таблеткаларни одатдаги вақтда қабул қилинг. Ҳомиладор бўлишга қарши самарадорлик пасаймаган ва қўшимча контрацепцияларидан фойдаланишнинг ҳожати йўқ.
Препаратни қабул қилишнинг учинчи ҳафтасида битта таблеткани ўтказиб юборилса
Сиз икки вариантдан бирини танлашингиз мумкин:
Ўтказиб юборилган таблеткани бу ҳақда эслаганингиз заҳоти, мумкин қадар тез қабул қилинг, ҳатто бунинг учун бир вақтнинг ўзида иккита таблеткани қабул қилиш керак бўлса ҳам. Кейинги таблеткаларни одатдаги вақтда қабул қилинг. Кейинги ўрамдаги таблеткаларни қабул қилишни икки ўрамни қабул қилиш ўртасида танаффуссиз бошланг.
Ҳайзсимон қон кетиши («бекор қилиш» қон кетиши) иккинчи ўрам тугагандан кейин бошланса керак, аммо иккинчи ўрамдан фойдаланиш кунлари Сизда қон аралаш ажралмалар ёки ҳайз цикллари оралиғида кўп миқдорда қон кетиши кузатилиши мумкин.
Сиз таблеткаларни қабул қилишни тўхтатишингиз ва бевосита етти кунлик бекор қилиш даврига ўтишингиз мумкин (Сиз таблеткани қабул қилишни унутган кунни ёзиб қўйинг). Агар Сиз янги ўрамни қабул қилишни белгиланган старт кунида бошламоқчи бўлсангиз, бекор қилиш даври етти кундан кам бўлсин.
Агар Сиз икки вариантдан бирини қўлласангиз, қўшимча контрацепция воситаларидан фойдаланиш талаб этилмайди.
Таблеткаларни қабул қилиш ўтказиб юборилган ва препаратни қабул қилишдан холи биринчи даврда «бекор қилиш» қон кетиши мавжуд бўлмаган ҳолда ҳомиладорлик истисно этилиши керак. Навбатдаги ўрамдан фойдаланишга киришишдан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
Қусиш ёки оғир диарея юз берган ҳолда Сиз нима қилишингиз керак
Таблетка қабул қилингандан кейин 3-4 соат ичида қусиш юз берган ёки оғир диарея ривожланган ҳолда таблетканинг таъсир кўрсатувчи моддалари Сизнинг организмингизга тўлиқ тушмаслиги хавфи ошади. Бу ҳолда таблеткани ўтказиб юбориш билан ўхшаш вазият юзага келади. Қусиш ёки диарея тўхтагандан кейин Сиз захира ўрамдан бошқа таблеткани мумкин қадар тез қабул қилишингиз керак. Имкониятга қараб, таблеткани одатдаги қабул қилиш вақтидан кейин 12 соат ичида қабул қилинг. Агар 12 соат ичида бундай қилишнинг иложи бўлмаса, «Агар сиз Мидиана плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қабул қилишни унутган бўлсангиз» бўлимида берилган маслаҳатларга риоя қилинг.
Ҳайз кўришнинг кечикиши: Сиз нимани билишингиз керак
Гарчи бу тавсия этилган бўлмаса-да, ҳайз кўриш («бекор қилиш» қон кетиши) нинг бошланиш кунини Мидиана плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратининг навбатдаги ўрамини қабул қилишни етти кунлик бекор қилиш даври ўрнига, иккинчи ўрам тамомлангунга қадар бошлаш йўли билан кечиктириш мумкин. Иккинчи ўрамдан фойдаланиш даврида Сизда қон аралаш ажралмалар (қон томчилари ёки доғлари) ёки ҳайз цикллари оралиғида кўп миқдорда қон кетиши юз бериши мумкин. Етти кунлик бекор қилиш давридан кейин навбатдаги ўрамга ўтинг.
Ҳайз кўриш даврининг биринчи кунини ўзгариши: Сиз нимани билишингиз керак
Агар Сиз таблеткаларни йўриқномага мувофиқ қабул қилаётган бўлсангиз, ҳайз кўриш/«бекор қилиш» қон кетиши даври бекор қилиш ҳафтасида бошланади. Агар Сиз бу кунни кўчирмоқчи бўлсангиз, таблеткаларни қабул қилишда танаффусни қисқартиришингиз мумкин (аммо уни асло узайтирманг!). Масалан, агар таблеткаларни қабул қилишда таннаффус жума куни бошланган, Сиз эса бу кунни сешанбага (3 кун олдинга) ўзгартирмоқчи бўлсангиз, янги ўрамни одатдагидан уч кун олдин бошлашингиз керак. Агар таблеткаларни қабул қилишда танаффус жуда қисқа (масалан, уч кун ёки ундан кам) бўлса, Сизда бу даврда «бекор қилиш» қон кетиши юз бермаслиги мумкин. Сизда қон аралаш ажралмалар (қон томчилари ёки доғлари) ёки ҳайз кўришлар оралиғида кўп миқдорда қон кетиши юз бериши мумкин.
Агар Сиз Мидиана, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қабул қилишни тўхтатмоқчи бўлсангиз
Сиз Мидиана, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қабул қилишни исталган вақтда тўхтатишингиз мумкин. Агар Сиз ҳомиладор бўлиб қолишни истамасангиз, ишончли контрацепция усулларини танлаш юзасидан маслаҳат сўраб шифокорингизга мурожаат қилинг.
Агар Сиз ҳомиладор бўлиш мақсадида Мидиана плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз, табиий ҳайз кўриш қайта тиклангунга қадар бошқа контрацепция усулидан фойдаланинг. Бу ҳолда фарзандингизнинг туғилиши санасини белгилашингиз осон бўлади.
Бошқа дори воситалари сингари, ушбу препарат ҳам ножўя самараларни келтириб чиқариши мумкин, аммо улар ҳаммада ҳам юзага келмаслиги мумкин.
Агар Сизда бирон-бир, айниқса оғир ёки узоқ давом этувчи ножўя самаралар юз берган ёки соғлиғингизнинг ҳолати ўзгарган ва бу, Сизнинг фикрингизча, Мидиана препаратини қўллаш билан боғлиқ бўлса, илтимос, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
Мажмуавий гормонал контрацептивларни қабул қилаётган барча аёлларда қон томирда тромблар (вена тромбоэмболияси (ВТЭ)) ёки артерияларда тромблар (артериал тромбоэмболия (АТЭ)) ҳосил бўлиши хавфи юқори бўлади. Мажмуавий гормонал контрацептивларни қабул қилиш хавфига доир батафсил маълумот 2-бўлим «Мидиана плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қабул қилишдан олдин Сиз нималарни билишингиз керак»да келтирилган.
Тез-тез учрайдиган ножўя самаралар (ҳар ўн аёлдан бирида юз бериши мумкин):
- кайфиятни ўзгариши;
- бош оғриғи;
- қорин оғриғи (меъда оғриғи);
- акне;
- сут бези оғриғи, сут безини катталашиши, оғриқли ёки номунтазам ҳайз кўришлар;
- тана вазнини ошиши.
Тез-тез учрамайдиган ножўя самаралар (ҳар юз аёлдан бирида юз бериши мумкин):
- кандидоз (замбуруғли инфекция);
- лаб герпеси (оддий герпес);
- аллергик реакциялар;
- иштаҳани кучайиши;
- депрессия, асабийлик, уйқуни бузилиши;
- увишиш ҳисси, бош айланиши;
- кўришни бузилиши;
- юрак номунтазам ёки одатдаги бўлмаган тез уриши;
- ўпка томирларида тромбоз (ўпка тромбоэмболияси) ёки оёқ томирларида қон қуйқалари (тромбоэмболия), юқори артериал босим, мигрень, веналар варикоз кенгайиши;
- томоқ оғриши;
- кўнгил айниши, қусиш, меъда ва/ёки ичак яллиғланиши, диарея, қабзият;
- тери ва/ёки (масалан, тил ёки томоқ) шиллиқ қаватларнинг тўсатдан шиши ва/ёки ютишни қийинлашиши ёки нафас олишни қийинлашиши билан бирга эшакеми (Квинке шиши), соч тўкилиши (алопеция), экзема, қичишиш, тошма тошиши, тери қуриши, тери яллиғланиши унинг мойиллик даражаси бузилиши билан бирга, терининг чандиқланиши ёки кепакланиши (себореяли дерматит);
- бўйин оғриши, қўллар ва оёқлар оғриши, мушакларда спазмалар ҳосил бўлиши;
- қовуқ инфекцияси;
- сут бези ўсмаси (хавфсиз ўсма ва рак), ҳомиладор бўлмагани ҳолда сут ажралиши (галакторея), тухумдон кистаси, қизиб кетиш ҳисси, ҳайз кўриш йўқлиги, ўта оғир ҳайз кўришлар, қиндан ажралмалар, қиннинг қуруқлиги, қориннинг пастки қисмида (кичик чаноқда) оғриқ туриши, патологик цервикал суртма (Папаниколау ёки Пап-тест), жинсий алоқа қилишга қизиқишни пасайиши;
- суюқликни тутилиши, қувват пасайиши, кўп чанқаш, кўп терлаш;
- тана вазнини камайиши.
Кам ҳолларда учрайдиган ножўя самаралар (ҳар минг аёлдан бирида юз бериши мумкин):
- астма;
- кўп шаклли эритема (қизил тошма ёки «нишон» кўринишида пуфаклар), тугунсимон эритема (терида оғриқли қизил тугунчалар);
- тананинг баъзи жойларида тромб сабабли қон томирида беркилиб қолиши;
- веналар ёки артерияларда тромб ҳосил бўлиши, масалан.
Агар Сизда хавфни кучайтирадиган қандайдир ҳолатлар мавжуд бўлса, тромб ҳосил бўлиши хавфи янада кучли бўлиши мумкин (тромбоз хавфини кучайтирадиган ҳолатлар ва тромбоз белгилари ҳақида қўшимча маълумотни 2-бўлимда қаранг).
Сут бези ракининг аниқланиш кўрсаткичлари перорал контрацептивлар қабул қилувчи аёлларда жуда оз миқдорда кўпаяди. Сут бези раки қирқ ёшга тўлмаган аёлларда кам ҳолда юз бериши боис, бу кўпайиш сут бези раки умумий хавфи билан таққослаганда аҳамиятсиздир. Перорал контрацептивларни қўллаш билан боғлиқ сабабий боғланишлар номаълум. Қўшимча маълумот «Мидиана, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар», «Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари», «Мидиана, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қабул қилишга киришишдан олдин Сиз нималарни билишингиз керак» бўлимларида келтирилган.
Туғма ангионевротик шиш мавжуд бўлган аёлларда эстрогенлар шиш юз беришига сабаб бўлиши ёки унинг симптомларини кучайтириши мумкин (2-бўлим «Мидиана, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини қабул қилишга киришишдан олдин Сиз нималарни билишингиз керак»га қаранг).
Агар Сизда бирон-бир ғайриоддий симптомлар, хусусан, кўкрак қафаси, қорин ёки оёқларда тушунтириб бўлмайдиган оғриқ юзага келган бўлса, дарҳол шифокорингизга мурожаат қилинг.
Ножўя самаралар ҳақида хабар қилиш
Агар Сизда бирон-бир, шу жумладан мазкур илова-варақада санаб ўтилмаган ножўя самаралар юз берган бўлса, шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг. Шунингдек Сиз ножўя самара ҳақида миллий ҳисобот тизими ёрдамида хабар қилишингиз ҳам мумкин. Ножўя самаралар ҳақида хабар бериш ушбу дори препаратининг хавфсизлиги тўғрисида кўпроқ маълумотлар олишга ёрдам беради.
25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан химоя қилиш учун оригинал ўрамда сақланг.
Болалар ололмайдиган жойда сақланг.
Утилизацияга доир махсус кўрсатмалар ва фойдаланишга доир бошқа маълумот
Препарат оқава сувлар ёки маиший чиқиндиларга қўшиб ташлаш йўли билан йўқ қилиниши мумкин эмас. Керак бўлмаган препаратни йўқ қилиш усулини фармацевтдан суриштиринг. Бу атроф муҳитни асрашга ёрдам беради.
Мидиана, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препаратини картон қутида ва блистерда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан кейин қабул қилманг (яроқлилик муддатини белгилаш учун «мм.гггг» қисқартмалари қўлланилган). Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунида тугайди.
Мидиана плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препарати қандай кўринишга эга ва ўрам таркиби
Думалоқ шаклли, икки томони қавариқ, диаметри тахминан 6 мм, оқ ёки деярли оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблетка. Бир томонига «G63» гравировкаси бор, бошқа томони ёзувсиз.
Блистерда 21 таблетка (ПВХ/ПВДХ-алюмин фольга).
Картон қутида 1 ёки 3 блистер илова қилинган қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга. Картон қутига блистерни сақлаш учун картондан ясси футляр жойланган.
«Гедеон Рихтер» ОАЖ, 1103 Будапешт, Демреи кўчаси, 19-21, Венгрия.
Ишонч телефони (қўнғироқ бепул): 7-800-555-00777.
Drospirenon: 3 mg/tabletkalar, Etinil estradiol: 0.03 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Midiana plyonka bilan qoplangan planshetlar 3 mg / 0,03 mg №21 (1 blister) ning to`liq analoglari:
Midiana plyonka bilan qoplangan planshetlar 3 mg / 0,03 mg №21 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Vengriya.
Midiana plyonka bilan qoplangan planshetlar 3 mg / 0,03 mg №21 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Gideon Rixter hisoblanadi.