Nistatin
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Nistatin (Nystatinum) Farmaprim vaginal süpozituarlari 500000 dona №10 (2 blister x 5 süpozituar)»
1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: нистатин - 250000 ТБ ёки 500000 ТБ;
ёрдамчи моддалар: бутилгидроксианизол, бутилгидрокситолуол, лимон кислотаси, суюқ парафин, қаттиқ ёғ.
Сариқ рангли, цилиндрконик шаклли суппозиторийлар. Кесимида ҳаволи ва ғовак ўқи ва воронкасимон чуқурчаси бўлишига йўл қўйилади.
Вагинал суппозиторийлар.
Гинекологик касалликларни даволаш учун антисептиклар ва микробларга қарши препаратлар. Антибиотиклар. АТХ коди: G01AA01.
Candida тури ачитқисимон замбуруғларга қарши юқори фаолликка эга замбуруғларга қарши полиен антибиотикдир.
Фунгистатик, катта дозаларда эса - фунгицид таъсир кўрсатади.
Таъсир механизми замбуруғларнинг стероллари билан боғланиб, хужайра мембранасига тизилиб олиб кўп сонли каналларни ҳосил қилиши билан боғлиқ бўлиб, бу цитоплазматик мембранани ўтказувчанлигини бузилишига, электролитларни назоратсиз ташилишига, замбуруғ хужайрасидаги моддаларни йўқотилишига ва уни нобуд бўлишига олиб келади. Толерантлик жуда секин ривожланади.
Фармакокинетикаси
Интравагинал қўлланганда шиллиқ қаватлари орқали деярли сўрилмайди.
- вагинал кандидоз;
- узоқ муддатли микробларга қарши даволашда (шу жумладан интравагинал) замбуруғли асоратларни олдини олишда қўлланади.
Интравагинал қўлланади.
250000-500000 ТБ дан кунига икки марта (эрталаб ва кечқурун, гигиеник муолажалардан кейин) қўлланади. Даволаш курси давомийлиги 10-14 кун.
Даволаш давомийлиги ва такрорий курсларни ўтказиш заруратини касалликнинг оғирлик даражасига қараб, шифокор белгилайди.
Маҳаллий реакциялар: кам ҳолларда - қин шиллиқ қаватини таъсирланиши, аллергик реакциялар.
Препаратга ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги.
Нистатин ва клотримазол бир вақтда қўлланганда, клотримазолнинг фаоллиги пасаяди.
Педиатрияда ишлатилиши: препаратни қиз болаларда қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида ва лактация даврида, фақат она учун потенциал фойда, ҳомила ва бола учун бўлиши муикн бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.
Автомобилни ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратни қўллаш автотранспортни ҳайдаш ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Даволаниш даврида жинсий алоқалардан сақланиш тавсия қилинади.
Реинфекцияни бартараф этиш мақсадида бир вақтнинг ўзида жинсий шерикни хам даволаш тавсия қилинади.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган.
250000 ТБ ва 500000 ТБ нистатин сақловчи вагинал суппозиторийлар. 5 суппозиторийдан ПВХ/ПЭ плёнка контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрамдан №5 қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
«ФАРМАПРИМ» МЧЖ
MД-2028, Молдова Республикаси
Порумбень, Криулень р-они, Кринилор кўч., 5.
Ko`p so`raladigan savollar
Liki.uz saytida TOP 3 ta mashhur mahsulotlar Nistatin:
Eng past narxga ega Nistatin brendining TOP 3 ta mahsuloti:
Liki.uz saytida Nistatin narxi 7000 so'm dan 31900 so'm gacha
Liki.uz saytida Nistatin mahsulotlari quyidagi toifalar boʻyicha taqdim etilgan:
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Nistatin Merrimed Farm malhami 100000 IU / g har biri 10 g (naycha) | 7000 so'm |
Nistatin (Nystatinum) Dentafill Plus vaginal suppozitorlari 250000 dona №10 (2 blister x 5 sham) | 8600 so'm |
Nistatin (Nystatinum) Dentafill Plus vaginal suppozitorlari 500000 dona №10 (2 blister x 5 sham) | 10965 so'm |
Nistatin (Nystatinum) Biosintez vaginal shamlar 500000 dona №10 (2 blister x 5 sham) | 11000 so'm |
Nistatin (Nystatinum) Biosintez plyonka bilan qoplangan planshetlar 500000 dona №20 (2 blister x 10 tabletka) | 11150 so'm |
Nistatin (Nystatin) Belmedpreparaty qoplangan tabletkalar 500000 dona №20 (2 blister x 10 tabletka) | 12200 so'm |
Nistatin Dentafill Plus malhami 100000 dona / 1 g x 15 g (naycha) | 18000 so'm |
Nistatin kukuni D / vnut. taxminan 48 dozada 100000 u / ml (shisha) | 31900 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent