Facebook Pixel Code

Mufleksin kapsulalari 4 mg №20 (2 blister x 10 kapsula)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Mufleksin kapsulalari 4 mg №20 (2 blister x 10 kapsula)

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 4 мг тиоколхикозид;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, магний стеарати, желатин, натрий лаурилсульфат, тозаланган сув.

Капсулалар: сариқ гранулалар, желатинли рангсиз капсулалар №2.

Ичга қабул қилиш учун капсулалар.

Марказий таъсирга эга бошқа миорелаксантлар. АТХ коди: М03ВХ05.

Фармакодинамикаси

Муфлексин - табиий гликозид колхикозидидан олинадиган ярим синтетик мушак релаксантидир. Препарат гамма-аминомой кислотаси (ГАМК) ва глицинергик рецепторларига селектив аффинликни намоён қилади. Ушбу мушак релаксантини фаоллигини исботи орқа мия кўмиги даражасида ГАМК рецепторларини тўғридан тўғри фаоллашувини натижаси деб хисоблаш мумкин. Тиоколхикозидни глициномиметик самарасини нерв тизимининг турли даражаларида, ҳам маҳаллий характерга эга спазмларда, ҳам марказий спастик спазмларда препаратнинг таъсири билан ифодаланади.

У кураресимон таъсир кўрсатмайди. Мушаклар фалажини чақирмайди ва нафасни сусайтирмайди. Бундан ташқари препарат кардиоваскуляр тизимга бирон-бир таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши: Муфлексин ичга қабул қилинганда қонда тез тақсимланади, плазмадаги чўққи концентрациясига 15-45 минутдан кейин эришилади.

Плазмадаги максимал концентрацияси 61 нг/мл ташкил қилади.

Тақсимланиши: Оқсиллар билан боғланиши 13% ни ташкил қилади. Тиоколхикозид альбумин билан боғланади.

Метаболизм: Ярим чиқарилиш вақти 2,5-5 соат.

Чиқарилиши: Қабул қилинган дозанинг тахминан 20% ўзгармаган метаболитлар кўринишида сийдик билан, 75-81% меъда-ичак йўллари орқали чиқарилади.

Муфлексин спастик характерга эга бўлган оғриқларни енгиллаштириш учун қуйидагиларда кўрсатилган:

  • умуртқа поғонасининг дегенератив касалликларида (қийшайишида, умутрқа поғонасининг статик касалликларида);
  • тортиколисда;
  • дорсалгияда;
  • травматологик ва неврологик касалликларда;
  • бўғимлардаги операциялардан кейинги реабилитация вақтида.

Муфлексин капсулалари: ўткир мушак оғриқларида - 1 капсуладан кунига 2 марта овқатдан кейин стакан сув билан ичиш керак. Даволаш курси 5-7 кун.

Тавсия этиладиган даволаш курси 3-5 кун. Зарур бўлганда даволашни препаратни перорал қабул қилиш билан давом эттириш мумкин.

Физио даволаш муолажаларини ўтказишда Муфлексинни миорелаксация қилувчи самарасини кучайтириш учун муолажадан 1-2 соат олдин буюрилади.

Кам ҳолларда: тери тошмаси, шиш, аллергик ва аллергиядан кейинги реакциялар (аллергик васкулит), гастралгия, диарея, гипотензия, таъсирчанлик ва уйқучанлик (мушак ичига юборилганда) кузатилиши мумкин.

Огоҳлантиришлар/эҳтиёткорликлар

Диарея пайдо бўлганда дозани кунига бир капсулагача камайтириш керак.

Кутилмаган самаралар пайдо бўлганда шифокорга мурожаат қилинг.

  • тиоколхикозидга ёки колхицинга юқори сезвувчанлик;
  • мушаклар гипотонияси;
  • енгил фалаж;
  • ҳомиладорлик ва лактация даври;
  • 14 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири кузатилмаган. Аналогик хусусиятларга эга препаратлар билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Препарат буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Маълумотлар йўқ. Дозани ошириб юборилиш симптомларида симптоматик ва тутиб турувчи даволаш ўтказилади.

Капсулалар: 10 капсула блистерда. 2 блистер йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

25 °C дан паст хона ҳароратида, оригинал ўрамда сақлансин.

Капсулалар: 48 ой.

Рецепт бўйича.

Bilim Ilac Sanayii ve Ticaret A.S., Gebze Organize Sanayii Bolgesi 1900 Sokak, No: 1904, 41480, Gebze-Kocaeli, Туркия.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Tiokolxikozid: 4 mg/kapsula

Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Paketdagi miqdor:
20
Og'irligi:
4 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Turkiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
15 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
ehtiyotkorlik bilan

Ko`p so`raladigan savollar

15 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Mufleksin kapsulalari 4 mg №20 (2 blister x 10 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Turkiya.

Mufleksin kapsulalari 4 mg №20 (2 blister x 10 kapsula) ning asosiy faol moddasi Tiokolxikozid hisoblanadi.

Mufleksin kapsulalari 4 mg №20 (2 blister x 10 kapsula) ishlab chiqaruvchisi Bilim hisoblanadi.