Facebook Pixel Code

Primafungin (Primafunginum) vaginal süpozituarlari 100 mg №3 (1 blister)

dagi narxlar
dan 62200 so'm
Retsept bo'yicha
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Primafungin (Primafunginum) vaginal süpozituarlari 100 mg №3 (1 blister)

1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: натамицин - 100 мг.

Ёрдамчи моддалар: цетил спирти, сорбитан триолеати, полисорбат-80, натрий гидрокарбонати, адипин кислотаси, қаттиқ ёғ.

Сариқдан оч-сариқ ранглигача ёки оч-сариқ тусли сариқ рангли, цилиндрконик шаклли суппозиторийлар. Суппозиторийнинг сирти ялтироқ ва/ёки хира бўлиши, ҳаволи ва ғовак ўқи ва воронкасимон чуқурчаси бўлишига йўл қўйилади.

Вагинал суппозиторийлар.

Гинекологик касалликларни даволаш учун антисептиклар ва микробларга қарши препаратлар (кортикостероидлар билан мажмуаси мустасно). Натамицин. АТХ коди: G01AA02.

Макролидлар гуруҳига мансуб, кенг таъсир доирасига эга замбуруғларга қарши полиен антибиотик. Фунгицид таъсир кўрсатади. Натамицин хужайра мембраналарининг стеролларини боғлаб, уларнинг бутунлиги ва фаолиятини бузади, бу микроорганизмларни нобуд бўлишига олиб келади. Кўпчилик патоген ачитқисимон замбуруғларга (айниқса Candida albicans), дерматомицетлар (Trichophyton, Microsporum, Epidermophyton), ачитқилар (Torulopsis ва Rhodotorula), бошқа замбуруғларга (Aspergillus, Penicillium, Fusarium, Cephalosporium), шунингдек айрим содда ҳайвонларга (трихомонадалар) нисбатан фаол. Граммусбат ва грамманфий бактерияларга таъсир қилмайди. Клиник амалиётда натамицинга резистентлик учрамайди.

Фармакокинетикаси

Тизимли таъсир кўрсатмайди, чунки шиллиқ қаватларнинг юзасидан деярли сўрилмайди.

Вагинал суппозиторийлар тана ҳарорати таъсирида эрийди ва кўпик масса ҳосил бўлади, бу фаол моддани шиллиқ қавати бўйлаб бир текис тақсимланишини таъминлайди.

  • Вульва ва қиннинг замбуруғли зарарланишлари.
  • Цитостатиклар, глюкокортикоидлар ёки кенг таъсир доирасига эга антибиотиклар билан даволашда профилактика мақсадида қўлланади.

Интравагинал қўлланади.

Катта ёшдаги аёлларга 1 суппозиторийдан 3-6 кун давомида қўлланади. Суппозиторийни қин ичига (ётган ҳолатда), суткада 1 марта қинга иложи борича чуқурроқ киритиш тавсия қилинади.

Даволашни бир неча кун давомида ўтказиш зарурати туғилган ҳолларда, даволаш курсини ҳайз кўриш бошланишидан олдин тугатиш ёки даволашни у тугаганидан кейин бошлаш лозим.

Маҳаллий реакциялар - шиллиқ қаватни енгил таъсирланиши, ачишиш ҳисси.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Примафунгин препаратининг дорилар билан ўзаро таъсири таърифланмаган.

Педиатрияда қўлланиши

Натамицин бу дори шаклида болаларда қўлланмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Примафунгин препаратини ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин.

Автомобилни ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни қўллаш потенциал хавфли механизмларни ҳайдаш ва бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Вагинал суппозиторийлар қўлланганда тизимли таъсири деярли инкор этилади, чунки препарат шиллиқ қават орқали сўрилмайди.

Вагинал суппозиторийлар 100 мг дан. 3 суппозиторийдан ПВХ/ПЭ плёнка контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрамдан №3 қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

2 йил.

Шифокор рецепти бўйича.

«ФАРМАПРИМ» МЧЖ

Порумбень, Криулень р-они, Кринилор кўч., 5

Молдова Республикаси, MD-2028,

www.farmaprim.md

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Natamitsin: 100 mg/shamlar

Chiqarish shakli:
Shamlar
Paketdagi miqdor:
3
Og'irligi:
100 mg
Qo'llash tartibi:
Vaginal
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Moldova

Ko`p so`raladigan savollar

Primafungin (Primafunginum) vaginal süpozituarlari 100 mg №3 (1 blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Primafungin (Primafunginum) vaginal süpozituarlari 100 mg №3 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Moldova.

Primafungin (Primafunginum) vaginal süpozituarlari 100 mg №3 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Natamitsin hisoblanadi.

Primafungin (Primafunginum) vaginal süpozituarlari 100 mg №3 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Farmaprim hisoblanadi.