Facebook Pixel Code

Пари-Фло Адванс суспензия д/внут. прим. по 125 мл (флакон)

dagi narxlar
Без рецепта
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Пари-Фло Адванс суспензия д/внут. прим. по 125 мл (флакон)

125 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: Пассифлора инкарната ўт қисми (Passiflora incarnata L., herb) - 25 000 мг, L-глицин - 2 500 мг, L-метилфолат - 12,5 мг, Магний L-треонати - 3 750 мг.

Ёрдамчи моддалар: натрий бензоати, калий сорбати, лимон кислотаси, жигарранг кола бўёвчиси, лимон ароматизатори, тозаланган сув.

Ўзига ҳос тамаки хидли ва таъмли тўқ жигарранг рангли ярим тиниқ суюқлик.

Ичга қабул қилиш учун суспензия.

Бошка уйқу ва седатив воситалар. АТХ коди: N05CM.

Фармакодинамикаси

Пари-Фло Адванс нинг таъсир қилиш механизми унинг таркибига кирган компонентлар самараларига боглик.

Пари-Фло Адванс таъсирларининг комплекслиги унинг таркибидаги ҳар бир компонентнинг самаралари ўзаро синергизми билан асосланади.

Пассифлора инкарната, ўт қисми

Пассифлора экстракти (эҳтирос гули) Passiflora incarnata ўсимлигидан олинади. Экстракт таркибида гарман, гармол, гармалин (галлюциноген), гармин, гармалол ва арибин каби алкалондлар гуруҳи, ва витексин ва ориентин каби баъзи флавоноидларни сақлайди. Ўсимлик биокомпонентлари орқа мия ва мияда нерв импульсларининг узатилишини

заифлаштириш, марказий нерв тизимидаги тормозлаш жараёнларини кучайтириш ва шу билан нейронларнинг қўзғалувчанлигини олдини олиш қобилиятига эга. Экстракт шунингдек, таркибида спазмолитик фаолиятга эга бўлган апигенин сақлайди. Шу экстракт таркибидаги витексин флавоноиди эса, МНТ га юмшоқ тинчлантирувчи самара кўрсатади, уйқуни тиклашга ёрдам беради, ташвишланиш ва асабийлашни камайтиради, силлиқ мушакларга спазмолитик таъсир кўрсатади, юрак фаолиятини яхшилайди, седатив хусусиятни намоён қилади. Айниқса заифлашган инсонларда, болалар ва қариялар ақл ўта чарчаш ҳолатларида уйқуни яхшилайди. Ушбу моддалар седатив, уйку келтирувчи, оғриқ қолдирувчи, анксиолитик ва спазмолитик хусусиятларга эга. Табиий пассифлора экстракти қарамлик ва ножўя таъсирларни келтириб чикармагани учун, у транквилизаторлар ва барбитуратларга нисбатдан хавфсизроқдир.

Пассифлора экстракти абсистенция даврида марказий нерв тизимига седатив таъсир кўрсатади, невротик бузилишларни йўқ қилади, уйқуни, кайфиятни яхшилайди, иш қобилиятини оширади, бош айланиши, қулоқлардаги шовқинни камайтиради.

L-глицин

L-глицин алмаштириб бўлмайдиган аминокислота бўлиб, марказий нерв тизимида содир бўлаётган биокимёвий жараёнларда фаол иштирок этади, метаболизмни тартибга солувчи бўлиб, МНТ даги ҳимоя тормозланиш жараёнларини нормаллаштиради ва фаоллаштиради,. психоэмоционал зўриқишни камайтиради, ақлий иш қобилиятини оширади.

Глицин ва ГАМК - ергик, альфа-адреноблокатор, антиоксидант, антитоксик таъсирига эга; глутамат (NMDA) рецепторлари фаолиятини тартибга солади, шу туфайли препарат психо- эмоционал тарангликни, тажовузкорликни, зиддиятни камайтиришга, ижтимоий мослашувни оширишга; кайфиятни яхшилашга; уйқуга кетишни енгиллаштириш ва уйқуни нормаллаштириш; ақлий иш қобилиятини ошириш; вегетатив-қон томир бузилишларни камайтириш (шу жумладан климактерик даврда); ишемик инсультда ва бош-мия жароҳатида мия бузилишларини жиддийлигини камайтириш; МНТ функциясини пасайтирувчи бошқа дори воситаларини ва алкоголни токсик таъсирини камайтиришга қодир.

L-метилфолат

L-метилфолат ҳужайра даражасида ДНК биосинтези учун ва фолатлар метаболизми жараёни учун ишлатиладиган, органик бирикма бўлиб, В» витаминининг энг биологик фаол шакли ҳисобланади.

Фолатлар қоннинг нормал шаклланишига ҳисса қўшишади ва ҳужайралар бўлиниши жараёнида иштирок этишади, нерв тизимининг нормал фаолиятни қўллаб-қувватлайди.

L-метилфолат фолат кислотасининг энг биологик фаол шаклларидан биридир (В9 витамини). Маълумки, фолат кислотаси инсон саломатлиги учун жуда муҳим роль ўйнайди, лекин унинг соф шакли гемато-энцефалик тўсиқ (қон айланиш ва марказий асаб тизимлари ўртасидаги тўсиқ) орасидан ўтишга ожиз. Метилфолатдан фойдаланишнинг муҳим афзаллиги шундаки, конда ўзгармаган фолатларнинг тўпланиши хавфи йўқ ва унинг ўзи танага токсик хавф туғдирмайди.

Метилфолат фолат кислотасининг шаклларидан бири бўлганлиги сабабли, у билан бир хил хусусиятларга эга: аргининдан азот оксиди ҳосил бўлиш жараёнида иштирок этади; кон плазмасидаги гомоцистеин даражасини назорат килади; нейрон узатувчиларининг самарадорлигига таъсир қилади ва когнитив функцияларни амалга ошириш учун жавобгардир: организмнинг барча ҳужайраларининг физиологик бўлиниши ва ўсиши жараёнида аҳамиятли роль уйнайди.

Магний L-треонати (MgT) L-треон кислотаси билан богланган магнийнинг холатланган шакли. L-треон кислотаси С витаминининг қанд метаболити ҳисобланади. У магнийнинг мняга етказиб берилиши учун транспорт механизмини барқарорлаштиради ва кучайтиради.

Магний L-треонати бу кейничалик мияда фойдаланиш учун гематоэнцефалик тўсиғидан ўта оладиган магнийнинг бир шаклидир. Минерал суяклар ва нерв тизимининг фаолиятида, нормал когнитив функцияни ва миянинг нормал фаолиятини таъминлашда муҳим роль ўйнайди, нерв синапсларининг зичлиги ва барқарорлигини сақлайди.

Фармакокинетикаси

Ўрганилмаган.

Пари-Фло Адванс бу бир томонлама ижобий самара кўрсатадиган, микронутриентлар билан пассифлоранинг фитокомпонентлари комплекси. У нерв тизимининг турли функционал ва органик касалликларида ҳамроҳ бўладиган юқори қўзғалувчанлик, эмоционал беқарорлик, ақлий иш қобилиятнинг пасайишларида қўлланади:

  • неврозлар;
  • неврозга ўхшаш ҳолатлар;
  • вегетатив томир дистонияси;
  • стрессли асаб бузилишлари;
  • хотира бузилишлари;
  • уйқу бузилишлари:
  • нейроинфекциялар ва бош-мия жароҳати, перинатал ва энцефалопатияларнинг бошқа шакллари (шу жумладан, алкоголь генезли) окибатларида қўлланилади.

Шунингдек, стресс туфайли келиб чиққан, психоэмоционал ва психосоматик бузилишларда, вегетатив томир дистониясида, артериал гипертензияда, гормонал бузилишларда (менопауза, хайздан олдинги синдром, гипертиреоз ва бошкалар) ва тутқаноқда (қўшимча восита сифатида).

Препарат овқатдан кейин ичга қабул қилинади.

Тавсия этилган дозани сув билан суюлтириш мумкин. Қабул килишдан олдин флаконни силкитиш лозим.

Катталар

Катталар учун одатдаги дозаси кунига 1 маҳал 10 мл ни ташкил килади.

Даволаш курси камида 10 кун.

Даволашнинг давомийлиги шифокор томонидан касалликнинг босқичига, огирлигига ва кечишига караб индивидуал равишда белгиланади.

Пари-Фло Адванс ин болалар учун тавсия этилган қувлик дозаси

Болалар 3-6 ёш: 1,5-2,0 мл кунига 2 маҳал.

Болалар 6-12 ёш: 2,5 мл кунига 2 маҳал.

Болалар 12-15 ёш: 2,5 мл кунига 2-3 маҳал.

Болалар 15 ёш: 5,0 мл кунига 2 маҳал.

Тавсия этилган дозаларда кўлланилганда ножўя таъсирлар кузатилмаган.

Кўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга ёки унинг таркибий қисмларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Бошка дори воситалари билан ўзаро тасири аниқланмаган.

Агар дозани кабул вақти ўтказиб юборилса, препаратни кейинги қабул қилишда дозани икки баравар оширмаслик керак.

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланилиши

Пари-Фло Адванс кўллаш ҳомиладор аёлларда ва лактация даврида ўрганилмаган.

Хомиладорлик ва лактация даврида қўлланилмаслиги керак.

Автомобилни бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Даволаш даврида диққатни жамлашни ва психомотор реакцияларнинг тезлигини оширишни талаб киладиган потенциал хавфли фаолият турлари билан шугулланмаслик керак.

Доза ошириб юборилиши билан боғлиқ клиник холатлари таърифланмаган.

125 мл суспензия тўқ рангли шиша флаконда, пластик ўлчов стаканчаси билан.

1 флакондан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Оригинал ўрамда, қуруқ, ёругликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

3 йил.

Яроклилик муддати ўтгач кўлланилмасин.

Рецептсиз.

«Miquel Y Garriga, S.L.»

Джоагин Коста 18, 1а, 08390, Монгат, Барселона, Испания.

Tavsifnomalar
INN:
Dozalash:

L-glisin: 20 mg/ml, L-metilfolat: 0.1 mg/ml, Magniy l-treonat: 30 mg/ml, Passiflora ekstrakti: 200 mg/ml

Chiqarish shakli:
Tashqi foydalanish uchun suspenziya
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
125 ml
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Birlashtirilgan
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Ispaniya

Ko`p so`raladigan savollar

Пари-Фло Адванс суспензия д/внут. прим. по 125 мл (флакон) ning to`liq analoglari:

Пари-Фло Адванс суспензия д/внут. прим. по 125 мл (флакон) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ispaniya.

Пари-Фло Адванс суспензия д/внут. прим. по 125 мл (флакон) ishlab chiqaruvchisi Miguel va Garriga hisoblanadi.