Facebook Pixel Code

Polimik plyonka bilan qoplangan planshetlar 200 mg / 500 mg №10 (1 blister)

dagi narxlar
dan 60500 so'm gacha 70900 so'm
Retsept bo'yicha
116 ta dorixonalarda
Paketdagi miqdor:
100 ta
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Polimik plyonka bilan qoplangan planshetlar 200 mg / 500 mg №10 (1 blister)

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 200 мг офлоксацин ва 500 мг орнидазол;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, натрий крахмал гликоляти, повидон К-30, магний стеарати, Опадрай тўқ сариқ бўёвчиси.

Капсуласимон шаклли, синдириш чизиғи бўлган, тўқ сариқ рангли таблеткалар.

Кобиқ билан қопланган таблеткалар.

Мажмуавий антибактериал препарат. АТХ коди: J01RA04.

Офлоксацин фторхинолонлар гуруҳига мансуб. Кенг таъсир доирасига эга.

Офлоксациннинг бактерицид таъсири, бошқа фторхинолонлар каби бактерияларнинг ДНК-гираза (микроорганизмлар уларсиз яшай олмайди) ферментини блоклаб қўйиш қобилияти билан боғлиқ.

Офлоксацин пенициллин, аминогликозидлар, цефалоспоринларга чидамли ва шу билан бирга кўпсонли чидамли микроорганизмларга нисбатан кенг таъсир доирасига эга. Препаратга вируслар ва замбуруғлар сезгир эмас. Орнидазол протозой ва аралаш инфекцияларни даволашда юқори самарадорликка эга.

Полимик препаратининг компонентларига сезгир қўзғатувчилар (микроорганизмлар ва содда ҳайвонлар) томонидан чақирилган аралаш инфекцияларни даволаш учун қўлланади:

  • сийдик жинсий аъзолари тизимининг касалликлари: ўткир ва сурункали пиелонефрит, простатит, цистит, эпидидимит, жарроҳлик инфекциялари, сийдик-жинсий йўлларининг асоратланган ва қайталанадиган инфекциялари, гинекологик касалликлар;
  • пенициллинга чидамли гонококклар, хламидиялар, трихомонадалар ва бошқа микроорганизмлар томонидан чақириладиган, жинсий йўли орқали юқадиган касалликлар;
  • қорин бўшлиғи аъзолари ва сафро йўлларининг инфекциялари, шунингдек амёбиаз амёба дизентерияси, ичакдан ташқари шакллари, айниқса жигарнинг амёбали абсцесси, лямблиоз ва қорин тифи, салмонеллез, шигеллез каби бошқа инфекцион касалликлар;
  • оғиз бўшлиғининг инфекциялари, ўткир некротик ярали гингивит;
  • иммунтанқислиги бўлган беморлар ёки нейтропенияли беморларда инфекцион асоратларни олдини олиш; операциядан олдинги тайёргарлик ва жарроҳлик инфекцияларни операциядан кейинги даволаш, айниқса гастроэнтерологияда.

Полимик®ни чайнамасдан, сув билан бирга, ичга қабул қилиш лозим. Препаратни овқатдан олдин ҳам, кейин ҳам қабул қилишга рухсат берилади. 2 ойдан ортиқ қабул қилиш тавсия этилмайди. Полимик®нинг дозасини ва даволаш давомийлигини шифокор белгилайди. Катталар учун ўртача доза 1 таблеткадан суткада 2 марта, даволаш давомийлиги 7-10 кун; даволашни касалликнинг клиник симптомлари йўқолганидан кейин камида 3 кун давом эттириш лозим.

Қорин оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, иштаҳани йўқолиши, энтероколит, гипогликемик препаратлар қабул қилаётган қандли диабети бўлган беморларда гипогликемия, қўзғалиш, бош оғриғи, уйқуни бузилиши (уйқусизлик ёки уйқучанлик), периферик сезувчанликни бузилиши ёки координацияни бузилиши, анемия, лейкопения, эозинофилия, тромбоцитопения, панцитопения, қонда креатининни ошиши, жигар ферментлари фаоллигини ва билирубинни ошиши, гипотензия, тахикардия, тенденитлар, айниқса, кекса ёшдаги пациентларда, шунингдек артралгиялар, миалгия, аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичима, Квинке шиши).

Ҳар қандай одатдаги бўлмаган реакциялар пайдо бўлган ҳолда, препаратни кейинчалик қўллаш юзасидан шифокор билан албатта маслаҳатлашиш лозим!

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик (аллергия), тутқаноқ, марказий нерв тизимининг тиришишга мойиллиги бўлган шикастланишлари (бош мия жароҳати, инсульт, мия ва мия пардаларининг яллиғланиши жараёнларидан кейин), 16 ёшгача болалар, ҳомиладорлик, эмизиш даври.

Агарда Сиз антацид препаратларни ёки темир сақловчи препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, Полимик®нинг самарадорлиги сусаяди, шунинг учун препаратни кўрсатилган препаратлардан 2 соат олдин ёки 2 соат кейин қабул қилиш лозим.

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан бир вақтда қўлланганида МНТга ва тутқаноқ хуружларини ривожланишига рағбатлантирувчи таъсирининг хавфи ошади.

Пробенцид, циметидин, фуросемид ва метотрексат билан бир вақтда қўлланганида, Полимик®ни сийдик билан чиқарилиши камаяди, ярим чиқарилиш даври узаяди ва унинг заҳарли таъсирини ҳавфи ошади. Кумарин қатори антикоагулянтларнинг самарасини кучайтиради, векуроний бромидининг миорелаксияловчи таъсирини оширади.

Агарда Сиз Полимик® билан даволанаётган бўлсангиз, керак бўлмаса, тўғри қуёш нурлари таъсири остида бўлмаслиги керак, ультрабинафша нурлари (симоб-кварц лампалари, солярий) билан нурланишдан сақланиш керак.

Қандни камайтирадиган препаратларни қабул қилаётган қандли диабетли беморларда Полимик®ни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Буйраклар фаолиятини бузилиши ёки жигарнинг оғир шикастланиши (цирроз) бўлган беморлар ўртача суткалик дозани (2 таблетка) оширмасликлари лозим.

Транспорт воситаларини бошқараётган, машина ва механизмларда ишлайдиган пациентлар нерв тизими томонидан бўлиши мумкин бўлган нохуш самараларни ёдда тутишлари лозим.

Полимик®ни узоқ муддат қўлланиши препаратга чидамли микроорганизмларни ўсиши билан боғлиқ иккиламчи инфекцияни чақириши мумкин.

Препарат билан даволаниш вақтида алкоголли ичимликларини истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилишининг энг муҳим симптомлари уйидагилардир:

марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши, онгни чалкашиши, тутқаноқ хуружлари;

овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши ва қусиш.

Дозани ошириб юбориш ҳолларида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

10 таблеткадан блистерда, 1 ёки 10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

KUSUM HEALTHCARE PVT.LTD.

SP-289(A), RIICO INDL.AREA, CHOPANKI,

BHIWADI (RAJ.) INDIA.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Ofloksatsin: 200 mg/tabletkalar, Ornidazol: 500 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
10
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Polimik plyonka bilan qoplangan planshetlar 200 mg / 500 mg №10 (1 blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Polimik plyonka bilan qoplangan planshetlar 200 mg / 500 mg №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Polimik plyonka bilan qoplangan planshetlar 200 mg / 500 mg №10 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Kusum Heltker hisoblanadi.