Permetrin (Permetrinum) tashqi foydalanish uchun eritma 0,4%, 80 ml (flakon)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 7650 so'm)
Uchun ko‘rsatma Permetrin (Permetrinum) tashqi foydalanish uchun eritma 0,4%, 80 ml (flakon)
фаол модда: перметрин - 0,4 г;
ёрдамчи моддалар: канакунжут мойи - 2,0 г, ҳушбўйи - 0,6 г, 96% этил спирти - 100 мл гача.
Рангсиз ёки бироз сарғимтир рангли, тиниқ, специфик хидли суюқлик.
Эритма.
Педикулёзга қарши воситалар. АТХ коди: Р03АС04.
Битга қарши таъсир кўрсатади, ҳашоратларнинг балоғатга етган вакиллари, сирка ва тухумларини йўқ қилади.
Бош ва қов қисмидаги битлашни даволашда қўлланади.
Препарат соч илдизларига суртилади. Препарат миқдори сочнинг узунлиги ва зичлигига боғлиқ. Ишлов берилгандан кейин бошни рўмол билан боғланади. 40 минутдан сўнг оқиб турган илиқ сувда совун ёки шампун билан ювилади. Ювилгандан кейин сочдаги ўлган ҳашоратларни тозалаш учун майда тароқ билан таралади.
Кам ҳолларда - тери тошмаси шаклида аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.
Препаратга юқори сезувчанликда қўлланилмайди.
Ишлов бериш яхши шамоллатиладиган хонада ёки очиқ ҳавода олиб борилади. Препарат кўз, бурун ва оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватларига тушишидан сақланиши зарур. Препарат шиллиқ қаватларга тушган ҳолларда, уни оқиб турган сувда ювиш лозим. Препарат билан ишлов берилгандан кейин қўлларни совун билан ювиб, оғизни чайиш лозим.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.
0,4% эритма 40, 50, 80 мл флаконларда.
Салқин ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецептсиз.
"Remedy" МЧЖ Ўзбек-Буюк Британия ҚК,
Тошкент ш., 100034, Олмазор тумани, Қора- қамиш ¼ мавзеси, 2Б уй.
тел: (99871) 248 86 77
Permetrin: 4 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
1 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Permetrin (Permetrinum) tashqi foydalanish uchun eritma 0,4%, 80 ml (flakon) ning to`liq analoglari:
Permetrin (Permetrinum) tashqi foydalanish uchun eritma 0,4%, 80 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Permetrin (Permetrinum) tashqi foydalanish uchun eritma 0,4%, 80 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Permetrin hisoblanadi.
Permetrin (Permetrinum) tashqi foydalanish uchun eritma 0,4%, 80 ml (flakon) ishlab chiqaruvchisi Remedy Group hisoblanadi.