Novokain (Novocainum) Integra DD in'ektsiya eritmasi 0,5%, 5 ml №10 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2600 so'm)
Uchun ko‘rsatma Novokain (Novocainum) Integra DD in'ektsiya eritmasi 0,5%, 5 ml №10 (ampulalar)
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 5 мг ва 20 мг новокаин (прокаин гидрохлориди);
ёрдамчи моддалар: хлорид кислотаси, инъекция учун сув.
Тиниқ рангсиз суюқлик.
Инъекция учун эритма.
Маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита. АТХ коди: N01ВА02.
Кенг терапевтик доирасига ва ўртача фаолликка эга бўлган маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита. Оғриқсизлантирувчи таъсир механизми натрий каналларининг блокадаси, кальцийга рақобат билан бирга, калий оқимини тормозланиши, мембраналарнинг фосфолипид қаватини сирт таранглигини пасайиши, оксидланиш-қайтарилиш жараёнлари ва импульслар генерациясининг сусайиши билан боғлиқ. Қонга тушганида ацетилхолинни ҳосил бўлишини пасайтиради, периферик холинореактив тизимнинг қўзғалувчанлигини пасайтиради, вегетатив ганглийларга блокловчи таъсир кўрсатади, силлиқ мушакларнинг спазмини камайтиради, юрак мушаклари ва бош миянинг пўстлоқ қисми ҳаракат соҳаларининг қўзғалувчанлигини пасайтиради.
Фармакокинетикаси
Парентерал юборилганида яхши сўрилади. Сўрилиш даражаси юбориш йўли ва жойига (айниқса қон томирларини борлиги ва юбориш жойида қон оқимининг тезлигига) ва якуний дозага (миқдори ва концентрацияси) боғлиқ. Препарат тўқималар ва плазманинг эстераза ва холинэстеразалари билан тез гидролизланади ва икки асосий фармакологик фаол метаболитлар; диэтиламиноэтанол (қон томирларни ўртача кенгайтирувчи таъсирга эга) ва парааминобензой кислотаси (сульфаниламид кимётерапия дори воситаларининг рақобатли антагонисти бўлиб, уларнинг микробларга қарши таъсирини сусайтириши мумкин) ҳосил қилади. Ярим чиқарилиш даври 30-50 соатни, неонатал даврда - 54-114 соатни ташкил қилади. Асосан буйраклар орқали метаболитлари кўринишида (80%) чиқарилади; 2% дан кўп бўлмаган қисми ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Шиллиқ қаватларидан ёмон сўрилади.
Маҳаллий ва инфильтрацион анестезия, даволовчи блокадаларда қўлланади.
Маҳаллий анестезияда препаратнинг дозаси унинг концентрациясига, жарроҳлик муолажасининг характерига, юбориш усулига, беморнинг ёши ва ҳолатига боғлиқ. Паранефрал блокадада катталарга 0,5% Новокаин эритмасининг 50-70 мл (5 мг/мл) буйрак атрофи ёғ клетчаткасига юборилади. Инфильтрацион анестезия учун қуйидаги юқори дозалар (катталар учун) белгиланган: операция бошида биринчи бир марталик доза кўпи билан - 0,75 г (яъни 0,5% новокаин эритмасининг 150 мл). Сўнгра операциянинг ҳар соати давомида - кўпи билан 2 г (яъни 0,5% новокаин эритмасининг 400 мл) буюрилади.
Инфильтрацион анестезия учун 0,25%-0,5% ли эритмалар ишлатилади: А.В.Вишневский усули анестезияси учун (таранг ўрмаловчи инфильтрация) 0,125%-0,25% эритмалар; ўтказувчан анестезия учун 1%-2% эритмалар (20 ёки 10 мл), паранефрал блокадада 0,25%-0,5% эритма (100-150 мл ёки 50-80 мл); вагосимпатик блокадада 0,25% эритма (30-100 мл); перидурал анестезияда 2% эритма (20-25 мл) ишлатилади.
Новокаин одатда яхши ўзлаштирилади, бироқ баъзида қуйидаги ножўя реакциялар бўлиши мумкин:
Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, уйқучанлик, ҳолсизлик, ҳаракатли безовталик, хушни йўқотиш, тиришишлар, тризм, тремор, кўриш ва эшитишни бузилишлари, нистагм, “от думи” синдроми (оёқларни фалажи, парестезиялар), нафас мушакларининг фалажи, ҳаракат ва сезувчанликни блокланиши.
Юрак-томир тизими томонидан: артериал босимни пасайиши ёки ошиши, периферик вазодилятация, коллапс, брадикардия, аритмия, кўкрак қафасида оғриқ.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: беихтиёрий сийиш.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, беихтиёрий дефекация.
Қон тизими томонидан: метгемоглобинемия.
Аллергик реакциялар: терини қичишиши, тери тошмалари, дерматит, терини қипиқланиши, бошқа анафилактик реакциялар (шу жумладан ангионевротик шиш, анафилактик шок), эшакеми (тери ва шиллиқ қаватларда).
Бошқалар: гипотермия.
Препаратга юқори сезувчанлик.
Миастения, артериал гипотензия, юбориш жойидаги йирингли жараён, ўткир қон кетиши билан кечувчи шошилинч жарроҳлик муолажалари, тўқималардаги яққол фиброз ўзгаришларда (ўрмаловчи инфильтрацион анестезия усули учун) қўллаш мумкин эмас.
Суксаметоний чақирган мушак блокадасини узайтиради (чунки иккала препарат плазмадаги холинэстераза билан гидролизланади).
МАО ингибиторлари (фуразолидон, прокарбазин, селегелин) билан бир вақтда қўллаш артериал гипотензияни ривожланиш хавфини оширади. Антихолинэстераза препаратлари (унинг гидролизини бостирадилар) прокаиннинг токсиклигини оширади. Прокаиннинг метаболити (парааминобензой кислотаси) сульфаниламид препаратларнинг рақобатли антагонистидир ва уларнинг микробларга қарши таъсирини пасайтиради.
Маҳаллий анестетик инъекция қилинган жойга оғир металларни сақловчи дезинфекцияловчи эритмалар билан ишлов берилганида, шиш ва оғриқ кўринишидаги маҳаллий реакцияларни ривожланиш хавфини оширади.
Билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини потенциялайди.
Препарат антихолинэстераз воситаларнинг нерв-мушак ўтказувчанлигига таъсирини пасайтиради. Кесишган сенсибилизация бўлиши мумкин.
Номутаносиблиги. Сульфаниламидлар билан даволанишда қўлланмасин.
Маҳаллий анестезияда Новокаин эритмасини сўрилишини камайтириш ва таъсирини узайтириш учун одатда 2, 5 ёки 10 мл Новокаин эритмасига адреналин гидрохлориднинг (0,1%) эритмаси 1 томчидан қўшилади.
Ножўя реакцияларнинг олдини олиш учун, юборишдан олдин препаратни ўзлаштирилишига синама ўтказилади, инъекция қилинган жойда қизариш ва шиш бўлиши бундан далолат беради. Ижобий реакцияда прокаин қўлланмайди.
Препаратни қўллашда юрак-қон томир, нафас ва марказий нерв тизимининг функциясиини назорат қилиш керак. Юрак, жигар ва буйракнинг оғир касалликларида эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Маҳаллий анестезияни ўтказишда айнан шу умумий доза қўлланганида қўлланаётган эритма қанчалик концентрацияланган бўлса, прокаиннинг токсиклиги шунчалик юқори бўлади. Шунинг учун эритманинг концентрациясини ошиши билан умумий дозани камайтириш тавсия қилинади ёки препаратнинг эритмаси паст концентрациягача (натрий хлориднинг стерил изотоник эритмасида) суюлтириш тавсия қилинади.
Жигарда қон оқимини пасайиши, юрак-қон томир етишмовчилигини ривожланиши (одатда юракнинг блокадаси ва шок натижасида) билан кечувчи ҳолатларда, яллиғланиш касалликлари, сохта холинеэстераза танқислиги, жигар етишмовчилиги, кекса ёшдаги пациентлар (65 ёшдан ошган), оғир беморлар, ҳолсизланган беморлар, ҳомиладорлик, туғруқ ва эмизиш даврида препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик даврида яхши ўзлаштирилиши шароитида қўллаш мумкин.
Эмизиш даврида она учун даволашдан кутилаётган фойда ва чақалоқ учун потенциал хавф олдиндан синчиклаб баҳоланганидан кейингина, препаратни қўллаш мумкин.
Туғруқ вақтида қўлланганида брадикардия, апноэ, янги туғилган чақалоқда тиришиш ривожланиши мумкин.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти
Даволаниш даврида транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли функцияси турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Новокаинни фақат юқори дозалари қўлланганида қуйидагилар бўлиши мумкин.
Симптомлари: тери қопламалари ва шиллиқ қаватларнинг оқариши, бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш, юқори нерв қўзғалувчанлиги, “совуқ” тер, тахикардия, артериал босимни деярли коллапсгача пасайиши, тремор, тиришишлар, апноэ, метгемоглобинемия, нафасни сусайиши, тўсатдан бўлган юрак-томир коллапси.
Марказий нерв тизимига таъсири қўрқув ҳисси, галлюцинациялар, тиришишлар, ҳаракат қўзғалиши билан намоён бўлади. Дозани ошириб юборилиши ҳолларида препаратни юбориш дарҳол тўхтатилиши керак. Маҳаллий анестезия ўтказилганида юборилган жойнинг атрофига оз миқдорда адреналин юбориш мумкин.
Даволаш. умумий реанимацион чора-тадбирлар, шу жумладан кислород ингаляцияси, зарурати бўлганида - ўпканинг сунъий вентиляцияси ўтказилади. Агар тиришишлар 15-20 секунддан кўпроқ давом этса, у вена ичига тиопентал (100-150 мг) ёки диазепам (5-20 мг) юбориш билан бартараф қилинади. Артериал гипотензияда ва/ёки миокарднинг депрессиясида вена ичига эфедрин (15-30 мг) юборилади, оғир ҳолларда - дезинтоксикацион ва симптоматик даволаш.
Новокаин оёқ ёки қўл мушакларига инъекция қилинганидан кейин интоксикация ривожланиш ҳолида, препаратни умумий қон оқимига кейинги ўтишини пасайтириш учун дарҳол жгут қўйиш тавсия қилинади.
0,5% ва 2% инъекция учун эритма. 2 мл дан ёки 5 мл дан ампулада; 5 ампуладан контур уяли ўрамда; 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
«INTEGRA DD» МЧЖ,
Ўзбекистон Республикаси, 140519, Самарқанд вилояти, Пастдарғон тумани, “Димишиқбола” ҚФЙ, Кимёгар маҳалласи
Teл/факс: (+99866) 230-40-10.
Prokain: 5 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Novokain (Novocainum) Integra DD in'ektsiya eritmasi 0,5%, 5 ml №10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Novokain (Novocainum) Integra DD in'ektsiya eritmasi 0,5%, 5 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Novokain (Novocainum) Integra DD in'ektsiya eritmasi 0,5%, 5 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Prokain hisoblanadi.
Novokain (Novocainum) Integra DD in'ektsiya eritmasi 0,5%, 5 ml №10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Integra DD hisoblanadi.