Mr glyukoza Merrimed Farm eritmasi D / inf. 5% 100 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3300 so'm)
Uchun ko‘rsatma Mr glyukoza Merrimed Farm eritmasi D / inf. 5% 100 ml (shisha)
1 л эритма сақлайди:
Фаол модда: сувсиз глюкоза - 5 г.
Ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув 100 мл гача.
Тиниқ рангсиз суюқлик.
Инфузия учун 5% эритма.
Углеводли озиқланиш учун восита.
Глюкоза организмда оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини кучайтиради, жигарнинг антитоксик фаолиятини яхшилайди, енгил ўзлаштириладиган углеводларнинг манбаи бўлганлиги сабабли организмнинг энергия сарфларини бир қисмини қоплайди. Глюкозанинг 5% ли эритмаси изотоник ҳисобланади. Глюкоза тўқималарда метаболизмга учраб, организмнинг ҳаёт фаолияти учун керак бўладиган энергия ҳосил қилади. Эритма томирлардаги айланиб юрувчи суюқлик миқдорини вақтинча ошириб, дезинтоксикацион таъсир қилади ва қон томир тизимидан чиқарилади.
Фармакокинетикаси
Организмда тўлиқ ўзлаштирилади, буйраклар орқали чиқарилмайди (сийдикда пайдо бўлиши патологик белги ҳисобланади).
5% глюкоза эритмаси гипогликемияда, инфекцион касалликларда, жигар касалликларида, (гепатит, жигар дистрофияси ва атрофияси), юрак фаолиятини декомпенсациясида, ўпка шишида, токсикоинфекцияларда турли интоксикацияларда (наркотиклар, синил кислотаси ва унинг тузлари, ис гази, анилин, маргимуш водороди, фосген ва бошқа моддалар билан заҳарланиш), геморрагик диатезларда қўлланади. Глюкозанинг (5%) изотоник эритмаси ҳужайра ва умумий дегидратацияда суюқлик миқдорини тўлдириш учун қўлланилади.
Глюкозани изотоник 5% эритмаси тери остига 300-500 мл, вена ичига (томчилаб) максимал тезлиги 7,5 мл гача (минутига 150 томчи, яъни 400 мл/соат), клизмада ректал равишда суткада 300-2000 мл эритма юборилади. Вена ичига оқим билан - 10-50 мл юборилади.
Модда алмашинуви нормал бўлган катталарга юбориладиган декстрозанинг суткалик дозаси 4-6 г/кг/сут ошмаслиги керак, яъни суткада тахминан 250-450 г (модда алмашинувининг жадаллиги пасайганида суткалик доза 200-300 г гача камайтирилади), бунда юбориладиган суюқлик миқдори -суткада 30-40 мл/кг бўлиши керак.
Болаларга парентерал озиқлантириш мақсадида ёғ ва аминокислоталар билан бирга, биринчи куни суткада 6 г декстроза/кг дозада юборилади, кейинчалик суткада 15 г/кг гача оширилади. 5% эритма юборилаётганида декстрозанинг дозасини ҳисоблашда, юборилаётган суюқликнинг рухсат бериладиган ҳажмини эътиборга олиш керак: 2-10 кг вазнли болаларга - суткада 100-165 мл/кг, 10-40 кг вазнли болаларга - суткада 45-100 мл/кг ни ташкил қилади.
Юборилиш тезлиги: модда алмашинуви нормал бўлган ҳолларда максимал тезлик катталарга - соатига 0,25-0,5 г/кг дан (модда алмашинувнинг жадаллиги пасайган ҳолларда тезлик 0,125-0,25 г/кг/соат гача камайтирилади). Болаларда юборилиш тезлиги соатига 0,5 г/кг дан ошмаслиги керак; бунда 5% эритма учун минутига 10 мл - минутига 200 томчини (20 томчи = 1 мл) ташкил қилади.
Организмнинг кескин сувсизланиш ҳолатларида декстрозанинг изотоник эритмасини 3-5 л гача юбориш мумкин.
Қандли диабети бўлган беморларга препарат қон ва сийдикдаги глюкозанинг миқдорини назорати остида юборилади.
Ион мувозанатини бузилиши, кам ҳолларда - гипергликемия, иситма, гиперволемия, ўткир чап қоринча етишмовчилиги. Юбориш жойида - инфекцияни ривожланиши ва тромбофлебит кузатилиши мумкин.
Гипергликемия, қандли диабет, гипергидратация, операциядан кейинги глюкоза утилизациясини бузилиш, гиперосмоляр кома, гиперлактацидемия.
Эҳтиёткорлик билан - оғир юрак етишмовчилигида, ўпкаларнинг шиши, олигурия, анурия, гипонатриемияда қўлланади.
Кислотали мухитда да беқарорлашувчи препаратлар учун препарат эритувчи бўлаолмайди. Бошқа дори воситалари билан мажмуада қўлланганда, мутаносибликни визуал назорат қилиш керак.
Катта дозада юборилган декстрозани тўлиқ ўзлаштирилиши учун, бир вақтнинг ўзида инсулин 4-5 г декстрозага 1 бирлик инсулин ҳисобидан юборилади.
Препарат вена ичига давомли қўлланганида қонда қанд даражасини назорат қилиш зарур.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.
Гипергликемия ва гипергидратация ривожланиши мумкин. Бунда пациентларда тери ва шиллиқ пардаларнинг қуриши кузатилади, кўз соққасининг таранглигини пасайиши, ацетон ҳидисиз тез-тез юзаки нафас, тахикардия, аритмия, ҳушни йўқотиш мумкин, тана ҳароратини ошиши кузатилади мумкин. Дозанинг ошириб юборилиши ҳолларида симптоматик даволаш буюрилади ва оддий инсулин
препаратлари 0,1 ТБ/кг дозада мушак ичига ёки вена ичига юборилади.
Инфузия учун эритма 100 мл, 250 мл ва 500 мл дан пластик флаконларда.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
«Claris Otsuka Private Limited», Vasna - Chacharwadl, Sanand, Ahmedabad 382213, Хиндистон.
«MERRYMED FARM»МЧЖ ҚК.
Манзили
Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол ҚФЙ, Шербулоқ МФЙ. Тел: (0369) 224-67-22.
Glyukoza: 50 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Mr glyukoza Merrimed Farm eritmasi D / inf. 5% 100 ml (shisha) narxi har bir paket uchun
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Mr glyukoza Merrimed Farm eritmasi D / inf. 5% 100 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Mr glyukoza Merrimed Farm eritmasi D / inf. 5% 100 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Mr glyukoza Merrimed Farm eritmasi D / inf. 5% 100 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Glyukoza hisoblanadi.