Facebook Pixel Code

Nistatin Merrimed Farm malhami 100000 IU / g har biri 10 g (naycha)

dagi narxlar
dan 7000 so'm gacha 16400 so'm
Retsept bo'yicha
31 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Nistatin Merrimed Farm malhami 100000 IU / g har biri 10 g (naycha)

Фаол модда: нистатин - 1000000 ТБ - 10 г.

Ёрдамчи моддалар: ланолин, оқ вазелин. 

Сариқ ёки қўнғир-сариқ рангли суртма.

Суртма.

Сиртга қўллаш учун замбуруғларга қарши восита. Коди АТХ: D01AA01.

Candida тури ачитқисимон замбуруғларга қарши юқори фаолликка эга замбуруғларга қарши полиен воситадир. Препаратга чидамлилик жуда секин ривожланади.

Нистатин суртмасини тери ва шиллиқ қаватлар кандидозида қўлланилади.

Сиртга, суртмани шикастланган юзага суткада 1-2 марта суртилади. Даволаш курси - 10-14 кун.

Аллергик реакциялар: тери қичишиши, тошмалар, суртмани суртиш жойида гиперемия.

Бундай ҳолларда дори воситаси бекор қилинади ва симптоматик даволаш амалга оширилади.

Ўта юқори сезувчанлик.

Нистатин Клотримазол билан бирга қўлланганида Клотримазолнинг фаоллиги пасаяди. Полиен қатори антибиотиклари, масалан Амфотерицин В билан кесишган резистентлик кузатилади. Икки валентли ионлар, ёғ кислоталари мавжудлигида препаратнинг фаоллиги пасаяди.

Қиннинг замбуруғли касалликларида жинсий шерикни бир вақтда даволаш тавсия қилинади. Даволаш даврида жинсий алоқалардан сақланиш керак.

Суртмани кўзга тушишига йўл қўйилмайди. Беҳосдан тушганида - кўзни кўп миқдордаги сув билан ювиш керак.

Суртма терининг туберкулёз, вирусли шикастланишлари, шунингдек стафилококкли пиодермияда қўлланилмасин.

Болаларда қўлланилиши.

Болаларда қўллашнинг хавфсизлиги ҳақидаги маълумотлар чекланган.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши.

Агар она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда Нистатинни ҳомиладорликда буюриш мумкин. Гарчи препарат кам миқдорларда сўрилса ҳам, она сути билан ажралиши номаълум, шунинг учун Нистатинни лактация даврида буюриш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш ҳақидаги масалани ҳал қилиш керак.

Автотранспортни ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ҳозирги вақтгача нистатин суртмасини қўллашда дозани ошириб юборилишининг кўринишлари таърифланмаган.

10 г дан тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутига жойланади.

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 5 °С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

«MERRYMED FARM» МЧЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол КФЙ, Шербулоқ кўчаси 1 уй. Тел: (0369) 224-67-22.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Nistatin: 100000 BIRLIK/g

Chiqarish shakli:
Malham
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
10 g
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
tuba
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Nistatin Merrimed Farm malhami 100000 IU / g har biri 10 g (naycha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Nistatin Merrimed Farm malhami 100000 IU / g har biri 10 g (naycha) ning to`liq analoglari:

Nistatin Merrimed Farm malhami 100000 IU / g har biri 10 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Nistatin Merrimed Farm malhami 100000 IU / g har biri 10 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Nistatin hisoblanadi.