Facebook Pixel Code

Oksamp - natriy kukuni D/in. 30% 0,5 g №10 (flakonlar)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Boshqa shaharlardagi narxlar Analoglar
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Oksamp - natriy kukuni D/in. 30% 0,5 g №10 (flakonlar)

Бир флакон 0,333 г ампициллинга эквивалент бўлган ампициллин натрий, 0,167 г оксациллинга эквивалент бўлган оксациллин натрий сақлайди.

Эритилганида шаффоф, сарғиш эритма ҳосил қилувчи оқ ёки деярли оқ рангли кукун.

Мушак ичига инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун, 0,5 г.

Фармакотерапевтик гуруҳи

Антибиотик (пенициллин гуруҳи). АТХ коди: J01CR50.

Фармакодинамикаси

Мажмуавий антибактериал препарат.

Оксациллин – ярим синтетик пенициллинлар гуруҳига кирувчи антибиотик. Бактерияларнинг ҳужайра деворлари синтезини шикастлаган ҳолда бактерицид таъсир кўрсатади. Пенициллиназа таъсирига чидамли. Граммусбат бактериялар: Staphylococcus spp. (шу жумладан пенициллиназани ҳосил қилувчи), Streptococcus spp. (шу жумладан Streptococcus pneumoniae), Corynebacterium diphtheriae, Bacillus anthracis; грамманфий бактериялар: Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitidis; анаэроб бактериялар: спора ҳосил қилувчи таёқчалар, Actinomyces spp. га нисбатан фаол. Грамманфий бактериялар, риккетсиялар, вируслар, оддий организмлар, замбуруғлар оксациллинга нисбатан чидамли.

Ампициллин – ярим синтетик пенициллинлар гуруҳига кирувчи антибиотик. Бактерияларнинг ҳужайра деворлари синтезини шикастлаган ҳолда бактерицид таъсир кўрсатади. Граммусбат бактериялар: Staphylococcus spp. (пенициллиназани ҳосил қилувчи штаммлардан ташқари), Streptococcus spp. (шу жумладан Enterococcus spp.), спора ҳосил қилмайдиган бактериялар (шу жумладан Listeria monocytogenes); грамманфий аэроб бактериялар: Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitidis, Escherichia coli, Shigella spp., Salmonella spp., Bordetella pertussis, Haemophilus influenzae нинг айрим штаммларига нисбатан фаол.

Ампициллин пенициллиназа таъсирида парчаланади.

Ампициллиннинг оксациллин бирга қўлланиши рационал ҳисобланади, чунки оксациллин пенициллиназа фаоллигини сусайтирган ҳолда, ампицилинни парчаналишини камайтиради. Антибактериал таъсир доираси янада кенгаяди.

Фармакокинетикаси

Фаол моддалар Сmax га мушак ичига киритилганидан кейин 0,5-1 соатдан сўнг эришилади.

Такрорий киритишларда организмда фаол моддалар йиғилмайди, бу препаратни узоқ вақт давомида қўллаш имконини беради. Сийдик билан чиқарилади.

  • нафас олиш йўллари инфекциялари (шу жумладан, бронхит, пневмония, бронхоэктатик касаллик, ангина);
  • ўт чиқарувчи йўллар касалликлари (шу жумладан, холангит, холецистит);
  • сийдик чиқарувчи йўллар ва буйрак инфекциялари (шу жумладан, пиелит, пиелонефрит, цистит);
  • тери ва юмшоқ тўқималар инфекциялари (шу жумладан, инфекцияланган яралар);
  • куйиш касаллиги;
  • жарроҳлик аралашувларида операциядан кейинги асоратлар профилактикаси.

Препарат мушак ичига (м/и) юборилади.

Катталар ва 14 ёшдан катта ўсмирлар учун бир марталик доза 0,5-1 г ни, суткалик доза
2-4 г ни ташкил этади. Янги туғилган чақалоқлар, вақтидан олдин туғилган чақалоқлар ва 1 ёшгача бўлган гўдакларга суткалик препарат дозаси 100-200 мг/кг тана вазни миқдорида; 1 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга – суткада 100 мг/кг миқдорида; 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга – суткада 50 мг/кг миқдорида буюрилади. Инфекция оғир кечганида юқорида кўрсатилган дозалар 1,5-2 бараварга оширилиши мумкин. Суткалик доза
3-4 марта 6-8 соат интервалда юборилади.

Даволаш давомийлиги 5-7 кундан 3 ҳафтагача ва ундан ортиқ.

Техник кўрсатмалар.

М/и юбориш учун эритмалар бевосита юбориш олдидан тайёрланади, бунда флакон таркибига 5 мл инъекция учун стерил сув қўшилади.

  • аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшак еми, Квинке шиши; камдан-кам ҳолатларда - анафилактик шок.
  • маҳаллий реакциялар: м/и юборилганда – инъекция жойида оғриқ бўлиши мумкин.

Препарат компонентларига ва пенициллинлар гуруҳига кирувчи бошқа антибиотикларга нисбатан юқори таъсирчанлик.

Препаратнинг бактерицид антибиотиклар аминогликозидлар, цефалоспоринлар, ванкомицин, рифампицин билан бирга қўлланганда антибактериал таъсирни синергизми кузатилади.

Аллергик реакциялар юзага келганида препаратни киритишни тўхтатиш ва десенсибирловчи терапияни ўтказиш зарур.

Анафилактик шок ривожланганида эпинефрин, глюкокортикостероидлар (гидрокортизон ёки преднизолон), бронхолитиклар, Н1-рецепторларни гистамин блокаторлар юбориш керак; зарурат туғилганида ўпканинг сунъий вентиляцияси ўтказилади.

Ҳомиладорлик ва лактация

Агар она учун тахмин қилинаётган фойда ҳомила учун эҳтимолий хавфдан юқори бўлса, препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин. Препарат кам миқдорда кўкрак сути билан ажралиб чиқади, шу туфайли эмизиш даврида даволаш тавсия этилмайди.

Педиатрияда қўлланилиши

Пенициллинларга таъсирчанлиги юқори бўлган оналарда туғилган болаларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Бундай ҳолатларда препаратни қўллаш зарурати туғилганида ва ёндош касалликлар мавжуд бўлганида (бронхиал астма, пичанли безгак ва бошқа аллергик касалликлар) бир вақтда десенсибиляция қилувчи препаратларни қўллаш лозим.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Симптомлари: ножўя самаралар намоён бўлишини кучайиши; кўнгил айниши, қусиш, диарея, сув-электролит мувозанатини бузилиши (қусиш ва диарея оқибати сифатида); жуда юқори дозаларда пенициллинлар церебрал (эпилептик) томир тортишишларини келтириб чиқариши мумкин. Анафилактик шок камдан-кам ҳолатларда учрайди, бироқ ҳар доим хавф солади.

Даволаш: симптоматик терапия; сув-электролит мувозанатини тутиб туриш; дозани ошириб юборилиши билан боғлиқ томир тортишишларини тўхтатиш учун седатив таъсир кўрсатувчи диазепам қўлланади. Гемодиализ ёрдамида чиқарилади.

Мушак ичига инъекцион эритма тайёрлаш учун 0,333 г ампициллин ва 0,167 г оксациллин солинган флаконлар; 50 флакон картон қутида.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 ˚С гача бўлган ҳароратда сақланади.

3 йил.

Шифокор рецепти бўйича.

REYOUNG PHARMACEUTICAL CO., LTD.

No.6, Erlangshan Road, Yiyuan County,

Shandong Province, Хитой

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Ampitsillin: 355.5 mg/flakon, Oksatsillin: 166.5 mg/flakon

Chiqarish shakli:
Kukun
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
0,5 g
Qo'llash tartibi:
Mushak ichiga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Xitoy

Ko`p so`raladigan savollar

Oksamp - natriy kukuni D/in. 30% 0,5 g №10 (flakonlar) ning to`liq analoglari:

Oksamp - natriy kukuni D/in. 30% 0,5 g №10 (flakonlar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Xitoy.

Oksamp - natriy kukuni D/in. 30% 0,5 g №10 (flakonlar) ishlab chiqaruvchisi Reyung farmasyutikals hisoblanadi.