Facebook Pixel Code

Og'iz orqali yuborish uchun suspenziya uchun Klabel (Clabel) kukuni 250 mg / 5 ml, har biri 70 ml (flakon)

dagi narxlar
dan 77300 so'm gacha 105100 so'm
Retsept bo'yicha
55 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Og'iz orqali yuborish uchun suspenziya uchun Klabel (Clabel) kukuni 250 mg / 5 ml, har biri 70 ml (flakon)

Фаол модда: кларитромицин гранулалари (3,675 г. кларитромицинга эквивалент).

Ёрдамчи моддалар: мальтодекстрин, аэросил, ксантан камеди, калий сорбат, сувсиз лимон кислотаси, титан диоксиди, шакар кукуни, қулупнайли ароматизатор, ванилли ароматизатор.

Оч сариқ-оқ рангли, қулупнай ва ванилин таъмли грануляцияланган кукун.

Суспензия тайёрлаш учун кукун.

Антибиотик (макролидлар гуруҳи). АТХ коди: J01FA09.

Кларитромицин унга сезгир бактерия ҳўжайраларида 50 S рибосомал субзаррачалар билан боғланиб ва шу орқали оқсил синтезини бостириб микробларга қарши фаоллик намоён қилади.

Кларитромицинни микробларга қарши таъсири асосан бактериостатик.

Кларитромицин қуйидаги микроорганизмларнинг спектрига нисбатан антибактериал фаоллик намоён қилади: Streptococcus agalactiae, Streptococcus pyogenes, Streptococcus viridans, Streptococcus pneumoniae, Listeria monocytogenes, Staphylococcus aureus; граммусбат бактериялар: Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Neisseria gonorrheae, Legionella pneuophila, Pasteurella multocids, Helicobacter pylori, Campylobacter jejuni, Moraxella (Branthamela) catarrhalis, Bordetella pertussis; бошқа микроорганизмлар: Chlamydia pneumoniae (TWAR), Chlamydia trachomatis, Borrelia burgoferi, Mycobacterium avium, Mycobacterium intracellular, Mycobacterium leprae, Mycobacterium chelonae, Mycobacterium fortuitum, Mycobacterium kansasiiлардан ташкил топган Mycobacterium avium (MAC) мажмуаси, Ureaplasma urеalyticum, Toxoplаsma gondii; анаэроб микроорганизмлар: Clostridium perfringes, Peptococcus niger, Propionbacterium acnes, Bacteroides melaninogenicus; микоплазмалар: Mycoplasma pneumoniae.

Фармакокинетикаси

Кларитромицин ичга қабул қилинганида тез ва фаол сўрилади, унинг биокираолишлиги тахминан 50% ни ташкил қилади. Препаратни бевосита буюришдан олдин овқат қабул қилиш кларитромициннинг сўрилишини бошланишини бироз секинлаштиради, аммо унинг биологик киришаолишлигига таъсир қилмайди.Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиш 90% дан кўп.

Препарат 250 мг дан суткада 2 марта буюрилганида кларитромициннинг плазмадаги мувозанатли концентрациясига (Сss) 2-3 кундан кейин эришилади.

Препарат асосан жигарда фаол 14-гидрокларитромицин метаболитини ҳосил қилиб метаболизмга учрайди. Кларитромицин ва фаол метаболити 14-гидроксикларитромицин организмнинг барча тўқима ва суюқликларига тез тақсимланади. Ичга қабул қилинганидан кейин кларитромициннинг тўқималардаги концентрацияси (айниқса ўпкаларда) қон плазмасидагига қараганда бир неча марта юқори. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) дозага боғлиқ бўлиб 3 дан 9 соатгачани ташкил қилади. Препарат организмдан асосан сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.

Сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион касалликларни даволаш:

  • қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (бронхитлар, пневмониялар);
  • юқори нафас йўлларининг инфекциялари (ларингит, тонзиллит, фарингит, синуситлар);
  • тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (фолликулитлар, флегмоналар, сарамасли яллиғланиш);
  • тарқалган ёки тарқалмаган микобактериал инфекциялар;
  • CD4 (Т-хелпер лимфоцитлар) лимфоцитларининг миқдори 1 мм3 да 100 дан кўп бўлмаган ОИТВ инфекцияланган беморларда Mycobacterium avium (MAC) мажмуаси билан боғлиқ бўлган инфекциянинг тарқалишини олдини олиш;
  • ўникки бармоқ ичак ярасининг қайталланишлари тез-тезлигини пасайтириш учун Неlicobacterium pylori ни йўқ қилиш.

Препарат ичга қабул килинади.

12 ёшдан кичик ёшли ва/ ёки тана вазни <33 кг бўлган болаларга препаратнинг суспензия шакли 2 қабулга бўлинган суткада 15мг/кг тана вазнига дозаларда буюрилади ва у препаратнинг дозаси 500 мг дан хар 12 соатдан ошмаслиги керак. Болаларга тавсия қилинадиган максимал суткалик доза 1 г ни ташкил қилади. Суспензия қабул қилингандан кейин болага озгина суюқлик ичириш тавсия қилинади. Суспензия майда гранулалар сақлайди, уларни чайнаш керак эмас, чунки улар аччиқ таъмга эга.

Болалар учун препаратнинг дозаси жадвалда берилганидек боланинг тана вазнига қараб хисобланади.

Тана вазни (кг) Доза (мг) Доза (мл) Ҳисоб (1 ўлчов қошиғи ҳисобида)
9 кг 62,5 мг 1,25 мл ¼ қошиқ
17 кг 125 мг 2,5 мл ½ қошиқ
25 кг 187,5 мг 3,75мл ¾ қошиқ
33 кг 250 мг 5 мл 1 қошиқ

Юқорида кўрсатилган дозаларни қабул қилишлар сони - суткада 2 марта.

Даволаш курси одатда 7-14 кун давом этади.

Mycobacterium avium compleх чақирган инфекцияларни даволаш ва тарқалишини олдини олиш учун 500мг дан хар 12 соатда буюрилади.

Дозани ошириш мумкин. Максимал суткалик доза 2 г. Даволаш курси 6 ой ва ундан кўпни ташкил қилади.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда креатинин клиренси (КК) 30 мл/1 мин, ёки зардоб креатинини 290 мкмоль/л (3,3 мг/л) дан кўпроқ бўлганда дозани 2 мартага камайтириш ёки қабуллар орасидаги интервални икки марта ошириш лозим. Бу гуруҳ пациентларида даволаш курсининг давомийлиги максимал - 14 кун.

Ичга кабул учун суспензияни тайёрлаш қоидаси

Флаконни олдиндан ундаги гранулалар ёйилиши учун силкитиш керак. Флаконга камида ¼ сув қўшиш ва гранулалар эригунича чайқатиш керак. Тайёр суспензиянинг хажми (70 мл) флакондаги белги чизиғигача етиши керак.

Меъда-ичак йўллари, жигар томонидан: тез-тез кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриқлари, диарея, сохта мембраноз колит, глоссит, стоматит, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг кандидози ва тилнинг рангини ўзгариши, таъмни ўзгариши; кам - қон зардобида жигар ферментлари даражасини ошиши ва холестаз, сариқликни ривожланиши билан бўлган гепатит ҳоллари; жуда кам - жиддий асосий касалликлар ва/ёки бошқа дори воситаларини бир вақтда қўллаш билан боғлиқ бўлган, ўлим билан якунланувчи жигар етишмовчилиги.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, кам - уйқусизлик.

Юрак-томир тизими томонидан: QT интервалини узайиши, қоринчалар аритмияси, шу жумладан қоринчаларнинг пароксизмал тахикардияси ва қоринчаларни титраши-липиллаши.

Аллергик реакциялар: уларнинг жадаллиги эшакеми ва тери тошмасидан то анафилаксия ва Стивенс-Джонсон синдромигача ўзгаради.

Бошқалар: эшитишни пасайиши, ҳансираш, кам - гипогликемия.

  • оғир даражали жигар етишмовчилиги;
  • гепатит (анамнезида);
  • порфирия;
  • терфенадин, цизаприд, пимозид ёки астемизол билан бир вақтда даволаш;
  • 6 ойлик ёшгача бўлган болалар;
  • фруктозани туғма ўзлаштираолмаслиги,глюкоза/галактозани кам сўрилиши ёки сахароза/ изомальтаза ферментини танқислиги (фақат дори шакли учун, ичга қабул учун, суспензияни тайёрлаш учун гранулалар);
  • препаратнинг компонентларига юкори сезувчанлик:
  • макролидлар гурухи бошка антибиотикларга юқори сезувчанлик.

Препаратни ўртача ва оғир даражали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, юрак етишмовчилигида эхтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Кларитромицинни цизаприд, пимозид, терфенадин ва астемизол билан бир вақтда қўллаш уларни қондаги концентрациясини ошишига, QT интервалини узайиши ва юрак аритмияларини, шу жумладан қоринчаларнинг пароксизмал тахикардияси, қоринчалар фибрилляцияси ва қоринчаларни титраши - липиллашни ривожланишига ёрдам беради.

Кларитромицинни цитохром Р450 тизими иштирокида метаболизмга учрайдиган дори воситалари (карбамазепин, такролимус, гексобарбитал, алфентанил, бромкриптин, вальпроат, ловастатин, дисопирамид, фенитоин, циклоспорин) билан бир вақтда қўллаш бу препаратларнинг зардобидаги концентрациясини ошиши ва уларнинг самарасини кучайиши билан бирга кечади.

Кларитромицин билан бир вақтда ишлатилганида бу дориларнинг зардобдаги концентрациясини назорат қилиш зарурати туғилиши мумкин.

Кларитромицинни ва гидроксиметилглутарил-СоА-редуктаза ингибиторлари -ловастатин ва симвастатин бир вақтда буюрилганида камдан-кам ҳолларда скелет мушакларининг ўткир некрози ривожланиши мумкин.

Дигоксин ва кларитромицин таблеткаларини бир вақтда олаётган беморларда қон плазмасида дигоксин концентрациясини ошиши аниқланади.

Шунинг учун бундай беморларда дигиталис интоксикациясидан сақланиш учун, дигоксиннинг қон зардобидаги миқдорини мунтазам назорат қилиш керак.

Кларитромицин триазолам клиренсини камайтириши ва шундай қилиб унинг уйқучанлик ва онгни чалкашувини ривожланиши билан фармакологик самараларини ошиши мумкин.

Кларитромицин ва эрготамин ёки дигидроэрготаминни бир вақтда ишлатиш, ўткир айрим беморларда периферик томирларнинг спазми ва сезувчанликни ўзгариши билан намоён бўлувчи ўткир эрготамин интоксикацияси билан боғлиқ.

ОИТВ билан инфекцияланган катталарга бир вақтда зидовудин ва кларитромицин таблеткаларини оғиз орқали буюриш зидовудиннинг Сss камайишига олиб келиши мумкин. Кларитромицин бир вақтда перорал буюрилган зидовудиннинг сўрилишини ўзгартириши эҳтимолини ҳисобга олиб, кларитромицин ва зидовудинни куннинг турли соатларида қабул қилиш билан бу ўзаро таъсирдан маълум даражада сақланиш мумкин. Кларитромицин ва ритонавир бир вақтда буюрилганида кларитромициннинг зардобдаги концентрациясининг кўрсаткичи ошади. Бундай ҳолларда буйрак фаолияти меъёрда бўлган беморларда кларитромициннинг дозасини тўғрилаш талаб қилинмайди. Аммо КК 30 дан 60 мл/мин гача бўлган беморларда, кларитромицин дозасини 50% га пасайтириш лозим. КК 30 мл/мин дан кам бўлганида, кларитромициннинг дозасини 75% га пасайтириш лозим. Ритонавир билан бир вақтда даволанишда кларитромицинни суткада 1 г дан юқори дозада буюриш керак эмас.

Кларитромицин ва омепразол бир вақтда буюрилганида уларнинг плазмадаги концентрациясини ошиши юз беради, аммо бу препаратларнинг дозасини тўғрилашни талаб қилмайди.

Кларитромицин ва бошқа макролидлар гуруҳи антибиотиклари, ҳамда линкомицин ва клиндамицин орасида қарама-қарши чидамлилик бўлиши мумкинлигига эътибор бериш керак.

Препаратни жигар етишмовчилиги бўлган беморларга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Аммо буйраклар фаолияти меъёрда сақланган ўртача ёки оғир жигар етишмовчилиги бўлган беморларда кларитромициннинг дозасини тўғрилаш талаб қилинмайди.

ОИТС ли беморларда МАС чақирган тарқалган инфекцияларда, унинг фойдасига клиник ва микробиологик тасдиқлар бор экан, даволашни давом эттириш лозим. Кларитромицинни бошқа микробларга қарши препаратлар билан мажмуавий буюриш лозим.

Туберкулёздан ташқари, микобактериялар чақирган инфекцион касалликларда, даволашнинг давомийлигини шифокор белгилайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида кларитромициннинг хавфсизлиги аниқланмаган. Шунинг учун ҳомиладорлик даврида кларитромицинни фақат муқобил даволаш бўлмаганида, агарда кутиладиган фойда ҳомилага бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина буюриш мумкин.

Кларитромицин кўкрак сутига киради, шунинг учун уни эмизикли оналарда қўллаш эҳтиёткорлик билан ўтказилиши керак.

Хозирги вақтгача препаратни 6 ойликгача бўлган болалар қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқ.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея.

Даволаш: дарҳол меъдани ювиш ва симптоматик даволаш. Гемодиализ ва перитонеал диализ кларитромициннинг қон зардобидаги даражасини аҳамиятли ўзгаришга олиб келмайди.

«Клабел®» 250 мг/5 мл, 70 мл суспензияни тайёрлаш учун кукун, комплектда 5 мл ҳажмли пластик қошиқчаси билан.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Тайёр суспензияни совутгичда, 2-8 °С бўлган ҳароратда сақлаш ва 14 кун давомида қўллаш керак.

2 йил.

Рецепт бўйича.

"NOBEL PHARMSANOAT" ЧЭК

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасувбўйи кўчаси, 5"А"

Тел: (99871) 265 90 99; Факс: (99871) 265 91 99

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Klaritromitsin: 50 mg/ml

Chiqarish shakli:
Kukun
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
70 ml
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
6 oydan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Og'iz orqali yuborish uchun suspenziya uchun Klabel (Clabel) kukuni 250 mg / 5 ml, har biri 70 ml (flakon) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

6 oydan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Og'iz orqali yuborish uchun suspenziya uchun Klabel (Clabel) kukuni 250 mg / 5 ml, har biri 70 ml (flakon) ning to`liq analoglari:

Og'iz orqali yuborish uchun suspenziya uchun Klabel (Clabel) kukuni 250 mg / 5 ml, har biri 70 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Og'iz orqali yuborish uchun suspenziya uchun Klabel (Clabel) kukuni 250 mg / 5 ml, har biri 70 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Klaritromitsin hisoblanadi.