Facebook Pixel Code

Prospan yo'talga qarshi og'iz uchun suyuqlik 20 ml (flakon)

dagi narxlar
Без рецепта
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Prospan yo'talga qarshi og'iz uchun suyuqlik 20 ml (flakon)

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: печак баргларининг қуруқ экстракти (5-7, 5:1) - 0,02 г;

ёрдамчи моддалар: тозаланган сув, натрий сахаринати, 96% этанол, арпабодиён мойи, укроп мойи, ялпиз мойи.

Тўқ-жигарранг рангли спирт ва укроп ҳидли суюқлик. Сақлаш жараёнида бироз хиралашиши ва чўкма ҳосил бўлиши мумкин.

Ичга қабул қилиш учун томчилар.

Усимликлардан олинган балғам кўчирувчи восита. АТХ коди: R05CA.

Ўсимликлардан олинадиган йўталга қарши препарат. Балғам кўчирувчи, муколитик ва спазмолитик таъсирга эга.

Балғамнинг қовушқоқлигини камайтиради ва унинг кўчишига ёрдам беради.

Препарат юқори нафас йўллари ва ўпканинг йўтал ва қийин ажраладиган балғамни ажралиши билан кечувчи яллиғланиш касалликларини даволашда, балғамни кўчирувчи восита сифатида қўлланилади.

Ичга қўлланади.

Катталар ва 10 ёшдан катта болаларга 24 томчидан кунига 3 марта (кунига 50,4 мг печак баргларининг қуруқ экстракти), 4-10 ёш болаларга кунига 3 марта 16 томчидан (кунига 33,6 мг печак баргларининг қуруқ экстракти) ва 1-4 ёш болаларга кунига 3 марта 12 томчидан (кунига 25,2 мг печак баргларининг қуруқ экстракти) буюрилади.

Томчиларни овқат қабул қилишдан олдин қабул қилиш лозим. Кичик болаларга томчиларни оз миқдордаги сув билан бериш тавсия қилинади.

Даволаш курси касалликни кечиши оғирлигига қараб белгиланади, минимал даволаш курси 1 ҳафтани ташкил қилиши керак.

Терапевтик самарани мустаҳкамлаш учун касаллик белгилари йўқолганидан кейин, даволашни яна 2 3 кун давомида давом эттириш тавсия қилинади.

Беморнинг холати яхшиланмаса шифокорга мурожаат қилиш керак.

Печак сақловчи воситасини қабул қилгандан кейин жуда кам ҳолларда хансираш, шиш, терини қизариши ёки қичишиш каби аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Ушбу йўриқномада таърифланмаган ножўя самаралар пайдо бўлганда препаратни қабул қилишни бекор қилиш ва бу хақида шифокорга хабар бериш керак.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, болалар (1 ёшгача), алкоголизм ва алкоголь сақловчи препаратларни қабул қилиш мумкин бўлмаган бошқа ҳолатларда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири маълум эмас.

Препарат 47 ҳажм % алкоголь сақлайди.

Қанд, консервантлар ва бўёвчи моддаларни сақламайди. Сақлаш жараёнида суюқликни бироз хиралашиши, унда чўкма ҳосил бўлиши ва таъми аҳамиятсиз ўзгариши мумкин, бу препаратнинг терапевтик самарасига таъсир қилмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллашнинг мумкинлигини аниқлаш мақсадида текширишлар ўтказилмаганлиги туфайли, препаратни фақат шифокор билан олдиндан маслаҳатлашиб қўллаш мумкин.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш реакция тезлиги қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Кундалик буюрилган дозадан аҳамиятли юқори (3 мартадан ортиқ) дозани қабул қилиш кўнгил айниши, қусиш ва диареяни чақириши мумкин. Бундай ҳолларда пациент шифокорга мурожаат қилиши керак.

20 мл дан тиқин томчилагич ва бураладиган қопқоқ билан таъминланган тўқ шиша флаконларда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

+25 °С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

4 йил.

Рецептсиз.

Энгельгард Арцнаймиттель ГмбХ & Ко КГ.,

Херцбергштрассе, 3, Д 61138 Нидердорфелбден, Германия.

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

Узбекистон, 100041, Тошкент ш., М.Улугбек тумани, Навнихол кўч., 86

Тел.: +99871 230 91 93

email: intopharm@zoho.com

 
Tavsifnomalar
Brend:
Dozalash:
Chiqarish shakli:
Tomchilar
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
20 ml
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Germaniya
Kimlarga mumkin
Bolalar
1 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

1 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Prospan yo'talga qarshi og'iz uchun suyuqlik 20 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Germaniya.

Prospan yo'talga qarshi og'iz uchun suyuqlik 20 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Ivy barglari ekstrakti hisoblanadi.

Prospan yo'talga qarshi og'iz uchun suyuqlik 20 ml (flakon) ishlab chiqaruvchisi Engelgard Artsnaymittel hisoblanadi.