Facebook Pixel Code

Olma aromati bilan Vitrum Kids chaynash tabletkalari. №60 (shisha)

dagi narxlar
dan 172800 so'm gacha 187000 so'm
Без рецепта
12 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Olma aromati bilan Vitrum Kids chaynash tabletkalari. №60 (shisha)

Бир чайналадиган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: Ретинол ацетати (А витамини) - 2500 ХБ, Колекальциферол (D3 витамини) - 400 ХБ, Альфа-токоферол ацетати (Е витамини) - 15 ХБ, Аскорбин кислотаси (С витамини) - 60 мг, Тиамин мононитрати (В1 витамини) - 1,05 мг, Рибофлавин (В2 витамини) - 1,2 мг, Пиридоксин (В6 витамини) - 1,05 мг, Никотинамид - 13,5 мг, Цианокобаламин (В12 витамини) - 4,5 мкг, Биотин - 20 мкг, Фолат кислотаси - 300 мкг, Кальций пантотенати - 5 мг, Кальций карбонати кальцийга қайта ҳисобланганда - 100 мг, Магний фосфати магнийга қайта ҳисобланганда - 40 мг, Темир фумарати темирга қайта ҳисобланганда - 15 мг, Мис оксиди мисга қайта ҳисобланганда - 1 мг, Рух оксиди рухга қайта ҳисобланганда - 10 мг, Марганец цитрати марганецга қайта ҳисобланганда - 1 мг, Натрий селенати селенга қайта ҳисобланганда - 25 мкг, Хром аминоати хромга қайта ҳисобланганда - 20 мкг, Магний фосфати фосфорга қайта ҳисобланганда - 50 мг, Калий йодиди йодга қайда ҳисобланганда - 150 мкг.

Ёрдамчи моддалар: сахароза - 488,53 мг, стеарин кислотаси - 29,53 мг, коллоид кремний диоксиди - 12,0 мг, магний стеарати - 8,0 мг, қулупнай хушбўйи - 10,0 мг, сукралоза - 1,0 мг, қизил бўёвчи (Е129) - 1,6 мг.

Оч-пуштидан то тўқ-пушти ранглигача бўлган, оч ва тўқ рангли доғлари бўлган, енгил мева таъмли ва ҳидли, ҳайвонлар шаклидаги чайналадиган таблеткалар.

Чайналадиган таблеткалар.

Поливитамин восита + минераллар.

Витаминлар ва минералларнинг мувозанатланган мажмуаси болаларнинг соғлом ўсиши ва ақлий ривожланишига ёрдам беради. Махсус танлаб олинган дозалари 4 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларнинг витаминлар, макро- ва микроэлементларга бўлган кундалик талабига тўғри келади. Препаратнинг фармакологик таъсири уни таркибига кирувчи ингредиентларнинг хусусиятлари билан белгиланади.

  • болаларда жадал ўсиш давридаги гиповитаминоз, минерал моддаларининг етишмовчилигини олдини олиш ва даволаш;
  • ўтказилган касалликлардан кейинги соғайиш даври;
  • мувозанатланмаган ёки сифатсиз овқатланиш, иштаҳани пасайиши.

Ичга, овқатдан кейин, таблетка яхшилаб чайнаб қабул қилинади.

4 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга кунига 1 таблеткадан.

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялари бўлиши мумкин. Сийдикни тўқ сариқ рангига бўялиши мумкин, бу хавфли эмас, чунки бу препаратнинг таркибида рибофлавин бўлганлиги билан боғлиқ.

Препаратнинг ҳар қандай компонентларидан бирига юқори сезувчанлик, А ва D гипервитаминози. 4 ёшгача бўлган болалар.

Дозани ошриб юборилишидан сақланиш учун, А, Е, D витаминлари ва темир сақловчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди. Фосфатлар ва кальций тузлари меъда-ичак йўлларида магнийнинг сўрилишини пасайтиради; магний тетрациклиннинг сўрилишини пасайтиради. Пиридоксин леводопанинг фаоллигини сусайтиради.

Тавсия этиладиган дозалар оширилмасин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Маълумотлар йўқ.

Тиббиётда қўллаш учун дори препаратининг транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига мумкин бўлган таъсири ҳақида маълумотлар: маълумотлар йўқ.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Тасодифан доза ошириб юборилганида шифокорга мурожаат қилинг.

Даволаш: ичга фаоллаштирилган кўмир буюриш, меъдани ювиш, симптоматик даволаш ўтказилади.

Чайналадиган таблеткалар.

30 ёки 60 чайналадиган таблеткалар бураб ёпиладиган ҳимояловчи фольгаси бўлган қопқоқчали ва фольгали ҳимояловчи клапанли полиэтилен флаконларда. Флаконга ёрлиқ ёпиштирилади, флакон полиэтилен плёнка билан ёпилади ва қўллаш бўйича йўриқномаси, рангли варақа билан таъминланган картон қутиларга жойлаштирилади.

Қуруқ жойда, +10-30 °С ҳароратда.

5 йил.

Рецептсиз.

Юнифарм, Инк., АҚШ

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
60
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
AQSh

Ko`p so`raladigan savollar

Olma aromati bilan Vitrum Kids chaynash tabletkalari. №60 (shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Olma aromati bilan Vitrum Kids chaynash tabletkalari. №60 (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat AQSh.

Olma aromati bilan Vitrum Kids chaynash tabletkalari. №60 (shisha) ishlab chiqaruvchisi Unifarm hisoblanadi.