Mukeks siropi 15 mg / 5 ml 100 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1500 so'm)
Uchun ko‘rsatma Mukeks siropi 15 mg / 5 ml 100 ml (shisha)
Сиропнинг ҳар бир 5 мл қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 30 мг амброксол гидрохлориди;
ёрдамчи моддалар: гидроксиэтилцеллюлоза, сорбит эритмаси (Е 420 сорбити), глицерин, натрий сахарини, бензой кислотаси (Е 210), пропиленгликоль, «Абрикос» («Ўрик») таъм қўшимчаси, «Мята садовая» («Боғ ялпизи») таъм қўшимчаси, тозаланган сув.
Рангсиздан то енгил сариқ туслигача бўлган тиниқ сироп.
Сироп.
Балғам кўчирувчи восита. АТХ коди: R05CB06.
Фармакодинамикаси
Мукекс® сиропининг таъсир этувчи моддаси - амброксол гидрохлориди нафас йўлларининг безлари секрециясини оширади. Амброксол альвеолаларда ва бронхиолалардаги Клар ҳужайраларида ІІ типдаги пневмоцитга тўғридан-тўғри таъсир йўли билан ўпка сурфактанти ажралишини кучайтиради, шунингдек цилиар фаолликни рағбатлантиради. Бу шиллиқ секрециясини оширишга ва мукоцилиар клиренс яхшиланишига ёрдам беради.
Суюқлик секрециясини фаоллашиши ва мукоцилиар клиренсни ошиши шиллиқнинг чиқарилишини енгиллаштиради ва йўтални камайтиради.
Маълумки, амброксол гидрохлориди маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсирга эга, бу унинг натрий каналларини блоклаш қобилияти билан изоҳланади. Нейрон натрий каналларини блокланиши шу билан ифодаланганки, бунда боғланиш қайтувчан ва концентрацияга боғлиқ бўлган.
Амброксол гидрохлориди яллиғланишга қарши таъсирга эга, чунки қондан цитокин ажратилишини ва мононуклеар ва полиморфнуклеар ҳужайраларнинг тўқима боғланишини сезиларли равишда камайтиради.
Фарингитли пациентларда амброксол гидрохлоридини қўлланилиши томоқдаги оғриқ ва қизаришни сезиларли даражада камайишига ёрдам берганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Шунингдек амброксол гидрохлориди юқори нафас йўлларини даволашда самарали эканлиги ҳам маълум, чунки нафас олишда оғриқни ва у билан боғлиқ бўлган бурун бўшлиғидаги, қулоқ ва трахея соҳасидаги дискомфортни тезда камайишига ёрдам беради.
Амброксол гидрохлориди қўлланилганидан кейин бронх-ўпка секретида ва балғамда антибиотиклар (амоксициллин, цефуроксим, эритромицин) концентрациялари ошади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши. Таъсири узайтирилмаган перорал шаклларидан амброксол гидрохлоридини сўрилиши терапевтик диапазонида пропорционал боғлиқлик билан тез ва етарлича тўлиқ бўлади. Қон плазмасида максимал даражаларига тезда ажралиб чиқадиган дори шакллари перорал қабул қилинганида 1-2,5 соат ўтгач ва секин ажралиб чиқадиган шакллари қўлланилганида 6,5 соат ўтгач эришилади.
Тақсимланиши. Перорал қабул қилинганида амброксол гидрохлоридини қондан тўқималарга тақсимланиши ўпкада фаол модданинг концентрацияси энг юқори бўлган ҳолда тезда ва яққол ифодаланган бўлади. Перорал қабул қилинганида тақсимланиш ҳажми 552 л ни ташкил этади. Терапевтик диапазонида қон плазмасида препаратнинг тахминан 90 фоизи оқсиллар билан боғланади.
Метаболизми ва чиқарилиши. Перорал қабул қилинганидан кейин дозанинг тахминан 30 фоизи тизим олди метаболизми йўли билан чиқарилади. Амброксол гидрохлориди глюкуронизация ва дибромантранил кислотасига (дозанинг тахминан 10 фоизи) қадар парчаланиши йўли билан асосан жигарда метаболизмга учрайди. Маълумки, одам жигари микросомаларида амброксол гидрохлоридини дибромантранил кислотасига қадар метаболизмга учрашига CYP3A4 жавоб беради.
3 кунлик перорал қабул қилишда дозанинг тахминан 6% ўзгармаган кўринишда чиқарилади, айни вақтда дозанинг тахминан 26% конъюгация шаклида сийдик билан чиқарилади.
Қон плазмасидан ярим чиқарилиши даври тахминан 10 соатни ташкил этади. Умумий клиренс буйрак клиренси билан бирга минутига 660 мл чегарасида бўлади, бу умумий клиренсдан 8% ни ташкил этади.
Пациентларнинг алоҳида гуруҳларида фармакокинетикаси. Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда амброксол гидрохлоридини чиқарилиши камайган бўлади, бу қон плазмасида 1,3-2 марта юқорироқ даражани келтириб чиқаради. Амброксол гидрохлоридининг терапевтик диапазони етарлича кенг бўлганлиги туфайли, дозаларни ўзгартириш керак эмас.
Ёш ва жинс амброксол гидрохлориди фармакокинетикасига клиник жиҳатдан аҳамиятли таъсирга эга эмас, шу сабабли дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Овқатланиш амброксол гидрохлоридининг биокираолишилигига таъсир кўрсатмайди.
Бронхиал секрецияни бузилиши ва шиллиқ ҳаракатланишини кучсизланиши билан боғлиқ ўткир ва сурункали бронх-ўпка касалликларида секретор даволашда қўлланилади.
Агар бошқача буюрилмаган бўлса, Мукекс® препаратининг 30 мг/5 мл ли сиропини қуйидаги қабул қилиш тартиби тавсия этилади.
2 ёшгача бўлган болалар: суткада 2 марта 1,25 мл (суткада 15 мг амброксол гидрохлоридига эквивалент).
2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар: суткада 3 марта 1,25 мл (суткада 22,5 мг амброксол гидрохлоридига эквивалент).
6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: суткада 3 мартагача 2,5 мл (суткада 30-45 мг амброксол гидрохлоридига эквивалент).
Катталарда ва 12 ёшдан катта бўлган болалар: одатдаги доза дастлабки 2-3 кун давомида суткада 3 марта 5 мл ни ташкил этади (суткада 90 мг амброксол гидрохлоридига эквивалент) ва кейин суткада 2 марта 5 мл ни ташкил этади (суткада 60 мг амброксол гидрохлоридига эквивалент).
Зарурат бўлганида катталар ва 12 ёшдан катта бўлган болалар учун терапевтик самараси дозани суткада 2 марта 10 мл гача ошириш билан (суткада 120 мг амброксол гидрохлоридига эквивалент) кучайтирилиши мумкин.
Мукекс® 30 мг/5 мл ли сиропини овқатланишдан қатъий назар қўллаш мумкин.
Мукекс® 30 мг/5 мл ли сиропи илова қилинадиган ўлчов стаканчаси ёрдамида ўлчаб олиниши мумкин.
Шунга ҳам эътиборни қаратиш лозимки, ўлчов стаканчаси сиропнинг 1,25 мл ли дозасини (2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар учун) ўлчаб олиш учун мўлжалланмаган. 1,25 мл ли дозани ўлчаб олиш учун 2 мл ҳажмли игнасиз пластик бир марталик шприцдан фойдаланиш мумкин.
Умуман олганда қўллаш давомийлиги бўйича чекловлар йўқ, аммо узоқ муддатли даволашни тиббий кузатув остида олиб бориш лозим.
Мукекс® 30 мг/5 мл ли сиропини шифокор билан маслаҳатлашмай 4-5 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас.
Мукекс® 30 мг/5 мл ли сиропини қандли диабети бўлган пациентларда қўллаш мумкин, 5 мл сироп 1,225 г углеводларни сақлайди.
Мукекс® 30 мг/5 мл ли сиропи алкоголь сақламайди.
Болалар
Препаратни педиатрия амалиётида қўллаш мумкин. 2 ёшгача бўлган болаларда шифокор кўрсатмасига биноан қўлланилиши керак.
Иммун тизими ҳамда тери ва тери ости тўқималари томонидан: тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш, қичишиш, анафилактик реакциялар (шу жумладан анафилактик шок), бошқа юқори сезувчанлик реакциялари, эритема, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми) каби терини оғир шикастланишлари.
Нерв тизими томонидан: дисгевзия (таъм сезишни бузилиши).
Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, оғиз бўшлиғида сезувчанликни пасайиши, қусиш, диарея, диспепсия, қоринда оғриқ, оғиз қуриши, қабзият, сўлак оқиши, томоқ қуриши.
Нафас олиш тизими, кўкрак қафаси аъзолари ва кўкс оралиғи томонидан: ҳиқилдоқда сезувчанликни пасайиши, ринорея, диспноэ (юқори сезувчанлик реакцияси симптоми сифатида).
Сийдик ажратилиши тизими томонидан: дизурия.
Умумий бузилишлар: иситма, шиллиқ қаватлар томонидан реакциялар.
Мукекс® 30 мг/5 мл ли сиропини амброксол гидрохлоридига ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Мукекс® препаратининг 30 мг/5 мл ли сиропи ва йўтални сусайтирувчи воситаларни бир вақтда қўлланилиши йўтал рефлекси сўндирилиши оқибатида шиллиқни жуда кўп миқдорда тўпланишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли бундай мажмуа фақат қўлланилишидан кутиладиган фойда ва хавф орасидаги нисбат шифокор томонидан баҳоланганидан кейингина қўлланилиши мумкин.
Амброксол гидрохлориди каби балғам кўчирувчи воситалар қўлланилиши билан боғлиқ Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми) каби терини оғир шикастланишлари ҳақида жами бир нечта хабарлар келиб тушган. Уларни асосан асосий касалликни оғир кечиши ва/ёки бошқа препаратни бир вақтда қўлланилиши билан изоҳлаш мумкин. Шунингдек Стивенс-Джонсон синдромининг ёки Лайелл синдромининг бошланғич босқичида пациентларда иситма, ринит, йўтал ва томоқда оғриқ каби хос бўлмаган гриппга ўхшаш симптомлар кузатилиши мумкин. Бундай симптомларда йўталга ва шамоллашга қарши препаратлар билан симптоматик даволашни янглиш ҳолда буюрилиши мумкин. Шу сабабли терини ёки шиллиқ қаватларни янги шикастланишлари пайдо бўлганида тиббий ёрдам олиш учун дарҳол мурожаат қилиш ва амброксол гидрохлориди билан даволашни тўхтатиш лозим.
Бронхиал моторика бузилганида ва шиллиқ секрецияси кучли бўлганида (масалан, бирламчи цилиар дискинезия каби кам учрайдиган касалликда) Мукекс® препаратининг 30 мг/5 мл ли сиропини эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим, чунки амброксол гидрохлориди шиллиқ секрециясини кучайтириши мумкин.
Буйрак функциясини бузилиши бўлган ёки оғир даражада жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда Мукекс® 30 мг/5 мл ли сиропини фақат шифокор билан маслаҳатлашилганидан кейин қўллаш лозим. Жигарда метаболизмга учраб, сўнгра буйраклар орқали чиқариладиган ҳар қандай модда каби амброксол гидрохлориди қўлланилганида оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда жигарда ҳосил бўладиган метаболитларни тўпланиши юз беради.
Мукекс® 30 мг/5 мл ли сиропи 5 мл да 1,225 г сорбит (максимал тавсия қилинган суткалик дозаси қўлланилганида 4,9 г га эквивалент) сақлайди. Агар Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик аниқланган бўлса, ушбу препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
Мукекс® 30 мг/5 мл ли сиропи сорбит сақлайди, шу сабабли кам учрайдиган наслий фруктозани ўзлаштираолмайдиган пациентлар ушбу препаратни қабул қилмасликлари лозим. У сезиларли бўлмаган сурги самарасига ҳам эга бўлиши мумкин.
Мукекс® 30 мг/5 мл ли сиропи қанд сақламайди, шу сабабли уни қандли диабети бўлган беморларда қўллаш мумкин.
Алкоголь сақламайди.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши
Ҳомиладорлик. Амброксол гидрохлориди йўлдош тўсиғи орқали ўтади.
Препарат ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасидан кейин қўлланилганида ҳомилага зарарли таъсири аниқланмаган. Бироқ ҳомиладорлик даврида дориларни қабул қилиш вақтида умум қабул қилинган эҳтиёткорлик чораларини кўриш лозим. Айниқса ҳомиладорликнинг I уч ойлигида Мукекс® 30 мг/5 мл ли сиропини қўллаш тавсия этилмайди.
Эмизиш даври. Амброксол гидрохлориди кўкрак сутига ўтади. Эмизиш даврида Мукекс® 30 мг/5 мл ли сиропини қўллаш тавсия этилмайди.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири ҳақидаги маълумотлар йўқ. Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакциялар тезлигига таъсирига доир тадқиқотлар ўтказилмаган.
Препарат яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Ҳозирги кунда дозани ошириб юборилишининг специфик симптомлари ҳақида хабарлар йўқ. Дозани ошириб юборилиши ва дориларни янглиш қўлланилиши ҳоллари ҳақидаги айрим якка хабарлардан маълум бўлган симптомлар тавсия этилган дозаларда амброксол гидрохлоридининг маълум ножўя таъсирларига мос келади ва симптоматик даволашни талаб қилади.
100 мл дан флаконларда. Ҳар бир флакон ўлчов станканчаси билан бирга картон қутига жойланган.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Флакон биринчи марта очилганидан кейин препаратни кўпи билан 4 ҳафта сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
«КУСУМ ФАРМ» МЧЖ.
Ишлаб чиқарувчининг манзили
40020, Украина, Суми вилояти, Суми шаҳри, Скрябин кўчаси, 54-уй.
Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
ХК МЧЖ “BARAKA DORI FARM”
100015, Тошкент ш., Миробод тумани, Афросиёб куч., 4-Б,
тел.: + (99871) 252-50-45, + (99871) 252-36-36
сот.: + 99893 388 87 82
Ambroksol: 3 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Mukeks siropi 15 mg / 5 ml 100 ml (shisha) narxi har bir paket uchun
Mukeks siropi 15 mg / 5 ml 100 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Mukeks siropi 15 mg / 5 ml 100 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.
Mukeks siropi 15 mg / 5 ml 100 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Ambroksol hisoblanadi.
Mukeks siropi 15 mg / 5 ml 100 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Kusum farm hisoblanadi.