Natriy xlorid Dentafil va D/in eritmasi. 0,9% 5 ml №5 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2500 so'm)
Uchun ko‘rsatma Natriy xlorid Dentafil va D/in eritmasi. 0,9% 5 ml №5 (ampulalar)
фаол мадда: натрий хлориди - 9,0 г;
ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув.
Тиниқ рангсиз, тузлироқ таъмли, ҳидсиз суюқлик.
Инъекция учун эритма.
Тузли эритмалар. АТХ коди: В05СВ01.
Изотоник эритма. Дегидратацияда организмнинг суюқлик танқислигини тўлдиради. Натрий ва хлор ионлари ҳужайрадан ташқари суюқликнинг асосий ноорганик таркибий қисми бўлиб, қон плазмаси ва ҳужайрадан ташқари суюқликнинг осмотик босимини меъёрида тутиб туради.
Фармакокинетикаси
Ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали тез чиқарилади.
Дори воситаларини эритиш ва суюлтириш.
Кўз, бурун бўшлиғи ва жароҳатларни ювиш учун қўлланилади.
Тери остига, мушак ичига ва вена ичига.
Натрий хлоридидан фойдаланиб, дори воситаларидан эритма тайёрлаш стерил шароитда амалга оширилади (ампулаларни очиш, шприцни ва сиғимларни дори воситалари билан тўлдириш).
Конкрет дори воситасини тайёрлаш учун зарур бўлган натрий хлоридининг миқдори охиргини қўллаш бўйича йўриқномасидан ёки вазиятга қараб, шифокор томонидан аниқланади.
Юборишдан олдин эритма 36-38 °С гача иситилади.
Кўз, бурун бўшлиғи ва жароҳатларни ювишда препарат бевосита ювилаётган жойга қуйилади, яъни препарат билан ҳўлланган стерил салфеткалар қўйилади.
0,9% ли натрий хлоридининг эритмасини катта дозалари узоқ муддат қўлланганида, плазмада ва сийдикда электролитларнинг назоратини ўтказиш керак.
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Кўнгил айниши, қусиш, диарея, меъда спазмлари, чанқоқлик, кўз ёшини оқиши, терлаш, иситма, тахикардия, артериал гипертония. Буйраклар фаолиятини бузилиши, шишлар, ҳансираш, бош оғриги, бош айланиши, безовталик, бўшашиш, мушакларни тортилиши ва гипертонуси.
Катта микдорларда юбориш хлоридли ацидоз, гипергидратация ва организмдан калийни чиқарилишини ошишига олиб келиши мумкин.
Махаллий қўлланганида хеч қандай ножўя таъсирлари аникланмаган.
- гипернатриемия;
- ацидоз;
- гиперхлоремия;
- ҳужайрадан ташқари гипергидратация;
- мия ва ўпка шиши хавфини туғдирувчи қон айланишини бузилишлари;
- бош мия шиши, ўпка шиши;
- глюкокортикостероидларни катта дозаларда йўлдош буюриш;
- ўткир чап қоринча етишмовчилиги.
Эҳтиёкорлик билан:
- декомпенсацияланган сурункали юрак етишмовчилиги;
- сурункали буйрак етишмовчилиги (олиго-, анурия);
- буйракларнинг чиқариш фаолиятини бузилиши (изотоник эритманинг катта ҳажмлари учун);
- юрак етишмовчилиги;
- артериал гипертензия;
- периферик шишлар.
Буйракнинг чиқариш фаолияти бузилган, гипокалиемия ҳолатидаги беморларда препаратнинг катта ҳажмлари эхтиёткорлик билан қўлланилади. Узок муддат қўлланилганида суткалик диурез ва плазмадаги электролитларнинг концетрациясини назорат қилиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик токсикозларида ва гестозларда препаратни «фойда/хавф» нисбатини синчиклаб баҳолаб, шифокорнинг назорати остида қўллаш керак.
Эмизиш даврида 0,9% ли натрий хлоридининг эритмасини қўллаш тўғрисида маълумотлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиш ҳоллари маълум эмас.
0,9% инъекция учун эритма. 5 мл ёки 10 мл дан ампулаларда. 10 та ампула қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
Dentafill Plyus, ООО, Ўзбекистон Республикаси.
Natriy xlorid: 9 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Natriy xlorid Dentafil va D/in eritmasi. 0,9% 5 ml №5 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Natriy xlorid Dentafil va D/in eritmasi. 0,9% 5 ml №5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Natriy xlorid Dentafil va D/in eritmasi. 0,9% 5 ml №5 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Natriy xlorid hisoblanadi.
Natriy xlorid Dentafil va D/in eritmasi. 0,9% 5 ml №5 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Dentafill Plyus hisoblanadi.