Mikoflu kapsulalari 150 mg (blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Mikoflu kapsulalari 150 mg (blister)
Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 150 мг флуконазол;
ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, магний стеарати.
№1 ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар. Корпуси оч-яшил рангли, қопқоқчаси оч яшил рангли. Капсула ичидагиси сариқ тусли оқ рангли кукун.
Капсула.
Замбуруғларга қарши восита. АТХ коди: J02AС01.
Микофлю® замбуруғларга қарши триазол синфининг янги вакили бўлиб, замбуруғларнинг хужайраларида стероллар синтезини кучли ингибитори ҳисобланади.
Микофлю® Candida spp., Cryptococcus neoformans, Micosporum spp., Trichophyton spp., Blastomyces dermatitidis, Coccidiodes immitis, Histoplasma capsulatum ларга нисбатан фаол.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганидан кейин флуконазол яхши сўрилади. Бир вақтда овқат қабул қилиш препаратни сўрилишига таъсир қилмайди. Оч қоринга қабул қилинганидан кейин 0,5-1,5 соат ўтгач плазмада чўққи концентрациясига етади, флуконазолнинг ярим чиқарилиш даври тахминан 30 соат. Асосан буйраклар орқали чиқарилади, юборилган дозанинг тахминан 80% ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади.
Флуконазол организмнинг барча биологик суюқликларига яхши ўтади.
- криптококкоз, шу жумладан криптококкли менингит ва ушбу инфекцияни бошқа жойлашуви (ўпкалар, тери ва бошқалар), иммун жавоби нормал бўлган беморларда ҳам, иммуносупрессиянинг турли шакллари бўлган беморларда ҳам;
- тарқалган кандидоз, кандидемия, диссеминацияланган кандидоз ва инвазив кандидоз инфекцияларининг (қорин пардаси, эндокард, кўзлар, нафас ва сийдик йўллари) бошқа шакллари;
- шиллиқ қаватларнинг кандидози, шу жумладан оғиз бўшлиғи ва томоқни, қизилўнгачни, ноинвазив бронхўпка кандидозлари, кандидурия, тери ва шиллиқ қаватларнинг кандидозлари, шунингдек тиш протезларини тақиш билан боғлиқ бўлган оғиз бўшлиғини атрофик кандидози (даволаш иммун фаолияти нормал ёки пасайган беморларда ўтказилиши мумкин); ОИТС беморларида орофаренгиал кандидознинг қайталанишини олдини олиш;
- генитал кандидоз; вагинал кандидоз (ўткир ва сурункали қайталанувчи), вагинал кандидозни қайталаниш тез-тезлигини (йилига 3 ва кўпроқ эпозидлар) камайтириш мақсадида профилактик қўллаш;
- хавфли ўсмали беморларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш, улар цитостатиклар билан химиотерапия ёки нур билан даволаш натижасида бундай инфекцияларга мойил бўладилар;
- тери микозлари, шу жумладан оёқ панжалари, тана, чов соҳаси микозлари; онихомикоз; тери кандидози;
- чуқур эндемик микозлар, шу жумладан кокцидиомикоз, паракокцидиомикоз, нормал иммунитетли беморлардаги споротрихоз ва гистоплазмозда қўлланади.
Микофлю®нинг суткалик дозаси замбуруғ инфекциясини табиати ва оғирлигига боғлиқ. Бир марталик перорал доза кўпчилик ҳолларда қин кандидозини даволаш учун етарли бўлади. Касалликнинг бошқа шаклларини даволаш препаратни кўп марта қўллашни талаб қилади, ҳатто замбуруғ инфекциясини фаол босқичини йўқотилганини клиник ва лаборатория тасдиқлангунича.
Катталарга: криптококкли менингит ва криптококк инфекциясини бошқа жойлашувларида, кандидемияда, диссеминацияланган кандидозда ва бошқа инвазив кандидоз инфекцияларда биринчи куни одатда 400 мг буюрилади, сўнгра эса даволаш суткада 1 марта 200-400 мг дозада давом эттирилади.
Орофаренгиал кандидозда препарат одатда суткада 1 марта 50-100 мг дан буюрилади: даволаш давомийлиги 7-14 кун.
Тиш протезларини тақиш билан боғлиқ бўлган оғиз бўшлиғининг атрофик кандидозида, Микофлю® одатда 50 мг дан суткада 1 марта 14 кун давомида протезга ишлов бериш учун маҳаллий антисептик воситалар билан бирга буюрилади.
Қин кандидозида бир марта ичга 150 мг дозада.
Тери микозларида, оёқ панжалари микози, чов соҳаси териси микози ва тери кандидозида тавсия этиладиган доза 150 мг ҳафтада 1 мартани ёки суткада 1 марта 50 мг ни ташкил қилади. Даволаш давомийлиги одатдаги ҳолларда 2-4 ҳафтани ташкил қилади.
Болаларда: шиллиқ пардаларнинг кандидозида Микофлю®нинг тавсия қилинадиган дозаси суткада 3 мг/кг ни ташкил қилади; тарқалган кандидозни ёки криптококк инфекциясини даволаш учун касалликнинг оғирлигига қараб суткада 6-12 мг/кг.
Микофлю® одатда яхши ўзлаштирилади.
Баъзида қуйидагилар учрайди: кўнгил айнаши, қорин оғриғи, диарея, метеоризм, тери тошмаси, бош оғриғи. Эксфолиатив тери касалликлари, тиришишлар, лейкопения, тромбоцитопения ва алопеция учраган, бироқ бундай ҳолларда сабаб-оқибат боғлиқлиги аниқланмаган.
Препаратга ёки тузилиши бўйича яқин азол бирикмаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Гидрохлортиазид ва Микофлю®ни мажмуавий қўлланилганда Микофлю®нинг концентрацияси 40% га ошади. Микофлю® ва фенитоинни бир вақтда қўллаш плазмада фетоиннинг концентрациясини клиник аҳамиятли даражагача ошириши мумкин. Рифампицин билан мажмуаси флуконазолнинг ярим чиқарилиш даврини 20% га қисқаришига олиб келади. Шунинг учун бир вақтда рифампицин қабул қилаётган беморларда Микофлю®нинг дозасини ошириш мақсадга мувофиқ. Флуконазолни овқат билан бирга қабул қилинганда, шунингдек циметидин, антацидлар билан бирга қабул қилганда ёки суяк кўмиги кўчириб ўтказилганда умумий нур билан даволаганда унинг сўрилиши ўзгармайди.
Кам ҳолларда Флуконазолни қўллаш жигарнинг заҳарли ўзгаришлари билан кечган, шу жумладан ўлим билан якунланган, асосан жиддий ёндош касалликлари бўлган беморларда. Шунинг учун жигар шикастланишининг клиник белгилари пайдо бўлганида, Флуконазол билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган, препаратни бекор қилиш керак.
Флуконазол билан даволаниш вақтида беморларда кам ҳолларда Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз каби эксфолиатив тери реакциялари ривожланган.
Микофлю® соғлом одамларда перорал гипогликемик воситалар сульфонилмочевина ҳосилаларини (хлорпропамид, глибенкламид, глипизид, толбутамид) плазмадан ярим чиқарилиш даврини оширади.
Гидрохлортиазид ва Микофлю®ни мажмуавий курсли қўллашда, Микофлюнинг концентрацияси 40% га ошади. Микофлю® ва фенитоинни бир вақтда қўллаш плазмада фенитоин концентрациясини клиник аҳамиятли даражагача ошишига олиб келиши мумкин. Рифампицин билан мажмуаси флуконазолни плазмадан ярим чиқарилиш даврини 20% га қисқаришига олиб келади. Шунинг учун, бир вақтда рифампицин қабул қилаётган беморларда Микофлю® дозасини ошириш мақсадга мувофиқдир.
Флуконазолни сўрилиши уни овқат билан бирга қабул қилганда, шунингдек циметидин, антацидлар билан бирга қўллаганда ёки суяк кўмиги кўчириб ўтказилганидаги тотал нурлантирилгандан кейин ўзгармайди.
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладорларда препаратни қўллаш мақсадга мувофиқ эмас, замбуруғ инфекцияларининг оғир ёки ҳаёт учун хавфли шаклларидан ташқари, агар тахмин қилинган самара ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан юқори бўлса.
Флуконазол кўкрак сутида плазмадаги концентрациясидагича бўлади, шунинг учун уни лактация даврида буюриш тавсия қилинмайди.
Автомобилни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Дори воситаси қабул қилинганидан кейин бош айланиши ва тиришишлар кузатилиши мумкин, пациентлар автомобилни ва ҳаракатланувчи механизмларни бошқаришдан сақланишлари керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, оғир ҳолларда - тиришиш.
Даволаш: симптоматик, меъдани ювиш, жадаллаштирилган диурез, гемодиализ (3 соат давомидаги гемодиализ плазмадаги концентрациясини тахминан 50% га пасайтиради).
Капсулалар 150 мг дан; ўрамда 1 капсула.
10-25 °С ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Шифокор рецептисиз.
GM pharmaceuticals, Грузия.
Flukonazol: 150 mg/kapsula
Ko`p so`raladigan savollar
Mikoflu kapsulalari 150 mg (blister) narxi har bir paket uchun
4 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Mikoflu kapsulalari 150 mg (blister) ning to`liq analoglari:
Mikoflu kapsulalari 150 mg (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Gruziya.
Mikoflu kapsulalari 150 mg (blister) ning asosiy faol moddasi Flukonazol hisoblanadi.