Facebook Pixel Code

Orgil plyonka bilan qoplangan tabletkalar 500 mg №100 (10 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Analoglar (dan 41800 so'm)
Paketdagi miqdor:
10 ta
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Orgil plyonka bilan qoplangan tabletkalar 500 mg №100 (10 blister x 10 tabletka)

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 500 мг орнидазол;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, крахмал, натрий кроскармелоза, магний стеарати, тўқ сариқ бўёвчи.

Тўқ сариқ рангли қобиқ билан қопланган думалоқ таблеткалар.

Кобиқ билан қопланган таблеткалар.

Тизимли қўллаш учун микробларга қарши воситалар. Нитроимидазол ҳосилалари. АТХ коди: G01A.

Фармакодинамикаси

Оргил Trichomonas vaginalis, Entamoeba histolytica, Giardia lamblia (Giardia intestinalis) га, шунингдек Gardnerella vaginalis, Bacteroides ва Clostridium spp., Fusobacterium каби айрим анаэроб бактериялар ва анаэроб коккларга нисбатан самарали.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши. Перорал қабул қилингандан сўнг орнидазол тез сўрилади. Сўрилиши ўртача 90% ни ташкил этади. Плазмадаги максимал концентрацияларига 3 соат давомида эришилади.

Тақсимланиши. Орнидазолнинг оқсиллар билан боғланиши тахминан 13%. Оргилнинг фаол моддаси орқа мия суюқлигига, организмнинг бошқа суюқликларига ва тўқималарга яхши ўтади. Орнидазолнинг плазмадаги концентрацияси препаратни қўлланиши бўйича турли кўрсатмалар учун оптимал диапазонда бўлади (6-36 мг/л). Соғлом кўнгиллилар томонидан ҳар 12 соатда 500 мг ёки 1000 мг дозада кўп марта қабул қилинганидан кейин кумуляция коэффициенти 1,5-2,5 ни ташкил этади.

Метаболизми. Орнидазол жигарда асосан 2-гидроксиметил ва a-гидроксиметил метаболитларини ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди. Иккала метаболитининг ҳам ўзгармаган орнидазолга қараганда Trichomonas vaginalis ва анаэроб бактерияларга нисбатан фаоллиги камроқ.

Чиқарилиши. Ярим чиқарилиш даври тахминан 13 соат. Бир марта қабул қилингандан сўнг, орнидазол дозасининг 85% биринчи 5 кунлар давомида, асосан метаболитлар кўринишида чиқарилади. Қабул қилинган дозанинг тахминан 4% ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали чиқарилади.

Трихомониаз (Trichomonas vaginalis чақирган аёллар ва эркакларнинг сийдик чиқариш йўлларидаги инфекциялар); амёбиаз (Entamoeba histolytica чақирган барча ичак инфекциялари, шу жумладан амёб дизентерия, амёбиазнинг барча ичакдан ташқари шакллари, айниқса, жигарнинг амёб абсцесси); лямблиоз, чамбар ичак ва гинекологиядаги оператив аралашувлардаги анаэроб бактериялар чақирган инфекцияларни олдини олиш.

Оргил таблеткалари доимо овқатдан сўнг қабул қилинади.

Трихомониаз. 1 таблеткадан суткада 2 марта (эрталаб ва кечқурун) 5 кун давомида. Такрорий юқишига йўл қўймаслик учун, барча ҳолатларда жинсий шерик худди шу даволаш курсини олиши керак.

Тана вазни 20 кг дан ортиқ 5 ёшдан ошган болалар учун суткалик доза ҳар кг тана вазнига 25 мг/кг ни ташкил этади (лекин суткада 1 г дан кўп эмас) ва бир қабулга буюрилади.

Амёбиаз. Мумкин бўлган даволаш схемаси: амёб дизентерияси бўлган беморларни уч кунлик даволаш курси ва амёбиазнинг барча кўринишларида 5-10 кунлик даволаш курси.

Даволашнинг давомийлиги Суткалик доза
Тана вазни 35 кг дан ортиқ бўлган катталар ва болалар Тана вазни 35 кг гача бўлган болалар
амеб дизентерия 3 кун бир қабулга 3 таблетка кечқурун; тана вазни 60 кг дан ортиқ бўлса: 4 таблетка (2 таблеткадан эрталаб ва кечқурун) 35 кг бир қабулга 3 таблетка 25 кг бир қабулга 2 таблетка 15 кг бир қабулга 1 таблетка (бир қабулга тана вазнининг ҳар кг га 40 мг дан ҳисобланади)
амебиаз-нинг бошқа шакллари 5-10 кун 2 таблетка (1 таблеткадан эрталаб ва кечқурун) 35 кг бир қабулга 2 таблетка 25 кг бир қабулга 1 таблетка 15 кг бир қабулга 1/2 таблетка (бир қабулга тана вазнининг ҳар кг га 25 мг дан ҳисобланади)

Лямблиоз. Катталар ва тана вазни 35 кг дан ортиқ бўлган болаларга бир марта кечқурун 3 таблетка буюрилади, тана вазни 35 кг дан кам бўлган болаларга тана вазнининг ҳар кг га суткада 40 мг доза бир марта қабул учун буюрилади. Даволашнинг давомийлиги 1-2 кунни ташкил этади.

Анаэроб бактериялар чақирган инфекцияларни олдини олиш: Операциядан олдин препаратнинг 1-2 таблеткаси буюрилади, операциядан кейин 3-5 кун давомида 1 таблеткадан суткада 2 марта.

Кучсиз намоён бўладиган уйқучанлик, бош оғриғи ва меъда-ичак бузилишлари (кўнгил айнаши). Алоҳида ҳолларда марказий нерв тизими томонидан бош айланиши, қалтираш, координацияни бузилиши, тиришишлар, чарчоқлик, хушни вақтинчалик йўқотиш, сенсор ёки аралаш периферик нейропатия белгилари каби бузилишлар. Таъм сезишни бузилиши, жигар функционал синамаларини ўзгариши, тери реакциялари ва ўта юқори сезувчанлик реакциялари каби ҳолатлар кузатилган.

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик. Оргил ни марказий нерв тизимининг касалликлари, тутқаноғи бўлган пациентларда, ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Орнидазол кумарин қатори перорал антикоагулянтларнинг таъсирини потенциялайди, бу уларнинг дозасини мос равишда тўғрилашни талаб этади. Орнидазол векуроний бромидининг мушакларни бўшаштирувчи таъсирини узайтиради.

Трихомониазни даволашда иккала шерикни ҳам бир вақтда даволаш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорларда назоратли тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг учун ҳомиладорлик вақтида препаратни она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолдагина буюриш мумкин. Препарат билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш лозим.

Автомобилни бошқариш ва техник мосламаларни ишлатиш қобилиятига таъсири

Оргил транспорт воситаларини бошқариш ва мураккаб механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир этмайди, лекин нерв тизими томонидан ножўя таъсирлар пайдо бўлган ҳолда бундай фаолиятдан сақланиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: тиришишлар, депрессия, периферик неврит.

Даволаш: симптоматик, специфик антидоти номаълум.

10 таблеткадан блистерда, 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

10 таблеткадан блистерда, 10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15-25 °С ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Кусум Хелтхкер, Индия.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Ornidazol: 500 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
100
Og'irligi:
500 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Orgil plyonka bilan qoplangan tabletkalar 500 mg №100 (10 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:

Orgil plyonka bilan qoplangan tabletkalar 500 mg №100 (10 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Orgil plyonka bilan qoplangan tabletkalar 500 mg №100 (10 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Ornidazol hisoblanadi.

Orgil plyonka bilan qoplangan tabletkalar 500 mg №100 (10 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Kusum Heltker hisoblanadi.