Olmesar 20 plyonka bilan qoplangan planshetlar 20 mg №28 (4 blister x 7 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 108000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Olmesar 20 plyonka bilan qoplangan planshetlar 20 mg №28 (4 blister x 7 tabletka)
Ҳар бир таблетка сақлайди:
Фаол модда: олмесартан медоксомил 20 мг.
Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, L-гидроксипропилцеллюлоза, микрокристаллик целлюлоза, магний стеарати, Opadry II white.
Сариқ рангли, думалоқ, икки ёқлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида бўлувчи чизиғи бўлган ва бошқа томони текис юзали таблеткалар.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Антигипертензив восита (ангиотензин II рецепторларининг антагонисти). АТХ коди: С09СА08.
Олмесартан медоксомил - олддори бўлиб, у меъда-ичак йўлларида гидролизланади ва фаол метаболити олмесартан ҳосил бўлади. Эссенциал гипертензияси бўлган пациентларда коронар артерияларнинг эндотелиал фаолиятини яхшилайди.
Таъсир механизми:
Ангиотензин II ангиотензинга-айлантирувчи ферментнинг (ААФ) ангиотензин I га таъсиридан ҳосил бўлади. Ангиотензин II- ренин-ангиотензин-альдостерон тизимининг асосий томирларни торайтирувчи моддаси бўлиб, унинг таъсири қуйидагиларни: томирларни торайиши, альдостерон ва вазопрессиннинг синтези ва ажралиб чиқишини рағбатлантирилиши, кардиостимуляция ва организмда натрий ионларини тутилишини ўз ичига олади. Олмесартан томирларнинг силлиқ мушакларида ангиотензин II ни АТ1-рецепторлари билан боғланишига тўсқинлик қилиб, ангиотензин II нинг томирларни торайтирувчи самарасини блоклайди. Гипертензияда олмесартан медоксомил артериал босимни дозага боғлиқ, давомли пасайишини чақиради. Олмесартан медоксомилни суткада 1 марта қабул қилиш 24 соат давомида артериал босимни самарали ва юмшоқ пасайишини таъминлайди, бунда бир марта қабул қилинганидан кейинги самара, шу суткалик дозада препаратни суткада 2 марта қабул қилишдаги самара билан ўхшаш. Олмесартаннинг гипотензив таъсири одатда курсли қабул қилишни 2 ҳафтасидан кейин аниқланади, максимал даволовчи самараси эса, даволаш бошланганидан кейин тахминан 8 ҳафта ўтгач ривожланади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши ва тақсимланиши
Олмесартан медоксомил олддори бўлиб, меъда-ичак йўлларидан ўтишда тез ва тўлиқ олмесартангача метаболизмга учрайди. Олмесартаннинг фармакокинетик маълумотлари биринчи тартиб тақсимланиш билан икки босқичли моделда таърифланади. Ичга қабул қилинганидан кейин қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Cmax) 1-3 соат ўтгач аниқланади, ярим чиқарилиш даври 12-18 соат, 20 мг доза ичга бир марта қабул қилинганида қон плазмасидаги концентрациясининг вақтга тўғри чизиқли боғлиқлиги аниқланади. Қабул қилинаётган доза 80 мг гача оширилганида қон плазмасидаги олмесартаннинг максимал концентрацияси деярли тўғри чизиқли ошади. Терапевтик чегара (40 дан 80 мг гача) қийматларидан юқори дозада бир марта ва кўп марта қабул қилинганидан кейин, олмесартаннинг биокираолишлиги пропорционал ўзгармайди. Таблеткалар қабул қилинганида максимал биокираолишлиги тахминан 26%. Овқат қабул қилиш олмесартаннинг биокираолишлигини 10% гача пасайтириб, биокираолишлигига деярли таъсир қилмайди. Олмесартаннинг стационар концентрациясига 3-5 кунда эришилади. Ҳар куни бир марта қабул қилинганида қон плазмасида кумуляцияси кузатилмайди. Тақсимланиш ҳажми паст, тахминан 17 л ни ташкил қилади, бу тўқималарда чекланган экстраваскуляр тақсимланиши билан боғлиқ. Олмесартан қон плазмаси оқсиллари билан деярли тўлиқ (99%) боғланади ва эритроцитларга кирмайди. Буйрак ва жигар етишмовчилиги, ёш ва тана вазнини камлиги креатинин клиренсини ошишини ва олмесартаннинг биокираолишлигини ошишини чақиради.
Метаболизми ва чиқарилиши
Меъда-ичак йўлларидан сўрилиши вақтида олмесартан медоксомилни олмесартанга тез ва тўлиқ метаболизми билан намоён бўлади, кейинчалик олмесартан амалда метаболизмга учрамайди. Умумий плазма клиренси 1,3 л/соат ни ташкил қилади (вариация коэффициенти 19%) ва нисбатан паст хисоблданади, буйрак клиренси тахминан 0,6 л/соат. Қабул қилинган дозанинг тахминан 40% буйраклар орқали, тахминан 60% сафро билан чиқарилади. Олмесартаннинг жигар ички циркуляцияси минимал. Олмесартаннинг катта қисми жигар орқали чиқарилиши туфайли, уни ўт чиқариш йўлларининг обструкцияси бўлган беморларда қўллаш мумкин эмас. Кўп марта қабул қилинганида олмесартаннинг ярим чиқарилиш даври 10-15 соатни ташкил қилади. Даволашдан ахамиятли самарага препаратнинг биринчи бирнеча дозалари қабул қилинганидан кейин эришилади ва 14 кун такрор қабул қилинганидан сўнг кейинчалик кумуляцияси кузатилмайди.
Олмесартаннинг биокираолишлиги эркаклар билан солиштирилганда аёлларда ўртача 10-15% га юқори (эҳтимол, аёлларда тана вазнини юқорироқлиги ҳисобига).
Буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда стационар (турғун) ҳолатда фармакокинетик эгри чизиқ остидаги майдонининг (AUC) қиймати буйраклар фаолиятини енгил, ўртача ва оғир бузилишлари ҳолида мувофиқ тахминан 62%, 82% ва179% га ошган.
Гарчи артериал гипертензияси бўлган кекса пациентларда шахсларда 95-117%) ва креатинин клиренсини пасайишида қонда препаратни максимал концентрациясини ошиши (75 ёшдан катта аниқланса хам, бундай пациентларда ёки буйраклар фаолиятини ўртача бузилишида (креатинин клиренси >30 мл/мин) дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.
75 ёшдан ошган пациентларда олмесартан кунига 20 мг дан кўпроқ дозада буюрилганида креатинин клиренсини синчиклаб назорат қилиш керак, креатинин клиренси <30 мл/мин бўлган пациентларда эса олмесартанни кунига 200 мг дан кўпроқ дозада буюриш тавсия этилмайди.
Гемодиализда бўлган пациентларда, гемодиализдан кейин олмесартаннинг қон плазмасидаги концентрацияси ўзгармаган, бундай пациентларда препаратнинг дозасини тўғрилашнинг зарурати йўқ.
Жигар фаолиятини юмшоқ ва ўртача бузилиши бўлган беморларда олмесартаннинг 10 мг бир марталик дозаси яхши ўзлаштирилади. Ичга бир марта қабул қилинганидан кейин жигар фаолиятини енгил ва ўртача бузилиши бўлган пациентларда, соғлом кўнгиллиларга нисбатан олмесартаннинг AUC қиймати мувофиқ 6% ва 65% га юқори бўлган. Препаратнинг дозаси қабул қилинганидан кейин 2 соат ўтгач, олмесартаннинг боғланмаган фракцияси соғлом кўнгиллиларда, жигар фаолиятини енгил ва ўртача даражали бузилишлари бўлган пациентларда мувофиқ 0,26%, 0,34% ва 0,41% ни ташкил қилган. Жигар фаолиятини юмшоқ бузилиши бўлган пациентларда дозани камайтириш талаб қилинмайди.
Эссенциал гипертензия.
Ичга, таблетка чайнамасдан, одатда кунига бир марта, яхшиси бир вақтда, овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилинади.
Препаратнинг суткалик дозасини шифокор белгилайди.
Одатда препарат билан монотерапияда бошланғич доза - 20 мг бир марта тавсия қилинади.
Икки ҳафта даволашдан кейин артериал босим етарлича пасаймаган пациентлар учун, олмесартаннинг дозаси 40 мг гача оширилиши мумкин.
40 мг доза препаратнинг максимал дозаси хисобланади. 40 мг дан юқори доза қабул қилинганида гипотензив самаранинг ошиши юз бермайди.
Кекса (65 ёшдан катта), буйраклар фаолиятини аниқланган ёмонлашиши (креатинин клиренси минутига 40 мл дан кам) ёки жигарнинг ахамиятсиз дисфункцияси бўлган пациентлар учун дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.
Айланаётган қон хажмини камайиши мумкин бўлган пациентлар (шу жумладан диуретикларни қабул қилаётган, айниқса буйрак дисфункцияси бўлган пациентлар) учун олмесартан медоксомилни қабул қилиш шифокор кузатуви остида ўтказилиши, ва 10 мг (1/2 таблетка) минимал дозадан бошланиши керак.
Бошқа гипотензив препаратлар билан мажмуада қўлланиши мумкин.
Агар олмесартан медосомил билан монотерапияда артериал босим пасаймаса, унда диуретик ёки бошқа гипотензив восита қўшилиши мумкин.
Мумкин бўлган ножўя самаралари қуйида пайдо бўлишини камайиб борувчи тартибда келтирилган: жуда тез-тез (>1/10); тез-тез (>1/100 <1/10); баъзида (>1/1000, <1/100); кам (>1/10000, <1/1000); жуда кам (<1/10000), шу жумладан алоҳида хабарлар.
Қон яратиш тизими томонидан: жуда кам - тромбоцитопения.
Марказий нерв тизими томонидан: баъзида - бош айланиши, бошни бурганда хушдан кетишлар; жуда кам - бош оғриғи, астеник синдром (чарчоқлик, уйқучанлик, умумий лоҳаслик).
Нафас тизими томонидан: тез-тез - фарингит, ринит; жуда кам ҳолларда- йўтал, бронхит.
Овқат хазм қилиш тизими томонидан: тез-тез - диарея, диспепсия, гастроэнтерит; жуда кам - қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, жигар ферментлари фаоллигини ошиши.
Аллергик реакциялар: жуда кам - терини қичишиши, тошма, ангионевротик шиши, аллергик дерматит, эшакеми, юзни шиши.
Суяк-мушак тизими томонидан: тез-тез - орқада оғриқ, суякларда оғриқ, артралгия, артрит; жуда кам - мушакларни тиришиши, миалгия.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: тез-тез - гематурия, сийдик йўлларининг инфекцияси; жуда кам - ўткир буйрак етишмовчилиги, қон зардобида креатинин ва мочевина даражасини ошиши.
Юрак-қон томир тизими томонидан: баъзида - стенокардия, тахикардия; кам - гипотония.
Моддалар алмашинуви томонидан: тез-тез - креатинфосфокиназа даражасини ошиши, гипертриглицеридемия, гиперурикемия; кам - гиперкалиемия.
Бошқалар: тез-тез - кўкрак қафасида оғриқ, гриппсимсон симптомлар, периферик шишлар.
Препаратга ёки тайёр дори шаклининг таркибига кирувчи компонентларга юқори сезувчанлик.
Ўт чиқариш йўлларининг обструкцияси.
Сурункали буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 20 мл/дан кам).
Буйрак кўчириб ўтказилганидан кейинги холат (клиник қўллаш тажрибаси йўқ).
Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида.
18 ёшгача бўлган болалар.
Лактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза етишмовчилиги, глюкозо-галактозани кам сўрилиши.
Бошқа гипотензив препаратлар билан бир вақтда қабул қилинганида олмесартан медоксомилнинг таъсири кучайиши мумкин.
Олмесартан медоксомил ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан бир вақтда қўлланганида, унинг гипотензив самараси пасайиши ва ўткир буйрак етишмовчилиги пайдо бўлиш хавфи ошиши мумкин.
Магний ва алюминий гидроксидларини сақловчи антацидлар билан бир вақтда даволашдан кейин, олмесартан медоксомилни биокираолишлигини пасайиши аниқланган.
Қон плазмасида литийнинг концентрациясини ошиши ва қайтувчи токсик симптомларни ривожланиши туфайли, литий препаратларини олмесартан медоксомил билан бирга қўллаш тавсия этилмайди.
Гиперкалиемия ривожланиши мумкинлиги туфайли, олмесартан медоксомилни калийни тежовчи диуретиклар, калий сақловчи препаратлар, ёки қон плазмасида калийнинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин бўлган бошқа препаратлар (масалан, гепарин) билан қўллаш тавсия этилмайди.
Олмесартан медоксомилни цитохром Р450 ферменти ёрдамида метаболизмга учрайдиган препаратлар билан ўзаро таъсири аниқланмаган.
Варфарин ва дигоксинни бир вақтда қўллаш олмесартаннингг фармакокинетикасини ўзгартирмайди.
Олмесартан медоксомил правостатин билан қўлланганида, клиник ахамиятли ўзаро таъсирлар аниқланмаган.
Айланаётган қон хажмини камайиши мумкин бўлган пациентлар учун (шу жумладан диуретикларни қабул қилаётган, айниқса буйрак дисфункцияси бўлган пациентлар) олмесартан медоксомилни қабул қилиш шифокор кузатуви остида ўтказилиши ва минимал дозадан бошланиши керак.
Етарли клиник тажриба бўлмаганлиги туфайли, оғир даражали буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси тахминан минутига 20 мл) бўлган пациентларда, жигар фаолиятини оғир бузилиши бўлган пациентларда, сафрони оқиб чиқишини бузилиши бўлган пациентларда олмесартан медоксомилни қўллаш тавсия қилинмайди.
Аортал ёки митрал клапанларнинг стенози ёки обструктив гипертрофик кардиомиопатияси бўлган пациентларда эхтиёткорлик билан қўлланади.
Олмесартан медоксомилни юрак етишмовчилиги, буйрак касалликлари бўлган пациентларда, иккала ёки якка буйракнинг буйрак артериясини стенозида эхтиёткорлик билан қўллаш керак. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларни даволашда қон зардобида калий ва креатинин даражасини вақти-вақти билан назоратини ўтказиш керак.
Бирламчи гиперальдостеронизми бўлган пациентларда олмесартан медоксомилни қўллаш тавсия қилинмайди.
Юрак ишемик касаллиги ёки мия томирларининг атеросклаерози бўлган пациентларда артериал босимни хаддан зиёд пасайиши, миокард инфаркти ёки ишемик инсультни ривожланишига олиб келиши мумкинлигини кўзда тутиш керак.
Биринчи қабул қилиш ёки бекор қилишдаги препаратнинг таъсирини ўзига хослиги
Энг катта самарага ва гипертонияни яхшироқ компенсациясига эришиш учун препаратни сутканинг тазминан бир вақтида қабул қилиш керак.
Препаратни биринчи бор қабул қилишда ва қабул қилишни биринчи бирнеча кунлари давомида, артериал босимни хаддан зиёд пасайиб кетиши мумкинлиги туфайли, артериал босим рақамларини назорат қилиш керак.
Қабул қилиш тўхтатилганидан кейин препарат ўзига хос таъсир хусусиятларига эга эмас (“бекор қилиш синдроми”).
Препаратнинг бир ёки бирнеча дозаларини қабул қилиш ўтказиб юборилганида тиббиёт ходим ва пациентнинг харакатини таърифи
Бир дозани қабул қилиш вақти ўтказиб юборилганида препаратнинг дозасини иложи борича тезроқ қабул қилиш керак, агар сиз дорини қабул қилиш хақида, қабул учун белгиланган вақтга яқин вақтда эслаган бўлсангиз, препаратнинг навбатдаги дозасини қабул қилинг, препаратнинг икки баробар дозасини қабул қилиш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация
Олмесартан медоксомилни хомиладорларда қўллаш тажрибаси йўқ. Лекин ренин-ангиотензин тизимига бевосита таъсир қилувчи дори воситаларини оғир тератоген таъсири хақида хабарлар бўлганлиги туфайли, олмесартанни хомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас.
Олмесартанни кўкрак сути билан чиқарилиши хақида маълумотлар йўқ, шунинг учун лактация даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида, препаратни қўллаш даврида эмизишни тўхтатиш керак.
Транспорт воситалари ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратни транспорт воситалари ёки бошқа техник воситаларни бошқариш қобилиятига таъсири ўрганилмаган. Юқори диққатни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: Артериал босимни яққол пасайиши, гипокалиемия (адинамия, фалаж, қабзият, аритмия), уйқучанлик, тахикардия, брадикардия.
Даволаш: Меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир, электролитли эритмаларни (шу жумладан 0,9% ли натрий хлориди эритмаси) инфузияси, калий ионларининг танқислигини ўрнини тўлдириш (калий ионларини сақловчи препаратларни буюриш) керак.
7 таблетка блистерда.
4 блистер тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган хароаратда.
2 йил.
Рецепт бўйича.
Macleods Pharmaceuticals Ltd.,
304, Атланта Аркаде, Марол Чеч Роуд, Андери (Ист), Мумбай -400059
ХИНДИСТОН.
Olmesartana medoksomil: 20 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Olmesar 20 plyonka bilan qoplangan planshetlar 20 mg №28 (4 blister x 7 tabletka) narxi 17625 so'm - 7 шт.
18 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Olmesar 20 plyonka bilan qoplangan planshetlar 20 mg №28 (4 blister x 7 tabletka) ning to`liq analoglari:
Olmesar 20 plyonka bilan qoplangan planshetlar 20 mg №28 (4 blister x 7 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Olmesar 20 plyonka bilan qoplangan planshetlar 20 mg №28 (4 blister x 7 tabletka) ning asosiy faol moddasi Olmesartana medoksomil hisoblanadi.