Facebook Pixel Code

Natriy gidrokarbonat (Sodium hydrocarbonate) Yuria-Farm infuzion eritmasi 40 mg/ml, 200 ml (shisha)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Boshqa shaharlardagi narxlar Analoglar
Hajmi:
100 ml
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Natriy gidrokarbonat (Sodium hydrocarbonate) Yuria-Farm infuzion eritmasi 40 mg/ml, 200 ml (shisha)

1 мл эритма:

асосий модда: 40 мг натрий гидрокарбонат сақлайди;

ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати, инъекция учун сув.

Инфузия учун эритма.

Қон ўрнини босувчи ва вена ичига юбориш учун эритмалар. Электролитлар эритмаси. АТX коди: В05ХА02.

Фармакодинамикаси

Қонни ишқорий ҳолатини тикловчи ва метаболик жараёнларни мословчи восита. Натрий бикарбонатининг диссоциацияланишида бикарбонат аниони ажралиб чиқади, у водород ионини боғлаб, карбон кислотасини ҳосил қилади, кейинчалик бу бирикма сув ва нафас билан чиқариладиган карбонат ангидрид газигача парчаланади. Натижада кондаги рН ишқорий томонга силжиб, қоннинг буферли хажми ошади.

Препарат яна организмдан натрий ва хлор ионларини чиқишини кучайтиради, осмотик диурезни кучайтиради, сийдикни ишқорийлаштиради, сийдик чиқариш йўлларида сийдик кислотасини чўкма хосил қилишини олдини олади. Бикарбонат анион ҳужайралар ичига ўтмайди.

Фармакокинетикаси

Натрий гидрокарбонат эритмасида нордон моддаларни (аскорбин, никотин ва бошқа кислоталар), алколоидлар (атропин, апоморфин, кофеин, теобромин, папаверин ва б.), юрак гликозидлари, кальций, магний тузлари, оғир металларни (темир, мис, рух) эритиш мумкин эмас, чунки бунда чўкма ҳосил бўлиши ёки органик бирикмаларининг гидролизланиши мумкин. Фосфат сақловчи эритмалари билан аралаштириб бўлмайди.

Эритмани қоннинг кислота-ишқор мувозанатини назорати остида қўлланилсин. Катталарга вена ичига ва ректал йўл билан томчилаб, болаларга вена ичига томчилаб буюрилади. Ацидозни намоён бўлиши даражасига қараб препарат суюлтирилмасдан ёки 5% глюкоза эритмаси билан 1:1 нисбатида суюлтирилиб қўлланилади.

Катталарга вена ичига минутига 60 томчи тезлигида юборилади, бир кунда 200 мл. Препаратни қўллаш сони кислотаишқор мувозанатининг кўрсаткичларига боғлиқ.

Янги туғилган чақалоқларга вена ичига 1 кг тана вазнига 4-5 мл дозада, бошқа ёшдаги болаларга 1 кг тана вазнига нисбатан 5-7 мл дозада.

Препаратнинг кейинги юборилиши кислотаишқор мувозанати кўрсаткичларига кўра аниқланади. Катталар учун бир кунлик максимал дозаси 200 мл. Даволаш давомийлиги шифокор томонидан кислота-ишқор мувозанатига қараб аниқланади.

Ножўя таъсири. Кўнгил айниши, қусиш, анорексия, қоринда оғриқ, бош оғриғи, безовталик. Артериал гипертензия. Алкалоз, тиришишлар.

Дозани ошириб юборилиши. Доза оширилиб юборилганида гипералкалоз, тетаник тиришишлар кузатилиши мумкин. Гипералкалоз ривожланганида препаратни юбориш тўхтатилади, тиришиш (тетания) хавфида катталарга вена ичига 1-3 г кальций глюконати юборилади.

Қоннинг кислота-ишқор ҳолатини назорат қилиш лозим. Юрак ёки буйракларнинг ҳамроҳ касаллиги бўлган беморларда юрак етишмовчилиги ва шишлар ривожланиши мумкин.

Ҳомиладорик ва эмизиш даврида қўллаш

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш бўйича маълумотлар йўқ, аммо бундай ҳолларда препаратни эҳтиёткорлик билан, ҳаётий кўрсатмаларга мувофиқ, кислота-ишқор мувозанатини назорати остида юбориш зарур.

2 йил.

Болалар олаолмайдиган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

100 мл ёки 200 мл, ёки 400 мл шиша бутилкаларда, 100 мл ёи 250 мл полимер контейнерларда, 2мл ёки 5 мл дан бир марталик контейнерларда қутида 10 донадан.

Рецепт бœйича.

ООО «Юрия-Фарм».

Tavsifnomalar
Savdo nomi:
Dozalash:
Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
200 ml
Qo'llash tartibi:
Infuzion
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Ukraina

Ko`p so`raladigan savollar

Natriy gidrokarbonat (Sodium hydrocarbonate) Yuria-Farm infuzion eritmasi 40 mg/ml, 200 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.

Natriy gidrokarbonat (Sodium hydrocarbonate) Yuria-Farm infuzion eritmasi 40 mg/ml, 200 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Natriy gidrokarbonat hisoblanadi.

Natriy gidrokarbonat (Sodium hydrocarbonate) Yuria-Farm infuzion eritmasi 40 mg/ml, 200 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Yuriy Farm hisoblanadi.