Piratsin-RG in'ektsiya uchun eritma 0,25%, 1 ml №10 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 4400 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Pielonefrit uchun dorilar, Sistit preparatlari, Prostatit uchun dorilar, Antimikrobiyal dorilar, Antibiotiklar, Ginekologiyada antibiotiklar, Sistit uchun antibiotiklar, Keng spektrli antibiotiklar, Stomatologiyada antibiotiklar, SARS uchun antibiotiklar, Sinusit (sinusit)uchun antibiotiklar, Otit uchun antibiotiklar, Bronxit uchun antibiotiklar, Pnevmoniya uchun antibiotiklar, Pielonefrit uchun antibiotiklar, Limfa tugunlarining yallig'lanishi uchun antibiotiklar
Piratsin: 2.5 mg/ml
Uchun ko‘rsatma Piratsin-RG in'ektsiya uchun eritma 0,25%, 1 ml №10 (ampulalar)
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: рух - 2,5 мг, пиридоксин гидрохлориди - 0,5 мг;
ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув 1,0 мл.
Тиниқ, рангсиз эритма.
Минерал препаратлар.
Пирацин - рух микроэлементининг пиридоксин (витамин В6) билан комплекс бирикмаси.
Препаратнинг таъсири уни ташкил қилувчи компонентларининг фармакологик хусусиятларига боғлиқ.
Рух - биологик мембраналар, ҳужайра рецепторлари, протеинларнинг структур компоненти бўлиб, 200 дан ортиқ энзиматик тизимларнинг таркибига киради. Терини трофикасини яхшилайди, пигмент алмашинувини нормаллаштиради, терини эластиклигини ва унинг регенератор ҳусусиятларини яхшилайди. Эркак организмининг репродуктив аъзоларини нормал фаолият кўрсатиши учун муҳим омил ҳисобланади. Сперматозоидларни етилишини рағбатлантиради ва фаоллигини оширади, эркак жинсий безларини нормал фаолият кўрсатиши ва ривожланишига ёрдам беради. Рух таъсири остида фолликулани рағбатлантирувчи гормон даражаси ошади.
Пиридкоксин (В6 витамини) - моддалар алмашинувида иштирок этади, марказий ва периферик нерв тизимининг нормал фаолият кўрсатиши учун зарур. Организмга тушгач, у фосфорланади, пиридоксаль-5-фосфатга айланади ва аминокислоталарни декарбоксилланишини ва переаминланишини амалга оширувчи ферментларнинг таркибига киради. Триптофан, метионин, цистеин, глутамин кислотаси ва бошқа аминокислоталар алмашинувида иштирок этади. Липид алмашинувини нормаллашувига ёрдам беради.
Препарат яққол гиполипидемик ва антиатеросклеротик фаолликка эга. Гиперлипидемия ва атеросклерозда периферик қонда холестерин, умумий липидлар, триглицеридлар, паст ва жуда паст зичликдаги липопротеидлар, липидларнинг перекисли оксидланиш маҳсулотлари миқдорини камайтиради, зичлиги юқори липопротеидлар ва фосфолипидларнинг миқдорини оширади. Гиперлипидемия билан кечувчи қандли диабетда препарат қонда глюкоза, пируват ва сут кислотасининг миқдорини камайтиради.
Фармакокинетикаси
Препарат парентерал юборилгандан кейин организмнинг тўқима ва биологик суюқликларида яхши тақсимланади.
Препаратнинг энг юқори концентрацияси жигарда, меъда ости безида, буйракларда, талоқда ва ўпкада аниқланади.
Қондан ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 3 соат 46 минутни ташкил қилади. Юборилганидан сўнг 24 соатдан кейин препарат қонда аниқланмайди.
Асосан аҳлат билан чиқарилади, буйрак орқали жуда оз чиқарилади.
Рух танқислиги ҳолатларини терида намоён бўлишини (витилиго, ўчоқли алопеция, себореяли алопеция, пустулез ва флегмоноз ҳуснбузарлар, энтеропатик акродерматит ва бошқа терининг қийин битувчи яралари) комплекс даволашда қўлланади.
Препаратни мушак ичига (м/и) буюрилади.
Рух танқислиги ҳолатлари терида намоён бўлганида (энтеропатик акродерматит, ўчоқли алопеция, себореяли алопеция, пустулез ва флегмоноз ҳуснбузарлар, витилиго, терининг қийин битувчи яралари) препаратнинг эритмаси 1 мл дан кунига 1 марта 10 кун давомида мушак ичига юборилади. Зарурати бўлганида даволаш курсларини 10 кунлик танаффус билан бир неча марта такрорлаш мумкин.
Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Жуда кам ҳолларда кўнгил айниши ва қусиш каби диспептик ҳолатлар, эшакеми кўринишидаги аллергик реакциялар бўлиши мумкин, улар одатда препарат бекор қилингандан кейин мустақил равишда ўтиб кетади.
Руҳ сақловчи препаратларга ўта юқори сезувчанлик.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Таърифланмаган.
Препарат қўлланганида спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш керак.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиш ҳолларида ножўя таъсир белгилари кучайиши мумкин.
Инъекция учун 0,25 % эритма, 1 мл дан №10, №20 (2х10) ампулаларда.
10 ампуладан поливинилхлорид плёнкали ва алюмин муҳрли лакланган фольгали контур уяли ўрамда.
2 контур уяли ўрамлар давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойланади.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
«REMEDY GROUP» MЧЖ Ўзбекистон-Буюк Британия ҚK,
Ўзбекистон Республикаси, 100069, Тошкент ш., Олмазор тумани, Янги Олмазор к, 51 уй. Тел./факс(99871).
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Pielonefrit uchun dorilar, Sistit preparatlari, Prostatit uchun dorilar, Antimikrobiyal dorilar, Antibiotiklar, Ginekologiyada antibiotiklar, Sistit uchun antibiotiklar, Keng spektrli antibiotiklar, Stomatologiyada antibiotiklar, SARS uchun antibiotiklar, Sinusit (sinusit)uchun antibiotiklar, Otit uchun antibiotiklar, Bronxit uchun antibiotiklar, Pnevmoniya uchun antibiotiklar, Pielonefrit uchun antibiotiklar, Limfa tugunlarining yallig'lanishi uchun antibiotiklar
Piratsin: 2.5 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Piratsin-RG in'ektsiya uchun eritma 0,25%, 1 ml №10 (ampulalar) narxi 4500 so'm - 1 шт.
Piratsin-RG in'ektsiya uchun eritma 0,25%, 1 ml №10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Piratsin-RG in'ektsiya uchun eritma 0,25%, 1 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Piratsin-RG in'ektsiya uchun eritma 0,25%, 1 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Piratsin hisoblanadi.
Piratsin-RG in'ektsiya uchun eritma 0,25%, 1 ml №10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Remedy Group hisoblanadi.