Pardifen Activ gel 30 g (naycha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 8000 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Yallig'lanishga qarshi, Ko'karishlar va ko'karishlar uchun vositalar, Mushak-skelet tizimini davolash uchun dorilar, Mushak tizimi uchun dorilar, Suyak va bo'g'imlarga tayyorgarlik, Revmatizmga qarshi dorilar, Artrit uchun dorilar
Uchun ko‘rsatma Pardifen Activ gel 30 g (naycha)
1 г гель қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: диклофенак диэтиламин ВР га эквивалент диклофенак натрий 3%, зиғир мойи 3%, метилсалицилат ВР 10%, ментол ВР 5%;
ёрдамчи моддалар: фенилметанол, карбомер 934, диэтиламин, изопропанол, пропиленгликоль, полисорбат 80, цетостеарил спирти, цетомакрогол, тозаланган сув.
Оқдан оч сариқ ранглигача бўлган юмшоқ масса, босилган, букланадиган алюмин тубаларга тўлдирилган.
Сиртга қўллаш учун гель.
Сиртга қўллаш учун ностероид яллиғланишга қарши восита. АТХ коди: М02АА15.
Фармакодинамикаси
Парадифен Актив гели яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, яъни турли яллиғланиш жараёнларининг турли бўғинларига таъсир қилади: антипростагландин самараси; юқори ўтказувчанликни пасайиши, микроциркуляция жараёнларини нормаллаштириш, гистамин, брадикинин ва яллиғланишнинг бошқа медиаторлари таъсирини камайтириш.
Анальгетик хусусиятлари брадикининнинг таъсирини сусайтириш қобилияти билан боғлиқ, шунингдек маҳаллий иситма туширувчи таъсирга эга.
Маҳаллий қўлланганда гелни суртилган жойида оғриқни сусайиши ёки йўқолишини чақиради, шу жумладан бўғимлардаги тинч холатдаги ва харакатдаги оғриқлар, бўғимларнинг эрталабки танглиги ва шишини камайтиради.
Харакатлар хажмини оширишга ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Маҳаллий қўлланганда қисман тери орқали сўрилади, биокираолишлиги 6% ни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан боғланиши - 99,7%. Буйраклар орқали чиқарилади.
Гел жуда тез сўрилади ва тери ости тўқималарига: тери ости клетчаткасига, мушак тўқимаси, бўғимлар капсуласи ва бўғимлар бўшлиғига сингиб киради. Маҳаллий даволаш (яллиғланган бўғим соҳасида) қабул қилувчи полиартрити бўлган беморларда, синовиал суюқликдаги концентрацияси, плазмадаги концентрациясига қараганда юқори.
- бўғимларнинг яллиғланиши ва дегенератив касалликларида;
- юмшоқ тўқималарнинг ревматизмида;
- травматик жарохатларда, бўғим, мушак ва пайларни чўзилишида;
- оғир жисмоний юкламалар томонидан чақирилган юмшоқ тўқималарни яллиғланишида, мушак ва бўғимларни оғришида қўлланилади.
Фақат сиртга қўллаш учун қўлланилади!
Катталарга ва 14 ёшдан ошган болаларга: 2-4 г гелни (тубанинг бўйинчаси тўлиқ очиқ бўлганда 4-8 см узунликдаги гелни) терининг яллиғланиш ўчоғига суткада 2-3 марта юпқа қилиб суртилади ва енгил ишқаланади.
Препарат суртилгандан кейин қўлларни ювиш керак. Гелнинг суткалик максимал дозаси 8 г дан ошмаслиги керак.
Даволаш курсининг давомийлиги шифокор маслахатисиз 14 кундан ошмаслиги лозим.
Препаратни шифокор буюртмасисиз қўлланилганда, агар 7 кун давомида даволангандан кейин пациентнинг холати яхшиланмаса ёки ёмонлашса шифокорга мурожаат этиш тавсия этилади.
Кекса ёшли пациентларда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Пайдо бўлган ножўя самаралари индивидуал сезувчанлик қўлланаётган дозанинг катталиги ва даволанишнинг давомийлигига боғлиқ.
Маҳаллий реакциялар: экзема, фотосенсибилизация, контактли дерматит (қичишиш, гиперемия, ишлов бериладиган тери қисмининг шиши, папулалар, везикулалар, пўст ташлаш).
Тизимли реакциялар: тарқалган тери тошмаси, аллергик реакциялар (эшакеми, ангионевротик шиши, бронхоспастик реакциялар).
- диклофенакка ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
- ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚВ га юқори сезувчанлик (шу жумладан “аспирин триадаси”га);
- меъда ва 12 бармоқ ичак ярасининг зўрайиш босқичи;
- ҳомиладорлининг III уч ойлигида;
- 14 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: Пардифен Актив шикастланган тери юзасига, очиқ яраларга, кўз ва шиллиқ қаватларга тушишидан сақланиш керак.
Пардифен Актив қўллаш тавсия этилмайди.
Гелни қўллашдан олдин, агар Сиз шифокор кузатуви остида бўлсангиз ёки бошқа НЯҚВ қўллаётган бўлсангиз шифокор билан маслахатлашиш тавсия этилади.
Препарат фотосенсибилизацияни чақирувчи препаратлар, таъсирини кучайтириши мумкин. Бошқа дори препаратлари билан клиник аҳамиятли таъсири таърифланмаган.
Гелни фақат, очиқ жарохатлардан сақланган ҳолда,шикастланмаган терига суртилади. Суртилгандан кейин окклюзион боғловларни қўйиш тавсия этилмайди.
Препаратни кўзга ва шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўймаслик керак. Препаратни катта миқдорда узоқ вақт қўллашда НЯҚП га хос тизимли ножўя самаралари, пайдо бўлишини истисно қилиш мумкин эмас.
Хар қандай тери тошмалари пайдо бўлганда, препарат билан даволашни тўхтатиш лозим.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида
Ҳомиладорликнинг III уч ойлигида препаратни қўллаш мумкин эмас. Препаратни ҳомиладорликнинг I ва II уч ойлигида фақат шифокорнинг маслахатидан кейин қўллаш мумкин.
Препаратни эмизикли даврида қўллаш зарур бўлган холлардагина, она учун кутиладиган фойда, бола учун потенциал хавфдан устун бўлсагина қўлланилиши мумкин.
Препаратни сут безларига ёки терини катта қисмига ва узоқ вақт давомида қўллаш тавсия этилмайди.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмларбилан ишлашда реакция тезлигига таъсир этиш қобилияти
Таъсир этмайди.
Симптомлар: гелнинг аппликациясида тизимли сўрилишини пастлиги туфайли, дозанинг оширилиб юборилишини эхтимоли кам. Ичга тасодифан қабул қилинганда тизимли ножўя реакцияларни ривожланиши мумкин.
Даволаш: меъданиювиш, қусишничақириш, фаоллаштирилган кўмир, жадаллаштирилган диурез, симптоматик терапия.
Диклофенакни оқсиллар билан юқори даражада боғланиши диализ туфайли самарали эмас.
Сиртга қўллаш учун гель 30 г алюмин тубаларда тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Музлатилмасин!
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
30 ой.
Яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўлланилмасин.
Рецептсиз.
Lark Laboratories (India) Ltd., Ҳиндистон
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Yallig'lanishga qarshi, Ko'karishlar va ko'karishlar uchun vositalar, Mushak-skelet tizimini davolash uchun dorilar, Mushak tizimi uchun dorilar, Suyak va bo'g'imlarga tayyorgarlik, Revmatizmga qarshi dorilar, Artrit uchun dorilar
Ko`p so`raladigan savollar
Pardifen Activ gel 30 g (naycha) narxi har bir paket uchun
14 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Pardifen Activ gel 30 g (naycha) ning to`liq analoglari:
Pardifen Activ gel 30 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Pardifen Activ gel 30 g (naycha) ishlab chiqaruvchisi Lark laboratoriz hisoblanadi.