Normodoks Unikur ichak bilan qoplangan planshetlar №30 (3 blister x 10 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 85 400 so'm)
Doksilamin: 10 mg/tabletkalar, Vitamin b6: 10 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Normodoks Unikur ichak bilan qoplangan planshetlar №30 (3 blister x 10 tabletka)
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: доксиламин сукцинати 10 мг, пиридоксин гидрохлориди 10 мг;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, лактоза, натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, магний стеарати, тальк, аэросил, АКРИ КОАТ L- 100, ацетон, изопропил спирти, дибутилфталат, титан диоксиди, сариқ сансет, полиэтилен гликоль 6000.
Думалоқ шаклдаги, икки томонлама қавариқ, тўқ сариқ рангли, ичакда эрийдиган қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Тизимли қўллаш учун антигистамин воситалари. Доксиламин бошқа препаратлар билан мажмуада. АТХ коди: R06AA59.
Фармакодинамикаси
Нормодокс ичакда эрийдиган қобиқ билан қопланган таблеткалари иккита боғланмаган бирикмаларнинг таъсирини таъминлайди. Доксиламин сукцинати (антигистамин) ва пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) мажмуаси кўнгил айнишига қарши ва қусишга қарши фаолликка эга. Доксиламин сукцинати / пиридоксин гидрохлориди мажмуасининг ажралиб чиқиши секинлашган таблеткаларининг таъсири тунги дозани пациентга зарурроқ бўлган эрталабки соатларда самаралироқ бўлишига имкон беради.
Фармакокинетикаси
Препаратнинг иккала таъсир этувчи моддалари меъда-ичак йўлларида, асосан оч ичакда сўрилади. Нормодокс ажралиб чиқиши секинлашган таблеткаларини қўллаганда плазмада доксиламиннинг чўққи концентрациясига 7,5 соат давомида, плазмадаги пиридоксиннинг чўққи концентрациясига эга 5,5 соат давомида эришилади. Доксиламиннинг ярим чиқарилиш даври бир марталик дозадан кейин 10,1 соатни ва бир неча дозалардан кейин 11,9 соатни ташкил қилган. Пиридоксиннинг ярим чиқарилиш даври ҳам бир марталик, ҳам кўп марталик дозаси юборилгандан кейин 0,5 соатни ташкил қилган. Доксиламин жигарда N-десметил-доксиламин ва N, N-диметилметилоксиламингача метаболизмга учрайди. Ушбу иккала метаболитлар буйраклар орқали чиқарилади. Пиридоксин жигарда фармакологик фаол метаболитларини (пиридоксаль фосфат ва пиридоксаминофосфат) ҳосил қилиб метаболизмга учрайди. Барча тўқималарга яхши киради; асосан жигарда тўпланади. Йўлдош орқали ўтади, кўкрак сути билан чиқарилади. Буйраклар орқали, шунингдек гемодиализ жараёнида чиқарилади.
Овқат билан бирга қабул қилиш препаратнинг биокираолишлигини 50% га пасайтиради.
Ўтказилган тадқиқотлар репродуктив ёшдаги ҳомиладор бўлмаган аёллар ва ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигидаги аёлларда доксиламин ёки пиридоксиннинг фармакокинетикасида фарқларни аниқламаган.
Ҳомиладорлар токсикози симптомларини даволаш ва назорат қилиш учун буюрилади. Ушбу препаратнинг битта таблеткаси антигистамин (доксиламин) ва B6 витамини (шунингдек пиридоксин сифатида маълум) сақлайди.
Уйқуни ўтувчан бузилишларида қўлланади.
Тавсия этилган бошланғич доза уйқудан олдин перорал 2 таблеткани ташкил қилади (1 кун). Агар кўнгил айнишива қусиш адекват назорат қилинса, ушбу дозани давом эттириш керак. Агар куннинг иккинчи ярмида кўнгил айниши ва қусиш сақланса, шу куни кечқурун уйқудан олдин 2 таблетка одатдаги доза ва 1 таблетка тавсия этилади. Агар 3 таблетка доза 4-чи куни симптомларни адекват назоратини таъминласа, уни давом эттириш керак. Агар ноадекват назорат қилинса, дозани 4-чи куни 4 таблеткагача ошириш ва давом эттириш керак (1 таблетка эрталаб, 1 таблетка куннинг ярмида ва 2 таблетка уйқудан олдин). Нормодокс препаратини заруратга қараб қўллаш мумкин эмас; бунинг ўрнига уни ҳар куни қўллаш керак. Бутун ҳомиладорлик даври давомида даволашни давом эттириш заруратини қайта кўриб чиқиш керак.
Максимал тавсия этилган доза ҳар куни 4 таблеткани ташкил қилади.
Уйқуни ўтувчан бузилишларида: суткада 1/2-1 таблеткадан оз миқдордаги суюқлик билан уйқудан 15-30 минут олдин қабул қилинади. Агар даволаш самарасиз бўлса, шифокор тавсияси бўйича дозани ошириш мумкин. Даволаш давомийлиги 2 кундан 5 кунгача; агар уйқусизлик сақлансин, шифокорга мурожаат этиш керак.
Таблеткаларни бутунлигича оқ қоринга бир стакан сув билан қабул қилиш керак. Таблеткаларни майдалаш, чайнаш ёки бўлиш мумкин эмас.
- препарат ва унинг ҳосилаларига юқори сезувчанлик;
- ёпиқ бурчакли глаукома;
- астматик хуруж хавфи;
- меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллиги;
- қовуқ обструкцияси ва моноаминоксидаза ингибитори (MAOI) [шу жумладан МАО нинг қайтувчан носелектив ингибитори бўлиб ҳисобланган антибиотик линезолид ва метилтиониний хлориди (метилен кўки)]ни қўллаш;
- юрак ишемик касаллиги;
- 15 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.
Айрим ҳолатларда Нормодокс препаратини (доксиламин сукцинати / пиридоксин гидрохлориди) қабул қилиш қуйидагилар каби ножўя самаралар чақириши мумкин:
- диарея;
- бош оғриғи;
- уйқучанлик;
- меъдада оғриқ;
- бош айланиши.
Бирон-бир ножўя самараларни ривожланиши ҳақида шифокорга хабар бериш керак. Айрим пациентларда оғир даражадаги реакциялар ривожланиши эҳтимоли мавжуд. Тиришишлар, сийишда қийинчиликлар, меъдада оғриқ ва оғир даражадаги реакциянинг бошқа симптомлари ривожланганида дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак.
МАОИ билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Агар доксиламин / пиридоксин МАОИ билан бирга қўлланилса, пациент доксиламин туфайли давомли ва кучайган антихолинергик самараларни ҳис қилиши мумкин.
Алкоголь ёки МНТ нинг бошқа депрессантларини (масалан ухлатувчи седатив воситалар, транквилизаторлар) бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.
Тиамин ва цианокобаламин билан фармацевтик жиҳатдан номутаносиб.
Овқат билан бирга қабул қилиш таъсирни бошланишини кечиктириши ва ажралиб чиқиши секинлашган таблеткадан дори моддаларини сўрилиши камайтириши мумкин. Шунинг учун препаратни овқат билан бирга қабул қилишдан сақланиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқ сақлаш вазирлигининг “Ҳомиладорларда кўнгил айниши ва қусиш” Миллий клиник протоколига мувофиқ - Пиридоксин (В6 витамини) ва Доксиламин сақловчи препаратлар ҳомиладорларда кўнгил айниши ва қусишни даволашнинг биринчи қатор препаратлари бўлиб ҳисобланади.
Нормодокс (пиридоксин/доксиламин) препарати ҳомиладорлик вақтида юқори даражадаги хавфсизликка эга дори воситаси бўлиб ҳисобланади, шунинг учун А синфга киритилган. Когорт ва клиник ҳолатларни ўрганиш бўйича кўп сонли тадқиқотлар, шунингдек мета таҳлиллар доксиламин / пиридоксин мажмуаси ҳомиладорлик вақтида хавфсиз эканлиги ва тератогенлик хавфини ошиши билан боғлиқ эмаслиги ҳақида хулоса қилган.
Лактация даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Ушбу дори препарати уйқучанлик ва кўришни хиралашишини чақириши мумкин, айниқса даволашнинг биринчи бир неча кунларида. Шунинг учун пациентлар автотранспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлардан фойдаланиш каби алоҳида диққатни талаб этувчи тадбирлардан сақланишлари керак.
Симптомлари: ножўя реакцияларни кучайиши.
Даволаш: симптоматик. Специфик антидоти мавжуд эмас.
10 таблеткадан ПВХ/ПВДХ/алюмин фольгали блистерда. 3 блистердан давлат ва рус тилларидаги қўлланилишига доир йўриқномаси билан картон қутида.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
3 йил
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Рецепт бўйича.
UNICURE (INDIA) LTD.
Манзили : C-22 & 23, Sector - 3,NOIDA - 201301, Ҳиндистон
Тел:0120-4786786/ 4786701-711 . Факс: 0120-4320184.
E-mail: unicure@airtelmail.in
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътироз (таклиф)ларни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
UNICURE (INDIA) LTD ваколатхонаси
Тошкент ш., Яккасарой тумани, Яккасарой кўч., 5; тел.: +998954753045
Doksilamin: 10 mg/tabletkalar, Vitamin b6: 10 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Normodoks Unikur ichak bilan qoplangan planshetlar №30 (3 blister x 10 tabletka) narxi 29 000 so'm - 10 шт.
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Normodoks Unikur ichak bilan qoplangan planshetlar №30 (3 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:
Normodoks Unikur ichak bilan qoplangan planshetlar №30 (3 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Normodoks Unikur ichak bilan qoplangan planshetlar №30 (3 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Unicure hisoblanadi.