MR Menovazin (MR Menovasin) eritmasi 40 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2500 so'm)
Uchun ko‘rsatma MR Menovazin (MR Menovasin) eritmasi 40 ml (shisha)
Ментол - 2,5 г, новокаин - 1,0 г, анестезин - 1,0 г, тиббий этил спирти - 70% - 100 мл гача.
Рангсиз, тиниқ ментол ҳидли суюқлик.
Спиртли эритма.
Маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситалар. АТХ коди: D04AB.
Препарат маҳаллий оғриқ қолдирувчи ва қичишишга қарши таъсир кўрсатади.
Невралгия, миалгия ва артралгияда маҳаллий оғриқни қолдирувчи, қичишувчи дерматозда-маҳаллий қичишишга қарши восита сифатида қўлланади.
Сиртга, терининг оғриқли соҳаларига кунига 2-3 марта суртилади.
Маҳаллий аллергик реакциялар, узоқ қўлланганда - бош айланиши, умумий ҳолсизлик, артериал босимини пасайиши бўлиши мумкин.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин.
Спиртли эритма 25, 40 ва 50 мл дан флаконларда.
25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецептсиз.
«MERRYMED FARM» МЧЖ,
Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол ҚФЙ, Шербулоқ кўчаси, 1 уй. Тел: (0369) 224-67-22.
Ko`p so`raladigan savollar
MR Menovazin (MR Menovasin) eritmasi 40 ml (shisha) narxi har bir paket uchun
MR Menovazin (MR Menovasin) eritmasi 40 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
MR Menovazin (MR Menovasin) eritmasi 40 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
MR Menovazin (MR Menovasin) eritmasi 40 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Merrymed Farm hisoblanadi.