Facebook Pixel Code

Mirena tizimi intrauterin terapevtik levonorgestrel 20 mkg / 24 soat (blister)

dagi narxlar
dan 550000 so'm
Retsept bo'yicha
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Mirena tizimi intrauterin terapevtik levonorgestrel 20 mkg / 24 soat (blister)

Бир бачадон ичи терапевтик тизими учун келтирилган.

фаол модда: 52 мг левоноргестрел;

ёрдамчи модда: 52 мг полидиметилсилоксанли эластомер.

Бачадон ички тизими (БИТ) ўтказгичнинг найига жойлаштирилган. Тизим Т-симон корпусга жойланган ва тиниқ бўлмаган мембрана билан қопланган, левоноргестрелнинг ажралиб чиқишини бошқарувчи оқ ёки деярли оқ гормонал-эластомерли ўзакдан иборат. Т-симон корпус бир томонидан халқа, бошқа томонидан елкалар билан жиҳозланган. Халқага тизимни олиб ташлаш учун иплар бириктирилган. Тизим ва ўтказгич кўринарли қўшимчалардан ҳоли.

Бачадон ички терапевтик тизими.

Прогестаген сақловчи бачадон ички пластик терапевтик тизими. АТХ коди: G02BA03.

Мирена® - бу Т-симон бачадон ички терапевтик тизими (БИТ) бўлиб, бачадон ичига киритилганидан кейин у левоноргестрел гормонини бевосита бачадон бўшлиғига ажратиб чиқаради. Тизим, бачадон шаклига иложи борича яхшироқ мос келиши учун Т-симон шаклда тайёрланган.

Гормон сақловчи Т-симон корпуснинг вертикал қисми цилиндр шаклида. Вертикал қисмининг пастки томонида халқа бўлиб, унга тизимни олиб ташлаш учун икки ип тизимчаси боғланган.

Т-симон корпуснинг вертикал қисми, аёл организми томонидан ишлаб чиқариладиган гормонлардан бирига ўхшаш левоноргестрел гормонини сақлайди. Тизим аёл организмига левоноргестрелни доимий тезликда, лекин жуда кам миқдорда (20 микрограмм, яъни суткада граммнинг 20 миллионлик улуши) ажратиб чиқаради. Мирена® бачадоннинг ички қаватини ҳар ой ривожланишини назорат қилиб, ҳомиладорликни олдини шундай оладики, бунда бу қават ҳомиладорликни юз бериши учун етарли қалинликка эришмайди; бир вақтнинг ўзида бачадон бўйни каналининг (бачадонга кириш қисми) нормал шиллиқ қавати қалинлашади, натижада сперма бачадонга кира олмайди ва тухум хужайрасини уруғлантира олмайди. Мирена® спермани бачадон ичига ҳаракат қилишига тўсқинлик қилиб, уруғланишни олдини олади.

Мирена®нинг самарадорлиги

Мирена® ҳомилага қарши восита сифатида аёлни стерилизацияси билан бир хил самарага эга. У бугунги кунда энг самарали бўлган мис сақловчи бачадон ички спираллари ва перорал контрацептивлар (контрацептив таблеткалар) каби самаралидир. Тадқиқотлар (клиник синовлар), бир йил давомида Мирена® ишлатувчи ҳар 1000 аёлга фақат иккита ҳомиладорлик ҳолати тўғри келишини аниқлади.

Ҳаддан ташқари кўп менструал қон кетишлари бўлган аёлларда Мирена® бачадонга киритилганидан кейин уч ойдан кейиноқ уларнинг жадаллигини аҳамиятли камайишини чақирган. Айрим аёлларда менструал қон кетишлари умуман тўхтаган.

Мирена® контрацепция (ҳомиладорликни олдини олиш), идиопатик меноррагияни (ҳаддан ташқари менструал қон кетишини) даволаш учун ва эстрогенлар билан ўринбосар даволашни ўтказишда эндометрийнинг гиперплазиясини (бачадоннинг ички қаватини ортиқча ўсиб кетишини) олдини олиш учун қўлланади.

Миренани киритишдан олдин

Миренани киритишдан олдин, қиндан мазок олиниши, сут безларини кўрувини ўтказилиши, зарурат туғилганда бошқа текширишлар ҳам ўтказилиши, масалан инфекцияларни, шу жумладан жинсий йўл билан юқадиган инфекцияларни аниқлашга қаратилган текширишлар ўтказилиши керак.

Бачадоннинг ҳолати ва ўлчамларини аниқлаш учун гинекологик текшириш ўтказиш керак.

Миренани қачон ўрнатиш керак.

Миренани, ушбу БИТ билан ишлаш тажрибасига эга ёки бу муолажани бажаришга яхши ўргатилган шифокор ўрнатиши тавсия қилинади.

Мирена® бачадонга менструал қон кетиши бошланганидан кейин кечи билан етти кун ўтгач киритилиши мумкин. У, шунингдек тиббий абортдан кейиноқ ўрнатилиши мумкин; бунда шифокор генитал инфекциянинг йўқлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Миренани туғруқдан кейин олти ҳафта ўтмасдан ўрнатиш мумкин эмас. Мирена® ҳайз кўриш циклининг исталган даврида янги тизим билан алмаштирилиши мумкин. Мирена жинсий алоқадан кейин ишлатиладиган ҳомилага қарши восита сифатида қўлланмайди. Эстрогенлар билан ўринбосар даволаш вақтида бачадоннинг ички қаватини ҳимоя қилиш учун Миренани аменореяси бўлган (ҳайз кўриши кузатилмаган) аёлларда исталган вақтда ўрнатиш мумкин; ҳайз кўриши сақланган аёлларда Миренани ўрнатиш менструал қон кетиши ёки “бекор қилиш” қон кетишининг охирги куни ўтказилади.

Мирена қандай ўрнатилади

Гинекологик текширишдан кейин қин ойнаси деб аталадиган махсус асбоб қинга киритилади ва бачадон бўйнига антисептик эритма билан ишлов берилади. Сўнгра юпқа эгилувчан пластик найча орқали бачадонга Мирена киритилади. Сиз тизимни киритилишини сезишингиз мумкин, лекин у Сизда кучли оғриқни чақирмаслиги керак. юборишдан олдин, агарда талаб қилинса, бачадон бўйнининг маҳаллий анестезиясини қўллаш мумкин. Баъзи аёллар тизим юборилганидан кейин оғриқ ва бош айланишини ҳис қиладилар. Агар тинч ҳолатда ярим соатдан кейин бу ҳолатлар ўтиб кетмаса, эҳтимол бачадон ички тизими нотуғри жойлашган. Гинекологик текшириш ўтказилиши керак; зарурати бўлганида тизим олиб ташланади. Айрим аёлларда Миренани ишлатилиши терида аллергик реакциялар чақиради.

Мирена ишлатиш бўйича йўриқномага мувофиқ, тўғри ўрнатилганида Перл индекси (бир йил давомида контрацептив қўллаётган 100 аёлда ҳомиладорлар сонини акс эттирувчи кўрсаткич) йилига тахминан 0,2% ни ташкил қилади. Экспульсия ёки перфорацияда Перл индекси ўсиши мумкин. Контрацептивни 5 йил давомида қўллаётган 100 нафар аёлда ҳомиладорликлар сонини акс эттирувчи кумулятив кўрсаткич 0,7% ни ташкил қилади. Мирена олиб ташланганидан кейин тизимни бутлиги юзасидан текшириш керак. БИТни олиб ташланиши юзасидан қийинчиликларда Т-симон корпуснинг горизонтал елкасида гормон-эластомер марказ қисмини бир-бир сирғаниб кетиш ҳолатлари аниқланган. БИТнинг бутлиги тасдиқланиши биланоқ, ушбу вазият қўшимча аралашувни талаб этмайди. БИТ горизонтал елкалардаги чекловчи мосламалар марказини Т-симон корпусдан одатда тўлиқ ажралишини олдини олади.

Пациенларнинг алоҳида гуруҳлари

Болалар ва ўсмирлар

Репродуктив ёшдаги аёлларда Миренани хавфсизлиги ва самародорлиги аниқланган.

Биринчи хайз белгилари пайдо бўлгунча Миренани қўллаш учун мувофиқ кўрсатма йўқ.

Кекса ёшдаги пациентлар

65 ёшдан ошган аёлларда Миренани қўлланилиши ўрганилмаган.

Жигар фаолияти бузилган пациентлар

Жигарнинг ўткир касалликлари ёки жигар ўсмалари бўлган аёлларда Миренани қўллаш мумкин эмас.

Буйрак фаолияти бузилган пациентлар

Буйрак фаолияти бузилган аёлларда Миренани қўлланилиши ўрганилмаган.

Мирена ўрнатилган кўпчилик аёлларда циклик қон кетишларни характери ўзгаради. Мирена биринчи 90 кун давомида қўлланганида 22% аёлларда қон кетишни давомийлигини ошиши, 67% аёлларда номунтазам қон кетиши аниқланади, уни қўллашда биринчи йилнинг охирида бу ҳолатларнинг тез-тезлиги мувофиқ равишда 3% ва 19% гача пасаяди.

Биринчи 90 кун давомида қўлланганида бир вақтда 0% аменорея, кам қон кетишлар 11% пациентларда ривожланади. Уни қўллашнинг биринчи йилнинг охирида бу ҳолатларнинг тез-тезлиги мувофиқ равишда 16% ва 57% гача ошади.

Кўпчилик аёлларда Миренани қўллашда эстрогенлар билан давомли ўринбосар даволашда мажмуавий қўлланганида биринчи йил давомида циклик қон кетиш аста-секин тўхтайди.

Жадвалда Мирена қўлланганида хабар қилинган нохуш дорилар реакцияларини пайдо бўлиш тез-тезлиги бўйича маълумотлар келтирилган. Нохуш реакциялар (НР) пайдо бўлиш тез-тезлиги бўйича: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100), кам (>1/10000 дан <1/1000 гача) ва номаълум тез-тезлиги бўйича бўлинада. Жадвалда MedDRA га мувофиқ аъзолар тизими синфи бўйича НР берилган. Тез-тезлиги бўйича мавжуд маълумотлар НР тахминий пайдо бўлиш тез-тезлигини акс эттиради, Миренани 5091 аёллар ва 12101 аёллар-йил иштирокидаги, контрацептив ва “идиопатик меноррагия” кўрсатмаси бўйича ўтқазилган клини тадқиқотларда рўйхатга олинган. Миренани “эстрогенлар билан ўринбосар даволашни ўтказишда эндометрийнинг гиперплазиясини профилактикаси” кўрсатмаси бўйича ўтказилган клиник тадқиқотларда (514 аёллар ва 12189 аёллар-ёш иштирокида) НР ни юлдузчалар (*,**) белгилангандан ташқари ҳолатларда худди шундай тез-тезликда кузатилганлиги тўғрисида хабар қилинган.

Тизим-аъзоли синф Тез-тез (≥1/10) Тез (≥1/10 - ≤1/10) Тез-тез эмас (≥1/1000 - ≤1/100) Кам (≥1/10000 - ≤1/1000)
Руҳий бузилишлар - Руҳий тушкун-лик/депрессия, асабийлашиш, либидони пасайиши - -
Ошқозон-ичак томонидан бузилишлар - Қориндаги оғриқлар/тос соҳадаги оғриқлар, кўнгил айнаши Қорин дам бўлиши -
Тери ва териости тўқималар томонидан бузилишлар - Акне Алопеция, гирсутизм, қичишиш, экзема, хлоазма/ гиперпигментация Тошма, эшак еми
Скелет-мушак тизими ва бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар - Орқада оғриқ** - -
Репродуктив тизими ва сут безлари томонидан бузилишлар Хавфсиз тухумдон кисталари. Қон кетишларни характерини ўзгариши, олигоменорея ва аменорея Тос оғриги, дисменорея, қиндан ажрамалар, вульвовагинит,* сут безларида оғриқ сезиши** БИТ экспульсияси (тўлиқ ва қисман) Кичик тос аъзоларни яллиғланиш ласалликлари. Эндометрит, цервицит/ Папаниколау усули бўйича суртма II синф Бачадон перфорацияси***
Умумий характерга эга ва юборилган жойи томонидан асоратлар - - Шиш -
Лаборатор ва инструментал текшириш маълумотлари - Вазни ошиши - -

* “Тез” кўрсатма бўйича “эстрогенлар билан ўринбосар даволашни ўтказишда эндометрийнинг гиперплазиясини профилактикаси”.

** “тез-тез” кўрсатма бўйича “эстрогенлар билан ўринбосар даволашни ўтказишда эндометрийнинг гиперплазиясини профилактикаси”.

*** Бу тез-тезлик эмизикли аёллар иштироқ этмаган клиник тадқиқотларга асосланган. БИТ ни қўлловчи шахсларни катта проспектив қиёсий ноинтервенцион когорт тадқиқотларда эмизикли аёлларда ёки туғруқдан кейин 36 хафтагача бўлган муддатда тизим киритилган аёлларда перфорация сони кам бўлган (“Қўллашда махсус огоҳлантирилиш ва эҳтиёткорлик чоралари” бўлимига қаранг).

Айрим реакцияларни, уларни синонимини ва улар билан боғлик бўлган вазиятларни таърифлаш учун MedDRA га мувофиқ терминлар кўплаб холатларда ишлатилган.

Қўшимча маълумот

Жинсий шерик жинсий алоқа вақтида ипларни ҳис этиши мумкин.

Агар Мирена ўрнатилган аёлларда ҳомиладорлик юз берса, эктопик ҳомиладорликнинг нисбий хавфи ошади.

Эмизикли аёлларда перфорация хавфи ошади.

БИТ ўрнатилган вақтда сепсисни (ўлим билан якунланиши мумкин бўлган ниҳоятда оғир тизимли инфекциялар) пайдо бўлиш ҳоллари қайд этилган.

Миренани “эстрогенлар билан ўринбосар даволашни ўтказишда эндометрий гиперплазиясини (бачадоннинг ички қаватини хаддан зиёд ўсиб кетишини) олдини олиш” кўрсатмаси бўйича қўлланганда сут бези ракини юз бериш хавфи номаълум. Сут бези раки ҳоллари ҳақида хабар берилган (тез-тезлиги номаълум).

Миренани ўрнатиш ёки олиб ташлаш муолажаси билан боғлиқ қуйидаги НР тўғрисида хабар берилган:

муолажа вақтида оғриқ, муолажа вақтида қон кетиши, БИТ ни ўрнатиш билан боғлиқ бўлган бош айланиши ёки ҳушдан кетиш билан кечувчи вазовагал реакция. Муолажа тутқаноғи бўлган пациенткаларда тутқаноқ хуружини қўзғатиши мумкин. Санаб ўтилган ҳар қандай ёки бошқа ножўя самаралар ривожланганда шифокорга хабар бериш керак.

Мирена®ни қуйида санаб ўтилган ҳар қандай ҳолатларда ишлатиш мумкин эмас:

Ҳомиладорлик ёки унга гумон қилиш.

Чаноқ аъзоларининг мавжуд бўлган ёки қайталанувчи яллиғланиш касалликлари.

Сийдик-жинсий йўлларининг қуйи бўлимларининг инфекциялари.

Туғруқдан кейинги эндометрит.

Охирги уч ой ичидаги септик аборт.

Цервицит.

Инфекцияларга юқори мойиллик билан кечувчи касалликлар.

Бачадон бўйнининг дисплазияси.

Бачадон ёки бачадон бўйнининг хавфли ўсмалари.

Прогестагенга боғлиқ ўсмалар, шу жумладан сут безининг раки.

Ноаниқ этиологияли бачадондан патологик қон кетиши.

Бачадоннинг туғма ёки орттирилган аномалиялари, шу жумладан бачадон ўшлиғини деформациясига олиб борувчи фибромиомалар.

Жигарнинг ўткир касалликлари ёки ўсмалари.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Эҳтиёткорлик билан қўлланиши

Мирена® мутахассис билан маслаҳатлашгандан кейин эҳтиёткорлик билан ишлатилиши мумкин ёки тизим бачадонга киритилганидан кейин тез орада Сизда қуйидаги патологик ҳолатлардан бири биринчи марта пайдо бўлса ёки агарда Сизнинг шифокорингиз уни олиб ташлаш кераклиги тўғрисидаги масалани муҳокама қилиши мумкин:

  • мигрень, бош миянинг ўткинчи ишемиясини кўрсатувчи кўришни асимметрик йўқотилиши билан ёки бошқа симптомлар билан кечувчи ўчоқли мигрень;
  • одатдаги бўлмаган кучли бош оғриғи;
  • сариқлик;
  • яққол артериал гипертензия;
  • қон айланишини оғир бузилишлари, шу жумладан инсульт ва миокард инфаркти.

Агар Сиз узоқ вақт қандайдир препаратларни (масалан, тутқаноққа қарши воситаларни) қўллаётган бўлсангиз, бу ҳақида сиз шифокорга хабар беришингиз керак. Гестагенларнинг метаболизми, ферментларнинг индукторлари, айниқса тиришишга қарши воситалар (масалан, фенобарбитал, фенитоин, карбамазепин) ва инфекцияларни даволаш учун воситалар (масалан, рифампицин, рифабутин, невирапин, эфавиренз) каби дори препаратларининг метаболизмида қатнашувчи цитохром Р450 изоферментларининг индукторлари ҳисобланган воситалар бир вақтда қўлланганида кучайиши мумкин. Бу препаратларнинг Миренанинг самарадорлигига таъсири номаълум, лекин улар жиддий эмас деб тахмин қилинади, чунки Мирена асосан маҳаллий таъсирга эга.

Сўнгги вақтлардаги айрим текширишларнинг натижалари, фақат гестаген сақловчи контрацептивларни қабул қилаётган аёлларда, веноз тромбознинг хавфи бироз ошиши мумкинлигини кўрсатади; бироқ бу натижалар етарли даражада аниқ эмас. Шундай бўлсада, веналар ва артериялар тромбозининг белгилари пайдо бўлганида, Сиз дарҳол шифокорга мурожаат қилишингиз керак. Веноз ёки артериал тромбознинг симптомларига: оёқларда бир томонлама оғриқ ва/ёки шиш; кўкрак қафасида, у чап қўлга бериш-бермаслигидан қатъий назар кучли оғриқ; нафасни тўсатдан пайдо бўладиган яққол бузилишлари; тўсатдан пайдо бўлган йўтал; ғайриоддий оғир узоқ муддатли бош оғриғи; кўришни тўсатдан қисман ёки тўлиқ йўқотиш; иккита кўриш; чўзилган ёки қийинлашган нутқ; бош айланиши; коллапс (баъзида тиришиш хуружи билан); ҳолсизлик ёки тананинг бир томонида ёки бир қисмида тўсатдан пайдо бўлган сезувчанликни жуда аҳамиятли йўқолиши; ҳаракат бузилишлари, қоринда кескин оғриқ киради. Кўз қон томирларида тромбни ҳосил бўлиши белгиларига кўришни тушунтириб бўлмайдиган қисман ёки тўлиқ йўқолиши ва ҳар қандай бошқа тушунтириб бўлмайдиган унинг бузилишлари киради.

Ҳозирги вақтгача веналарнинг варикоз кенгайиши ёки юза тромбофлебитни (веналарни тромбни ҳосил бўлиши билан) веноз тромбоэмболия орасида боғлиқлик бор ёки йўқлиги аниқланмаган.

Туғмаган аёллар

Мирена® ҳеч қачон ҳомиладор бўлмаган ёш аёллар учун ва ёш ўтган сари бачадоннинг ўлчамларини камайиши билан кечувчи постменопаузал даврдаги аёллар учун биринчи танлов усули ҳисобланмайди.

Инфекциялар

Ўтказгич найчаси, бачадонга юбориш вақтида Миренани микроорганизмлар билан ифлосланишдан ҳимоя қилишга ёрдам беради, Миренанинг ўтказгичи эса, инфекциянинг хавфини минимумга етказиш учун ўзига хос тузилган. Шунга қарамасдан, тизим бачадонга киритилганидан кейин ўша заҳотиёқ ва кейинги тўрт ой давомида чаноқ аъзоларининг инфекциясини хавфи юқори бўлади. Бачадон ички тизимларини ишлатувчи беморларда чаноқ аъзоларининг инфекциялари, кўпинча жинсий йўл билан юқадиган касалликларга киради. Инфекциянинг хавфи, агар аёл ёки унинг шериги бир нечта жинсий шерикка эга бўлса, ошади. Чаноқ аъзоларининг инфекциялари аниқланганида уларни дарҳол даволаш керак. Бу инфекциялар бола туғиш қобилиятини бузиши ва келажакда бачадондан ташқари ҳомиладорлик хавфини ошириши мумкин.

Чаноқ аъзоларининг бир неча кун давомидаги даволашга чидамли қайталанувчи инфекцияларида Мирена® олиб ташланиши керак. Агар Сизда қориннинг пастки қисмида оғриқ, иситма, жинсий алоқа билан боғлиқ оғриқ ёки ғайриоддий қон кетиши пайдо бўлса, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашинг.

Агар ташхис қўйилгандан сўнг кучли оғриқ ёки иситмани кўтарилиши давом этса, Сизда жиддий инфекциянинг борлигини англатиши мумкин, бунда даволашни зудлик билан давом эттириш мумкин.

Олиго- ва аменорея

Туғруқ ёшидаги аёлларда олиго- ва аменорея аста-секин, Миренани қўллашни биринчи йилининг охирига келиб, мувофиқ равишда тахминан 57% ва 16% ҳолатларда ривожланади. Агар ҳайз кўриш охирги ҳайз кўриш бошланганидан кейин олти ҳафта давомида кузатилмаса, ҳомиладорликни истисно қилиш лозим. Аменореяда ҳомиладорликка такрорий тестлар, агар фақат ҳомиладорликнинг бошқа белгилари бўлмаса, шарт эмас. Миренани доимий эстроген билан ўринбосар даволаш билан мажмуада қўлланса, кўпчилик аёлларда Миренани қўллашнинг биринчи йили давомида аста-секин аменорея ривожланади.

Экспульсия (бачадон ички тизимини тушиши)

Ҳайз кўриш вақтида бачадон мушакларининг қисқариши бачадон ички тизимини силжишига ёки хатто уни бачадондан итарилиб чиқиб кетишига олиб келади. Бўлиши мумкин бўлган симптомларга оғриқ ва Сиз учун ғайритабиий қон кетиши киради. Агарда Мирена бачадон бўшлиғида силжиса, унинг самарадорлиги пасаяди. Ипларни масалан, Сиз душ қабул қилаётганингизда, бармоқлар билан текшириш тавсия қилинади. Агарда Сиз бачадон ички тизимини силжиши ёки тушишининг белгиларини аниқласангиз ёки ипларни ушлаб кўролмасангиз, жинсий алоқалардан сақланиш ёки бошқа контрацепция усулларини қўллаш, шунингдек иложи борича тезроқ шифокорга мурожаат қилиш керак. Мирена менструал қон кетишларининг жадаллигини камайтиради; уларнинг жадаллигини ошиши тизимни тушиб кетганини кўрсатади.

Перфорация ва пенетрация

Бачадон танаси ёки бачадон бўйини перфорацияси ёки пенетрацияси бачадон ички контрацептиви таъсирида, айниқса контрацептивни киритиш вақтида кузатилади ва Мирена препаратининг самарадорлигини пасайтириши мумкин. Бундай тизим олиб ташланиши керак. Бачадон ички тизимидан фойдаланган шахсларда ўтказилган йирик, проспектив, қиёсий ноинтервенцион когорт текширувларда (N=61448 аёллар) перфорацияни ривожланиш частотаси барча когорт текширувларида 1000 та киритилгандан 1,3 (ишончли интервал (ИИ) 95% бўлганида: 1,1-1,6); Мирена препаратини қўллаган текширувлардаги 1000 шахсларга 1.4 (ИИ 95% бўлганида: 1,1-1,8) ва мисли бачадон ички тизимини қўллаган когорт шахсларда 1000 киритилгандан 1,1 (ИИ 95% бўлганида: 0,7-1,6) ташкил этган.

Тадқиқотлар эмизикли аёлларга, шунингдек туғруқдан сўнг 36 ҳафтагача бўлган муддатда киритиш перфорацияни ривожланиш хавфи юқори бўлишини кўрсатади (1-жадвалга қаранг). Бу хавф омиллари киритилаётган бачадон ички тизими турига боғлиқ бўлмаган.

1-жадвал. Эмизиш факти ва туғилгандан бошлаб тизим киритилгунча (туққан аёллар) вақт бўйича страфикацияланган барча текширилаётган когортлар учун 1000 та киритилган аёлда перфорацияни ривожланиш частотаси

- Киритиш вақтида эмизиш Киритиш вақтида эмизмаслик
Киритиш < 36 ҳафта туққандан кейин 5,6 (ИИ 95% бўлганида 3,9-7,9; n=6047 киритиш) 1,7 (ИИ 95% бўлганида 0,8-3,1; n = 5927 киритиш)
Киритиш > 36 ҳафта туққандан кейин 1,6 (ИИ 95% бўлганида 0,0-9,1; n=608 киритиш) 0,7 (ИИ 95% бўлганида 0,5-1,1; n = 41910 киритиш)

Бачадони орқага мустаҳкам эгилган аёлларда перфорация хавфи юқори бўлиши мумкин.

Перфорация ва пенетрация

Камдан-кам ҳолларда, одатда бачадонга юбориш вақтида, Мирена бачадон деворига кириб кетиши (пенетрация) ёки тўлиқ тешиши (перфорация, ёки тешилиш) мумкин, бу Миренанинг самарадорлигини пасайтириши мумкин.

Бачадон бўшлиғи чегарасидан ташқарига чиққан бачадон ички тизими самарасиздир ва у иложи борича тезроқ олиб ташланиши керак.

Туғруқдан кейин қисқа вақт ўтгач БИТ ни ўрнатиш вақтида бачадоннинг перфорациясини хавфи юқори бўлиши мумкин.

Бачадондан ташқари ҳомиладорлик

Мирена ишлатилганида ҳомиладорлик жуда ҳам кам ҳолларда юз беради. Агарда Сиз Миренани қўллаш даврида ҳомиладор бўлиб қолсангиз, эҳтимол ҳомила бачадондан ташқарида (бачадондан ташқари ҳомиладорлик) бўлиши мумкин. Бачадондан ташқари ҳомиладорлик - дарҳол шифокор аралашувини талаб қилувчи оғир патологик ҳолатдир.

Бачадондан ташқари ҳомиладорликни пайдо бўлиш хавфи, илгари бачадондан ташқари ҳомиладорлик кузатилган аёлларда, шунингдек бачадон найчаларида жарроҳлик аралашуви ёки чаноқ аъзоларининг инфекцияси бўлган аёлларда юқори бўлади.

Сизда бачадондан ташқари ҳомиладорлик бўлгани ва Сиз зудлик билан шифокорга мурожаат қилишингиз лозимлиги тўғрисида қуйидаги симптомлар далолат бериши мумкин:

Ҳайз кўриш циклларини йўқолиши, шундан сўнг доимий қон кетиши ёки оғриқ пайдо бўлади.

Қориннинг пастки қисмида адашган ёки жуда кучли оғриқ.

Қон кетиши ва бош айланишини ҳис қилиш билан кечувчи нормал ҳомиладорлик белгилари.

Ҳолсизлик

Айрим аёллар Мирена киритилганидан кейин бош айланишини ҳис этадилар. Бу - нормал физиологик реакциядир. Шифокорлар Мирена киритилганидан кейин бироз вақт давомида аёлларга дам олишни таклиф қиладилар.

Тухумдонлар кистаси

Миренанинг ҳомилага қарши таъсир самараси асосан унинг маҳаллий таъсири билан боғлиқ бўлганлиги туфайли, туғруқ ёшидаги аёлларда фолликулани ёрилиши билан кечувчи овулятор цикл сақланиб қолади. Баъзида фолликуланинг дегенерацияси кечикади ва унинг ривожланиши давом этиши мумкин. Кўпчилик ҳолларда бу ҳолат симптомсиз кечади, аммо баъзида у чаноқ соҳасида оғриқ ёки жинсий алоқа вақтида оғриқ билан намоён бўлади. Фолликулани катталашиши, гарчи улар одатда мустақил йўқолсада, баъзида шифокор аралашувини талаб қилади.

Юрак нуқсонлари

Миренани юракнинг туғма ёки орттирилган нуқсонлари бўлган аёлларда, юрак мушагининг инфекцион яллиғланиш хавфи туфайли эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак. Бундай беморларга, Миренани ўрнатиш ёки олиб ташлашда антибиотиклар билан профилактик даволаш курсини ўтказиш керак.

Диабет

Қандли диабети бўлган ва Миренани ишлатаётган аёлларда қонда глюкоза миқдорини мунтазам аниқлаш лозим. Бироқ, Миренани қўллаётган қандли диабети бўлган аёлларда терапевтик кўрсатмаларни ўзгартиришнинг зарурати йўқ.

Мирена посткоитал контрацепция учун қўлланмайди.

Мавжуд маълумотлар, Миренани қўлланиши постменопауза давридаги 50 ёшгача бўлган аёлларда сут бези ракини ривожланиш хавфини оширмаслигидан далолат беради. «Эстрогенлар билан ўринбосар даволашни ўтказишда эндометрий гиперплазиясини олдини олиш» кўрсатмаси юзасидан Миренани ўрганиш бўйича тадқиқотлар вақтида олинган маълумотлар чекланганганлиги туфайли, Миренани ушбу кўрсатма бўйича ишлатилганда сут бези ракини юз бериш хавфи тасдиқланиши хам ёки рад этилиши мумкин эмас.

Миренада сақланадиган ёрдамчи моддалар

Миренанинг Т-симон асоси барий сульфати сақлайди, у рентгенологик текширишда кўринарли бўлиб қолади.

Шифокор билан қачон маслаҳатлашиш лозим.

Мунтазам кўриклар

Бачадон ички тизими ўрнатилганидан кейин 4-12 ҳафтадан сўнг шифокор сизни текшириши керак, кейинчалик бир йилда камида бир марта мунтазам шифокор кўриклари зарур.

Шифокор билан иложи борича тезроқ маслаҳатлашинг, агар:

Сиз қинда ипларни сезмай қолган бўлсангиз.

Сиз тизимнинг пастки қисмини пайпаслай олсангиз.

Сиз ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз.

Сиз қоринда доимий оғриқни, иситмани сезсангиз ёки қиндан ажралмаларнинг ғайритабиий характерини аниқласангиз.

Сиз ёки сизнинг шеригингиз жинсий алоқа вақтида оғриқ сезсангиз.

Сиз ҳайз кўриш циклининг беҳосдан ўзгаришларини (масалан, агарда сизда ҳайз кўриш оз ёки умуман бўлмаган, сўнгра эса доимий қон кетиши ёки оғриқ, ёки ҳайз кўриш хаддан ташқари кўп бўлиб қолган) сезсангиз.

Сизда бошқа тиббий муаммолар, масалан мигрен туридаги бош оғриғи ёки такроранадиган бош оғриғи, кўришни беҳосдан бузилишлари, сариқлик, артериал босимни ошиши ёки «Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар»ва «Эҳтиёткорлик билан қўллаш керак» бўлимларида санаб ўтилган бошқа касалликлар ва ҳолатлар пайдо бўлган бўлса.

Агар Сиз ҳомиладор бўлишни ёки бошқа сабабларга кўра Миренани олиб ташлашни истасангиз нима қилиш керак

Сизнинг шифокорингиз бачадон ички тизимини исталган вақтда осонгина олиб ташлаши мумкин, шундан сўнг ҳомиладор бўлишингиз мумкин. Одатда олиб ташлаш оғриқсиз кечади. Мирена олиб ташланганидан кейин туғиш фаолияти тикланади.

Ҳомиладор бўлишни хоҳламасангиз, Мирена ҳайз кўриш циклининг кечи билан еттинчи куни олиб ташланиши керак. Агар Мирена циклнинг еттинчи кунидан кечроқ олиб ташланса, уни олиб ташлангунича камида етти кун давомида контрацепциянинг тўсиқ усулларидан (масалан, презервативдан) фойдаланиш керак. Агарда Мирена қўлланганида ҳайз кўриш кузатилмаса, бачадон ички тизимини олиб ташлашдан етти кун олдин ҳомилага қарши тўсиқ усулларини қўллаш ва уларни ҳайз кўриш бошлангунича давом эттириш керак. Аввалги Мирена олиб ташланганидан кейин ўша заҳотиёқ янги Миренани ўрнатиш ҳам мумкин; бундай ҳолларда ҳомиладорликдан сақланишнинг ҳеч қандай қўшимча чоралари талаб қилинмайди.

Миренани қанчалик узоқ ишлатиш мумкин

Мирена беш йил давомида ҳомиладорликдан ҳимояни таъминлайди, шундан сўнг уни олиб ташлаш керак. Сизнинг хоҳишингизга кўра, эскиси олиб ташланганидан кейин янги Миренани ўрнатиш мумкин.

Ҳомила бўлиш қобилиятини тикланиши

(Миренани ишлатиш тугаганидан кейин ҳомиладор бўлиш мумкинми)

Ҳа, мумкин. Мирена олиб ташланганидан кейин, у Сизнинг нормал туғруқ фаолиятингизга таъсир кўрсатмайди. Мирена олиб ташланганидан кейин ҳомиладорлик биринчи ҳайз кўриш цикли давомида юз бериши мумкин.

Ҳайз кўриш циклига таъсири (Мирена Сизнинг ҳайз кўриш циклингизга таъсир қилиши мумкинми) Мирена ҳайз кўриш циклига таъсир қилади. Унинг таъсири остида ҳайз кўришни ўзгариши ва суркалувчи ажралмалар характерига эга бўлиши, узоқроқ давом этиши ёки кам давомийликка эга бўлиши, одатдагига нисбатан ҳаддан ташқари кўп ёки кам қон кетишлари билан кечиши ёки умуман тўхташи мумкин.

Мирена ўрнатилганидан кейин биринчи 3-6 ой давомида аёлларда, уларнинг одатдаги ҳайз кўришдан ташқари, кўпроқ қонли суркалувчи ажралмалар ёки озгина қон кетишлари кузатилади. Айрим ҳолларда бу даврда жуда кўп ёки узоқ муддатли қон кетишлари аниқланади. Агар Сиз ўзингизда кўрсатилган симптомларни аниқласангиз, айниқса улар йўқолмаётган бўлса, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

Мирена қўлланганида ҳар ой ўтиши билан қон кетган кунлар сони ва йоқотилаётган қон миқдори аста-секин камайиб бориши эҳтимолдан ҳоли эмас. Айрим аёллар вақти келиб, ҳайз кўриш бутунлай тўхтаганини аниқлайдилар. Мирена ишлатилганида ҳайз кўриш билан йўқотилаётган қон миқдори одатда камайиши туфайли, кўпчилик аёлларда қонда гемоглобиннинг юқори миқдори кузатилади.

Тизим олиб ташланганидан кейин ҳайз кўриш цикли тикланади.

Ҳайз кўриш кузатилмаслиги (ҳайз кўриш кузатилмаслиги нормал ҳолатми)

Ҳа, агар сиз Миренани ишлатаётган бўлсангиз. Агар Миренани ўрнатгандан кейин ҳайз кўриш йўқолганини аниқласангиз, бу гормонни бачадоннинг ички қаватига таъсири билан боғлиқдир. Ички қаватни ҳар ойлик қалинлашиши юз бермаса, демак, ҳайз кўриш сифатида бачадондан чиқадиган хеч нарса йўқ. Бу, сизни менопаузага эришганингизни ёки сиз ҳомиладорлигингизни билдирмайди. Қонда сизнинг шахсий гормонларингизни даражаси нормал қолади.

Амалда ҳайз кўрмаслик аёлнинг саломатлиги учун катта ютуқ бўлиши мумкин.

Сиз ҳомиладорлигингизни қандай билишингиз мумкин

Миренани ишлатаётган аёлларда, хатто улар ҳайз кўрмасалар ҳам, ҳомиладорликнинг эҳтимоли кам.

Агар сизда олти ой давомида ҳайз кўриш кузатилмаса ва сиз бундан қайғураётган бўлсангиз, ҳомиладорлик тестини ўтказинг. Манфий натижа олинганида қўшимча синамаларни ўтказишга, фақат агар сизда ҳомиладорликнинг бошқа белгилари, масалан, кўнгил айниши, кучли чарчоқлик ёки сут безларининг оғриғи бўлмаса, зарурати йўқ.

Мирена оғриқ ёки дискомфорт чақириши мумкинми

Айрим аёллар бачадон ички тизими ўрнатилганидан кейин биринчи икки-уч ҳафта давомида оғриқни (менструал санчиқларни эслатувчи) ҳис қилишади. Агарда сиз кучли оғриқни ҳис этаётган бўлсангиз ёки оғриқ тизим ўрнатилганидан кейин уч ҳафтадан ортиқ давом этаётган бўлса, ўзингизнинг шифокорингизга ёки сизга Миренани қўйган даволаш муассасасига мурожаат қилинг.

Мирена жинсий алоқага таъсир қиладими

На сиз, на сизнинг шеригингиз жинсий алоқа вақтида бачадон ички тизимини сезмасликлари керак. Акс ҳолда сизнинг шифокорингиз тизимни тўғри турганига ишонч ҳосил қилмагунича, жинсий алоқалардан сақланиш керак.

Миренани ўрнатиш ва жинсий алоқа орасида қанча вақт ўтиши керак.

Энг яхшиси, сизнинг организмингиз дам олиши, Мирена бачадон ичига киритилганидан кейин 24 соат давомида жинсий алоқалардан сақланиш керак. Бироқ Мирена ўрнатилган вақтдан бошлаб ҳомилага қарши таъсирга эгадир.

Тампонларни ишлатса бўладими

Гигиеник прокладкаларни ишлатиш тавсия қилинади. Агарда сиз барибир тампонларни қўллаётган бўлсангиз, Миренанинг ипларини чиқариб юбормаслик учун уларни жуда эҳтиёткорлик билан алмаштириш керак.

Агарда Мирена бачадон бўшлиғидан ўзидан-ўзи чиқиб кетса нима бўлади

Жуда кам ҳолларда ҳайз кўриш вақтида Миренани ташқарига итариб чиқариб юборилиши юз бериши мумкин. Менструал қон кетишида қон йўқотилишининг ғайритабиий ошиши, Миренани қиндан тушиб кетганини билдириши мумкин. Шунингдек Миренани бачадон бўшлиғидан қинга қисман чиқиши хам бўлиши мумкин (сиз ва сизнинг шеригингиз жинсий алоқа вақтида буни сезишингиз мумкин). Миренани бачадондан тўлиқ ёки қисман чиқишида унинг ҳомилага қарши таъсири дарҳол тўхтайди.

Мирена жойида турганини қайси белгиларга қараб билиш мумкин

Сизда ҳайз кўриш тугагандан кейин, сиз ўзингиз Миренанинг иплари жойида турганини текшириб билишингиз мумкин. Ҳайз кўриш тугаганидан кейин бармоғингизни эҳтиёт бўлиб қинга тиқинг ва бачадоннинг кириш қисмига яқин жойда (бачадон бўйни) унинг охиридаги ипни ушлаб кўринг.

Ипларни тортиш мумкин эмас, чунки сиз уларни беҳосдан чиқариб юборишингиз мумкин. Агар сиз ипларни ушлаб кўролмасангиз, шифокорга мурожаат қилинг.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Мирена®ни ҳомиладорлик вақтида ёки шубҳа туғилганда қўллаш мумкин эмас.

Мирена® қўйилган аёлларда ҳомиладорлик - жуда ҳам кам учрайдиган ҳолатдир. Лекин, агар Мирена® бачадон бўшлиғидан чиқиб кетса, Сиз ҳомиладорликдан энди ҳимоя қилинмайсиз ва Сиз ўз шифокорингиз билан маслаҳатлашгунча контрацепциянинг бошқа усулларини ишлатишингиз керак.

Мирена®ни ишлатаётган вақтда, айрим аёлларда менструал қон кетиши бўлмайди. Менструал қон кетишини бўлмаслиги албатта ҳомиладорликнинг белгиси бўлиб хизмат қилмайди.

Агар Сизда ҳайз кўриш бўлмаса ва бир вақтнинг ўзида ҳомиладорликнинг бошқа белгилари (кўнгил айниши, кучи чарчоқлик, сут безларида оғриқлик) бўлса, Сиз ҳомиладорлик тестини ўтказиш ва текширувдан ўтиш учун шифокорга мурожаат қилишингиз керак.

Агар Сизда Миренани ишлатиш вақтида ҳомиладорлик юз берган бўлса, Мирена иложи борича тезроқ олиб ташланиши керак. Агар ҳомиладорлик вақтида Мирена® бачадонингизда қолиб кетса, ҳомилани тушиши, инфекциялар ёки барвақт туғруқларнинг хавфи ошади. Сиз шунингдек сунъий абортни мақсадга мувофиқлигини муҳокама қилишингиз мумкин. Миренада сақланадиган гормон бачадон бўшлиғига ажралиб чиқади. Бу, гарчи қон ва йўлдош орқали ҳомилага гормон жуда оз миқдорда тушсада, ҳомила гормоннинг нисбатан юқори маҳаллий контрацепциясининг таъсирига дучор бўлишини англатади. Ҳозирги вақтда гормоннинг бундай миқдорини ҳомилага таъсири номаълум, чунки бачадонида мирена бўлган аёлларда ҳомиладорликни юз бериш ҳолати жуда кам.

Бироқ бугунга келиб, ҳомиладорлик табиий туғруққача сақланиб қолганида Миренани ишлатилиши чақирган туғма нуқсонлар тўғрисида далиллар йўқ.

Миренани ишлатиш вақтида болани эмизиш мумкин. Левоноргестрел эмизикли аёлларнинг кўкрак сутида аҳамиятсиз миқдорда аниқланган. Левоноргестрелнинг дозасини тахминан 0,1% эмизиш жараёнида бола организмига тушиши мумкин. Туғруқдан кейин олти ҳафтадан сўнг Мирена ишлатилганида болани ўсиши ва ривожланишига ҳеч қандай хавфли таъсирлари аниқланмаган. Мирена кўкрак® сутининг миқдори ва сифатига таъсир қилмайди.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш вақтида қандайдир дори препаратларини қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Автомобилни ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Кузатилмаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Бачадон ички терапевтик тизими 20 мкг/24 соат. 1 бачадон ички терапевтик тизим 20 мкг/24 соат левоноргестрел сақловчи TYVEK материал ва полиэстер (PETG ёки APET) стерил блистерга жойланади.

Блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30 °С дан юқори ҳароратда.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Байер Шеринг Фарма ОЙ, Финляндия

Пансионтье 47, 20210 Турку, Финляндия

Bayer Scherinq Pharma Oy, Finland

Pansiontie 47, 20210 Turku, Finland

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Levonorgestrel: 52 mg/spiral

Chiqarish shakli:
Tizim
Paketdagi miqdor:
1
Qo'llash tartibi:
Vaginal
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Finlyandiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
16 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Mirena tizimi intrauterin terapevtik levonorgestrel 20 mkg / 24 soat (blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

16 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Mirena tizimi intrauterin terapevtik levonorgestrel 20 mkg / 24 soat (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Finlyandiya.

Mirena tizimi intrauterin terapevtik levonorgestrel 20 mkg / 24 soat (blister) ning asosiy faol moddasi Levonorgestrel hisoblanadi.