Facebook Pixel Code

Olazol tashqi foydalanish uchun aerozol, har biri 80 g (silindr)

dagi narxlar
dan 56200 so'm
Без рецепта
2 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Olazol tashqi foydalanish uchun aerozol, har biri 80 g (silindr)

1 баллонга 60 г:

Чаканда мойи - 5,40 г; хлорамфеникол - 1,62 г; бензокаин (анестезин) - 1,62 г; борат кислотаси - 0,27 г.

Ёрдамчи моддалар:

Троламин - 1,62 г; сувсиз ланолин - 0,27 г; стеарин кислотаси - 2,16 г; глицерол - 5,40 г; тозаланган сув - 35,64 г; 22 ва 142В, хладонларнинг аралашмаси (дифторхлорметан+дифторхлорэтан) - 6,00 г.

1 баллонга 80 г:

Чаканда мойи - 7,20 г; хлорамфеникол - 2,16 г; бензокаин (анестезин) - 2,16 г; борат кислотаси - 0,36 г.

Ёрдамчи моддалар:

Троламин - 2,16 г; сувсиз ланолин - 0,36 г; стеарин кислотаси - 2,88 г; глицерол - 7,20 г; тозаланган сув - 47,52 г; 22 ва 142В, хладонларнинг аралашмаси (дифторхлорметан+дифторхлорэтан) - 8,00 г.

Препарат баллондан чиқишда сариқ ёки бироз тўқ-сариқ тусли сариқ рангли кўпик ҳосил қилади.

Мажмуавий микробларга қарши восита. АТС коди: D08AX.

Сиртга қўллаш учун аэрозол.

Жароҳатларни битказувчи восита. Препарат оғриқсизлантирувчи ва антибактериал таъсир кўрсатади, экссудацияни камайтиради, тўқималарнинг регенерациясига ёрдам беради ва жароҳатларнинг эпителизацияланиш жараёнларини тезлаштиради.

Инфекцияланган жароҳатлар (шу жумладан суст битаётган жароҳатлар), трофик яралар, куйишлар, эркин тери пластикаси, микробли экзема, қичишувчи дерматитларда қўлланади.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Маълумотлар йўқ.

Сиртга қўлланади. Жароҳат юзаси иложи борича йиринг, некротик тўқималардан тозаланади ва ҳар куни ёки кунора кўпикнинг биртекис қавати билан, жароҳатлар ва куйишларни очиқ даволашда эса - яллиғланишнинг характери ва шикастланган тўқималарнинг регенерациясининг босқичига қараб, суткада 1-4 марта қопланади. Даволаш курси даволовчи шифокор томонидан индивидуал равишда белгиланади.

Кўпикнинг бир текис қаватини ҳосил қилиш учун баллонни силкитиш керак (10-15 марта). Кўпик 1-5 см масофадан жароҳат юзаси бутунлай ёпилгунича қўйилади.

Аллергик реакциялар. Ножўя реакциялар пайдо бўлганида препаратни қўллашни бекор қилиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Препаратнинг дозасини ошириб юбориш хақида маълумотлар йўқ.

Даволаш даврида тизимли антибактериал даволашдан фойдаланиш мумкин.

Бошқа сиртки дори воситалари билан қўллашнинг имконияти ва зарурати яллиғланишнинг характери ва шикастланган тўқималарнинг регенерациясининг босқичига қараб, даволовчи шифокор томонидан индивидуал равишда белгиланади.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа потенциал хавфли механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

60 г ва 80 г дан аэрозол алюминий баллонларда. Баллон пуркагич-учлик ва ҳимояловчи қопқопча билан картон қутида. Қўллаш бўйича йўриқнома матни қутига туширилади.

15 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда, олов манбаларидан, иситувчи асбоблардан ва тўғри қуёш нурларидан узоқда.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

2 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланмасин.

Рецептсиз берилади.

«Алтайвитамины» ЁАЖ

Манзили: 659325, Россия, Олтой ўлкаси, Бийск ш., Заводская кўч., 69

Телефон: (3854) 326-946, 338-719

Факс: (3854) 327-640

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларнинг сифати бўйича эътироз (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот

«FAGUSAL» МЧЖ

100015, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Миробод тумани, Инокобод кўч., биринчи тор кўча, 7А уй

Тел. 8-10-99871-2911198, 8-10-99871-2833071

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Benzokain: 27 mg/ml, Borik kislotasi: 4.5 mg/ml, Dengiz itshumurt yog'i: 90 mg/ml, Xloramfenikol: 27 mg/ml

Chiqarish shakli:
Aerozol
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
80 g
Qo'llash tartibi:
Tashqi
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Birlashtirilgan
Birlamchi qadoqlash:
balon
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya

Ko`p so`raladigan savollar

Olazol tashqi foydalanish uchun aerozol, har biri 80 g (silindr) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Olazol tashqi foydalanish uchun aerozol, har biri 80 g (silindr) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Olazol tashqi foydalanish uchun aerozol, har biri 80 g (silindr) ishlab chiqaruvchisi Altayvitaminlar hisoblanadi.