Facebook Pixel Code

Progesteron (Progesteron) Biofarma in'ektsiya moyi 1%, 1 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 13400 so'm gacha 14800 so'm
Retsept bo'yicha
2 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Progesteron (Progesteron) Biofarma in'ektsiya moyi 1%, 1 ml №10 (ampulalar)

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 10 мг ёки 25 мг прогестерон;

ёрдамчи моддалар: бензилбензоат, рафинадланган зайтун мойи.

Оч-сариқдан то кўкимтир-сариқ ранглигача бўлган тиниқ мойли суюқлик.

Инъекция учун мойли эритма.

Жинсий безлар гормонлари ва жинсий сфера патологиясида қўлланадиган препаратлар. Гестагенлар. АТХ коди: G03DA04.

Фармакодинамикаси

Прогестерон сариқ тана гормонидир; фолликуляр гормон томонидан чақирилган бачадон шиллиқ қаватин пролиферация фазасидан, секретор фазага ўтишини чақиради, уруғланганидан кейин эса, уни уруғланган тухум хужайрани ривожланиши учун керакли ҳолатга ўтишига ёрдам беради. Шунингдек бачадан мушаклари ва бачадон найларининг қўзғалувчанлиги ва қисқарувчанлигини камайтиради, сут безининг тугал элементларининг ривожланишини рағбатлантиради. Гонадотроп гормонларнинг секрециясини кичик дозаларда рағбатлантиради, катта дозаларда эса сусайтиради. Альдостерон таъсирини тормозлайди, бу натрий ва хлорни сийдик билан чиқарилишини кучайишига олиб келади. Катаболик ва иммунодепрессив таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Мушак ичига ва тери остига юборилганидан кейин тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Глюкурон кислотаси ва сульфат кислотаси билан конъюгатлар ҳосил қилиб жигарда метаболизмга учрайди. Прогестеронни ўзгариши оқибатида ҳосил бўладиган асосий маҳсулот биологик фаол прегнандиол ҳисобланади. Прегнандиол глюкурон кислотаси билан конъюгация бўлганидан сўнг жигардан қонга, сўнгра сийдикка ўтади. Прогестероннинг камроқ қисми прегнанолол ва прегнандионга айланади. Прогестероннинг сийдик билан ажралиб чиқадиган барча метаболитлари нофаол.

Ярим чиқарилиш даври бир неча минутни ташкил қилади.

50-60% сийдик билан, 10% дан кўпроғи - сафро билан чиқарилади.

Сийдик билан чиқариладиган метаболитларининг миқдори, сариқ тананинг фазасига қараб тебранади.

Аменорея, бачадондан ановулятор қон кетишлари, эндокрин бепуштлик, шу жумладан сариқ тана етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган, ҳомиладорликни муддатигача етказаолмаслик, олигоменорея, альгодисменореяда (гипогонадизм заминидаги) қўлланилади.

Ишлатишдан олдин препаратли ампула сув хаммомида бироз (30-40 °С гача) иситилади. Кристаллар тушган ҳолларда ампула улар тўлиқ эригунича қайнаётган сув ҳаммомида қиздирилади. Препарат мушак ичига ёки тери остига юборилади.

Тухумдонлар дисфункцияси билан боғлиқ бўлган қон кетишларида - 6-8 кун давомида 5-15 мг дан ҳар куни юборилади. Агар олдиндан бачадон шиллиқ қаватини қириб олиш ўтказилган бўлса, унда инъекция 18-20 кун ўтгач буюрилади. Агар бачадонни қириб олишнинг иложи бўлмаса, препарат қон кетиш вақтида юборилади. Бунда қон кетиши вақтинча (3-5 кунга) кучайиши мумкин; кучли камқонлиги бўлган беморларга олдиндан қон қуйиш (200-250 мл) тавсия этилади. Агар 6-8 кун даволашдан кейин қон кетиши тўхтамаса, прогестеронни кейинги юбориш мақсадга мувофиқ эмас. Қон кетиши тўхтаганида даволашни 6 кундан олдин тўхтатиш мумкин эмас.

Гипогонадизм ва аменореяда 5 мг дан ҳар куни ёки 10 мг дан кун ора 6-8 кун давомида юборилади (эстроган препаратларни қўллашдан кейиноқ).

Сариқ тана фаолиятини етишмовчилиги чақирган хавфли бола ташлашни олдини олиш ва даволаш учун - 10-25 мг дан хар куни ёки кун ора бола ташлаш хавфи бутунлай йўқотилмагунича юборилади. Одатий бола ташлашда препарат ҳомиладорликнинг 4 ойлигигача юборилади.

Альгодисменореяда оғриқларни камайтириш ёки йўқотиш учун, препарат хайз кўришдан 6-8 кун олдин 5-10 мг дан ҳар куни 6-8 кун давомида буюрилади. Даволаш курсини бир неча марта такрорлаш мумкин. Мушак ичига юқори бир марталик ва суткалик доза 25 мг ни ташкил қилади (2,5 мл 1% эритма ёки 1 мл 2,5% эритма). Бачадоннинг етарли ривожланмаганлиги билан боғлиқ бўлган альгодисменореяни прогестерон билан даволашни, олдиндан эстроген препаратларни буюриш билан қўшиш мумкин.

Артериал босимни ошиши, шишлар, бош оғриғи, уйқусизлик, уйқучанлик, бош айланиши; қоринни дам бўлиши, қорин оғриғи, кўнгил айниши, қабзият, диарея, метеоризм; бачадон спазмлари, қуруқлик, қинни қичишиши, қиндан ажралмалар, қон кетишлари, қин микози каби ташқи жинсий аъзолар томонидан бузилишлар, шиш, юқори сезувчанлик, каби сут безининг шикастланиши, хайз кўриш олди синдроми, хайз кўриш циклини бузилиши, аменорея ёки цикл ўртасида қон кетиши; холестатик сариқлик, веноз тромбоэмболиялар, акне, хлоазма, алопеция, гирсутизм, иситма, депрессия.

Тери тошмаси, эшакеми, анафилактик реакциялар кўринишидаги аллергик реакциялар. Юбориш жойидаги ўзгаришлар.

Жигар касалликлари, жигар фаолиятини бузилиши, сут бези ва жинсий аъзолар раки, тромбозларга мойиллик, фаол веноз ёки артериал тромбоэмболия, оғир тромбофлебит ёки анамнездаги бу холатлар, 36 хафтадан кейинги хомиладорлик, бачадондан ташқари хомиладорлик ёки юз бермаган аборт (анамнездаги), аниқланмаган генезли қиндан қон кетишлар, абортдан кейинги холат, порфирияда қўллаш мумкин эмас.

Ножўя самараларини кучайиши.

Хомиладорилк ёки эмизиш даврида қўлланиши

Хомиладорлик даврида препарат фақат бола ташлашни олдини олиш ва даволаш учун қўлланади. Хомиладорликнинг 36 хафтасидан кейин препаратни қўллаш мумкин эмас. Яқинги вақтда хомиладорликни режалаштираётган аёлларда препарат қўлланмайди. Хомиладорлик вақтида экзоген прогестероннинг таъсири билан боғлиқ бўлган туғма аномалиялар хавфи, жинсий аномалияларни хам қўшиб, тўлиқ аниқланмаган. Прогестерон кўкрак сутига ўтади, шунинг учун эмизиш даврида прогестеронни қўллаш керак эмас.

Қўллашнинг ўзига хослиги

Юрак-қон томир касалликларида, артериал гипертонияда, сурункали буйрак етишмовчилигида, қандли диабетда, бронхиал астмада, тутқаноқда, мигренда, депрессияда, гиперлипопротеидемияда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Прогестеронни шунингдек анамнезида рухий бузилишлари бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, депрессияни биринчи белгилари пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш керак.

Қандли диабети бўлган беморларда қондаги глюкозанинг даражасини синчиклаб назорат қилиш керак.

Прогестерон қўлланганида тромбоэмболиянинг эрта белгилари ва симптомларига эътиборли бўлиш керак, улар пайдо бўлган холда эса препарат билан даволашни тўхтатиш керак.

Стероид гормонларнинг метаболизми жигарда юз бериши туфайли, Прогестеронни жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда қўллаш керак эмас.

Прогестероннинг катта дозалари давомли қўлланганида хайз кўришлар тўхташи мумкин.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобиляти

Даволаниш даврида юқори диққатни ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғилланишдан сақланиш керак.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ва ўзаро таъсирнинг бошқа турлари.

Прогестерон миометрийнинг қисқаришини рағбатлантирувчи препаратлар (окситоцин, питуитрин), анаболик стероидлар (ретаболил, неробол), гипофизнинг гонадотроп гормонларининг таъсирини сусайтиради. Окситоксин билан ўзаро таъсирида лактоген самара пасаяди. Диуретиклар, гипотензив препаратлар, иммунодепрессантлар, бромокриптин ва тизимли антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради. Антикоагулянтларнинг самарадорлигини пасайтиради. Барбитуратлар бир вақтда қўлланганида прогестероннинг таъсири пасаяди.

5 йил.

Ёруғликдан химояланган жойда, 15 °С дан 25 °С гача хароратда сақлансин. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Шифокор рецепти бўйича берилади.

“БИОФАРМА” ХАЖ, Украина; “ФЗ “БИОФАРМА” МЧЖ, Украина.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Progesteron: 10 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
1 ml
Qo'llash tartibi:
Mushak ichiga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Ukraina
Kimlarga mumkin
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
ehtiyotkorlik bilan

Ko`p so`raladigan savollar

Progesteron (Progesteron) Biofarma in'ektsiya moyi 1%, 1 ml №10 (ampulalar) narxi 1340 so'm - 1 шт.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Progesteron (Progesteron) Biofarma in'ektsiya moyi 1%, 1 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.

Progesteron (Progesteron) Biofarma in'ektsiya moyi 1%, 1 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Progesteron hisoblanadi.