Novokain Radiks in'ektsiya uchun eritmasi 0,5%, 5 ml №5 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3450 so'm)
Uchun ko‘rsatma Novokain Radiks in'ektsiya uchun eritmasi 0,5%, 5 ml №5 (ampulalar)
Фаол модда: Прокаин гидрохлорид - 5 мг ёки 20 мг.
Ёрдамчи моддалар: хлорид кислотаси - 0,1 моль/л рН 3,8 дан 4,5 гача, инъекция учун сув - 1 мл гача.
Тиниқ рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик.
Маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита. Коди АТХ: N01BA02.
Енгил оғриқсизлантириш ва кенг терапевтик таъсирга эга бўлган маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита. Волтажга боғлиқли натрий каналларини блоклайди, сезувчи нерв учларидаги импульслар генерациясига ва нерв толаларида импулслар ўтишига тўсқинлик қилади. Оғриқ ва бошқа импульсларни сўндиради. Препарат таъсирида аввал совуқлик сезиш, сўнг кетма-кет иссиқлик, оғриқ ва босимни сезиш йўқолади. Резорбтив таъсирда препарат МНС га сусайтирувчи таъсир кўрсатади, силлиқ мускуллар спазмини бўшаштиради, пресинаптик нерв учларидан ацетилхолинни чиқишини сусайтиради ва шунинг учун қисман ганглияларни блокловчи таъсирга эга, катта дозаларда нерв-мускул ўтказувчанлигини бузиши мумкин. Препарат яна гипотензив ва антиаритмик таъсир кўрсатади (қўзғалувчанлик ва автоматизмни пасайтиради, ўтказувчанликни ёмонлаштиради). Инфильтрацион анастезияда таъсирининг давомийлиги ярим-бир соатни ташкил этади. Бошқа тур анастезияларда таъсирининг давомийлиги препаратнинг концентрациясига, уни адреналин эритмаси билан қўшиб ишлатилишига боғлиқ бўлиб, ўртача ярим соатдан бир ярим соатгача бўлиши мумкин.
Фармакокинетикаси
Организмда препарат тўқима ва қон плазмаси эстеразалари билан гидролизланади ва иккита асосий фармакологик фаол метаболитлар ҳосил бўлади: диэтиламиноэтанол (ўртача томир кенгайтириш таъсирига эга) ва парааминобензой кислота. Метаболитлар буйраклар орқали чиқарилади.
Инфильтрацион, ўтказувчан, суяк ички, перидурал анестезия; паранефрал ва вагосимпатик блокадалар; совуқ уриши (реакциягача бўлган босқичда); гипертония касаллиги, гипертоник синдромли ҳомиладорлик токсикозлари, фантом оғриқлари, меъда ва 12 бармокли ичак яраси касаллиги, қичима, нейродермит, экзема, кератит, иридоциклит, глаукома. Шунингдек, пенициллин таъсирини узайтириш мақсадида уни эритиш учун 0,125%-2% ли эритмалари ишлатилади. Керакли концентрация ҳосил қилиш учун юқори концентрацияли эритмаси физиологик эритма ёки инъекция учун сув билан суюлтирилади.
Инфильтрацион анестезия учун 0,25%-0,5% ли эритмалар ишлатилади: А.В.Вишневский усули анестезияси учун (таранг ўрмаловчи инфильтрация) 0,125%-0,25% эритмалар; ўтказувчан анестезия учун 1%-2% эритмалар (20 ёки 10 мл), паранефрал блокадада 0,25%-0,5% эритма (100-150 мл ёки 50-80 мл); вагосимпатик блокадада 0,25% эритма (30-100 мл); перидурал анестезияда 2% эритма (20-25 мл); нейродермитда, ишиасда, экземада циркуляр ва паравертебрал блокада учун тери орасига 0,25%-0,5% эритма юборилади. Сўрилишни камайтириш ва таъсир этиш даврини узайтириш учун маҳаллий анестезияда препаратга 0,1% ли адреналин гидрохлорид эритмасидан 2-10 мл га 1 томчи ҳисобида қўшилади. Совуқ урганда (реакциягача бўлган босқичда) периферик томирлар спазмни кетказиш ва микроциркуляцияни яхшилаш учун артерия томири орқали 10 мл 0,25% препарат эритмаси, 2 мл 1% никотин кислотаси ва 10000 ЕД гепариндан ташкил топган аралашма юборилади.
Вена ичига 1 мл дан 10-15 мл гача 0,25% эритма, секин, яхшиси изотоник натрий хлор эритмасида юборилади. Инъекция миқдори (баъзи ҳолларда 10-20 гача) касалликнинг оғирлигига боғлиқ бўлади.
Мушак орасига 3-5 мл 2% эритма, бир ҳафтада 3 марта, бир даволаниш курсига 12 инъекция, сунг 10 кунга тўхтатилади.
Ичиш учун 0,25%-0,5% эритма 30-50 млдан кунига 2-3 марта буюрилади.
Юқори дозалар (катталар учун): бир марталик ичиш учун (0,25%-0,5% эритма) - 0,25 г (100 мл ёки 50 мл), мушак орасига (2% эритма) - 0,1 г (5 мл); вена ичига (0,25% эритма) - 0,05 г (20 мл); суткалик доза ичиш учун (0,25%-0,5% эритма) - 0,75 г (300 мл ва 150 мл); мушак орасига (2% эритма) ва томир ичига (0,25% эритма) - 0,1 г (5 мл ва 40 мл).
Инфильтрацион анестезия учун қуйидаги юқори дозалар белгиланган (катталар учун): операциянинг бошида бир марталик доза - 1,25 г дан юқори эмас - 0,25% эритмадан 500 мл ёки 0,75г - 0,5% эритмадан 150 мл. Кейинчалик операциянинг ҳар соати давомида – 2,5 г дан юқори бўлмаган (0,25% эритмадан 1000 мл) ва 2 г дан юқори бўлмаган (0,5% эритмадан 400 мл) дозада ишлатилада.
Препаратга юқори сезувчанлик бўлганда бош айланиши, бўшашиш, қон босимини пасайиши, баъзи ҳолларда коллапсгача. Аллергик тери реакциялари (дерматитлар, тери кўчиши ва б.).
Препаратни қабул қила олмаслик. Кўп қон кетиши билан боғлиқ, бўлган шошилинч операциялар. Тўқималардаги яққол фиброз ўзгаришлар (ўрмаловчи инфильтрацион анестезия учун). Адреналин аралаштирилган препаратни қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин эмас: тиреотоксикозда, юрак ритми бузилганда, яққол намоён бўлган гипертензияда, қон томирларининг оғир касалликларида, феохромоцитомада, қўл ва оёқ бармоқларини анестезия қилишда, шунингдек маҳаллий анестезияни умумий таъсир этувчи препаратлар - галотан (фторотан), трихлорэтилен (трилен), эрготамин билан бирга қўшиш.
Препарат бошқа маҳаллий анастетиклар, умумий наркоз воситалари, ухлатувчи, седатив воситаларнинг марказий нерв системасини заифлаштирувчи таъсирини кучайтиради, сульфаниламидларнинг микробларга қарши таъсирини сусайтиради.
Қарияларда, заифлашган касалларда, болаларда, эпилепсияда, юрак ўтказувчанлиги бузилган беморларда эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак.
Мушак орасига юборилганда препаратга юқори сезгирликни аниқлаш учун уни аввал камайтирилган дозада – 2 мл 2% эритмадан, агар ножўя таъсири бўлмаса 3 кундан кейин 3 мл эритма, сўнгра яна 3 кундан кейин 1 инъекцияга 5 мл - яъни тўлиқ доза юборилади.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Доза ошиб кетганда юз терисини ва шиллиқ қаватларни оқариб кетиши, бош айланиши, организмнинг умумий бўшашиши, кўнгил айниши, қусиш, совуқ тер чиқиши, нафасни тезлашиши, тахикардия, артериал қон босимини коллапс даражасигача пасайиши кузатилади.
МНС га таъсири қўрқиш ҳисси, галюцинация, тиришиш, ҳаракатланувчи қўзғалиш билан намоён бўлади.
Доза ортиб кетгандаги ёрдам-адекват ўпка вентиляциясини кислород ингаляцияси билан сақлаб туриш, қисқа таъсир этувчи наркоз воситаларини вена ичига юбориш, оғир ҳолатларда – дезинтоксикацион ва симптоматик терапия қилинади.
Инъекция учун эритма 2 мл дан - 2% ва 5 мл дан - 0,5%. 10 донадан қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулани очиш учун пичоқчаси билан картон қутида.
Ёруғликдан химояланган жойда салқансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
“RADIKS” ХИИЧК Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100054, Лутфий кўч, 50.
тел: 273-92-31, факс: 273-80-58
Prokain: 5 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Novokain Radiks in'ektsiya uchun eritmasi 0,5%, 5 ml №5 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Novokain Radiks in'ektsiya uchun eritmasi 0,5%, 5 ml №5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Novokain Radiks in'ektsiya uchun eritmasi 0,5%, 5 ml №5 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Prokain hisoblanadi.
Novokain Radiks in'ektsiya uchun eritmasi 0,5%, 5 ml №5 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Radiks hisoblanadi.