Platifillina gidrotartrat (Platyphyllini hydrotartras) Dalchimpharm teri ostiga yuborish uchun eritma 2 mg/ml, 1 ml № 10 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 16800 so'm)
Uchun ko‘rsatma Platifillina gidrotartrat (Platyphyllini hydrotartras) Dalchimpharm teri ostiga yuborish uchun eritma 2 mg/ml, 1 ml № 10 (ampulalar)
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: платифиллин гидратартарат - 2 мг;
ёрдамчи модда: инъекция учун сув - 1 мл гача.
Таърифи
Тиниқ рангсиз суюқлик.
Тери остига юбориш учун эритма.
М-холиноблокатор. АТХ коди: А03АХ.
М-холиноблокатор, атропин билан солиштирганда периферик м-холинорецепторларга камроқ таъсир қилади (меъда-ичак йўлларининг аъзолари ва қорачиқ сфинктерининг силлиқ мушак ҳужайраларига таъсири бўйича атропиндан 5-10 марта кучсизроқ). М-холинорецепторларни блоклаб, постганглионар холинергик нервлардан иннервацияланувчи аъзолар ва тўқималарга (юрак, силлиқ мушакли аъзолар, ташқи секреция безлари) нерв импульсларининг ўтказилишини бузади; шунингдек н-холинорецепторларни ҳам бостиради (анча кучсизроқ).
Холиноблокловчи таъсири вегетатив нерв тизимининг парасимпатик қисмини юқори тонуси ёки м-холиномиметикларнинг таъсири фонида кўпроқ даражада намоён бўлади. Атропинга қараганда камроқ даражада тахикардия чақиради, айниқса катта дозаларда қўлланганида. N.vagus таъсирини камайтириб, юракнинг ўтказувчанлигини яхшилайди, миокарднинг қўзғалувчанлигини оширади, қоннинг минутлик ҳажмини оширади.
Бевосита миотроп спазмолитик таъсир кўрсатади, терининг майда томирларини кенгайтиради. Юқори дозаларда томирларни ҳаракатлантирувчи марказни сусайтиради ва симпатик ганглийларни блоклайди, бунинг оқибатида қон томирлар кенгаяди ва артериал босим пасаяди (асосан вена ичига юборилганида).
Атропиндан кучсизроқ ички секреция безларининг секрециясини сусайтиради; силлиқ мушакларнинг тонусини, меъда, ўн икки бармоқ ичак, ингичка ва йўғон ичакнинг перистальтик қисқаришларининг амплитудаси ва тез-тезлигини яққол пасайишини, ўт-сафро пуфагининг тонусини ўртача пасайишини (ўт-сафро чиқариш йўлларининг гиперкинезияси бўлган шахсларда) чақиради. Бачадон, қовуқ ва сийдик чиқариш йўлларининг силлиқ мушакларини бўшашишини чақиради; спазмолитик таъсир кўрсатиб, оғриқ синдромини йўқотади. Адашган нерв тонусини ошиши ёки холиномиметиклар чақирган бронхларнинг силлиқ мушакларини бўшаштиради, нафаснинг минутлик ҳажмини оширади, бронхиал безларнинг секрециясини сусайтиради; сфинктерларнинг тонусини пасайтиради.
Парентерал юборилганида қорачиқ сфинктерини бўшашаши оқибатида қорачиқнинг кенгайишини чақиради. Бир вақтда қўз ички босими ошади ва аккомодация фалажи юз беради (цилиар тананинг киприксимон мушагининг бўшашиши). Атропин билан солиштирганда аккомодацияга таъсири кам ва қисқа.
Бош мия ва нафас марказини, каттароқ даражада - орқа мияни қўзғатади (юқори дозаларда тиришишлар, марказий нерв тизимини, томирларни ҳаракатлантирувчи ва нафас марказларини сусайтириши мумкин).
Фармакокинетикаси
Гистагематик тўсиқлар (жумладан гематоэнцефалик), ҳужайра ва синаптик мембраналар орқали осон ўтади. Катта дозаларда юборилганида марказий нерв тизимининг тўқималарида аҳамиятли концентрацияларда тўпланади. Жигарда метаболизмга учрайди. Платинецин ва платинецин кислотасининг ҳосил бўлиши билан гидролизга учрайди. Сийдик чиқариш ва овқат ҳазм қилиш тизимлари орқали чиқарилади. Тўғри буюрилганида (дозалар, юборишлар орасидаги интервал) тўпланмайди.
Меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги (мажмуавий даволаш таркибида), пилороспазм, холецистит, холелитиаз, ичак санчиғи, буйрак санчиғи, ўт-сафро санчиғида қўлланади.
Тери остига.
Катталар ва 14 ёшдан катта болаларга меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси, ичак, жигар ва буйрак санчиқларидаги оғриқларни бартараф қилиш учун препарат тери остига 1-2 мл дан 0,2% ли эритма суткада 1-2 марта юборилади.
Катталар ва 14 ёшдан катта болалар учун юқори бир марталик доза - 0.01 г, суткалик - 0,03 г.
Болалар: янги туғилганлар ва эмизикли - 0,035 мг/кг (0,0175 мл/кг), 1-5 ёш - 0,03 мг/кг (0,015 мл/кг), 6-10 ёш - 0,025 мг/кг (0,025 мл/кг), 11-14 ёш - 0,02 мг/кг (0,01 мл/кг).
Оғизнинг қуриши, чанқоқлик, артериал босимни пасайиши, мидриаз, аккомодация фалажи, тахикардия, ичакнинг атонияси, бош айланиши, бош оғриғи, фотофобия, тиришишлар; сийдикни тутилиши; ўткир психоз (юқори дозаларда); ўпканинг аталектази кузатилиши мумкин.
Ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Юрак қисқаришлар сонини ошиши мувофиқ бўлмаган юрак-қон томир тизимининг касалликлари: жимилловчи аритмия, тахикардия, сурункали юрак етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги, митрал стеноз, артериал гипертония, ўткир қон кетиши;
тиреотоксикоз (тахикардия кучайиши мумкин);
Тана хароратини ошиши (тер безларининг фаоллигини бостирилиши оқибатида яна кўпроқ ошиши мумкин);
Рефлюкс-эзофагит, рефлюкс-эзофагит билан қўшилган диафрагманинг қизилўнгач тешигининг чурраси (қизилўнгач ва меъданинг моторикасини пасайиши ва қизилўнгачнинг пастки сфинктерини бўшашиши, меъданинг бўшалашини секинлашишига ва фаолияти бузилган сфинктер орқали гастроэзофагал рефлюкснинг кучайишига ёрдам бериши мумкин);
Ўтказмаслик билан бирга кечувчи меъда-ичак йўлларининг касалликлари: ахалазия ва превратник стенози (ўтказмаслик ва меъда ичидагисини тутилишига олиб келувчи моторика ва тонусни пасайиши мумкин);
Кекса ёшдаги беморлар ёки кучсизланган беморлардаги ичак атонияси (ўтказмаслик ривожланиши мумкин), ичакнинг фалажли ўтказмаслиги;
Кўз ички босими ошган касалликлар: ёпиқ бурчакли глаукома (кўз ички босимини ошишига олиб келувчи мидриатик самараси, ўткир хуруж чақириши мумкин) ва очиқ бурчакли глаукома (мидриатик самараси кўз ички босимини бироз ошишини чақириши мумкин; даволашни тўғирлаш талаб қилиниши мумкин), 40 ёшдан ошганлар (ташхис қилинмаган глаукома кўринишларини хавфи);
Ярали колит (юқори дозалари ичакнинг фалажли ўтказмаслиги эхтимолини ошириб, ичакнинг перистальтикасини сусайтириши мумкин; бундан ташқари, токсик мегоколон каби оғир асоратни номоён бўлиши ва кучайиши мумкин);
Оғизнинг қуриши (узоқ муддатли қўллаш ксеростомиянинг яққоллигини янада кучайишини чақириши мумкин);
Жигар етишмовчилиги (метаболизмнинг пасайиши) ва буйрак етишмовчилиги (платифиллининг чиқарилишини пасайиши оқибатида ножўя самараларининг ривожланишини хавфи);
Ўпкаларнинг сурункали касалликлари, айниқса кичик ёшдаги болалар ва кучсизланган беморларда (бронхиал секрецияни пасайиши секретнинг қуюқлашишига ва бронхларда тиқинларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин);
Миастения (ацетилхолиннинг таъсирини ингибирланиши туфайли холат ёмонлашиши мумкин);
Вегетатив (автоном) невропатия (сийдикни тутилиши ва аккомодация фалажи кучайиши мумкин), сийдик чиқариш йўлларининг обструкциясисиз простата безининг гиперплазияси, сийдикни тутилиши ёки унга мойиллик ёки сийдик чиқариш йўлларининг (шу жумладан простата безининг гиперплазияси оқибатидаги қовуқ бўйнининг) обструкцияси билан бирга кечувчи касалликлар.
Гестоз (артериал гипертензияни кучайиши мумкин);
Болаларда бош миянинг шикастланиши (марказий нерв тизими томонидан самаралар кучайиши мумкин);
Даун касаллиги (қорачиқларнинг одатда бўлмаган кенгайиши ва юрак қисқаришлари тез-тезлигини ошиши мумкин);
Болалардаги марказий фалаж (холиноблокаторларга реакция жуда яққол бўлиши мумкин);
Бош мия жароҳатлари.
Фенобарбитал, пентобарбитал, магний сульфатининг седатив ва уйқу таъсирини кучайтиради.
Бошқа м-холиноблокаторлар, амантадин, галоперидол, фенотиазин ҳосилалари, айрим антигистамин дори воситалари ножўя самараларининг ривожланиши хавфини оширади.
Холинестераза ингибиторлари билан антагонизм.
Морфин юрак-қон томир тизимига сусайтирувчи таъсирини кучайтиради; моноаминооксидаза ингибиторлари - мусбат хроно- ва батмотроп самара; юрак гликозидлари - мусбат батмотроп таъсир; хинидин, прокаинамид - м-холиноблокловчи таъсир.
Силлиқ мушакларнинг спазмлари билан боғлиқ бўлган оғриқларда, нонаркотик анальгетиклар, седатив ва анксиолитик дори воситалари (транквилизаторлар); томирли спазмларда - гипотензив ва седатив дори воситалари таъсирини кучайтиради.
Даволаниш даврида транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғилланишдан сақланиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Хомиладорлик ва эмизиш даврида қўллашнинг хавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқ. Хомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тавсия қилинмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари: фалажли ичак ўтказмаслиги, сийдикни ўткир тутилиши (простата безининг гиперплазияси бўлган беморларда), аккомодация фалажи, кўз ички босимини ошиши; оғиз бўшлиғи, бурун, томоқ шиллиқ қаватининг қуруқлиги, ютиш, нутқни қийинлашиши, мидриаз (рангдор парда бутунлай йўқолгунича), тремор, тиришишлар, гипертермия, қўзғалиш, марказий нерв тизимини сусайиши, нафас ва томирларни харакатлантирувчи марказларнинг фаоллигини бостирилиши.
Даволаш: меъдани ювиш; холиномиметиклар ва холинестераза ингибиторларини парентерал юбориш. Гипертермияда - намланган ишқалаш, иситмани туширувчи воситалар; қўзғалишда - тиопентал натрийни вена ичига юбориш; мидриазда - маҳаллий, кўз томчилари кўринишида, пилокарпин. Глаукома хуружи ривожланган ҳолларда дарҳол конъюнктива қопчасига пилокарпиннинг 1% ли эритмаси ҳар соатда 2 томчидан томизилади ва тери остига 1 мл неостигмин метилсульфатининг 0,05% ли эритмаси суткада 3-4 марта юборилади.
Тери остига юбориш учун эритма 2 мг/м.л.
1 мл дан нейтрал шиша ампулаларда.
10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулаларни очиш учун пичоқ ёки ампула скарификатори билан бирга картон қутига жойланади.
5 ампуладан поливинилхлорид плёнка ва босма лакланган алюмин фольгали ёки фольгасиз контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулаларни очиш учун пичоқ ёки ампула скарификатори билан бирга картон қутига жойланади.
Синдириш нуқталари ёки халқалари бўлган ампулалар ишлатилганида ампулаларни очиш учун пичоқ ёки ампула скарификатори қўйилмайди.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2 дан 25 ºС гача ҳароратда.
5 йил.
Рецепт бўйича.
“ДАЛЬХИМФАРМ” ОАЖ, 680001, Россия Федерацияси, Хабаровск ўлкаси, Хабаровск ш., Ташкентская кўч., 22, Тел/факс (4212) 53-91-86.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситасини сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
«Sonata Holding» МЧЖ,Ўзбекистон Республикаси, 100149, Тошкент ш., Сергели тумани, Чоштепа кўчаси, 38 - 40 уй., тел: +99871215-86-23.
Platifillin gidrotartrat: 2 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Platifillina gidrotartrat (Platyphyllini hydrotartras) Dalchimpharm teri ostiga yuborish uchun eritma 2 mg/ml, 1 ml № 10 (ampulalar) narxi 1340 so'm - 1 шт.
Ehtiyotkorlik bilan. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Platifillina gidrotartrat (Platyphyllini hydrotartras) Dalchimpharm teri ostiga yuborish uchun eritma 2 mg/ml, 1 ml № 10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Platifillina gidrotartrat (Platyphyllini hydrotartras) Dalchimpharm teri ostiga yuborish uchun eritma 2 mg/ml, 1 ml № 10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Platifillina gidrotartrat (Platyphyllini hydrotartras) Dalchimpharm teri ostiga yuborish uchun eritma 2 mg/ml, 1 ml № 10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Platifillin gidrotartrat hisoblanadi.