Natriy xlorid (Natrii chloridum) Temur Med Farm izotonik eritmasi 0,9% 100 ml infuziyalar uchun (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2500 so'm)
Uchun ko‘rsatma Natriy xlorid (Natrii chloridum) Temur Med Farm izotonik eritmasi 0,9% 100 ml infuziyalar uchun (shisha)
фаол модда: натрий хлорид 9,0 г;
ёрдамчи модда: инъекция учун гача.
Тиниқ, рангсиз суюқлик.
Инфузия учун эритма.
Тузли эритмалар. АТХ коди: B05CB01.
Изотоник эритма. Дегидратация ҳолатига тушган организмда суюқлик етишмовчилигини тўлдиради. Натрий ва хлор ионлари ҳужайрадан ташқари суюқликнинг асосий таркибий қисми бўлиб, қон плазмаси ва ҳужайрадан ташқари суюқликнинг осмтик босимини меъёрда тутиб туради.
Турли сабабли дегидратация. Операция вақтида ва ундан кейин қон плазмаси ҳажмини тутиб туришб жароҳатлар, қўзлар, бурун бўшлиғи шиллиқ қаватини ювиш, ҳамда турли препаратларни суюлтириш учун эритувчи сифатида қўлланди.
Препарат олдидан 35-37 °С даражагача иситилиб вена ичига (кўпинча томчилаб, минутига 40-120 томчи тезликда), тери остида, хўқналарда клиник кўрсатмаларга қараб 3 литргача юборилади. Препаратни қўллаш гематокрит ва қондаги электролитларнинг концентрациясини назорати остида ўтказилади. Киритилган ва йўқотилган суюқликнинг баланси хар 6 соатда аниқланади. Кўзлар, бурун бўшлиғининг шиллиқ қавати ва жароҳатларни ювишда препарат бевосита ювилаётган юзага қуйилади ёки препарат билан ҳўлланган стерил салфеткалар ишлатилади.
Кўнгил айниши, қусиш, диарея, меъда спазмалари, чанқоқлик, кўз ёшини оқиши, терлаш, иситма, тахикардия, артериал гипертония. Буйраклар фаолиятни бузилиши, шишлар, ҳансираш, бош оғриғи, бош айланиши, безовталик бўшашиш, мушакларни тортилиши ва гипертонуси. Катта миқдорларда юбориш хлордли ацидоз, гипергидратация ва организмдан калийнинг чиқарилишини ошишига олиб келиши мумкин. Маҳаллий қўлланганида ҳеч қандай ножўя таъсирлари аниқланмаган.
Гипернатриемия, гипергидратация ҳолати, ўпкалар, мия шиши ҳавфи, кортикостероидларнинг юқори дозалар билан даволаш.
Буйракларнинг чиқариш фаолияти бузилган, гипокалиемия ҳолатидаги беморларда препаратнинг катта ҳажмлари эҳтиёткорлик билан қўлланади. Узоқ муддат қўлланганида суткалик диурез ва плазмадаги электролитларнинг концентрациясини назорат қилиш керак.
0,9% инфузия учун эритма 100 мл, 200 мл, 250 мл, 400 мл, 500 мл дан полипролен флаконларда ва 1000 мл полипропилен пакетларда.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
"Temur Med Farm" МЧЖ,
Ўзбекистон Республикаси, Сирдарьё тумани, С.Рахимов, Тошкент кўчаси.
Тел: +99895 510 24 00, Факс: +99895 510 23 00,
Е-mail. tmedfarm@gmail/com
Natriy xlorid: 9 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Natriy xlorid (Natrii chloridum) Temur Med Farm izotonik eritmasi 0,9% 100 ml infuziyalar uchun (shisha) ning to`liq analoglari:
Natriy xlorid (Natrii chloridum) Temur Med Farm izotonik eritmasi 0,9% 100 ml infuziyalar uchun (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Natriy xlorid (Natrii chloridum) Temur Med Farm izotonik eritmasi 0,9% 100 ml infuziyalar uchun (shisha) ning asosiy faol moddasi Natriy xlorid hisoblanadi.
Natriy xlorid (Natrii chloridum) Temur Med Farm izotonik eritmasi 0,9% 100 ml infuziyalar uchun (shisha) ishlab chiqaruvchisi Temur Med Farm hisoblanadi.