Facebook Pixel Code

Miramistin Darnitsa malhami 5 mg / g 15 g (naycha)

dagi narxlar
Без рецепта
Boshqa shaharlardagi narxlar Analoglar
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Miramistin Darnitsa malhami 5 mg / g 15 g (naycha)

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

этувчи модда: мирамистин - 5 г;

ёрдамчи моддалар: динатрий эдетат, пропиленгликоль, макрогол 400, макрогол 1500, макрогол 6000, полоксамер, тозаланган сув.

Оқ рангли бир хил суртма.

Суртма.

Антисептик восита. АТХ коди: D08AJ.

Фармакодинамикаси

Препаратнинг таъсир этувчи моддаси - мирамистин -микробларга қарши (антисептик) таъсирга эга бўлган катион сирт-таранглик фаоллигига эга моддадир.

Мирамистиннинг таъсирини негизида препаратнинг молекуласини микроорганизмлар мембранаси липидларини фрагментацияси ва парчаланишига олиб келувчи, улар билан бевосита гидрофоб ўзаро таъсири ётади.

Мирамистин граммусбат (Staphylococcus spp., Streptococcus spp., Streptococcus pneumonia) ва грамманфий, аэроб ва анаэроб бактериялар, монокультуралар ва микробли ассоциациялар кўринишидаги спора ҳосил қилувчи аспороген бактериялар, шу жумладан антибиотикларга нисбатан полирезистентликка эга бўлган госпитал штаммларига нисбатан яққол микробларга қарши таъсир кўрсатади. Аскомицетлар (Aspergillus оиласи ва Penicillum оиласига), ачитқи замбуруғлари (Rhodotorula rubra, Torulopsis gabrata ва бошқалар) ва ачитқисимон замбуруғлар (Candida albicans, Candida tropicalis, Candida krusei), дерматофитлар (Trichophyton rubrum, Trichophyton mentagrophytes, Trichophyton verrucosum, Trichophyton schoenteini, Trichophyton violaceum, Epidermophyton Kaufman-Wolf, Epidermophyton floccosum, Microsporum gypseum, Microsporum canis), шунингдек бошқа патоген замбуруғларга (масалан Pityrosporum orbiculare (Malassezia furfur)) монокультуралар ва микробли ассоциациялар кўринишидаги, шу жумладан химиотерапевтик препаратларга нисбатан резистент бўлган замбуруғли микрофлорага нисбатан замбуруғларга қарши таъсир кўрсатади.

Мирамистиннинг таъсири остида микроорганизмларнинг антибиотикларга нисбатан чидамлилиги пасаяди.

Қўлланган жойда регенерация жараёнларини фаоллаштиради.

Кенг доирали антимикроб таъсири туфайли, мирамистин жароҳат ва куйган жойларни инфекцияланишини самарали бартараф этади.

Препарат яққол намоён бўлган гиперосмоляр фаолликка эга бўлиб, натижада жароҳат ва перифокал яллиғланишни олдини олади, йирингли оқмани ютади ва некрозга учраган (ўлик) тўқималарни танлаб сувсизлантириб, қуруқ қасмоқ шаклланишига ёрдам беради.

Айни пайтда суртма грануляцияни ва терининг нобуд бўлмаган ҳужайраларини шикастламайди, жароҳат атрофидаги тўқималар эпителизациясини сусайтирмайди.

Фармакокинетикаси

Суртма асосининг ўзига хос физик-кимёвий хусусиятлари туфайли, препарат нафақат юза жойлашган жароҳат микрофлорасига, балки жароҳат атрофидаги тўқималарда жойлашган қўзғатувчиларга ҳам таъсир қилади, шу боисдан мирамистиннинг озгина қисми тизимли қон оқимига тушиши мумкинлиги инкор этилмайди.

Хирургия, травматология: турли соҳаларда жойлашган ва турли этиологияли инфекцияланган жароҳатларни маҳаллий даволаш, грануляцияланувчи жароҳатларни иккиламчи инфекциясини олдини олиш учун.

Комбустология. II-IIIА даражали куйишларни даволаш; куйган жароҳатларни аутодермопластикага тайёрлаш учун.

Дерматология: стрепто-, стафилодермия, силлиқ тери, оёқ юзи ва йирик бурмалар дерматомикозлари (шу жумладан дисгидротик шакли ва пиодермия билан асоратланган), тирноқлар дерматомикозлари (онихомикозлар), кератомикозлар (шу жумладан кепакланувчи темиратки), тери ва шиллиқ қаватлар кандидозлари.

Жароҳат инфекцияларини асоратларини профилактикаси - катта бўлмаган ишлаб чиқаришга оид ва маиший жароҳатларда қўлланади.

Препарат катталарга махаллий қўлланади.

Жароҳат ва куйишларни даволаш.

Жароҳатлар ва куйишларга стандарт ишлов берилгандан сўнг препарат бевосита шикастланган юзага суртилади, шундан сўнг стерил дока боғлов материали қўйилади ёки суртмани боғлов материалига суртиб, кейин жароҳатга қўйилади.

Шунингдек препарат билан шимдирилган тампонларни йирингли жароҳатларни, уларга жаррохлик ишлов берилгандан кейин йирингли бўшлиқларни эҳтиёткорлик билан тўлдириб ёки суртмали дока турундаларни оқма йўлларига аста-секин қўйиб қўллаш мумкин.

Препаратни жароҳат жараёнининг 1 босқичида оқма ва куйишларни даволашда суткада 1 марта ва жароҳатнинг ҳолатига боғлиқ ҳолда, 2 босқичида - 1-3 суткада 1 марта қўлланади.

Доза жароҳат майдонига ва йирингли экссудация даражасига боғлиқдир.

Даволаш давомийлиги жароҳатни битиши ва тозаланиш динамикаси билан боғлиқ.

Юмшоқ тўқималарнинг чуқур жойлашган инфекциясида препаратни тизимли таъсирга эга антибиотиклар билан бирга қўллаш мумкин, бунда даволаш давомийлиги антибиотикларни қабул қилиш курсининг давомийлигига қараб белгиланади.

Дерматологик касалликларни даволаш

Препарат терининг жароҳатланган соҳасига юпқа қилиб суртилади ёки суртмани боғлов материалига суртиб, сўнгра шикастланиш ўчоғига соҳасига суткада 1-2 марта қўйилади.

Даволаш давомийлиги - препаратни микробиологик назоратнинг манфий натижаларини олгунча қўллаш керак. Тарқалган дерматомикозларда, хусусан, рубромикозда, суртмани гризеофульвин билан комплекс даволашда ёки замбуруғларга қарши тизимли таъсирга эга бўлган препаратлар билан 5-6 ҳафта давомида қўллаш мумкин.

Тирноқларни замбуруғли инфекцияларини даволашдан олдин тирноқ пластинкаларини қат-қат қилиб кўчириш керак.

Айрим ҳолларда, куйишлар ва трофик яраларни даволашда препарат 15-20 секунддан кейин мустақил ўтиб кетувчи ачишишни чақириши мумкин ва анальгетикларни қўллашга ва суртмани қўллашни тўхтатишга зарурат бўлмайди.

Шунингдек юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан тошмалар, қичишиш, гиперемия, терини қуриши, дерматит, хўлланиш ва препаратнинг таркибида сақланувчи пропиленгликол туфайли терини таъсирланиши ривожланиши мумкин.

Препаратнинг таъсир этувчи моддасига ва бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.

Мирамистинни анионли сирт-тарангли фаоллигига эга моддалар (СТФМ) (совунли эритмалар) билан бир вақтда маҳаллий равишда қўлланганда уни фаолсизланиши юз беради.

Мирамистин тизимли ёки маҳаллий таъсир этувчи антибиотиклар билан бир вақтда қўлланганда микроорганизмларни антибиотикларга нисбатан резистентлигини пасайиши кузатилади.

Агар суртмани олдиндан асептик эритма билан ювиб ташланган жароҳат юзасига суртилса, препаратнинг самарадорлиги ошади.

Жароҳатда йирингли-некротик массаларни бўлиши суртмани қўшимча сарф этилишини талаб этади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Етарли тажриба бўлмагани туфайли, препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллашдан олдин шифокор билан маслахатлашиш керак.

Болалар

Етарли тажриба бўлмаганлиги туфайли, препаратни педиатрия амалиётида қўллаш мумкин эмас.

Транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Препарат автотранспортни ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари кузатилмаган. Бироқ препаратни шикастланган терининг катта юзаларига суртилганда, суртманинг фаол компонентларини тизимли ўткир заҳарланишни чақириши мумкин бўлган миқдорларда қон айланиш тизимига қисман тушиши мумкинлигини инкор этиб бўлмайди. Мирамистиннинг тизимли таъсири катион детергентнинг таъсирига ўхшаб намоён бўлади ва қон кетишлари вақтини узайтириши мумкин.

Даволаш: дозани камайтириш ёки препаратни бекор қилиш, кальций ва викасолнинг перорал дори шакллариги буюриш керак.

15 г ёки 30 г дан тубада; 1 тубадан қутида; 1000 г дан банкаларда.

Оригинал ўрамда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецептсиз.

«Фармацевтическая фирма «Дарница» ХАЖ.

Украина, 02093, Киев ш., Бориспольская кўч., 13.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Miramistin: 5 mg/g

Chiqarish shakli:
Malham
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
15 g
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
tuba
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Ukraina
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Miramistin Darnitsa malhami 5 mg / g 15 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.

Miramistin Darnitsa malhami 5 mg / g 15 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Miramistin hisoblanadi.

Miramistin Darnitsa malhami 5 mg / g 15 g (naycha) ishlab chiqaruvchisi Darnitsa hisoblanadi.