Facebook Pixel Code

Nolaksen plyonka bilan qoplangan planshetlar 25/25 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
dan 69000 so'm gacha 84000 so'm
Retsept bo'yicha
65 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Nolaksen plyonka bilan qoplangan planshetlar 25/25 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)

Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: спиронолактон 25 мг, 50 мг ва гидрохлортиазид 25 мг, 50 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, повидон К30, натрий крахмал гликоляти, магний стеарати.

Кобиғининг таркиби: Опадри® II тўқ-сариқ 85F230087 (поливинил спирти, макрогол, тальк, сариқ алюмин лаки, титан диоксиди, темир (II) оксиди, индигокармин алюмин лаки).

Нолаксен, 25 мг/25 мг: думалоқ, икки томонлама қавариқ, бир томонида «NOLX» гравировкаси бўлган, тўқ-сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Нолаксен, 50 мг/50 мг: думалоқ, икки томонлама қавариқ, бир томонида «NOLX 50» гравировкаси ва бўлиш учун рискаси бўлган, тўқ-сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Диуретик восита. АТХ коди: C03ЕA01.

Нолаксен диуретик ва гипотензив таъсири таркибидага спиронолактон ва гидрохлортиазиднинг умумий хусусиятлари билан боғлиқ бўлган мажмуавий препаратдир.

Спиронолактон калийни тежовчи диуретик, альдостероннинг рақобатли антагонисти (буйрак усти безларининг пўстлоқ қаватини минералокортикостероид гормони) ҳисобланади. Альдостероннинг рецепторлари билан боғланиб, сийдик билан сув, натрий ва хлор ионларини чиқарилишини оширади, калий ионлари ва мочевинани чиқарилишини камайтиради, сийдикнинг кислоталигини пасайтиради.

Гидрохлортиазид тиазид диуретикдир. Натрий, хлор ионлари ҳамда сувни қайта сўрилишини пасайтиради, калий, гидрокарбонат ва фосфат ионларини сийдик билан чиқарилишини кучайтиради. Айланувчи қон ҳажмини камайиши, қон-томирлар деворининг реактивлигини ўзгариши, қон-томирларни торайтирувчи моддаларнинг прессор таъсирини пасайиши ва ганглийларга депрессор таъсирини кучайиши ҳисобига артериал босимни пасайтиради.

Алоҳида компонентларини сийдик ҳайдовчи ва антигипертензив таъсири спиронолактон ва гидрохлортиазид бир вақтда буюрилганида кучаяди.

Фармакокинетикаси

Спиронолактон жигарда тез ва экстензив равишда метаболизмга учраб, олтингугурт сақловчи бир қанча фаол метаболитларни ҳосил қилади. Спиронолактон ва унинг метаболитларини плазма оқсиллари билан боғланиши 90% дан ортиқ. Метаболитлари организмдан биринчи навбатда сийдик билан, кейин эса сафро билан чиқарилади. Спиронолактон ва унинг метаболитлари йўлдош тўсиғи орқали ўтади, канренон кўкрак сутига киради.

Гидрохлортиазид ичга қабул қилинганидан сўнг тез сўрилади. Диуретик таъсири қўлланганидан сўнг 1 соатдан кейин бошланади ва 6-12 соат давомида сақланиб туради. Плазмада гидрохлортиазиднинг концентрацияси максимал даражага 1-2 соатдан кейин эришилади, ярим чиқарилиш даври эса 4 соатдан 5 соатгача бўлган вақтни ташкил этади. Гидрохлортиазид аҳамиятсиз даражада метаболизмга учрайди ва сийдик билан чиқарилади. У ҳужайралараро бўшлиққа бир хил тақсимланади, тўқималарда деярли тўпланмайди, буйраклар бундан мустасно. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, сут билан ажралиб чиқади.

Қуйидаги касалликлари бўлган пациентларда шиш синдромини даволаш учун қўлланади:

  • сурункали юрак етишмовчилиги;
  • шиш ва/ёки асцит билан кечувчи жигар циррози;
  • нефротик синдром;
  • артериал гипертензия.

Ичга қабул қилиш учун мўлжалланган.

Шиш синдромида одатда спиронолактон ва гидрохлортиазид 100 мг дан бир марта ёки бир неча марта қабул қилишга буюрилади. Дозаси пациентнинг ҳолатига қараб индивидуал равишда танланади ва ҳар бир фаол модда суткада 25-200 мг чегарасида ўзгариб туриши мумкин.

Артериал гипертензияда спиронолактон ва гидрохлортиазид 50-100 мг дан бир марта ёки бир неча марта қабул қилишга буюрилади.

Қуйидаги нохуш реакциялар ривожланиши мумкин (организмнинг ҳар бир тизими доирасида оғирлик даражаси камайиб бориш тартибида келтирилган):

Гидрохлортиазид

Организмнинг умумий ҳолати: ҳолсизлик.

Юрак-қон томир тизими томонидан: гипотония, шу жумладан ортостатик гипотония (алкоголь, барбитуратлар, наркотиклар ёки антигипертензив препаратлар таъсирида оғирлашиши мумкин).

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: панкреатит, сариқлик (жигар ичи холестатик сариқлик), диарея, қусиш, сиалоаденит, спазмлар, қабзиятлар, меъдани таъсирланиши, кўнгил айниши, анорексия.

Кўриш аъзолари томонидан: ўткир миопия ва ўткир ёпиқ бурчакли глаукома.

Қон тизими томонидан: апластик анемия, агранулоцитоз, лейкопения, гемолитик анемия, тромбоцитопения.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари: анафилактик реакциялар, некротик ангиит (васкулит ва тери васкулити), респиратор дистресс, шу жумладан пневмонит ва ўпка шиши, ёруғликка сезувчанлик, иситма, эшакеми, тошма, пурпура.

Моддалар алмашинуви томонидан: электролитлар мувозанатини бузилиши, гипергликемия, глюкозурия, гиперурикемия.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: мушак спазмлари.

Нерв тизими/руҳият томонидан: вертиго, парестезия, бош айланиши, бош оғриғи, безовталик.

Буйраклар томонидан: буйрак етишмовчилиги, буйраклар фаолиятини бузилиши, интерстициал нефрит.

Тери томонидан: эритема, қичишиш.

Сезувчанликни ўзига хос турлари: кўришни ўткинчи хиралашиши, ксантопсия.

Спиронолактон

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: меъдадан қон кетиши, меъда яраси, гастрит, диарея ва спазмлар, кўнгил айниши, қусиш.

Репродуктив тизими томонидан: гинекомастия, эрекцияни бузилиши, ҳайз кўриш циклини бузилиши ёки аменорея, менопаузадан кейин қон кетиши, кўкракда оғриқ.

Қон тизими томонидан: лейкопения (шу жумладан, агранулоцитоз), тромбоцитопения.

Ўта юқори сезувчанлик: иситма, эшакеми, макулапапулёз ёки эритематоз тери тошмалари, анафилактик реакциялар, васкулит.

Моддалар алмашинуви томонидан: гиперкалиемия, электролитлар мувозанатини бузилишлари.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: оёқларни тиришишлари.

Нерв тизими/руҳият томонидан: ҳолсизлик, онгни чалкашиши, атаксия, бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик.

Жигар/ўт чиқариш йўллари томонидан: спиронолактон қабул қилинганида холестатик/ гепатоцеллюляр токсикликни жуда кам ҳоллари қайд этилган.

Буйраклар томонидан: буйраклар фаолиятини бузилиши (шу жумладан буйрак етишмовчилиги).

Тери томонидан: Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, эозонофилия ҳамда тизимли кўринишлар билан кечувчи дорилар оқибатидаги тери реакцияси, алопеция, қичишиш бўлиши мумкин.

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • буйракларни ажратиб чиқариш фаолиятини яққол бузилиши;
  • ўткир ёки оғир даражадаги жигар етишмовчилиги;
  • гиперкалиемия, гиперкальциемия;
  • аддисон касаллиги ёки гиперкалиемия билан боғлиқ бўлган бошқа касалликлар;
  • сульфаниламидларга юқори сезувчанликда (кесишган аллергик реакцияларни ривожланиш ҳавфи борлиги туфайли) қўллаш мумкин эмас.

ААФ ингибиторлари, ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари, альдостеронни блокаторлари, калий сақловчи озуқа қўшимчалари, гепарин, паст молекуляр гепарин, калийни тежовчи диуретиклар: бир вақтда қўллаш гиперкалиемияга олиб келиши мумкин.

Алкоголь, барбитуратлар ёки наркотик моддалар: ортостатик гипотензияни кучайиши юз бериши мумкин.

Диабетга қарши препаратлар: диабетга қарши препаратларнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин.

Кортикостероидлар, адренокортикотроп гормон: электролитларнинг даражаси пасайиши мумкин, гипокалиемияни ривожланиш эҳтимоли юқори.

Қутбсизлантирмайдиган миорелаксантлар (масалан, тубокурарин): Нолаксенни бирга қўллаш қутбсизлантирмайдиган миорелаксантларнинг таъсир давомийлиги ва самарасини кучайтириши мумкин.

Литий: Нолаксенни литий тузлари билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак, чунки литий тузларини чиқарилиши пасаяди, бу кардио- ва нейротоксикликни оширади.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП): НЯҚП (индометацин ва ацетилсалицил кислотаси) Нолаксеннинг диуретик, натрийуретик ва антигипертензив фаолиятини пасайтирадилар. НЯҚПни Нолаксен билан бирга қўллаш гиперкалиемияни чақириши мумкин, шунинг учун пациентлар кузатув остида бўлишлари керак.

Дигоксин: спиронолактон дигоксиннинг ярим чиқарилиш даврини узайтириши кўрсатилган, бу қон зардобида дигоксиннинг даражасини ва токсиклигини ошишига олиб келиши мумкин. Қон зардобидаги дигоксиннинг даражасини назорат қилиш ва дозасига мувофиқ равишда тузатиш киритиш керак. Гипокалиемия ва гипомагниемия дигоксиннинг токсиклик ҳавфини оширадилар, бу ҳолат фатал аритмияга олиб келиши мумкин.

Холестирамин: спиронолактон ва холестирамин бир вақтда қўлланганида гиперкалиемик метаболик ацидоз ривожланиши мумкин.

Нолаксен билан даволаниш вақтида овқат билан организмга тушадиган калийни назорат қилиш керак.

Препаратни калийни тежовчи диуретиклар билан бир вақтда буюриш мумкин эмас.

Нолаксен жигар ва/ёки буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларга, нафас ва метаболик ацидозни ривожланиш ҳавфи юқори бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Нолаксен узоқ муддат қўлланганида қон зардобида электролитлар, шунингдек мочевина, креатинин, глюкоза ва сийдик кислотасининг миқдорини вақти вақти билан назорат қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Ҳомиладорликда Нолаксенни рутин равишда қўллаш тавсия этилмайди. Гидрохлортиазид, шунингдек спиронолактон ва унинг метаболитлари йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Ҳомиладорликда препаратни айрим ҳолларда, фақат қатъий кўрсатмалар бўйича, она учун фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолатдагина қўллаш мумкин.

Гидрохлортиазид, шунингдек спиронолактоннинг асосий фаол метаболити канренон кўкрак сути билан ажралиб чиқади, шунинг учун даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.

Педиатрияда қўлланиши

Болаларда Нолаксенни қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни қўллашни бошланғич даврида автотранспортни бошқариш ва психомотор реакциялар юқори тезлигини талаб этувчи бошқа ишларни бажариш мумкин эмас. Кейинчалик уларни амалга ошириш эҳтимоли индивидуал равишда аниқланади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Симптомлари: уйқучанлик, онгни чалкашиши, макулапапуллёз ёки эритематоз тошмалар, кўнгил айниши, қусиш, бош айланиши, диарея, электролитлар алмашинувини бузилиши (гипокалиемия, гипонатриемия, гиперкалиемия).

Даволаш: препаратни қабул қилишни тўхтатиш, қусишни сунъий йўл билан чақириш, меъдани ювиш, сувсизланиш ва сув-электролитлар мувозанатини бузилишини, артериал гипотензияни симптоматик даволаш, ҳаётий муҳим аъзолар фаолиятини тутиб туриш;

гиперкалиемияда: кальций хлориди, натрий бикарбонати эритмасини вена ичига юбориш ёки перорал қабул қилиш ёки глюкозани тез таъсир қилувчи инсулин препарати билан парентерал юбориш керак. Катион алмашинув смолаларини (масалан, натрий полистиролсульфонат) ишлатиш мумкин. Барқарор гиперкалиемияда диализ ўтказиш талаб этилиши мумкин. Специфик антидоти йўқ.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблетка блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича берилади.

«Уорлд Медицин Илач Сан. ве Тидж. А.Ш.», Туркия.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Gidroxlortiyazid: 25 mg/tabletkalar, Spironolakton: 25 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Eriydigan tabletkalar
Paketdagi miqdor:
20
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Turkiya
Kimlarga mumkin
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Nolaksen plyonka bilan qoplangan planshetlar 25/25 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) narxi 34500 so'm - 10 шт.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Nolaksen plyonka bilan qoplangan planshetlar 25/25 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Turkiya.

Nolaksen plyonka bilan qoplangan planshetlar 25/25 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Uorld Medetsin hisoblanadi.