Natriy tiosulfat (Sodium thiosulphate) Yerevan CFF in'ektsiya eritmasi 30%, 5 ml №10 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 5000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Natriy tiosulfat (Sodium thiosulphate) Yerevan CFF in'ektsiya eritmasi 30%, 5 ml №10 (ampulalar)
фаол ингредиент: 1 мл да 0,3 г натрий тиосульфати сақлайди;
ёрдамчи моддалар: 1 мл 0,02 натрий гидрокарбонати ва дистилланган сув сақлайди.
Рангсиз, тиниқ, ҳидсиз, шўрроқ-аччиқ таъмли кристаллар. Сувда жуда осон эрийди (1:1), спиртда деярли эримайди. Тахминан +50 °С да кристалланган сувда эрийди.
Инъекция учун эритма.
Антидотлар ва заҳарланишларни даволаш учун воситалар. АТХ коди: V03AB06.
Цианид тузлари билан заҳарланишда антидот ҳисобланади. Цианидлар билан заҳарланишда натрий тиосульфатини натрий нитрити билан бирга қўллаш цианогемоглобинни нормал гемоглобин ва тиоцианатга айланишини тезлаштиради.
Натрий тиосульфати шунингдек синил кислотаси, бром тузлари (натрий ва калий бромати) билан заҳарланишда ҳам антидот сифатида қўлланади.
Шунингдек замбуруғларга қарши хусусиятларга эга ва замбуруғли касалликларни даволаш учун турли препаратларнинг таркибига киритилган.
Фармакокинетикаси
Вена ичига юборлганидан кейин хужайрадан ташқари суюқликда тақсимланади. Ярим чиқарилиш даври 0,65 соатни ташкил қилади. Ўзгармаган шаклда сийдик билан чиқарилади.
Натрий тиосульфатининг 30% ли эритмаси цианидлар ва синил кислотаси интоксикацияларида қўлланади.
Катталарга вена ичига инъекция шаклида 30% ли эритма 5-10 мл (1,5-3 г) дан 10 минут давомида секин юборилади. Цианидлар билан оғир даражали заҳарланишларда дозани 30% ли эритманинг 50 мл (15 г) гача ошириш мумкин; болалар учун доза тана сатҳига 7 г/м2 ни, максимал 12,5 г ни ташкил қилади. Натрий тиосульфати юқорида санаб ўтилган заҳарланишларда 30% ли эритмасидан 1:2 нисбатда сув ёки натрий хлоридининг физиологик эритмаси билан суюлтириш йўли билан тайёрланадиган 10% ли эритмаси шаклида 2-3 г бир марталик дозада ичга буюрилиши мумкин.
Нисбатан токсик эмас. Юқори дозаларда сурги самарасига эга.
Натрий тиосульфати шошилинч ҳолатларда қўлланади ва ҳаётни сақлаб қолишда қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд эмас.
Амил нитрит ёки натрий нитрити билан мажмуада қўлланиши мумкин. Натрий тиосульфатини нитратлар, калий перманганати билан контактига йўл қўймаслик керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиш ҳоллари номаълум.
30% ли инъекция учун эритма 5 мл дан ампулада, 10 ампуладан тўсиқли ёки махсус уяли картон қутида.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, хона ҳароратида сақлансин.
5 йил.
Шифокор рецепти бўйича.
“Ереванская ХФФ” ОАЖ, Арманистон, 0040, Ереван ш., Аджарян кўч. 2-чи муюлиш, №6.
Natriy tiosulfat: 300 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Natriy tiosulfat (Sodium thiosulphate) Yerevan CFF in'ektsiya eritmasi 30%, 5 ml №10 (ampulalar) narxi 1100 so'm - 1 шт.
Natriy tiosulfat (Sodium thiosulphate) Yerevan CFF in'ektsiya eritmasi 30%, 5 ml №10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Natriy tiosulfat (Sodium thiosulphate) Yerevan CFF in'ektsiya eritmasi 30%, 5 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Armaniston.
Natriy tiosulfat (Sodium thiosulphate) Yerevan CFF in'ektsiya eritmasi 30%, 5 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Natriy tiosulfat hisoblanadi.
Natriy tiosulfat (Sodium thiosulphate) Yerevan CFF in'ektsiya eritmasi 30%, 5 ml №10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Yerevan HFF hisoblanadi.