Facebook Pixel Code

Prostatilen Lexim-Xarkov rektal shamlari 0,03 g № 10 (2 blister x 5 sham)

dagi narxlar
dan 124800 so'm gacha 216500 so'm
Без рецепта
48 ta dorixonalarda
Paketdagi miqdor:
5 ta
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Prostatilen Lexim-Xarkov rektal shamlari 0,03 g № 10 (2 blister x 5 sham)

1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 30 мг (0,03 г) простатилен;

ёрдамчи моддалар: диметилсульфоксид, полиэтиленоксид 1500.

Оч-сариқ ёки кулранг тусли оч-сариқ рангли, ўзига хос ҳидли ўқсимон шаклли суппозиторийлар. Мармарликка йўл қўйилади.

Ректал суппозиторийлар.

Простата безининг хавфсиз гипертрофиясида қўлланиладиган воситалар. ATХ коди: G04CX.

Простатилен простата безига органотроп таъсир (простатопротектор самара) кўрсатади. Препарат простата безининг шиши ва лейкоцитар инфильтрациясини камайтиради, микроциркуляция жараёнларини ва тромбоцитар - қон томир гемостазини яхшилайди. Сперматозоидларнинг функционал фаоллигига ижобий таъсир кўрсатади.

Простатилен иммунитетнинг гуморал тизими фаоллигини ва организмнинг резистентлигининг айрим омилларини рағбатлантиради. Препарат антителалар ишлаб чиқарилишини мувофиқлаштиради ва нейтрофилларнинг антимикроб фаоллигини рағбатлантиради, яллиғланишга қарши таъсирга эга.

Простатилен шунингдек қовуқ мушаклари тонусига, шу жумладан детрузор тонусга таъсир қилади.

Cурункали простатитни олдини олиш ва даволаш, простата безининг хавфсиз гиперплазияси, тромбофлебит, простата безида ўтказилган жарроҳлик операциялардан кейинги асоратларда, унинг фаолиятини ёшга боғлиқ бўлган бузилишларида қўлланади. Препарат жинсий бузилишларда, эркаклар бепуштлигида, сийишни бузилишларида, бавосилда қўлланади.

Суппозиторийни қўллашдан олдин қуйидагиларни бажариш керак:

  • бирламчи ўрамдаги блистер ўрамнинг перфорация чизиғидан битта суппозиторийни йиртиб олинг;
  • кейин плёнканинг четларидан тортиб, уни ҳар томонга йиртиш ва суппозиторийни бирламчи ўрамдан олиш керак.

Суппозиторий тўғри ичакка чуқур қилиб киритилади. 1 суппозиторийдан кунига 1-2 марта 5-10 кун давомида (эрталаб ва кечқурун) қўлланади.

Даволаш курсининг давомийлиги касалликнинг характери ва оғирлиги, эришилган даволаш самараси, даволашнинг характерига (монотерапия ёки мажмуавий даволаш) қараб белгиланади.

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратнинг таркибий қисмларига ва йирик қорамол оқсилларига шахсий юқори сезувчанлик.

Қандайдир ўзаро таъсирлари тўғрисида маълумотлар йўқ.

Простата безининг фаоллигини кўрсаткичларининг таҳлилини ўтказиш тавсия қилинади. Суппозиторийлар қўлланганидан кейин қўлларни яхшилаб ювиш керак.

Препарат фақат эркаклар учун мўлжалланган.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши

Препарат аёлларда қўллаш мумкин эмас.

Болалар

Препарат болаларга буюрилмайди.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ҳозирги вақтгача простатилен препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган.

5 суппозиторийлардан блистерда. 1 ёки 2 блистердан қутида.

25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

«Лекхим - Харьков» АЖ. Украина, 61115, Харьков ш., 17-Партсъезд кўч., 36.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Prostatilen: 3 mg/ampula

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
0,03 g
Qo'llash tartibi:
Rektal
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Biologik
Birlamchi qadoqlash:
ampula
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Ukraina
Kimlarga mumkin
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Prostatilen Lexim-Xarkov rektal shamlari 0,03 g № 10 (2 blister x 5 sham) narxi 62400 so'm - 5 шт.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Prostatilen Lexim-Xarkov rektal shamlari 0,03 g № 10 (2 blister x 5 sham) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.

Prostatilen Lexim-Xarkov rektal shamlari 0,03 g № 10 (2 blister x 5 sham) ning asosiy faol moddasi Prostatilen hisoblanadi.