Facebook Pixel Code

Prestans tabletkalari 10 mg / 10 mg №30 (idish)

dagi narxlar
dan 144700 so'm gacha 205000 so'm
Retsept bo'yicha
117 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Prestans tabletkalari 10 mg / 10 mg №30 (idish)

Таблеткалар, 5 мг/5 мг; 10 мг/5 мг; 5 мг/10 мг ва 10 мг/10 мг.

Периндоприл аргинин ва амлодипин.

ПРЕСТАНС нима сақлайди

Таъсир этувчи моддалар: периндоприл аргинин ва амлодипин.

ПРЕСТАНС 5 мг/5 мг: бир таблетка 5 мг периндоприл аргинини ва 5 мг амлодипин сақлайди.

ПРЕСТАНС 10 мг/5 мг: бир таблетка 10 мг периндоприл аргинин ва 5 мг амлодипин сақлайди.

ПРЕСТАНС 5 мг/10 мг: бир таблетка 5 мг периндоприл аргинин ва 10 мг амлодипин сақлайди.

ПРЕСТАНС 10 мг/10 мг: бир таблетка 10 мг периндоприл аргинин ва 10 мг амлодипин сақлайди.

Препаратнинг таркибига кирувчи бошқа компонентлар: лактоза моногидрати, магний стеарати (Е470В), микрокристалл целлюлоза (Е460), сувсиз коллоид кремний диоксиди (Е551).

ПРЕСТАНС қандай кўринишга эга ва ўрамини таркиби

ПРЕСТАНС 5 мг/5 мг таблеткалари: оқ рангли, узунчоқ шаклли, бир томонига “5/5” рақамлари босилган ва бошқа томонида белгиси бўлган таблеткалар.

ПРЕСТАНС 10 мг/5 мг таблеткалари: оқ рангли, учбурчак шаклли, бир томонига “10/5” рақамлари босилган ва бошқа томонида белгиси бўлган таблеткалар.

ПРЕСТАНС 5 мг/10 мг таблеткалари: оқ рангли, квадрат шаклли, бир томонига “5/10” рақамлари босилган ва бошқа томонида белгиси бўлган таблеткалар.

ПРЕСТАНС 10 мг/10 мг таблеткалари: оқ рангли, думалоқ шаклли, бир томонига “10/10” рақами босилган ва бошқа томонида белгиси бўлган таблеткалар.

Картон қутида 30 таблетка сақловчи флакон, шунингдек пациент учун маълумот сақловчи илова сақланади.

ААФ ингибиторлари ва кальций каналларини блокаторлари, АТХ коди: С09ВВ04.

Периндоприл

Периндоприл - бу ангиотензин I ни ангиотензин II га айлантирувчи ферментнинг (ангиотензинга айлантирувчи фермент, ААФ) ингибиторидир. Айлантирувчи фермент ёки киназа - бу ангиотензин I ни томирларни торайтирувчи хусусиятга эга ангиотензин II га айланишига имкон берадиган, шунингдек томирларни кенгайтирувчи брадикининни нофаол гептапептидгача парчалайдиган экзопептидазадир. ААФни ингибирланиши плазмада ангиотензин II ни камайишига олиб келади, бу плазмада рениннинг фаоллигини ошишига (ренин ажралиб чиқишини қайта негатив боғини ингибирланиши ҳисобига) ва альдостеронни ажралиб чиқишини пасайишига олиб келади. ААФ брадикининнинг фаоллигини блоклаши сабабли, ААФни ингибирланиши шунингдек айланаётган ва маҳаллий калликреин-кинин тизимининг фаоллигини ошишига (шунингдек простагландин тизимини фаоллашишига) олиб келади. Ушбу механизм ААФ ингибиторларининг гипотензив таъсирини кузатилишига ёрдам бериши ва қисман баъзи ножўя самараларни (масалан, йўтал) чақириши мумкин.

Периндоприл ўзининг фаол метаболити периндоприлат орқали таъсир этади. Бошқа метаболитлари in vitro шароитларда ААФнинг таъсирини ингибирлаш хусусиятини кўрсатмаган.

Амлодипин

Амлодипин - бу дигидропиридин гуруҳига мансуб кальций ионларини ҳужайрага тушишини ингибиторидир (секин кальций каналларини блокатори ёки кальций ионларини антагонисти), у миокард ва томирларнинг силлиқ мушак ҳужайраларига мембраналар орқали кальций ионларини киришини блоклайди.

Амлодипинни гипотензив таъсир механизми томирларнинг силлиқ мушакларига бевосита бўшаштирувчи самараси билан ифодаланади. Амлодипинни таъсирида стенокардияни камайишини аниқ таъсир механизми охиригача аниқланмаган, бироқ амлодипин қуйидаги икки йўл орқали умумий ишемик юкламани камайтиради:

  • Амлодипин периферик артериолаларни кенгайтиради ва шундай қилиб енгишга юракнинг иши сарфланадиган, умумий периферик қон томирлар қаршилигини (постюклама) пасайтиради. Юрак қисқаришлар сони барқарор қолганлиги сабабли, юракка бўлган юкламани камайиши миокард томонидан энергияни сарфланиши ва уни кислородга бўлган эҳтиёжини пасайишига олиб келади.
  • Амлодипиннинг таъсир механизми, шунингдек миокарднинг ҳам нормал, ҳам ишемияга учраган соҳаларида асосий тож артериялар ва артериолаларни кенгайтиришдан иборат бўлиши мумкин. Томирларни бу кенгайиш вазоспастик стенокардия (Принцметал стенокардияси ёки вариант стенокардия) бўлган беморларда миокардга кислородни келишини оширади.

Артериал гипертензияси бўлган беморларда амлодипинни бир марталик суткалик дозаси артериал босимни чалқанча ётган ҳолатда ҳам, турган ҳолатда ҳам 24 соат давомида клиник аҳамиятли пасайишини таъминлайди. Таъсири секин бошланганлиги сабабли амлодипин ўткир гипотензияни чақирмайди.

Стенокардияси бўлган беморларда амлодипинни суткада бир марта қабул қилиш жисмоний юкламани умумий бажарилиш вақтини оширади, стенокардия ҳуружи ривожланишини ва жисмоний юкламани бажариш вақтида ST сегменти депрессияси (1 мм га) ривожланишини кечиктиради, стенокардия ҳуружи частотасини ва нитроглицерин таблеткаларига бўлган эҳтиёжни камайтиради.

Амлодипин моддалар алмашинуви ва плазмадаги липидларга ҳеч қандай нохуш таъсир кўрсатмайди ва бронхиал астма, қандли диабет ва подагра бўлган пациентларни даволаш учун тўғри келади.

Фармакокинетикаси

ПРЕСТАНС таркибидаги периндоприл ва амлодипинни сўрилиш тезлиги ва ҳажми битта компонентдан таркиб топган таблеткани қабул қилинганда периндоприл ва амлодипинни сўрилиш тезлиги ва ҳажмидан бироз фарқланади.

Периндоприл

Ичга қабул қилинганида периндоприлни сўрилиши тез амалга ошади, максимал концентрациясига 1 соат давомида эришилади. Периндоприлни плазмадан ярим чиқарилиш даври 1 соатни ташкил этади.

Периндоприл олддори ҳисобланади. Периндоприлнинг қабул қилинган дозасини 27% фаол метаболит периндоприлат кўринишида қон оқимига тушади. Организмда фаол периндоприлатдан ташқари яна бешта нофаол метаболитлар ҳосил бўлади. Периндоприлат плазмада максимал концентрациясига, препарат қабул қилингандан сўнг 3-4 соатдан кейин эришилади.

Овқат истеъмол қилиш периндоприлни периндоприлатга айланишини, ва демак, унинг биокираолишлигини пасайтиради, шунинг учун периндоприл аргининни суткада бир марта, перорал, эрталаб нонуштадан олдин қабул қилиш тавсия этилади.

Периндоприлнинг дозаси ва унинг плазмадаги экспозицияси ўртасидаги боғлиқлик чизиқли ҳисобланиши кўрсатилган.

Боғланмаган периндоприлатнинг тақсимланиш ҳажми тахминан 0,2 л/кг ни ташкил этади. Периндоприлатни плазма оқсиллари билан боғланиши 20% ни ташкил этиб, асосан ангиотензинга айлантирувчи фермент билан боғланади, лекин препаратнинг концентрациясига боғлиқ бўлади.

Периндоприлат сийдик билан чиқарилади, унинг эркин фракциясини якуний ярим чиқарилиш даври тахминан 17 соатни ташкил этади, 4 кун давомида стационар ҳолатига эришиш имконини беради.

Периндоприлатнинг чиқарилиши кекса ёшдаги пациентларда, шунингдек юрак ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда секинлашади. Шунинг учун одатдаги тиббий кузатув креатинин ва калийнинг даражасини мониторинг қилишни ўз ичига олиши керак.

Периндоприлатнинг диализ клиренси минутига 70 мл ни ташкил этади.

Цирроз бўлган пациентларда периндоприлнинг кинетикаси ўзгаради: дастлабки молекуласининг буйрак клиренси икки марта секинлашади. Бироқ, ҳосил бўлаётган периндоприлатнинг миқдори пасаймайди, шунинг учун дозасини танлаш талаб этилмайди.

Амлодипин

Терапевтик дозаларда ичга қабул қилинганида амлодипин яхши сўрилиб, қонда максимал концентрациясига қабул қилингандан сўнг 6-12 соатдан кейин эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги ҳисоб-китоблар бўйича 64-80% ни ташкил этади.

Тақсимланиш ҳажми тахминан 21 л/кг га тенг. In vitro шароитларда ўтказилган тадқиқотлар, айланаётган амлодипиннинг тахминан 97,5% плазма оқсиллари билан боғланишини кўрсатди.

Овқат қабул қилиш амлодипиннинг биокираолишлигига таъсир қилмайди.

Плазмадан якуний ярим чиқарилиш даври 35-50 соатни ташкил этади, бу препаратни суткада бир марта буюриш имконини беради. Амлодипин жигарда нофаол метаболитлар ҳосил бўлгунича аҳамиятли даражада метаболизмга учрайди, 10% дастлабки бирикма ва 60% метаболитлар ҳолида сийдик билан чиқарилади.

Кекса пациентлар: плазмада амлодипинни максимал концентрациясига эришиш вақти кексаларда ва ёшроқ пациентларда ўхшашдир. Кексаларда амлодипиннинг клиренсини пасайишига тенденция аниқланган, бу AUC ва ярим чиқарилиш даврини ошиши билан кечади. Димланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда AUC ва ярим чиқарилиш даврини ошиши текширилаётган ёшдаги пациентлар гуруҳида кутилган ошишига мувофиқ келган.

Жигар фаолияти бузилган пациентлар: жигар фаолияти бузилган пациентларга амлодипинни буюриш бўйича клиник маълумотлар жуда кам. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда амлодипиннинг клиренсини камайиши кузатилади, бу ярим чиқарилиш даври ва AUC ни тахминан 40-60%га ошишига олиб келади.

ПРЕСТАНС эссенциал гипертензияси ва/ёки юракни стабил коронар касаллигини (қонни юракка ҳайдалиши камайган ёки блокланган касалликларда) периндоприл ва амлодипин билан даволаш зарурати бўлган пациентларни даволаш учун кўрсатилган.

Ушбу препаратни қабул қилишда шифокор тавсиясига доимо қатъий риоя қилинг. Агар сиз препарат қабул қилишни тўғрилигига шубҳалансангиз, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Таблеткаларни эрталаб, нонуштадан олдин бир стакан сув билан қабул қилиш тавсия этилади, хар куни айнан бир вақтда қабул қилган афзал. Сизга қандай доза тўғри келишини шифокорингиз белгилаб беради. Одатдаги доза кунига бир таблеткага тенг.

ПРЕСТАНС одатда периндоприл ва амлодипинни алоҳида таблеткаларда қабул қилаётган пациентларга буюрилади.

Агар сиз ПРЕСТАНС қабул қилишни унутган бўлсангиз

Препаратни ҳар куни қабул қилиш муҳимдир, чунки уни мунтазам қабул қилиш даволаш самарасини оширади. Шунга қарамасдан, агар сиз ПРЕСТАНСНИ ўз вақтида қабул қилишни унутган бўлсангиз, навбатдаги дозани ўз вақтида қабул қилинг. Навбатдаги дозани икки марта оширманг.

Агар сиз ПРЕСТАНС қабул қилишни тўхтатсангиз

ПРЕСТАНСНИ қабул қилиш одатда бутун умр давом этиши туфайли, препаратни қабул қилишни тўхтатиш олдидан шифокор билан маслаҳатлашишингиз керак.

Агар сизда препаратни қабул қилиш бўйича қўшимча саволлар туғилса, даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Бошқа барча препаратлар каби ПРЕСТАНС ҳам, гарчи ҳар бир пациентда кузатилмасада, ножўя самараларни чақириши мумкин.

Агар қуйидаги ҳолатлардан бири Сизда юз берган бўлса, дори препаратини қабул қилишни дарҳол тўхтатинг ва шифокорингиз билан боғланинг.

  • ҳуштаксимон нафас, кўкракда оғриқ, ҳансираш ёки нафас олишни қийинлашиши тўсатдан пайдо бўлиши;
  • қовоқларни, юз ёки шиши;
  • нафас олишни қийинлашишига олиб келувчи тил ва томоқ шиши;
  • оғир даражадаги тери реакциялари, шу жумладан кучли тери тошмаси, эшакеми, бутун тана бўйлаб терини қизариши, кучли қичишиш, ғўддаларни пайдо бўлиши, терини қипиқланиши ва шиши, шиллиқ қаватларни яллиғланиши (Стивенс-Джонсон синдроми) ёки бошқа аллергик реакциялар;
  • кучли бош айланиши ёки хушни йўқолиши;
  • юрак хуружи, юракни одатда кузатилмайдиган тез ва номунтазам уруши;
  • меъда ости безини яллиғланиши, қоринда ва белда кучли оғриққа олиб келиши ва лоҳаслик билан кечиши мумкин.

Қуйидаги кенг тарқалган ножўя самаралар хақида маълумотлар тушган. Агар бу кўринишлардан биронтаси Сизни безовта қилса ёки бир ҳафтадан ортиқ давом этса, шифокорингиз билан боғланишингиз керак.

  • Тарқалган ножўя самаралар (10 пациентнинг 1 дан камида, аммо 100 пациентнинг 1 дан кўпида кузатилади): бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик (айниқса даволашни бошланишида), вертиго, қўл-оёқларда увишиш ёки чимчилаш ва санчилиш ҳисси, кўришни бузилиши (шу жумладан, жисмларни иккита кўриш), тиннитус (қулоқларни шанғиллаши), юрак уришини тезлашиши, қон босимини пасайиши туфайли, енгил бош айланиши, йўтал, ҳансираш, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, таъм билиш ҳиссини бузилиши, диспепсия ёки овқат ҳазм қилишни бузилиши, диарея, қабзият, аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш кабилар), мушак тиришишлари, толиқиш хисси, тўпиқларни шиши.

Шунингдек, қуйида санаб ўтилган бошқа ножўя кўринишлар ҳақида маълумотлар тушган. Агар ножўя самаралар жиддий тус олса ёки агар сиз ушбу варақада санаб ўтилмаган нохуш самараларни аниқласангиз, бу хақида шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

  • Тарқалмаган ножўя самаралар (100 пациентнинг 1 дан камида, аммо 1000 пациентнинг 1 дан кўпида кузатилади): кайфиятни ўзгарувчанлиги, хавотирлик, депрессия, уйқусизлик, уйқуни бузилиши, титраш, ҳушни йўқотиш, оғриқ ҳисларини йўқолиши, ринит (тумов ёки бурунни битиши), ичак фаолиятини ўзгариши, сочларни тўкилиши, терида қизил доғлар, тери рангини йўқолиши, белда, мушаклар ёки бўғимларда оғриқлар, кўкракда оғриқ, сийишни қийинлашиши, тунги сийишга қистовларни ошиши, сийишга қистовларни тезлашиши, оғриқ, лоҳаслик, бронхоспазм (кўкрак соҳасида сиқилиш, хуштаксимон нафас ва ҳансираш), оғизни қуриши, ангионевротик шиш (хуштаксимон нафас, юзни ёки тилни шиши каби симптомлар), буйрак билан боғлиқ муаммолар, импотенция, кўп терлаш, эркакларда кўкрак безларини катталашуви ёки дискомфорт, тана вазнини ошиши ва камайиши;
  • Кам кузатиладиган ножўя самаралар (1000 пациентнинг 1 дан камида, аммо 10000 пациентнинг 1 дан кўпида кузатилади): онгни чалкашиши;
  • Жуда кам кузатиладиган ножўя самаралар (10000 пациентнинг 1 дан камида кузатилади): юрак қон-томирлар томонидан бузилишлар, (номунтазам юрак ритми, стенокардия, юрак хуружи ва инсульт), эозинофил пневмония (пневмониянинг кам тарқалган тури), нафас олишни қийинлашишига олиб келувчи қовоқлар, юз ёки лаблар, тил ва томоқни шиши, оғир даражадаги тери реакциялари, шу жумладан, эшакеми, бутун тана бўйлаб терини қизариши, кучли қичишиш, ғўддаларни пайдо бўлиши, терини қипиқланиши ва шиши, шиллиқ қаватларни яллиғланиши (Стивенс-Джонсон синдроми), кўп шаклли эритема (тери тошмаси, улар кўпинча юз, қўл ва оёқларда қичишиш ва қизил доғларни пайдо бўлиши билан бошланади), ёруғликка юқори сезувчанлик, қон таркибини ўзгаришлари, меъда ости безини яллиғланиши, қоринда ва белда кучли оғриқларни чақириши ва кучли лоҳаслик билан кечиши мумкин, жигар фаолиятини бузилиши, жигарни яллиғланиши (гепатит), терини сарғайиши (сариқлик), баъзи тиббий таҳлилларга таъсир қилиши мумкин бўлган жигар ферментларининг даражасини ошиши, қоринни димланиши (гастрит), ҳолсизлик, санчилиш ҳисси ёки увишишга олиб келиши мумкин бўлган нерв тизими томонидан бузилишлар, мушаклар тонусини ошиши, васкулит (қон-томирларни яллиғланиши), милкларни шиши, қонда қанд даражасини ошиши (гипергликемия).

ПРЕСТАНС қабул қилаётган пациентлардан, шунингдек, қуйидаги ножўя самаралар хақида маълумотлар тушган: гипогликемия (қонда қанднинг даражасини пасайиши), мушаклар таранглиги, тремор ва/ёки ҳаракат бузилишлари қўшилган бузилишлар.

Агарда ножўя самаралар жиддий характерга эга бўлса ёки агарда сиз бу илова варақада санаб ўтилмаган ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида ўз шифокорингизга ёки фармацевтга хабар қилинг.

ПРЕСТАНСни қабул қилманг:

  • агар сизда периндоприл ёки ҳар қандай бошқа ААФ ингибиторига, амлодипин, ҳар қандай бошқа кальций антагонистига ёки ПРЕСТАНСнинг ҳар қандай бошқа компонентига аллергия (юқори сезувчанлик) бўлса;
  • агар сизда 3 ойликдан ошган ҳомиладорлик бўлса (ҳомиладорликни эрта муддатларида ҳам ПРЕСТАНС қабул қилишдан сақланиш керак - “Ҳомиладорлик” бўлимига қаранг);
  • агар илгари ААФ ингибиторларини қабул қилганингизда сизда хуштаксимон нафас, юз ёки тилни шиши, кучли қичишиш ёки кучли тери тошмалари каби симптомлар кузатилган бўлса, ёки агар шундай симптомлар ҳар қандай бошқа шароитларда оила аъзоларининг бирида кузатилган бўлса (бу кўриниш ангиошиш деб номланади);
  • агар сиз диабет ёки буйрак фаолиятини бузилиши билан хасталанган бўлсангиз ва артериал қон босимини пасайтурувчи алискирен сақлаган препаратни қабул қилаётган бўлсангиз;
  • агар сизда аортанинг юрак клапанини торайиши (аорта стенози) ёки кардиоген шок бўлса (бунда юрак организм учун етарли миқдорда қон ҳайдолмайдиган ҳолат);
  • агар сизда жуда паст артериал босим (гипотензия) кузатилса;
  • агар сиз миокард инфарктидан кейинги юрак етишмовчилиги билан хасталанган бўлсангиз.

Қандай препаратларни, шу жумладан рецептсиз бериладиган препаратларни қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

ПРЕСТАНСни қуйидаги препаратлар билан бир вақтда қабул қилишдан сақланинг:

  • литий (мания ёки депрессияларни даволаш учун ишлатилади);
  • эстрамустин (ракни даволаш учун ишлатилади);
  • калийни тежовчи диуретиклар (спиронолактон, триамтерен), калийли қўшимчалар ёки калийни ўрнини босувчи калий сақловчи тузлар.

Бошқа препаратларни қабул қилиш ПРЕСТАНС билан даволашга таъсир қилиши мумкин. Сизнинг шифокорингиз дозани ўзгартилиши мумкин ва/ёки бошқа эҳтиёткорлик чораларини кўриши мумкин. Агар қуйидаги препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, албатта даволовчи шифокорингизга маълум қилинг, чунки уларни қабул қилганда жуда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак:

  • юқори артериал босимни даволаш учун бошқа препаратлар, жумладан ангиотензин II рецепторлар блокаторлари, алискирен (“ПРЕСТАНСни қабул қилманг” ва “ПРЕСТАНСни қабул қилганда қуйидаги ҳолатларда айниқса эҳтиёт бўлинг” бўлимларида келтирилган маълумотларнинг кўринг) ва диуретиклар (буйраклар орқали ажраладиган сийдикнинг ҳажмини оширувчи препаратлар);
  • оғриқни бартараф қилиш учун қўлланадиган ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (масалан, ибупрофен) ёки аспириннинг юқори дозалари;
  • диабетни даволаш учун қўлланадиган препаратлар (масалан, инсулин);
  • депрессия, хавотирлик, шизофрения ва бошқалар каби ментал бузилишларни даволаш учун қўлланадиган препаратлар (масалан, трициклик антидепрессантлар, антипсихотик препаратлар, имипраминсимон препаратлар, нейролептиклар);
  • аутоиммун бузилишларни даволаш учун ёки трансплантация операциялардан кейин ишлатиладиган, иммунодепрессант препаратлар (организмнинг ҳимоя механизмларини пасайтирувчи препаратлар, масалан, циклоспорин);
  • аллопуринол (подаграни даволаш учун восита);
  • прокаинамид (юракнинг номунтазам ритмини даволаш учун восита);
  • томирларни кенгайтирувчи препаратлар, жумладан, нитратлар (қон томирларини кенгайтирувчи воситалар);
  • гепарин (қонни суюлтириш учун қўлланадиган препаратлар);
  • эфедрин, норадреналин ёки адреналин (пасайган артериал босим, шок ёки астмани даволаш учун ишлатиладиган препаратлар);
  • баъзи касалликларда, масалан, кўп сонли склерозда рўй берадиган мушакларни қаттиқлашиб қолишини даволаш учун ишлатиладиган баклофен ёки дантролен (инфузияси); дантролен шунингдек анестезияда рўй берадиган ҳавфли гипертермияни (симптомларидан: тана ҳароратини ошиши ва мушакларни қаттиқлашиб қолиши) ни даволаш учун қўлланади;
  • рифампицин, эритромицин, кларитромицин каби баъзи антибиотиклар;
  • карбамазепин, фенобарбитал, фенитоин, фосфенитоин, примидон каби тутқаноққа қарши воситалар;
  • итраконазол, кетоконазол (замбуруғли инфекцияларни даволаш учун қўлланадиган препаратлар);
  • простата безини катталашишини даволаш учун қўлланадиган, празозин, алфузозин, доксазозин, тамсулозин, теразозин каби, альфа-блокаторлар;
  • амифостин (ракни даволашда қўлланадиган нур билан даволаш ёки бошқа тиббий препаратлар келтириб чиқарган ножўя самараларни олдини олиш ва камайтириш учун ишлатилади);
  • кортикостероидлар (турли ҳолатлар, жумладан оғир даражадаги астма ва ревматик артритни даволаш учун ишлатилади);
  • олтин сақловчи тузлар, айниқса, вена ичига юборилганда (ревматик артритнинг симптомларини даволаш учун ишлатилади);
  • ритонавир, индинавир, нелфинавир (протеаза ингибиторлари деб номланувчи ОИТВ даволаш учун ишлатиладиган препаратлар).

ПРЕСТАНСни қабул қилганда қуйидаги ҳолатларда айниқса эҳтиёт бўлинг:

Агар қуйида санаб ўтилган ҳолатлардан бирортаси сизда бўлса, ПРЕСТАНСни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг:

  • гипертрофик кардиомиопатия (юрак мушаги касаллиги) ёки буйрак артериясини стенозида (буйракларни қон билан таъминлайдиган артерияни торайиши);
  • юрак етишмовчилигида;
  • артериал босим тўсатдан ошганида (гипертоник криз);
  • бошқа юрак касалликларида;
  • жигар фаолиятини бузилишларида;
  • буйрак фаолияти бузилганида ёки диализ вақтида;
  • тизимли қизил югурик ёки склеродермия каби коллагеноз-томирли касалликларда (бириктирувчи тўқима касаллиги);
  • диабетда;
  • тузнинг миқдори чекланган парҳезда ёки сиз калий сақловчи тузни ўрнини босувчиларни қабул қилаётган бўлсангиз (қондаги калийнинг миқдори мувозанатланган бўлиши керак);
  • кекса ёшда ва сизга дозасини ошириш керак бўлса;
  • агар сиз қуйида санаб ўтилган юқори артериал босимни даволаш учун препаратлардан ҳар қандайини қабул қилаётган бўлсангиз:
  • ангиотензин II рецепторлар блокаторлари (шунингдек масалан, валсартан, телмисартан, ирбесартан каби сартанлар), айниқса диабет чақирган буйрак фаолиятини бузилиши билан хасталанган бўлсангиз;
    • алискирен.

Сизнинг шифокорингиз буйрак фаолиятининг, артериал босимнинг ва қонда электролитлар миқдорининг (масалан, калийнинг) мунтазам мониторингини ўтказиши мумкин.

Шунингдек “ПРЕСТАНСни қабул қилманг” бўлимида келтирилган маълумотга қаранг.

Агар сиз ҳомиладорликка гумон қилаётган бўлсангиз (ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз), бу ҳақида шифокорни огоҳлантиришингиз керак. Ҳомиладорликнинг эрта муддатларида ПРЕСТАНСни қабул қилиш тавсия этилмайди. 3 ойликдан ошган муддатларда препаратни қабул қилиш мумкин эмас, чунки бу болага жиддий зарар етказиши мумкин (“Ҳомиладорлик” бўлимига қаранг).

ПРЕСТАНС қабул қилаётганингизда, даволовчи шифокорингизга ёки тиббий ходимларга шунингдек қуйидагилар ҳақида маълумот беришингиз керак:

  • агар сизга умумий наркоз бериш ва/ёки жиддий жарроҳлик операциясини ўтказиш мўлжалланаётган бўлса;
  • агар сизда яқинда диарея ёки қусиш кузатилган бўлса;
  • агар сиз ЗПЛП аферез ўтаётган бўлсангиз (қондан холестеринни аппарат ёрдамида чиқариш);
  • агар сиз асалари ёки ариларни чақишига нисбатан аллергик самарага сезувчанликни пасайтириш учун десенсибилизация курсини ўтишни ражалаштираётган бўлсангиз.

Болалар ва ўсмирларга ПРЕСТАНСни буюриш тавсия этилмайди.

ПРЕСТАНСни овқат ва ичимликлар билан бирга қабул қилиш

ПРЕСТАНСни овқатдан олдин қабул қилиш керак.

ПРЕСТАНС қабул қилаётган пациентлар грейпфрут ва грейпфрут шарбатини истеъмол қилишлари мумкин эмас, чунки улар қонда таъсир этувчи модда амлодипиннинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин, бу ПРЕСТАНСни гипотензив самараси олдиндан айтиб бўлмайдиган даражада кучайиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳар қандай препаратни қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик

Агар сиз ҳомиладорман деб ўйлаётган бўлсангиз (ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз), бу ҳақида шифокорни огоҳлантиришингиз керак. Шифокор сизга ҳомиладорлик кузатилишидан олдин ёки ҳомиладорлик тасдиқлангандан сўнг дарҳол ПРЕСТАНС қабул қилишни тўхтатишни тавсия этади. У шинингдек ПРЕСТАНСдан бошқа препаратга ўтишни тавсия этади, чунки ҳомиладорликни эрта босқичларида ПРЕСТАНСни қабул қилиш тавсия этилмайди, ҳомиладорликни 3-ойидан кейин қабул қилиш эса болага жиддий зарар етказиши мумкин.

Эмизиш

Агар сиз эмизаётган ёки эмизишни режалаштираётган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг. ПРЕСТАНСни эмизикли оналарга буюриш тавсия этилмайди. Агар сиз эмизишни ҳоҳлаётган бўлсангиз, айниқса, агар бола янги туғилган чақалоқ бўлса ёки муддатидан олдин туғилган бўлса, шифокорингиз сизга бошқа даволашни буюриши мумкин.

Автотранспорт ҳайдаш ва механизмларни бошқариш

ПРЕСТАНС автотранспортни ҳайдаш ёки механизмларни бошқариш қобилиятини пасайтириши мумкин. Агар препарат сизда кўнгил айниши, бош айланиши, ҳолсизлик ёки толиқишни келтириб чиқарса, ёки бош оғриғини чақирса, рулга ўтирманг, механизмларни бошқарманг ва зудлик билан шифокорингиз билан боғланинг.

ПРЕСТАНСнинг таркибига кирувчи баъзи инградиентлар ҳақида муҳим маълумот

ПРЕСТАНС лактоза моногидрати (қанд тури) сақлайди. Агар шифокор сизда баъзи қанд турларини ўзлаштиролмаслик борлигини айтган бўлса, у ҳолда бу препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Агар сиз ҳаддан ташқари кўп таблетка қабул қилган бўлсангиз, яқин атрофдаги шошилинч ёрдам пункти билан боғланинг ёки бу ҳақида шифокорингизга зудлик билан хабар беринг. Дозаси ошириб юборилган ҳолда энг кўп кузатиладиган самара артериал босимни тушиб кетиши ҳисобланади, бунинг оқибатида бош айланишини ҳис қилишингиз ёки хушни йўқотишингиз мумкин. Агар бу кузатилган бўлса, ётинг ва оёқларингизни юқорига кўтаринг, бу сизнинг ҳолатингизни яхшилаши мумкин.

Ушбу препаратни болалар ололмайдиган ва кўрмайдиган жойда сақлансин.

Ушбу препарат картон қутида ва флаконда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин. Яроқлилик муддати кўрсатилганда, қайд этилган ойнинг охирги куни назарда тутилади.

Намликдан сақланиш учун флакон зич ёпилсин. Оригинал ўрамида сақлансин.

30 °С дан паст бўлган ҳароратда сақлансин.

Дори воситасини оқар сувларга маиший чиқиндиларга ташлаш мумкин эмас. Қабул қилиш тугаган дори воситасидан қандай йўқотишни фармацевтдан сўранг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилиш учун қаратилган.

3 йил.

Тиббий препарат шифокор рецепти бўйича берилади

Қайд этиш гувоҳномасининг эгаси

Les Laboratoires Servier / Ле Лаборатуар Сервье

50, rue Carnot

92284 Suresnes cedex - France - Франция

Ишлаб чиқарувчи

Servier (Ireland) Industries Ltd / Сервье (Ирландия) Индастриз Лтд

Gorey Road

Arklow - Co. Wicklow - Ireland - Ирландия

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Amlodipin: 10 mg/tabletkalar, Perindopril: 10 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
30
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
konteyner
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Irlandiya
Kimlarga mumkin
Bolalar
18 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Haydovchilar
ehtiyotkorlik bilan

Ko`p so`raladigan savollar

Prestans tabletkalari 10 mg / 10 mg №30 (idish) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

18 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Prestans tabletkalari 10 mg / 10 mg №30 (idish) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Irlandiya.

Prestans tabletkalari 10 mg / 10 mg №30 (idish) ishlab chiqaruvchisi Serve hisoblanadi.