Mikoseptin malhami D / tashqi. taxminan har biri 30 g (Tuba)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
Sink undesilenat: 200 mg/g, Undesilen kislotasi: 50 mg/g
Uchun ko‘rsatma Mikoseptin malhami D / tashqi. taxminan har biri 30 g (Tuba)
Ҳар бир туба (30 мг) қуйидагиларни сақлайди:
Фаол моддалар: ундецилен кислотаси - 1,500 г; рух ундециленати - 6,000 г.
Ёрдамчи моддалар: стеарин кислотаси - 0,390 г; асалари оқ муми - 0,690 г; қаттиқ парафин (эриш нуқтаси 64-68 °C) - 1,500 г; қаттиқ парафин - 1,050 г; суюқ парафин - 10,110 г; метилпарагидроксибензоат - 0,060 г; макрогол олеат - 1,200 г; дистилланган моноглицеридлар - 0,990 г; оқ юмшоқ парафин - 4,110 г; тозаланган сув - 2,400 г.
Деярли оқдан оч-сарғиш тусли оқ ранглигача бўлган, ўзига хос ҳидли ва майда ёғли доналари бўлган суртма.
Сиртга қўллаш учун суртма.
Замбуруғларга қарши восита. АТХ коди: D01AE54.
Ундецилен кислотаси ва унинг тузлари Trichophyton, Epidermophyton, Microsporum туридаги дермофитларига нисбатан яққол таъсир кўрсатади. Препаратнинг таркибига кирувчи руҳ буриштирувчи таъсир кўрсатади, шу йўл билан тери қопламаларининг таъсирланиш белгилари кўринишларини пасайтиради ва шикастланган соҳаларни тезроқ битишига ёрдам беради.
Препаратга сезгир замбуруғлар (дерматофитлар) томонидан чақирилган тери қопламаларининг замбуруғли касалликларини даволаш ва олдини олиш учун қўлланади.
Сиртга қўллаш учун.
Шикастланган терининг тоза, қуруқ юзасига суткада 2 марта суртилади. Даволаш курсининг давомийлиги 4-6 ҳафта. Касалликнинг клиник кўринишлари йўқолганидан кейин, қайталанишларни олдини олиш учун суртмани бир ҳафта давомида суткада 1 марта ва кейин кунора ёки ҳафтада 2 марта бир ой давомида қўйиш тавсия этилади, даволаш курсини қисқартириш касалликни қайталаниш хавфини оширади.
Қизариш, тери қопламаларини қичишиши, шиш, ачишиш ҳисси, тери тошмалари кўринишидаги препарат компонентларига юқори сезувчанлик реакциялари бўлиши мумкин.
Юқори сезувчанлик белгилари пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва бу ҳақида шифокорга ҳабар бериш керак.
Ундецилен кислотаси ва унинг ҳосилаларига, парабенларга, препаратнинг бошқа компонентларига бўлган юқори сезувчанлик; болалар (2 ёшгача).
Микосептин® препаратининг бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ҳақида маълумотлар олинмаган. Сиртга қўллаш учун бошқа дори воситаларини бир вақтда ишлатиш мумкинлиги шифокор томонидан белгиланади.
Микосептин® препаратини очиқ жароҳат юзасига, тери қопламаларининг шикастланган юзаларига, периорбитал соҳага қўйиш мумкин эмас, суртмани кўзга тушишидан сақланиш керак.
Ҳомиладор ва эмизиш даври
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида ишлатишдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашиш керак, чунки препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида фақат шифокор томонидан қатъий кўрсатмалар бўлгандагина ва она учун кутилган фойда бола учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юбориш ҳоллари таърифланмаган. Препарат тасодифан ичга қабул қилинганда кўнгил айниши ва қусиш пайдо бўлиши мумкин. Меъдани ювиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак, зарурати бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.
Сиртга қўллаш учун суртма.
30 г суртма алюмин тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
25 °C гача бўлган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
ЗЕНТИВА к.с., Чехия Республикаси,
10237, Прага 10, У Кабеловна 130, Долни Мехолупа.
Sink undesilenat: 200 mg/g, Undesilen kislotasi: 50 mg/g
Ko`p so`raladigan savollar
Mikoseptin malhami D / tashqi. taxminan har biri 30 g (Tuba) narxi har bir paket uchun
2 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Mikoseptin malhami D / tashqi. taxminan har biri 30 g (Tuba) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Chexiya Respublikasi.
Mikoseptin malhami D / tashqi. taxminan har biri 30 g (Tuba) ishlab chiqaruvchisi Zentiva hisoblanadi.