Facebook Pixel Code

Pulmolan GM Farmakeutikals tabletkalari 30 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
dan 21800 so'm
Без рецепта
1 ta dorixonada
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Pulmolan GM Farmakeutikals tabletkalari 30 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)

Препаратнинг бир таблеткаси қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 30 мг амброксол гидрохлориди.

Ёрдамчи моддалар: кальций гидрофосфати, микрокристалл целлюлоза, желатинланган крахмал, LS-гидроксипропилцеллюлоза, магний стеарати.

5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 30 мг амброксол гидрохлориди.

Ёрдамчи моддалар: 70% ли сорбитол эритмаси, глицерин, пропиленгликоль, гидроксиэтилцеллюлоза 4000, бензой кислота, сувсиз лимон кислотаси, малина экстракти, тозаланган сув.

Таблеткалар: думалоқ, оқ, рангли, икки томони қавариқ юзали таблеткалар.

Сироп: тоза, тиниқ, ўзига хос ҳидли ва ширин таъмли, бироз товланувчи суюқлик ўлчов қошиқчали ва пластмасса қопқоқчали тўқ шиша флаконларда.

Таблеткалар, сироп.

Муколитик ва балғам кўчирувчи препарат. АТХ коди: R05CB06.

Муколитик препарат. Секретомотор, секретолитик ва балғам кўчирувчи таъсирга эга.

Пулмолан бронхларнинг шиллиқ қаватларидаги безларнинг сероз хужайраларини рағбатлантириши ҳисобига балғамни суюлтиради, балғамнинг сероз ва шиллиқ компонентларининг бузилган нисбатини нормаллаштиради, бронхлар ва альвеолаларда сурфактант ҳосил бўлишини рағбатлантиради. Гидролизловчи ферментларни фаоллаштириб ва Кларк хужайраларидан лизосомалар ажралиб чиқишини кучайтириб, балғамнинг қовушқоқлигини ва адгезив хусусиятларини камайтиради. Хилпилловчи эпителий киприкчаларининг ҳаракат фаоллигини оширади, балғамнинг мукоцилиар ташилишини оширади.

Ичга қабул қилинганидан кейин амброксол меъда-ичак йўлларида (МИЙ) деярли тўлиқ сўрилади. Қон плазмасидаги Сmax га 2 соатдан кейин эришилади.

Амброксол гематоэнцефалик тўсиқ ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади, сут билан чиқарилади. Буйраклар орқали чиқарилади. Т1/2 - 1,3 соат. Т1/2 сурункали буйрак етишмовчилигининг оғир даражасида ошади, лекин жигар фаолиятини бузилишларида ўзгармайди.

Қовушқоқ балғамни ажралиши билан кечувчи нафас йўлларининг қуйидаги ўткир ва сурункали касалликларида қўлланади:

  • ўткир ва сурункали бронхит;
  • пневмония;
  • ўпкаларнинг сурункали обструктив касаллиги;
  • балғамнинг ажралиши қийин кечувчи бронхиал астма;
  • бронхоэктатик касаллик.

Пулмоланнинг таблетка шаклидаги дозаси: катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга препарат биринчи 2-3 кун 1 таблеткадан суткада 3 марта, кейинчалик эса - 1 таблеткадан суткада 2 марта ёки ½ таблеткадан суткада 3 марта буюрилади.

Зарурати бўлганида терапевтик самарани кучайтириш учун 60 мг (2 таблетка) дан суткада 2 марта буюриш мумкин.

5-12 ёшли болаларга препарат ½ таблеткадан суткада 2-3 марта буюрилади.

2-5 ёшли болаларга препарат ¼ таблеткадан суткада 3 марта буюрилади.

2 ёшгача бўлган болаларга - ¼ таблеткадан суткада 2 марта буюрилади.

Таблеткаларни овқатдан кейин ичга қабул қилиш ва кўп миқдорда суюқлик ичиш керак.

Пулмоланнинг сироп шаклидаги дозаси: катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 5 мл (1 чой қошиқ) дан суткада 3 марта буюрилади.

5-12 ёшли болаларга 2,5 мл (1/2 чой қошиқ) дан суткада 2-3 марта буюрилади.

2-5 ёшли болаларга 1,25 мл (1/4 чой қошиқ) дан суткада 3 марта буюрилади.

2 ёшгача бўлган болаларга - 1,25 мл (1/4 чой қошиқ) дан суткада 2 марта буюрилади.

Препаратни шифокорнинг маслаҳатисиз 4-5 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганида - жиғилдон қайнаши, гастралгия, кўнгил айниши, қусиш.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш; алоҳида ҳолларда - аллергик контакт дерматит; якка ҳолларда - анафилактик типидаги реакциялар (шу жумладан анафилактик шок).

  • ҳомиладорликнинг I уч ойлиги;
  • амброксолга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида, лактация даврида, буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Йўталга қарши препаратлар билан бир вақтда қўллаш, йўтални камайиши фонида балғамнинг ажралишини қийинлашишига олиб келади.

Амброксол амоксициллин, цефуроксим, эритромицин ва доксициллинларнинг бронхиал секретга ўтишини оширади. Амброксол туғруқ фаолиятини тормозловчи препаратлар билан мутаносибдир.

Балғамнинг ажралишини қийинлаштирувчи йўталга қарши воситалар билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилишининг белгилари таърифланмаган.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, диспепсия, гастралгия кузатилиши мумкин.

Даволаш: қусишни чақириш керак, қабул қилинганидан кейинги биринчи 1-2 соатда меъдани ювиш кўрсатилган, ёғ сақловчи маҳсулотларни қабул қилиш; симптоматик даволаш ўтказилади.

Таблеткалар 30 мг дан; ўрамда 20 таблетка.

Сироп 30 мг/5 мл; 150 мл сироп пластмасса қалпоқчали тўқ шиша флаконларда ва ўлчов қошиқчаси билан бирга.

Таблеткалар: 10-25 °C ҳароратда сақлансин.

Сироп: 25 °C гача бўлган ҳароратда (музлатилмасин!), қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Таблеткалар: 5 йил.

Сироп: 2 йил.

Шифокор рецептисиз!

Santa Farma Ilac Sanayii A.S.

Sofali Cesme Sokak №72-74 34091-Edirnekapi, Istanbul, Turkey

Тел: +902125347900; Факс: +902125010644

Пулмолан таблетка шакли ва Пулмолан сироп шаклида тайёр маҳсулотни ишлаб чиқарувчи

GM Pharmaceuticals Ltd

Грузия, Тбилиси ш., Поничала 65

Тел: +995-32-404801/02; Факс: +995-32-404803

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Ambroksol: 30 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalari
Paketdagi miqdor:
20
Og'irligi:
30 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Turkiya

Ko`p so`raladigan savollar

Pulmolan GM Farmakeutikals tabletkalari 30 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) narxi 10900 so'm - 10 шт.

Pulmolan GM Farmakeutikals tabletkalari 30 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Turkiya.

Pulmolan GM Farmakeutikals tabletkalari 30 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Ambroksol hisoblanadi.

Pulmolan GM Farmakeutikals tabletkalari 30 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi GM Pharmaceuticals hisoblanadi.