Moychechak gullari (Flores Chamomillae) Gerbofarm dorivor o'simlik xom ashyosi har biri 30 g (paket)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar
Uchun ko‘rsatma Moychechak gullari (Flores Chamomillae) Gerbofarm dorivor o'simlik xom ashyosi har biri 30 g (paket)
Эфир мойи (асосий компоненти хамазулен), флавоноидлар (апигенин, кверцетин, лютеолин, кверцимеритрин, рутин), кумаринлар (герниарин, умбеллиферон), матрикарин, матрицин, антемис кислотаси, каротин, С витамини, шиллиқ, тахир ва бошка моддалар сақлайди.
Доривор ўсимлик хом ашёси.
Яллиғланишга қарши ва спазмолитик восита. АТХ коди: N02AX02.
Яллиғланишга қарши ва спазмолитик таъсир кўрсатади.
Ичга: меъда-ичак йулларининг инфекцион бўлмаган яллигланиш ва спастик касалликларида (сурункали спастик колит, ўткир ва сурункали гастрит, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра кассаллиги ва уларга ёндош метеоризм) қўлланади.
Сиртга: гингивитлар, стоматитлар, отитлар, тонзиллитлар, вагинитлар, дерматозлар, трофик яралар ва бошқаларда қўлланади.
Ичга дамлама кўринишида кулланилади. Дамлама тайёрлаш учун 10г (1 ош қошиқ) мойчечак гулларини сирланган идишга солиб, устидан 200 мл (1 стакан) хона хароратидаги қайнаган сув қуйилади ва қопқоқ билан ёпиб, 15 минут давомида қайнаётган сув хаммомида қиздирилади, 45 минут давомида хона хароратида совутилади. Дамлама дока оркали сузиб олинади ва қолган хом-ашё сикилади. Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл га етказилади. Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.
10г (4-5 та фильтр-пакет) мойчечак гулларини сирланган идишга солиб, устидан 200 мл (1 стакан) хона хароратидаги қайнаган сув қуйилади ва қопқоқ билан ёпиб, 15 минут давомида қайнаётган сув хаммомида қиздирилади, 45 минут давомида хона хароратида совутилади. Фильтр-пакет олинади ва докасиз сикилади. Олинган дамлама хажми қайнатилган сув билан 200 мл га етказилади. Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.
Ичга 1-5 ош қошиқдан кунига 2-3 марта овқатдан олдин қабул қилинади. Болаларга 1 чой қошиқдан кунига 2-3 марта тавсия қилинади.
Сиртга дамламани чайишлар, примочкалар (стерил салфеткага эритмани шимдириб, жароҳатга қўйиш), ванналар кўринишида қўлланилади.
Препаратга юқори сезувчанлик ҳолларида аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Дори воситасини шахсий узлаштираолмаслик ҳолларида қўллаш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин.
Картон кутиларда, полиэтилен пакетларда 30 г ва 50г дан ёки 2,0г ва 2,5г дан фильтр пакетларда ёки 10кг, 15 кг, 20кг дан қопларда, тойларда,
Қурук, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
1 йил.
Рецептсиз.
«GERBOFARM» ХК,
Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Янгиобод қ.ф.й, Тараққиёт махалласи, 8 уй.
Тел.факс: (371)264-86-07
Romashka dorivor gullari: 30 g/paket
Ko`p so`raladigan savollar
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Moychechak gullari (Flores Chamomillae) Gerbofarm dorivor o'simlik xom ashyosi har biri 30 g (paket) ning to`liq analoglari:
Moychechak gullari (Flores Chamomillae) Gerbofarm dorivor o'simlik xom ashyosi har biri 30 g (paket) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Moychechak gullari (Flores Chamomillae) Gerbofarm dorivor o'simlik xom ashyosi har biri 30 g (paket) ning asosiy faol moddasi Romashka dorivor gullari hisoblanadi.
Moychechak gullari (Flores Chamomillae) Gerbofarm dorivor o'simlik xom ashyosi har biri 30 g (paket) ishlab chiqaruvchisi Gerbofarm hisoblanadi.