Facebook Pixel Code

MR Levomitsetin ko'z tomchilari 0,25%, 5 ml (flakon)

dagi narxlar
dan 5 000 so'm
Retsept bo'yicha
1 ta dorixonada
{{cashback}} %
Keshbek bonus hisobiga
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma MR Levomitsetin ko'z tomchilari 0,25%, 5 ml (flakon)

1 мл қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 2,5 мг хлорамфеникол;

ёрдамчи моддалар: борат кислотаси, инъекция учун сув.

Рангсиз, тиниқ суюқлик.

Кўз томчилари.

Офтальмологияда қўлланадиган воситалар. Антибиотиклар. Хлорамфеникол. АТХ коди: S01AA01.

Фармакодинамикаси

Левомицетин кенг таъсир доирасига эга антибиотикдир: кўпчилик граммусбат ва грамманфий бактериялар, риккетсиялар, спирохеталар, трахома, пситтакоза, венерик лимфогранулема қўзғатувчиларига нисбатан фаол; бактерияларни пенициллинга стрептомицинга, сульфаниламидларга чидамли штаммларига таъсир қилади. Кислотага чидамли бактериялар, кўкйиринг таёқчаси, соддалар ва клостридийларга нисбатан фаоллиги кучсиз. Микроорганизмларни левомицетинга чидамлилиги нисбатан секин ривожланади.

Одатдаги дозаларда бактериостатик таъсир қилади. Левомицетинни микробларга қарши таъсир механизми микроорганизмларнинг оқсиллари синтезини бузилиши билан боғлиқ.

Фармакокинетикаси

Препарат организмнинг тўқималари ва суюқликларига яхши ўтади; левомицетин кўз томчилари кўринишида маҳаллий буюрилганида, унинг терапевтик концентрацияси шишасимон танада, шох пардада, рангдор пардада, кўз ёши суюқлигида ҳосил бўлади; препарат кўз гавҳарига ўтмайди.

Препаратга сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган конъюнктивитлар, кератитлар, блефаритларни даволашда қўлланади.

Катталар ва болаларга препаратни иккала кўзга пипетка ёрдамида 1 томчидан суткада 3 марта томизилади. Даволаш курси одатда 5-15 кунни ташкил қилади (касалликнинг характери ва яққоллигига, эришилган терапевтик самарага боғлиқ).

Маҳаллий реакциялар, шу жумладан қовоқларни шиши, қичишиши, кўзларни таъсирланиши ва ёшланиши бўлиши мумкин. Аллергик реакциялар, шу жумладан тошма, ангионевротик шиш, эшакеми, қичишиш. Бош оғриғи, бош айланиши бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик. Тери касалликлари (псориаз, экзема, замбуруғли шикастланишлар) да қўллаш мумкин эмас.

Кўз томчиларини маҳаллий қўлланганида бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири аниқланмаган. Бошқа маҳаллий офтальмологик препаратларни ёндош қўлланган ҳолларда уларни қўлланишлари орасида камида 15 минут интервалга риоя қилиш керак. Кўз томчиларини охирида қўллаш лозим.

Левомицетинни, айниқса болалар амалиётида назоратсиз буюрилишига йўл қўймаслик керак.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши

Препарат ҳомиладорлик даврида қўлланмайди. Препарат билан даволаш даврида эмизишни тўхтатиш лозим.

Болалар

4 ҳафталиккача бўлган болаларга фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича буюриш керак.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти

Препаратни қабул қилингандан кейин 1 соат давомида (ҳали кўриш ойдинлашгунича) автотранспортни бошқаришдан ва бошқа механизмлар билан ишлашдан сақланиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Левомицетиннинг катта дозалари кўриш ўткирлигини вақтинчалик пасайишини чақириши мумкин. Бундай ҳолларда кўзни оқар сув билан ювиш керак.

0,25% эритма 5 ёки 10 мл дан шиша флаконларда. 1 ёки 5 флакондан томчилагич-қопқоқли картон қутида.

0,25% эритма 10 мл дан пластик флаконларда. 1 флакондан картон қутида.

Ёруғлик таъсиридан ҳимоялаш учун мўлжалланган оригинал ўрамда, 25 °С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил. Флакон очилганидан кейин - 15 сутка.

Рецепт бўйича.

Merrymed Farm, ООО, Узбекистан.

Tavsifnomalar
Brend:
Dozalash:

Xloramfenikol: 2.5 mg/ml

Chiqarish shakli:
Tomchilar
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
5 ml
Qo'llash tartibi:
Ko"zga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
chaqaloqlar uchun faqat shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
favqulodda holatlarda (shifokor ko'rsatmasi bo'yicha)
Laktatsiya davri
favqulodda holatlarda (shifokor tomonidan ko'rsatilgandek)
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

MR Levomitsetin ko'z tomchilari 0,25%, 5 ml (flakon) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Chaqaloqlar uchun faqat shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

MR Levomitsetin ko'z tomchilari 0,25%, 5 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

MR Levomitsetin ko'z tomchilari 0,25%, 5 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Xloramfenikol hisoblanadi.