Natriy xlorid
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Natriy xlorid (Sodium chloride) Jurabek in'ektsiya uchun izotonik eritmasi 0,9%, 5 ml №10 (ampulalar)»
Фаол модда: натрий хлориди - 9,0 г.
Ёрдамчи модда: инъекция учун сув - 1000 мл гача.
Тиниқ, рангсиз суюқлик.
Ирригация учун эритма.
Тузли эритма. АТХ коди: В05СВ01.
Ирригация учун эритма. Стерил, электролит сақловчи, апироген 0,9% ли натрий хлориди эритмаси тана бўшлиқларини, тўқималарни ёки жароҳатларни, уретрал катетерларни, жарроҳлик дренаж найчаларни стерил ирригация қилиш ва ювиш учун, шунингдек боғлов материалларни, асбоб ускуналарни ва лаборатор наъмуналарни ювиш, чайиш ва ивитиш учун қўлланилади. Хўллаб ишлов бериш учун қўлланадиган дори воситалар учун эритувчи сифатида қўлланиши мумкин.
Ирригация учун қўлланадиган 0,9% ли натрий хлориди эритмаси изотоник эритма бўлиб, тирик тўқималар ва аъзолар билан мутаносиб ҳисобланади ва изотоник физиологик тузли эритма ёрдамида ювилишини таъминлайди. Препарат билан узоқ муддат контакда бўлганда эритманинг изоосмотик хусусияти туфайли, тўқималарни ҳужайра даражасида шикастланишини бартараф этади, бу “организмни сув билан интоксикацияси” синдромини юз беришини истисно қилади.
Натрий ва хлор ионлари қон плазмасини ва ҳужайра ташқарисидаги суюқлиқни осмотик босимини бир маромда ушлаб турадиган ҳужайра ташқарисидаги суюқлиқнинг энг муҳим анорганик компонентлари ҳисобланади.
Ирригация учун 0,9% ли натрий хлориди эритмаси эндоскопияда ирригацион суюқлиқ сифатида қўлланади, чунки у изотоник ва оптик тиниқ бўлиб, эндоскопик муолажаларда яхши кўришни таъминлайди. Эритма электр ўтказувчанлик хусусиятларига эга, шунинг учун биполяр электрорезекциялар учун қўллашга яроқли, монополяр резекция учун эса қўллаш мумкин эмас.
0,9% ли натрий хлориди эритмаси ирригация ва хўллаб ишлов бериш, ювиш, жумладан хўллаш учун қўлланадиган дори препаратлари учун эритувчи сифатида қўлланади.
Ирригация учун 0,9% ли натрий хлориди эритмаси урология ва гинекологияда қуйидаги даволаш-диагностик муолажаларда:
- диагностик ва жаррохлик эндоскопик аралашувлар вақтида қовуқни ёки бачадонни тўлдириш ва узлуксиз ювиш, операциядан кейнги даврда қовуқни ирригация (ювиш) қилиш, диагностик ва даволаш цистоскопияларда қовуқ бўшлиғини тўлдириш учун;
- биполяр электрорезекцияда: урологияда простата безини гиперплазиясини трансуретал резекциясида (ТУР), гинекологияда гистерорезекцияда қўлланади.
Ирригация учун 0,9% ли натрий хлориди эритмаси артроскопия вақтида: ирригацион суюқлик сифатида диагностик ва даволаш жарроҳлик муолажаларида қонни, тўқималар ва суяк парчаларини олиб ташлаш учун қўллаш мумкин.
Ирригация учун 0,9% ли натрий хлориди эритмасини вена ичига ёки бошқа инъекциялар қўринишида қўллаш мумкин эмас.
Доза ювиладиган юзасининг майдони ва муолажанинг характерига боғлиқ. Жароҳатларни, кўзни, бурун шиллиқ қаватини ювишда препаратни ювиладиган юзага бевосита қўйиш мумкин ёки бунда препарат билан намланган стерил салфеткалар ишлатилади.
Ирригация учун қўлланадиган дори воситалари учун эритувчи сифатида ишлатилганда, мувофиқ препаратларни ишлаб чиқарувчиларининг тавсияларига риоя қилиш керак.
Кўнгил айниши, қусиш, диарея, меъдада спазмлар, чанқоқ, тахикардия, артериал гипотония, ҳансираш, бош оғриғи, бош айланиши, ҳавотирлик, ҳолсизлик, мушакларни тортилиши ва гипертонуси, гиперволемия, гипергидратация, периферик шишлар, ўпка шиши кузатилиши мумкин.
Эритмани катта миқдорда юборилган ҳолларда хлорид ацидозига, гипергидратацияга, организмдан калийни чиқарилишини ошишига олиб келиши мумкин.
Препаратга юқори сезувчанлик, гипергидратация ҳолатлари, ўпка, бош мия шиши хавфида қўллаш мумкин эмас.
0,9% ли натрий хлориди эритмаси электролит эритма бўлгани туфайли, уни монополяр резекцияси учун мутлақо қўллаш мумкин эмас.
Ирригация учун 0,9% ли натрий хлориди эритмасини инъекция учун қўллаш мумкин эмас.
- юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда;
- артериал гипертензияси бўлган пациентларда;
- буйракнинг чиқариш фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда;
- гипернатриемияда;
- гипокалиемияда;
- глюкокортикостероидлар ёки кортикотропин қабул қилаётган пациентларда;
- кекса ёшдаги пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Ирригацияга қўлланадиган дори воситалар ирригация учун 0,9% ли натрий хлориди эритмаси эритувчи сифатида ишлатилганда номутаносиблик реакциялар кузатилиши мумкин. Номутаносибликни олдини олиш учун тегишли препаратларни қўллаш бўйича йўриқномаларини ва ишлаб чиқарувчиларнинг тавсияларини олдиндан ўрганиб чиқиш керак.
Препаратни узоқ муддат давомида ва юқори дозаларда қўлланганда плазмада электролитларни концентрациясини ва суткалик диурезни назорат қилиш зарур. Ирригация учун қўлланадиган эритма сўрилиши ва тизимли қон оқимига ўтиши туфайли, препаратни димланган юрак етишмовчилиги, оғир буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда, глюкокортикостероидлар ёки кортикотропин қабул қилаётган пациентларда, кекса ёшдаги пациентларда, шунингдек натрий билан юклама бўлган клиник ҳолатларда шишларни пайдо бўлишини хавфи туфайли уни ўта эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Бактерияларни ўсиши ва пирогенларни ҳосил бўлиш имкониятини минимумга етказиш учун очилган пакет ичидаги моддани дарҳол ишлатиш лозим. Эритманинг ишлатилмаган қисми йўқ қилиниши керак.
Агар пакет бузилган ва унинг герметиклиги бузилган бўлса ёки эритма тиниқ бўлмаса, препарат қўлланилмасин. Эритмани қўлланганда асептика қоидаларига риоя қилинг.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Адекват ва жиддий назоратли тадқиқотлар ўтказилмаган. Ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат она учун тахмин қилинаётган фойда, ҳомила ёки болага бўлган хавфдан устун бўлсагина препаратни қўллаш мумкин.
Болаларда қўлланилиши
Препаратни болаларда хавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Кўрсатма бўйича препаратни ирригацион эритма сифатида қўлланганда тизимли дозани ошириб юборилиш эҳтимоли жуда кам кузатилади.
Натрий хлоридининг дозасини ошириб юборилишида қуйидаги ножўя самаралар: кўнгил айниши, қусиш, диарея, тиришишлар, оғизни қуриши, сўлак ажралишини камайиши, чанқоқ кузатилиши мумкин. Бошқа кузатилиши мумкин бўлган дозани ошириб юборилиш симптомлари: гипотония, тахикардия, бош оғриғи, бош айланиши, ҳолсизлик, мушак тиришишлари ёки мушак ригидлиги, периферик шишлар, ўпка шиши, нафасни тўхтаб қолиши.
Дозани ошириб юборилишини даволаш: вена ичига натрий хлоридининг гипотоник эритмасини юбориш, оғир ҳолатларда диализ ўтказиш мумкин.
0,9% ли ирригация учун эритма 3000 мл дан пакетларда.
Қуруқ, ёруқликдан сақланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Стационарда қўллаш учун.
“Jurabek Laboratories” МЧЖ ҚҚ.
Ўзбекистон Республикаси, 100003, Тошкент ш., Олмозор кўч.,165.
Тел./факс: (99871) 150 03 03.
Web: www. Jurabek.uz.
Ko`p so`raladigan savollar
Liki.uz saytida TOP 3 ta mashhur mahsulotlar Natriy xlorid:
Eng past narxga ega Natriy xlorid brendining TOP 3 ta mahsuloti:
Liki.uz saytida Natriy xlorid narxi 3000 so'm dan 38000 so'm gacha
Liki.uz saytida Natriy xlorid mahsulotlari quyidagi toifalar boʻyicha taqdim etilgan:
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Natriy xlorid (Sodium chloride) Dentafill Plus infuzion eritmasi 0,9%, 100 ml (flakon) | 3000 so'm |
Natriy xlorid Radiklari D/infning eritmasi. 0,9% 100 ml (shisha) | 3200 so'm |
Natriy xlorid Radiklari D/infning eritmasi. 0,9% 5 ml №5 (flakonlar) | 3300 so'm |
Natriy xlorid (Natrii chloridum) Uzximfarm izotonik eritmasi 0,9% 5 ml in'ektsiya uchun № 5 (ampulalar) | 3400 so'm |
Natriy xlorid (Sodium chloride) Jurabek in'ektsiya uchun izotonik eritmasi 0,9%, 5 ml №10 (ampulalar) | 3700 so'm |
Natriy xlorid (Sodium chloride) Reka-Med Farm infuzion eritmasi izotonik 0,9%, 100 ml (shisha) | 3800 so'm |
Natriy xlorid (Sodium chloride)Dentafill Plus in'ektsiya uchun izotonik eritmasi 0,9%, 5 ml №10 (ampulalar) | 5000 so'm |
Natriy xlorid (Sodium chloride )Borisov ZTP in'ektsiya uchun izotonik eritmasi 9 mg/ml, 5 ml №10 (ampulalar) | 8700 so'm |
Natriy xlorid (Natrii chloridum) Integra DD izotonik eritmasi 0,9% in'ektsiya uchun, 10 ml № 10 (ampulalar) | 9000 so'm |
Natriy xlorid (Sodium chloride )Mahalliy foydalanish uchun suyuqlik eritmasi 5%, 10 ml (flakon) | 38000 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent