Facebook Pixel Code

Normodoks (Normodoxum) Lafz ichak bilan qoplangan planshetlar №100 (10 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
dan 103500 so'm gacha 111800 so'm
Retsept bo'yicha
15 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Normodoks (Normodoxum) Lafz ichak bilan qoplangan planshetlar №100 (10 blister x 10 tabletka)

Ҳар бир таблетка сақлайди:

фаол моддалар: доксиламин сукцинати - 10 мг; пиридоксин гидрохлориди - 10 мг;

ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, маккажўхори крахмали, лактоза, натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, магний стеарати, тальк, аэросил, АКРИ КОАТ L-100, ацетон изопропил спирти, дибутилфталат, титан диоксиди, сансет сариғи, полиэтиленгликоль-6000.

Зарғалдоқ рангли, думалоқ, икки томони қабариқ, ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Ухлатувчи восита.

Доксиламин сукцинати. Этаноламинлар гуруҳи Н1-гистамин рецепторларининг блокатори. Препарат ухлатувчи, седатив ва М-холиноблокатор таъсир кўрсатади. Уйқуга кетиш вақтини қисқартиради, уйқунинг давомийлиги ва сифатини оширади, бунда уйқунинг босқичларини ўзгартирмайди. Таъсир давомийлиги - 6-8 соат.

Пиридоксин гидрохлориди. В6 витамини (Пиридоксин гидрохлориди) - моддалар алмашинувида қатнашади; марказий ва периферик нерв тизимининг нормал фаолияти учун зарур. Организмга тушгач, у фосфорланиб, пиридоксаль-5-фосфатга айланади ва аминокислоталарнинг декарбоксилланишини амалга оширувчи ферментлар таркибига киради. Триптофан, метионин, цистеин, глутамин ва бошқа аминокислоталарнинг алмашинувида қатнашади, эритроцитларнинг ҳосил бўлишини рағбатлантиради, кўпчилик нейромедиаторлар (допамин, норадреналин, адреналин, гистамин, серотонин) нинг биосинтезида қатнашади. Гистамин алмашинувида муҳим роль ўйнайди. Липидлар алмашинувини нормаллашишига ёрдам беради. Пиридоксиннинг алоҳида танқислиги жуда кам, асосан махсус сунъий озиқлантиришда бўлган болаларда учрайди (диарея, тиришишлар, анемия билан намоён бўлади, периферик невропатия ривожланиши мумкин). Цианокобаламин билан бирга нерв тўқимасидаги яллиғланиш жараёнини йўқотади ва унинг регенерациясини тезлаштиради.

Фармакокинетикаси

Доксиламин сукцинати. Сўрилиши - юқори, жигарда метаболизмга учрайди. Гистогемотик тўсиқлар (шу жумладан, гематоэнцефалик тўсиқ) орқали яхши ўтади Ўзгармаган ҳолда 60% буйраклар орқали, қисман - меъда-ичак йўллари орқали чиқарилади.

Пиридоксин гидрохлориди. Ингичка ичакда тез сўрилади. Жигарда фармакологик фаол метаболитларини ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди (пиридоксаль фосфат ва пиридоксаминофосфат). Барча тўқималарга яхши ўтади; асосан жигарда тўпланади. Йўлдош орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралади. Буйраклар орқали, шунингдек гемодиализ вақтида чиқарилади.

  • уйқуни бузилиши, уйқусизлик;
  • в гуруҳи витаминларининг гипо- ва авитаминози (даволаш ва олдини олиш);
  • турли генезли анемиялар;
  • нерв тизимининг турли генезли касалликларини симптоматик даволаш: неврит, невралгия, миалгия, периферик парезлар ва фалажлар, ретробульбар неврит, юз нервининг парези, люмбаго, плекситлар, ён амиотрофик склерози, болалар церебрал фалажи, периферик нервларнинг жароҳатлари;
  • чекловчи парҳезларга риоя қилинганида, овқатланиш дисбалансида, иситмада, сурункали касалликларда, жадал жисмоний юкламда ва кучли толиқишдаги витаминларнинг танқислиги, операциядан кейинги давр.

Тавсия этилган доза кунига 1/2 таблеткадан 1 таблеткагача. Таблеткалар озгина миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади. Таблеткаларни ухлашдан олдин қабул қилиш керак. Агар даволаш самарасиз бўлса, шифокор тавсияси бўйича доза кунига 2 таблеткагача оширилиши мумкин.

  • доксиламинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик,
  • ёпиқ бурчакли глаукома;
  • простата безининг гиперплазияси, сийдикни тутилиши;
  • меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги;
  • юрак ишемик касаллиги.

Аллергик реакциялар, кўнгил айниши, кундузги вақтдаги уйқучанлик, оғизнинг қуриши, аккомодациянинг парези, қабзият, сийдикнинг тутилиши, кам - тиришишлар кузатилиши мумкин.

Доксиламин сукцинати

Барбитуратлар, бензодиазепинлар, клонидин, опиоид анальгетиклар, нейролептиклар, анксиолитиклар билан бир вақтда қўлланганида марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсири кучаяди. Апоморфинга бўлган қусиш рефлексини пасайтириши мумкин.

М-холиноблокатор воситалар билан бирга қабул қилинганида ножўя таъсирларини пайдо бўлиш хавфи ошади: оғизни қуриши, сийдикни тутилиши. Алкогол препаратнинг седатив таъсирини кучайтириши туфайли, алкоголли ичимликлар ва алкогол сақловчи дори препаратларини истеъмол қилишдан сақланиш лозим.

Пиридоксин гидрохлориди

Диуретикларнинг таъсирини кучайтиради; леводопанинг фаоллигини сусайтиради. Юрак гликозидлари (пиридоксин миокардда қисқарувчи оқсиллар синтезини оширишга ёрдам беради), глутамин кислотаси, калий ва магний аспарагинати билан мутаносиб. Тиамин и цианокобаламин билан фармацевтик номутаносиб.

Жигарнинг оғир шикастланишларида препарат унинг фаолиятини ёмонлашишини чақириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўлланиши хавфсиздир.

Автомобилни хайдаш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Эҳтиёткорлик билан тавсия қилинади.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Симптомлари: ножўя реакцияларининг кучайиши.

Даволаш: симптоматик даволаш. Махсус антидоти йўқ.

Ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар.

10 таблетка контур уяли ўрамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

МЧЖ «LAFZ»,

Ўзбекистон Республикаси, Ташкент ш., Шайхонтохур тумани, С.Дарбоза кўч., Курилиш тор кўч., № 1 уй. Тел: +99895 1706900; +99871 2450535

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Doksilamin: 10 mg/tabletkalar, Vitamin b6: 10 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
100
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Normodoks (Normodoxum) Lafz ichak bilan qoplangan planshetlar №100 (10 blister x 10 tabletka) narxi 10350 so'm - 10 шт.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Normodoks (Normodoxum) Lafz ichak bilan qoplangan planshetlar №100 (10 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Normodoks (Normodoxum) Lafz ichak bilan qoplangan planshetlar №100 (10 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Lafz hisoblanadi.